23.5° бурчак остида
33.7K subscribers
26.3K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇫🇷🇮🇷 Эммануэл Макрон ва Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ўртасида телефон орқали суҳбат бўлиб ўтди

Мулоқот чоғида Франция президенти Эммануэл ​Макрон Покистонда ўтаётган тинчлик музокаралари орқали вазиятни юмшатиш муҳимлигини таъкидлади.

"Мен Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови эркинлиги ва хавфсизлиги тезроқ тикланиши зарурлигини қайд этдим, Франция бу борада ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, барча йўналишларда, жумладан Ливанда ҳам ўт очишни тўхтатиш режимига тўлиқ амал қилиш муҳимлигини таъкидладим", — деб ёзди Макрон Х тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Ҳўрмуз бўғозини Эрон миналаридан тозалашни бошлайди — Доналд Трамп Қўшма Штатлар президенти Вашингтон буни ўзи бажаришга “жасорат топа олмаган” мамлакатлар учун қилишини таъкидлади. "Биз ҳозир бутун дунё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Япония, Жанубий…
🇺🇸🇮🇷Қўшма Штатлар ҳарбий кемалари Ҳўрмуз бўғозига кирди

АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш ва хавфсиз ҳаракатланиш учун шароит яратишга киришганини маълум қилди. Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги қўмондони адмирал Брэд Купер тез орада савдо кемалари учун хавфсиз йўл очилишини билдирди.

Денгиз кучларининг "Frank E Petersen" ва "Michael Murphy" ҳарбий кемалари Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари томонидан ўрнатилган миналарни зарарсизлантириш мақсадида бўғоз орқали Форс кўрфазига кирди. Ушбу операциядан кўзланган асосий мақсад — олти ҳафтадан бери блоклаб қўйилган ва дунёда нефт нархи ошишига сабаб бўлган муҳим энергия йўлагини қайта тиклашдир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇵🇰🇺🇸 Эрон ва АҚШ Покистондаги музокараларда урушни тўхтатиш бўйича келиша олмади

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан 21 соатдан ортиқ давом этган кескин музокаралар урушга барҳам берувчи тинчлик битими билан якунланмаганини маълум қилди.

"Биз эронликлар билан бир қатор мазмунли мунозаралар ўтказдик, бу яхши хабар. Ёмон хабар шундаки, биз келишувга эриша олмадик ва ўйлайманки, бу Америка Қўшма Штатларидан кўра Эрон учун анча ёмонроқ хабардир. Биз шунчаки эронликлар шартларимизни қабул қиладиган вазиятга кела олмадик", — деди Вэнс.

У Қўшма Штатларнинг Эрон билан музокараларида ядро қуроли масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини ҳамда президент Трампнинг асосий вазифаси Теҳроннинг ҳозир ҳам, келажакда ҳам ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик эканини таъкидлади.

Вэнснинг сўзларига кўра, Исломободдаги музокараларда Қўшма Штатлар эронликларда ядро қуролини яратмаслик бўйича мажбурият олишга тайёрликни кўрмаган.

Теҳрон эса музокараларда Вашингтон томонидан “ҳаддан ортиқ” талаблар қўйилганини таъкидламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇵🇰🇺🇸 АҚШ ҳамда Эрон делегациялари натижасиз тугаган музокаралардан сўнг Покистон пойтахти Исломободни тарк этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇵🇰🇮🇷 Исломободдаги Эрон билан музокаралар натижаси аҳамиятга эга эмас, биз ғалаба қозондик — АҚШ президенти

Доналд Трамп Покистондаги АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар натижаси уни ташвишга солмаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон бу урушдан аллақачон ғолиб сифатида чиққан.

"Келишувга эришамизми ёки йўқми, мен учун бунинг аҳамияти йўқ. Асосийси, биз ғалаба қозондик. Биз бу Эронни бутунлай тор-мор этдик", — деди президент Оқ уй олдида журналистлар билан мулоқотда.

Трамп АҚШ Эрон ҳарбий-ҳаво кучларини, ҳарбий-денгиз флотини ва раҳбариятини йўқ қилгани ҳамда ҳозирда Қўшма Штатлар “ё қўрқоқ, ё заиф, ёки хасис” бўлган давлатлар номидан Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларнинг эркин ўтишини таъминлаш устида ишлаётгани ҳақидаги олдинги даъволарини такрорлади.

"Биз бўғозни очамиз, гарчи ўзимиз ундан фойдаланмасак ҳам Чунки дунёда ундан фойдаланадиган бошқа кўплаб мамлакатлар бор ва улар ё қўрқоқ, ё заиф, ё хасис. NATO эса бу масалада бизга ёрдам бермади ", — деди Оқ уй раҳбари.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇵🇰🇺🇸 Эрон ва АҚШ Покистондаги музокараларда урушни тўхтатиш бўйича келиша олмади АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан 21 соатдан ортиқ давом этган кескин музокаралар урушга барҳам берувчи тинчлик битими билан якунланмаганини маълум қилди. "Биз эронликлар…
🇮🇷🇵🇰🇺🇸 АҚШ Эрон билан оқилона келишувга рози бўлмагунича, Ҳўрмуз бўғозидаги вазият ўзгармайди — Tasnim

"Эрон расмийлари Исломободда АҚШ билан бўлиб ўтган маслаҳатлашувларда оқилона таклифларни илгари сурди ва музокараларда шошилмасликка тайёр, чунки тўп Вашингтон томонида", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷АҚШ ва Эрон музокараларидаги асосий келишмовчиликлар маълум бўлди

Axios нашрининг хабар беришича, Исломободда бўлиб ўтган музокараларда томонлар иккита асосий масалада тил топиша олмаган: Теҳроннинг Ҳўрмуз бўғозини назорат қилиш истаги ҳамда бойитилган уран захираларидан воз кечишни рад этгани. Шанбадан якшанба тонггигача давом этган мулоқотлардан сўнг, АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Покистонни тарк этиб, Вашингтонга йўл олди.

Ҳозирча якуний келишув имзоланмаган бўлса-да, Вашингтон томони музокаралар динамикасини сақлаб қолиш ва вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш режимини узайтиришдан умидвор. Бироқ юзага келган келишмовчиликлар икки ҳафталик сукутнинг бузилиши ва ҳарбий ҳаракатларнинг қайта авж олиши хавфини туғдирмоқда. Энг қизиқарлиси, Вашингтон музокаралар жараёнидан чиққанини эълон қилмаган, дейилади нашр хабарида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇭🇺 Венгрияда парламент сайловларида овоз бериш бошланди

Венгрияда сайлов участкалари очилди, мамлакат фуқаролари бир мандатли округ бўйича номзодга ва партия учун овоз бермоқда.

Сайловларда жами бешта партия иштирок этмоқда. Асосий рақиблар 2010 йилдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келаётган Виктор Орбаннинг Fides партияси ва 2020 йилда ташкил этилган Петер Мадяр бошчилигидаги Тisa партиясидир. Мадяр 2024 йилда ҳукмрон партияни тарк этиб, мухолифатга ўтган.

Мустақил ижтимоий сўровномалар Тisa'нинг ишончли ғалабасини башорат қилмоқда, бироқ ҳукуматга яқин марказлар Орбаннинг партияси парламентдаги кўпчилик ўринни сақлаб қолишини тахмин қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Украина ва Россия ўртасида “Пасха сулҳи” бошланди, у 12 апрелнинг охирига қадар давом этади — ОАВ. 🔥 @burchakostida
🇺🇦🇷🇺 Украина бир-бирини “Пасха сулҳи”ни бузишда айблади

Курск вилояти губернатори Александр Хинштейн Украина Қуролли кучлари “Пасха сулҳи”ни бузганини билдирди. Унинг айтишича, Льгов шаҳрида Украина дрони ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳужум қилган ва оқибатда уч киши, жумладан бир ёшли бола жароҳатланган.

Хинштейн дрон зарбаси 11 апрел куни маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан кейин, яъни фронтда “Пасха сулҳи” кучга кирган вақтда содир бўлганини даъво қилмоқда. Бироқ у бунга ҳеч қандай далил келтирмаган.

Бундан ташқари, Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков чегараолди Шебекино шаҳрининг икки нафар тинч аҳолиси Украина томонидан ўққа тутилиши оқибатида яраланганини маълум қилди. Мулозим бу ҳақдаги постни ўз Telegram-каналида эълон қилган.

Херсон вилоятининг Россия томонидан эгаллаб олинган Новая Каховка маъмурияти ҳам шаҳар Украина томонидан ўққа тутилганини ва бир нафар тинч аҳоли вакили жароҳатланганини билдирди.

Украина нашрларининг ёзишича, Россия қўшинлари ҳам Херсон вилоятига реактив тизимлардан зарба бериб, сулҳни бузган. Шунингдек, Харков ва Запорижжя вилоятларида сулҳ бошланганидан кейин дронлар ҳужуми хавфи туфайли ҳаво ҳужумидан огоҳлантириш эълон қилинган.

Шу билан бирга, Украинанинг “Exilenova+” мониторинг канали ўз манбаларига таяниб, сулҳ “фронтнинг аксарият қисмларида ҳақиқатан ҳам ишлаётганини” таъкидламоқда. "Разведка дронлари иккала томонда ҳам учмоқда. Иккала томон ҳам уларни уриб туширмоқда", деб ёзади канал муаллифлари.

Украина ва Россия ўртасидаги “Пасха сулҳи” 11 апрел соат 16:00 дан 12 апрел куни якунига қадар давом этади. Украина президенти Володимир Зеленский Россия томонига ўт очишни тўхтатиш режимини Пасхадан кейин ҳам давом эттириш имконияти ҳақида маълумот етказилганини маълум қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩Молдова МДҲдан расман чиқди

Мамлакат президенти Майя Санду Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Низоми ва асосий шартномаларини бекор қилиш тўғрисидаги фармонларни имзолади. Ҳужжатлар расмий нашрда эълон қилинди ва кучга кирди.

Республика Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ раҳбариятини бу ҳақда расман хабардор қилади. Шартномалар 12 ойдан сўнг ўз кучини тўлиқ йўқотади. Бу қадам Молдованинг ташкилот таркибидан чиқиш жараёнини якуний босқичга олиб келди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷Ҳўрмуз бўғози очилмоқда. АҚШ ва Эрон сулҳидан сўнг илк супертанкерлар йўлга чиқди

Reuters агентлигининг кемалар ҳаракатини кузатиш маълумотларига таяниб хабар беришича, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилгандан сўнг, илк бор учта йирик супертанкер Форс кўрфазидан Ҳўрмуз бўғози орқали чиқиб кетди.

Булар — "Serifos", "Cospearl Lake" ва "He Rong Hai" танкерлари бўлиб, уларнинг ҳар бири 2 миллион баррелгача нефт ташиш қувватига эга. "Serifos" Саудия Арабистони ва БАА нефтини Малайзияга олиб кетмоқда, "Cospearl Lake Ироқ", "He Rong Hai" эса Саудия нефти билан юкланган. Охирги икки кема Хитойнинг "Sinopec" компанияси томонидан ижарага олинган.

Агентликнинг ёзишича, ушбу танкерларнинг пайдо бўлиши Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар фонида денгиз қатнови қисман тикланаётганидан далолат бериши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇵🇸 Исроил Ғарбий соҳилда портловчи моддалар лабораториясини йўқ қилганини маълум қилди – Al Jazeera

​Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий соҳилдаги Тулкарм шаҳрида портловчи қурилмалар ишлаб чиқарувчи лабораторияни зарарсизлантирди. Операция давомида 200 та қўлбола бомба, ўт ўчириш мосламалари, портлаш хавфи бўлган газ баллонлари ва 50 килограммдан ортиқ портловчи моддалар мусодара қилинган.

​Эроннинг "Tasnim" ахборот агентлиги хабарига кўра, Исроил кучларининг ушбу амалиёти давомида турар жой биноси вайрон бўлган. Ҳозирда ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇳Ҳиндистон савдодаги узилишлар туфайли ўғит тақчиллигига тайёргарлик кўрмоқда

​Ҳиндистонлик фермерлар Яқин Шарқдаги можаро ўғит етишмовчилигига олиб келишидан хавотирда. Мамлакат ўғит истеъмол қилиш бўйича дунёда иккинчи ўринда туради ва 2025 йилга келиб йилига 60 миллион тоннадан ортиқ ўғит ишлатмоқда. Ушбу маҳсулотларнинг катта қисми Форс кўрфази мамлакатларидан келади ва Ҳўрмуз бўғози орқали етказиб берилади.

​Чоршанба куни ҳукумат фермерларни ҳимоя қилиш мақсадида субсидияларни 465 миллион долларга оширишини эълон қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦Саудия Арабистони зарар кўрган нефт кони ва "Шарқ-Ғарб" қувури фаолияти тикланганини эълон қилди

​Мамлакат Энергетика вазирлиги ҳужумлардан сўнг энергетика секторининг иккита объекти қайта ишга туширилганини маълум қилди.

​Вазирликнинг X ижтимоий тармоғидаги хабарига кўра, "Шарқ-Ғарб" қувурининг тўлиқ ўтказувчанлик қувватига — кунига 7 миллион баррелга эришилди. Шунингдек, расмийлар "Манифа" конида кунига қарийб 300 000 баррел нефт қазиб олишни тикладилар.

​Бундан ташқари, "Ҳурайс" объектида тўлиқ иш фаолиятини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда, бу эса қазиб олиш ҳажмини яна 300 000 баррелга ошириш имконини беради.

​Эслатиб ўтамиз, пайшанба куни Ар-Риёд, Шарқий вилоят ва Янбу саноат шаҳридаги нефт-газ ҳамда электр энергияси корхоналарига қилинган ҳужумлардан сўнг Саудия Арабистони бир қатор объектлар иши тўхтатилганини эълон қилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧Буюк Британияда "Palestine Action" тақиқланишига қарши норозилик намойишида юзлаб киши ҳибсга олинди

​Лондон марказидаги Трафальгар майдонида мингга яқин инсон иштирокида оммавий намойиш бўлиб ўтди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари "Palestine Action" ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти фаолияти тақиқланишига қарши чиққан юзлаб намойишчиларни қўлга олди.

"Palestine Action" — Буюк Британиянинг Исроил ҳарбий амалиётларидаги шериклигига чек қўйишни мақсад қилган гуруҳ ҳисобланади. Аввалроқ ушбу ташкилот Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари базасига кириб, самолётларни бўяб кетиш ва Исроил учун қурол ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳужум қилиш каби ҳаракатлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸🇱🇧Мадридда Ливандаги қурбонлар хотирасига бағишланган акция ўтказилди

Мамлакатда ўнлаб одамлар Исроилнинг Ливанга берган авиазарбалари қурбонларини ёдга олиш учун тўпланишди. Мотам маросими АҚШ ва Эрон ўртасида ўт очишни тўхтатиш келишуви эълон қилинганининг эртаси куни бўлиб ўтди. Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, ҳужумлар оқибатида жами 357 киши ҳалок бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹Рим папаси дунё етакчиларини урушдан воз кечишга чақирди

​Шанба куни Рим папаси Лев XIV дунё етакчиларига мурожаат қилиб, келишмовчиликларни ҳал қилишда урушдан восита сифатида воз кечишга ва тинчлик йўлини танлашга чақирди. Понтифик халқаро ҳамжамиятни тинчликни сақлаш борасидаги мажбуриятларга содиқ қолишга ундади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇪🇸Исроил Испания дипломатига Нетаняҳунинг қўғирчоғи портлатилгани учун эътироз билдирди

Мамлакат ҳукумати Испаниянинг Эл-Бурго шаҳрида Пасха байрами вақтида Бош вазир Бинямин Нетаняҳунинг қўғирчоғи портлатилгани учун Испаниянинг Тель-Авивдаги бош дипломатига танбеҳ берганини маълум қилди.

​Исроил ТИВ бунда Испания Бош вазири Педро Санчесни "иғвогарликда" айбламоқда.

Аввалроқ ушбу муниципалитет юзлаб томошабинларни жалб қиладиган йиллик тадбир давомида АҚШ президенти Доналд Трамп ва Россия президенти Владимир Путиннинг қўғирчоқларидан фойдаланган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷Эрон икки ой ичида нефтни қайта ишлаш қувватларининг катта қисмини тиклашга умид қилмоқда

​Мамлакат Нефт вазири ўринбосари Муҳаммад Содиқ Азимифарнинг маълум қилишича, ҳукумат яқин икки ой ичида зарар кўрган нефтни қайта ишлаш ва тақсимлаш қувватларини аввалги ҳолатининг 70-80 фоизигача тиклашни мақсад қилган.

​SNN ахборот агентлигига берган интервьюсида Азимифар Эроннинг нефтни қайта ишлаш заводлари, электр узатиш линиялари, нефт омборлари ва самолётларга ёқилғи қуйиш шахобчалари "мамлакатнинг барча ҳудудларида қайта-қайта ҳужумларга учраганини" айтди.

​Азимифарнинг сўзларига кўра, вайронагарчиликларни тозалаш ва шикастланган ускуналарни, жумладан, Лаван оролидаги нефтни қайта ишлаш заводидаги қурилмаларни алмаштириш учун тегишли гуруҳлар юборилган.
​Унинг қўшимча қилишича, расмийлар нефтни қайта ишлаш заводининг бир қисмини яқин 10 кун ичида қайта ишга туширишни режалаштирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM