"Эронликларда ҳеч қандай устунлик (козирлар) йўқ, улар ҳарбий ҳаракатлардан кўра оммавий ахборот воситаларидаги фейк янгиликларни яхшироқ эплашади. Бугунги кунда уларнинг тирик эканлигининг ягона сабаби музокаралар олиб боришидир!", — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди, деб хабар беради Aja News.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдаги уруш дунё иқтисодиётига занжирли таъсир кўрсатади – Жаҳон банки раҳбари
Аджай Банга Reuters агентлигига берган интервьюсида Яқин Шарқдаги уруш глобал иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатиши ва иқтисодий ўсишни секинлаштириши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ҳатто Трамп томонидан эълон қилинган нозик сулҳга амал қилинган тақдирда ҳам, низонинг салбий оқибатлари яққол сезилиб турибди.
Банга, агар ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмаса ва можаро яна авж олса, етказиладиган иқтисодий зарар кўлами анча чуқурроқ бўлишини таъкидлади.
🔥 @burchakostida
Аджай Банга Reuters агентлигига берган интервьюсида Яқин Шарқдаги уруш глобал иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатиши ва иқтисодий ўсишни секинлаштириши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ҳатто Трамп томонидан эълон қилинган нозик сулҳга амал қилинган тақдирда ҳам, низонинг салбий оқибатлари яққол сезилиб турибди.
Банга, агар ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмаса ва можаро яна авж олса, етказиладиган иқтисодий зарар кўлами анча чуқурроқ бўлишини таъкидлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдаги низолар ортидан нефт нархининг 50 фоизга кўтарилиши Европа бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Ирландияда фермерлар ва юк машинаси ҳайдовчилари Дублин магистралларини ҳамда мамлакатдаги ягона нефтни қайта ишлаш заводини тўсиб қўйишди, бу эса озиқ-овқат ва ёқилғи таъминотини хавф остига қўйди. Ҳукумат блокадаларни очиш учун армияни шай ҳолатга келтирган бўлса-да, намойишчилар ўз талаблари бажарилмагунча пойтахтда ҳафталаб қолишга тайёр эканликларини билдиришган.
Шу билан бирга, Норвегия пойтахти Ослода ҳайдовчилар "Дизель исёни" акциясини ўтказиб, ёқилғи солиқларини камайтиришни талаб қилишди. Ирландия ҳукумати намойишчиларнинг ҳаракатларини мамлакатга тазйиқ ўтказиш деб баҳолади ва бу тартибсизликлар ортида ташқи кучларнинг таъсири бўлиши мумкинлигидан хавотирда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Икки давлат вакиллари келаётган сешанба куни Вашингтонда илк бор учрашув ўтказишга келишишди. АҚШ Давлат департаментида ўтадиган ушбу мулоқотда сулҳ шартлари ва расмий музокаралар санаси белгилаб олинади.
Ливан президенти маъмуриятига кўра, икки мамлакатнинг Вашингтондаги элчилари жума куни телефон орқали дастлабки алоқани ўрнатишган. Ушбу жараёнда Қўшма Штатлар асосий воситачи вазифасини бажармоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эрон давлат оммавий ахборот воситалари АҚШ билан ўтказиладиган тинчлик музокаралари олдидан мамлакат делегацияси Исломободга етиб келганини маълум қилди.
Flightradar24 маълумотларига кўра, Эрон ҳукуматига қарашли иккита самолёт Покистон пойтахти яқинидаги аэродромга қўнган.
Делегацияга парламент спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилик қилмоқда. Унинг таркибидан Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Мудофаа кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиян, Марказий банк раҳбари Абдулносир Ҳимматий ва бир неча парламент аъзолари жой олган.
Эслатиб ўтамиз, асосий музокаралар шу дам олиш кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Рим папаси Лев XIV Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишини бемаъни ва ғайриинсоний зўравонлик деб атади. Унинг таъкидлашича, бу низода инсон ҳаётига шахсий манфаатлар йўлидаги билвосита зарар сифатида қараляпти.
"Ҳеч қандай фойда болалар ёки оилалар ҳаётидан устун бўла олмайди", — деб ёзди Папа ўзининг Х ижтимоий тармоғида.
У, шунингдек, "Исо шогирдлари" ҳеч қачон бомба ёғдираётганлар тарафида бўлмаслигини ва ҳарбий ҳаракатлар тинчликка олиб келмаслигини алоҳида қайд этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ Президенти Доналд Трамп Исломободда бошланаётган Эрон билан музокаралар олдидан журналистлар саволларига жавоб берди. У Вице-президент Жей Ди Вэнсга учрашувлар олдидан муваффақият тилаганини ва жараён учун "захира режаси" керак эмаслигини таъкидлади.
Трампнинг сўзларига кўра, Эрон билан тузиладиган манфаатли келишувнинг асосий шарти — ядро қуролининг йўқлигидир.
Шунингдек, Трамп Ҳўрмуз бўғози яқин орада очилишини ва Эроннинг ўтаётган кемалардан ҳақ ундиришига йўл қўйилмаслигини қатъий билдирди. Унинг фикрича, Эронда "режим алмашинуви аллақачон юз берган".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
ОАВ: Ливан ва Трамп маъмурияти Исроилдан "Ҳизбуллоҳ"га ҳужумларни тўхтатиб туришни сўради
Axios нашрининг хабар беришича, Ливан ҳукумати ва АҚШ маъмурияти Исроилга мурожаат қилиб, келаси ҳафта бошланадиган тўғридан-тўғри музокаралар олдидан "Ҳизбуллоҳ"га қарши зарбаларни вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Оқ уй ҳозирча ушбу маълумот бўйича расмий изоҳ бергани йўқ.
Шу билан бирга, Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортган, бироқ сешанба куни Ливан давлати билан расмий музокараларни бошлашга розилик берган. Ҳозирда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши музокаралар муҳити учун асосий шарт сифатида кўрилмоқда.
🔥 @burchakostida
Axios нашрининг хабар беришича, Ливан ҳукумати ва АҚШ маъмурияти Исроилга мурожаат қилиб, келаси ҳафта бошланадиган тўғридан-тўғри музокаралар олдидан "Ҳизбуллоҳ"га қарши зарбаларни вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Оқ уй ҳозирча ушбу маълумот бўйича расмий изоҳ бергани йўқ.
Шу билан бирга, Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортган, бироқ сешанба куни Ливан давлати билан расмий музокараларни бошлашга розилик берган. Ҳозирда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши музокаралар муҳити учун асосий шарт сифатида кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Газетанинг ёзишича, мамлакат парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Эрон расмийлари келишувга тайёр эканини билдирган.
Унинг сўзларига кўра, бунинг учун АҚШ "ҳақиқий битим' таклиф қилиши ва Эроннинг ҳуқуқларини таъминлаши зарур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШнинг собиқ вице-президенти ва 2024 йилги сайловлардаги номзод Камала Ҳаррис 2028 йилда яна президентлик учун курашиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Нью-Йоркда бўлиб ўтган "Миллий ҳаракат тармоғи" (NAN) йиғилишида у: "Эҳтимол, эҳтимол. Бу ҳақда ўйлаяпман", — дея баёнот берди.
Шунингдек, Пит Буттижич ҳам ўз сайловолди кампаниясини бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар пайдо бўлмоқда, бу эса демократлар лагерида навбатдаги пойга учун тайёргарлик бошланганидан далолат беради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Tasnim" ахборот агентлигининг хабар беришича, Эрон делегацияси шанба куни (бугун) эрталаб Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шариф билан учрашув ўтказади.
Агар Эрон томонидан қўйилган дастлабки шартлар қабул қилинса, АҚШ билан бевосита музокаралар шу шанба куни тушдан кейин Исломободда бошланиши кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
NASA'нинг Artemis II миссияси доирасида Ой атрофида парвоз қилган Orion космик кемаси Калифорния қирғоқлари яқинида, Тинч океанига муваффақиятли қўнди. Кеманинг қўниш жараёнини NASA'нинг YouTube каналида уч миллиондан ортиқ киши жонли кузатиб борди.
Ойнинг орқа томонига қилинган саёҳат 10 кун давом этди. Orion кемаси Ердан 406 608 километргача узоқлашиб, инсоннинг фазовий саёҳатлари тарихидаги энг олис масофага парвоз бўйича рекордини ўрнатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Қўшма Штатлар минтақага қирувчи самолётлар ва 82-ҳаво-десант дивизиясининг 2 минг нафаргача десантчилари, шунингдек, минглаб денгизчилар ва денгиз пиёдаларини юбормоқда, дея хабар беради газета.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президентининг сўзларига кўра, бўғознинг очилиши Эрон билан келишувга эришилган тақдирда автоматик равишда содир бўлиши мумкин.
Трампнинг маълум қилишича, Қўшма Штатларнинг асосий талаби Эроннинг уранни ядровий бойитишдан тўлиқ воз кечишидир. У, шунингдек, Эрон "ҳарбий жиҳатдан мағлуб бўлгани" ва ракета учириш имкониятлари анча чекланганини қайд этди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда The Wall Street Journal манбаларига таяниб хабар берди.
"Овал кабинетда мен билан ёнма-ён турган барча одамни афв этаман", — дея Трампнинг сўзларидан иқтибос келтиради нашр манбаси.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ президентининг сўзларига кўра, Вашингтон Орбан раҳбарликни давом эттирган тақдирда, Венгриянинг ривожланиши учун сармоя киритади.
"АҚШ Венгрия иқтисодиётини мустаҳкамлаш учун ўзининг бутун иқтисодий қудратини ишга солишга тайёр", — дея таъкидлади Доналд Трамп.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Муҳаммад Исҳоқ Дор Исломободга ташриф буюрган Жей Ди Вэнсни кутиб олиб, Қўшма Штатларнинг тинчлик йўлидаги интилишларини олқишлади.
Вазирлик баёнотида Покистон Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар конструктив руҳда ўтишига умид қилиши ҳамда низони ҳал этишда воситачиликни давом эттириши таъкидланган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM