23.5° бурчак остида
Муҳаммад ал-Жадаан Покистон БААга миллиардлаб долларлик қарзларни қайтаришини эълон қилганидан бир неча кун ўтиб, Исломободга ташриф буюрди.
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг девони у Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан бўлган самимий суҳбатини эслагани ва Қиролликнинг Покистон иқтисодий барқарорлигида муҳим рол ўйнаган кўп йиллик молиявий кўмаги учун миннатдорлик билдирганини маълум қилди.
Саудия Арабистони Молия вазирининг ташрифи Исломободда Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга қаратилган АҚШ-Эрон музокаралари бўлиб ўтаётган вақтга тўғри келди, бироқ вазир ушбу музокараларда иштирок этмайди.
Ушбу сафар икки мамлакат ўртасидаги давом этаётган ихтилофлар фонида Форс кўрфазида янги иттифоқлар шаклланаётганининг белгиси сифатида кўрилмоқда. Маблағ танқислигини бошидан кечираётган Покистон яқинда БАА томонидан 2018 йилдан бери берилган 3 миллиард доллардан ортиқ қарзни қайтаришини эълон қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Мамлакат АҚШ ва Эрон ўртасида Покистонда бўлиб ўтаётган "умидбахш" музокараларни олқишлади ва томонларни низонинг барқарор ечимини излашга чақирди.
"Бу алоқа каналларини очиқ сақлашга ёрдам берадиган ва дипломатия учун майдон яратадиган умидбахш воқеадир", — деди Индонезия ТИВ вакили Ваҳд Набил Туркиянинг "Anadolu" агентлигига.
Жакарта ушбу жараённи ижобий илк қадам деб ҳисоблайди ва барча томонларни кескинликни камайтириш ҳамда тинчлик йўлида ҳаракат қилишга ундайди. Шунингдек, Индонезия томонларни "максимал даражада" вазминлик кўрсатишга, суверенитет ва ҳудудий яхлитликни ҳурмат қилишни сўраган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ОАВ: Ливан ва Трамп маъмурияти Исроилдан "Ҳизбуллоҳ"га ҳужумларни тўхтатиб туришни сўради Axios нашрининг хабар беришича, Ливан ҳукумати ва АҚШ маъмурияти Исроилга мурожаат қилиб, келаси ҳафта бошланадиган тўғридан-тўғри музокаралар олдидан "Ҳизбуллоҳ"га…
Келаси ҳафта Вашингтонда Исроил ва Ливан расмийлари ўртасида тинчлик музокаралари бошланиши кутилмоқда. Исроилнинг АҚШдаги элчиси Йехиэль Лейтер Исроил Ливан ҳукумати билан музокараларга рози бўлганини, бироқ "Ҳизбуллоҳ" билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилмаслигини маълум қилди.
Ушбу гуруҳни тинчлик йўлидаги асосий тўсиқ деб атаган элчи, музокаралар икки давлат ўртасида дипломатик алоқалар йўқлигига қарамай ўтказилишини таъкидлади. Дипломатик ҳаракатлар давом этаётган бир пайтда, Исроил Ливан ҳудудига авиазарбалар беришни тўхтатмаяпти. Хусусан, Набатия яқинидаги ҳужум оқибатида турар жой биноси вайрон бўлиб, уч киши ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Ливан ҳукумати ва Трамп маъмурияти Исроилни музокаралар бошланишидан олдин ҳужумларни вақтинча тўхтатиб туришга чақирган эди. Трамп Бинямин Нетаняҳуга зарбалар кўламини камайтириш борасида мурожаат қилиб, бу Покистонда Вашингтон ва Теҳрон ўртасида бошланаётган нозик музокаралар жараёнига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирди, дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Al Jazeera: Шаҳбоз Шариф ва Жей Ди Вэнс ўртасидаги учрашув якунланди. Тафсилотлар ҳозирча сир тутилмоқда
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободдаги музокаралар доирасида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан учрашув ўтказганини маълум қилган эдик.
Вэнсга махсус вакил Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳамроҳлик қилди.
Музокараларда Покистон томонидан Бош вазир ўринбосари, ТИВ раҳбари Исҳоқ Дoр ва Ички ишлар вазири Муҳсин Нақви ҳам иштирок этди, дейилади хабарда.
🔥 @burchakostida
Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф Исломободдаги музокаралар доирасида АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс билан учрашув ўтказганини маълум қилган эдик.
Вэнсга махсус вакил Стив Уиткофф ва Жаред Кушнер ҳамроҳлик қилди.
Музокараларда Покистон томонидан Бош вазир ўринбосари, ТИВ раҳбари Исҳоқ Дoр ва Ички ишлар вазири Муҳсин Нақви ҳам иштирок этди, дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Британия ҳукумати Ҳинд океанидаги ушбу стратегик архипелагни топшириш ҳақидаги қонун лойиҳасини парламент кун тартибидан чиқариб ташлади. Маълум қилинишича, Лондон бу келишувга фақат Вашингтоннинг тўлиқ қўллаб-қувватлови билангина рози бўлишини билдирган. Мазкур ороллар таркибидаги энг йирик орол — Диего-Гарсияда АҚШ ва Буюк Британиянинг муҳим ҳарбий базаси жойлашган.
Аввалроқ томонлар суверенитетни Маврикийга бериб, базани 99 йилга ижарага олишга келишиб олишган эди. Бироқ Доналд Трамп январ ойида бу қарорни "ўта аҳмоқона иш" деб атаб, унга қарши чиққан.
Британия ҳукумати базанинг хавфсизлиги устувор вазифа бўлиб қолишини ва бу борада АҚШ ҳамда Маврикий билан мулоқотни давом эттиришини маълум қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакат президенти Луис Инасио Лула да Силва жиноий тармоқларга қарши курашиш мақсадида АҚШ билан хавфсизлик соҳасида янги ҳамкорлик келишуви тузилганини эълон қилди. "DESARMA" деб номланган ушбу дастур доирасида икки давлат реал вақт режимида маълумот алмашиш, юкларни синчковлик билан кузатиш ва ноқонуний етказиб беришларни тўхтатиш бўйича қўшма операцияларни амалга оширади.
Келишувнинг асосий сабабларидан бири — Қўшма Штатлардан келаётган ноқонуний қуроллар оқимидир.
Бразилия ҳукумати маълумотларига кўра, сўнгги 12 ой ичида мамлакатда асосан Флорида штатидан олиб кирилган 1168 та ноқонуний қурол ва уларнинг қисмлари мусодара қилинган. Ушбу ташаббус Доналд Трамп маъмуриятининг минтақавий жиноятчиликка қарши курашиш стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларга кўра, расмий Богота қўшни мамлакатдан импорт қилинадиган товарлар божини 100 фоизгача оширди. Бу Эквадор томонидан бир кун аввал кўрилган худди шундай чорага жавобдир. Колумбия Савдо вазири Диана Моралеснинг сўзларига кўра, дипломатик музокаралар натижа бермагач, давлат ўз манфаатларини ҳимоя қилишга ўтди.
Иқтисодий зиддият ортида чуқур дипломатик инқироз ётибди. Президент Даниэль Нобоа қўшнисини наркотрафикка қарши курашда сустликда айблади. Густаво Петро эса Эквадор собиқ вице-президенти Хорхе Гласнинг ҳибсга олинишини кескин танқид қилди. Чегарадаги ҳарбий ҳаракатлар ва суверенитет борасидаги баҳслар ўзаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда АҚШ президенти Доналд Трамп билан суҳбатдан сўнг NewsNation телеканали журналисти хабар берди.
Журналистнинг сўзларига кўра, Доналд Трамп Эрон ушбу учрашув давомида музокараларга қанчалик очиқ экани тез орада маълум бўлишини таъкидлаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар президенти Вашингтон буни ўзи бажаришга “жасорат топа олмаган” мамлакатлар учун қилишини таъкидлади.
"Биз ҳозир бутун дунё мамлакатлари, жумладан, Хитой, Япония, Жанубий Корея, Франция, Германия ва бошқа кўплаб давлатларга хизмат кўрсатиш мақсадида Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш жараёнини бошламоқдамиз. Ақлбовар қилмайди, бироқ уларда бу ишни ўзлари мустақил бажаришлари учун на жасорат ва на хоҳиш бор", — деди Трамп.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Истанбул Бош прокуратурасининг Терроризмга қарши кураш бўйича тергов бюроси томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида Исроил хавфсизлик кучлари Ғазога гуманитар ёрдам етказиш учун ташкил этилган “Сумуд флоти” фуқаролик кемаларига халқаро сувларда қуролли ҳужум уюштиргани аниқланган.
Айблов хулосасида таъкидланишича, тинч аҳолига ҳужум қилиш, ҳаётий муҳим товарларни йўқ қилиш, гуманитар ёрдамга тўсқинлик қилиш ҳамда аҳолини очлик, ташналик ва тиббий ёрдам йўқлигига маҳкум этишни шунчаки “хавфсизлик чоралари” деб баҳолаб бўлмайди. Ушбу ҳаракатлар халқаро жиноий ҳуқуқ нормаларига кўра, тўғридан-тўғри геноцид ва инсониятга қарши жиноят деб таснифланган.
Хабар берилишича, прокуратура Истанбул судига айблов хулосасини юбориб, унда Нетаняҳу учун умрбод қамоқ жазоси ҳамда Исроил ҳукумати аъзолари бўлган 34 нафар айбланувчи учун 1102 йилдан 4596 йилгача қамоқ муддатларини талаб қилган. Айбланувчилар орасида Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац ва яна бир неча вазирлар бор.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"АҚШ ва Исроил ҳужумларидан сўнг, Эронда ҳали ҳам минглаб ракеталарга бор ва ракета учириш қурилмаларининг бир қисмини, шу жумладан ерости бункерларидагиларини ҳам қайта тиклаш қобилиятига эга", дея хабар бермоқда нашр АҚШ разведкасига таяниб.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, томонлар бир-бирига 175 нафардан ҳарбий хизматчи ва етти нафар тинч аҳоли вакилини топширган. Алмашинув жараёнига Бирлашган Араб Амирликлари воситачилик қилган.
Ҳозирда Украина ва Россия “Пасха сулҳи”га эришган бўлиб, у 12 апрелнинг охиригача амал қилади.
Украина президенти Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, Пасхадан кейин ҳам ўт очишни тўхтатиш режимини узайтириш эҳтимоли ҳақидаги маълумот Россия томонига етказилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбаларига кўра, Исломободдаги АҚШ ва Эрон музокараларининг бир қисми якунига етди. Томонлар дастлаб юзма-юз муҳокама олиб борди, эндиликда улар матн кўринишида маълумот алмашмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, эркак Шеннон аэропортида Қўшма Штатларга тегишли C-130 самолёти бортига чиқиб олиб, унинг корпусига зарбалар бера бошлаган. Ҳозирда у ҳибсга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Мулоқот чоғида Франция президенти Эммануэл Макрон Покистонда ўтаётган тинчлик музокаралари орқали вазиятни юмшатиш муҳимлигини таъкидлади.
"Мен Эрон томонидан Ҳўрмуз бўғозида кемалар қатнови эркинлиги ва хавфсизлиги тезроқ тикланиши зарурлигини қайд этдим, Франция бу борада ёрдам беришга тайёр. Шунингдек, барча йўналишларда, жумладан Ливанда ҳам ўт очишни тўхтатиш режимига тўлиқ амал қилиш муҳимлигини таъкидладим", — деб ёзди Макрон Х тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ ҳарбийлари Ҳўрмуз бўғозини миналардан тозалаш ва хавфсиз ҳаракатланиш учун шароит яратишга киришганини маълум қилди. Қўшма Штатлар Марказий қўмондонлиги қўмондони адмирал Брэд Купер тез орада савдо кемалари учун хавфсиз йўл очилишини билдирди.
Денгиз кучларининг "Frank E Petersen" ва "Michael Murphy" ҳарбий кемалари Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари томонидан ўрнатилган миналарни зарарсизлантириш мақсадида бўғоз орқали Форс кўрфазига кирди. Ушбу операциядан кўзланган асосий мақсад — олти ҳафтадан бери блоклаб қўйилган ва дунёда нефт нархи ошишига сабаб бўлган муҳим энергия йўлагини қайта тиклашдир.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Эрон билан 21 соатдан ортиқ давом этган кескин музокаралар урушга барҳам берувчи тинчлик битими билан якунланмаганини маълум қилди.
"Биз эронликлар билан бир қатор мазмунли мунозаралар ўтказдик, бу яхши хабар. Ёмон хабар шундаки, биз келишувга эриша олмадик ва ўйлайманки, бу Америка Қўшма Штатларидан кўра Эрон учун анча ёмонроқ хабардир. Биз шунчаки эронликлар шартларимизни қабул қиладиган вазиятга кела олмадик", — деди Вэнс.
У Қўшма Штатларнинг Эрон билан музокараларида ядро қуроли масаласи ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини ҳамда президент Трампнинг асосий вазифаси Теҳроннинг ҳозир ҳам, келажакда ҳам ядро қуролига эга бўлишига йўл қўймаслик эканини таъкидлади.
Вэнснинг сўзларига кўра, Исломободдаги музокараларда Қўшма Штатлар эронликларда ядро қуролини яратмаслик бўйича мажбурият олишга тайёрликни кўрмаган.
Теҳрон эса музокараларда Вашингтон томонидан “ҳаддан ортиқ” талаблар қўйилганини таъкидламоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM