23.5° бурчак остида
33.9K subscribers
26.1K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇷🇺 Россиянинг Владикавказ шаҳридаги пиротехника омборида кучли портлаш юз берди

Минтақа маъмурияти раҳбари Сергей Меняйлонинг маълум қилишича, ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлган, 14 киши жароҳатланган.

Қутқарувчилар бинодаги ёнғинни ўчириш ва вайроналарни тозалаш ишларини давом эттирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ Эрон масаласида заиф қўллаб-қувватлов сабабли NATO давлатлари учун “жазо” тайёрламоқда — The Times

Газетанинг манбаларига таяниб хабар беришича, Трамп маъмурияти NATO бўйича иттифоқчиларини аудитдан ўтказиб, Эрон билан зиддиятда етарлича ёрдам бермагани учун қайси мамлакатларга нисбатан чора кўриш мумкинлигини аниқлашни режалаштирмоқда.

"Эҳтимолий чоралар қаторида ушбу давлатлардан АҚШ қўшинларини олиб чиқиб кетиш ҳам бор. Европалик иттифоқчилар бундай қадамлар Вашингтоннинг алянсдан чиқиб кетишига муқобил ечим бўлади, деган фикрда", дея ёзмоқда Тhe Times.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇵🇰🇮🇷 BBC: АҚШ вице-президенти Покистонда Эрон билан бўлиб ўтадиган музокараларга йўл олди, аммо Теҳрон делегацияси у ерга бориши номаълум

11 апрел, шанба куни Покистон пойтахти Исломободда Эрондаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бироқ музокаралар бошланишидан бир сутка олдин АҚШ томонидан эълон қилинган сулҳ мўрт кўринмоқда. Сулҳга қарамай, Исроил Ливан бўйлаб зарба беришни давом эттирди, Доналд Трамп эса Ҳўрмуз бўғози амалда тўсиб қўйилгани сабабли Эронни вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш шартларини бузганликда айблади.

Шунга қарамай, Қўшма Штатлар вице-президенти Жей Ди Вэнс Исломободга учиб кетди, бироқ Эрон делегацияси у ерга етиб бориш-бормаслиги ҳамон номаълумлигича қолмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇵🇰🇮🇷 BBC: АҚШ вице-президенти Покистонда Эрон билан бўлиб ўтадиган музокараларга йўл олди, аммо Теҳрон делегацияси у ерга бориши номаълум 11 апрел, шанба куни Покистон пойтахти Исломободда Эрондаги урушни тўхтатиш бўйича музокаралар бўлиб ўтиши режалаштирилган.…
🇮🇷🇱🇧🇵🇰🇺🇸🇮🇱 Эрон Ливанга ҳужумлар давом этаётгани сабабли ўз делегациясининг Исломободдаги музокараларга боришини бир неча бор кечиктирди

Бу ҳақда Эроннинг Press TV телеканали вазиятдан хабардор манбаларига таяниб хабар бермоқда.

"Агар Исроил Ливанни бомбардимон қилишни қайта бошласа, Эрон Покистонда АҚШ билан олиб борилаётган музокараларни тўхтатади", дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп Эрон билан бўлаётган уруш сабабли уни кескин танқид қила бошлаган ўзининг собиқ иттифоқчиларини қоралади

АҚШ президенти Truth Social ижтимоий тармоғида ёзган постида Такер Карлсон, Мегин Келли, Кэндис Оуэнс ва Алекс Жонсни танқид қилди.

Трампнинг айтишича, бу шахслар унга қарши "кўп йиллардан бери урушиб келишмоқда. Оқ уй раҳбари уларни "IQ даражаси паст", "ишидан айрилган аҳмоқ одамлар", "фикри ҳеч кимга қизиқ бўлмаган шахслар", дея ҳақоратлади.

"Бу одамлар психопатлар, ғалвачилар ҳамда текин ва арзон реклама учун ҳар қандай нарсани айтишга тайёр", — дея қайд этди Трамп.

Қайд этиш жоизки, уларнинг тўрталаси ҳам яқин-яқингача Доналд Трампнинг тарафдорлари бўлган ва унга "кўп йиллар" олдин эмас, балки бир ярим йил аввал бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғалаба қозонишига ёрдам берган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Трамп агар Эрон музокаралар шартларини бажармаса, АҚШ армиясини қўллашга тайёрлигини айтди — The New York Post

"Биз ўз мақсадларимизга тўлиқ эришиш учун кемаларга шу пайтгача яратилган энг яхши қуролларимизни ортяпмиз. Агар биз Эрон билан келиша олмасак, бу қуролларни самарали тарзда қўллаймиз", — дея АҚШ президентининг сўзларидан иқтибос келтиради нашр.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇺🇸🇮🇷 Иттифоқчилар ўзаро қўллаб-қувватлашсиз АҚШга Эрон масаласида ёрдам беришга мажбур эмас — Европа дипломатияси раҳбари

"Европада бизнинг ўз хавфсизлик ҳудудимиз ҳам бор. Тўрт йилдан бери Украина можароси давом этмоқда. Биз Форс кўрфази давлатлари бу борада бизга ёрдам бераётганини кўрмаяпмиз. Ахир бу бир томонлама йўл бўлмаслиги керак", — деди Кая Каллас.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇱🇧🇺🇸🇮🇱 Эрон парламенти спикери АҚШ ва Исроилга музокаралар бошланиши учун 2 та шарт қўйди

"Томонлар ўзаро келишиб олган чоралардан иккитаси ҳали амалга оширилмади, булар Ливанда ўт очишни тўхтатиш ва музокаралар бошланишидан олдин Эроннинг музлатиб қўйилган активларини блокдан чиқариш.

Музокаралар бошланишидан аввал ушбу икки масала ҳал этилиши шарт", — деб ёзди Муҳаммад Боқир Ғолибоф.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Биз дунёдаги энг кучли “қайта юкланиш”ни амалга оширдик — Доналд Трамп

"Эронликларда ҳеч қандай устунлик (козирлар) йўқ, улар ҳарбий ҳаракатлардан кўра оммавий ахборот воситаларидаги фейк янгиликларни яхшироқ эплашади. Бугунги кунда уларнинг тирик эканлигининг ягона сабаби музокаралар олиб боришидир!", — деб ёзди Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇵🇰🇮🇷 АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокаралар 11 апрел куни Ислoмободда бошланади

Бу ҳақда Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф маълум қилди, деб хабар беради Aja News.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Яқин Шарқдаги уруш дунё иқтисодиётига занжирли таъсир кўрсатади – Жаҳон банки раҳбари

Аджай Банга Reuters агентлигига берган интервьюсида Яқин Шарқдаги уруш глобал иқтисодиётга кескин таъсир кўрсатиши ва иқтисодий ўсишни секинлаштириши ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ҳатто Трамп томонидан эълон қилинган нозик сулҳга амал қилинган тақдирда ҳам, низонинг салбий оқибатлари яққол сезилиб турибди.

​Банга, агар ўт очишни тўхтатиш келишувига эришилмаса ва можаро яна авж олса, етказиладиган иқтисодий зарар кўлами анча чуқурроқ бўлишини таъкидлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇪🇳🇴Ёқилғи нархининг ошиши Ирландия ва Норвегияда тартибсизликлар келтириб чиқарди

Яқин Шарқдаги низолар ортидан нефт нархининг 50 фоизга кўтарилиши Европа бўйлаб оммавий норозиликларга сабаб бўлди. Ирландияда фермерлар ва юк машинаси ҳайдовчилари Дублин магистралларини ҳамда мамлакатдаги ягона нефтни қайта ишлаш заводини тўсиб қўйишди, бу эса озиқ-овқат ва ёқилғи таъминотини хавф остига қўйди. Ҳукумат блокадаларни очиш учун армияни шай ҳолатга келтирган бўлса-да, намойишчилар ўз талаблари бажарилмагунча пойтахтда ҳафталаб қолишга тайёр эканликларини билдиришган.

Шу билан бирга, Норвегия пойтахти Ослода ҳайдовчилар "Дизель исёни" акциясини ўтказиб, ёқилғи солиқларини камайтиришни талаб қилишди. Ирландия ҳукумати намойишчиларнинг ҳаракатларини мамлакатга тазйиқ ўтказиш деб баҳолади ва бу тартибсизликлар ортида ташқи кучларнинг таъсири бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧🇮🇱🇺🇸Ливан ва Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди

​Икки давлат вакиллари келаётган сешанба куни Вашингтонда илк бор учрашув ўтказишга келишишди. АҚШ Давлат департаментида ўтадиган ушбу мулоқотда сулҳ шартлари ва расмий музокаралар санаси белгилаб олинади.

​Ливан президенти маъмуриятига кўра, икки мамлакатнинг Вашингтондаги элчилари жума куни телефон орқали дастлабки алоқани ўрнатишган. Ушбу жараёнда Қўшма Штатлар асосий воситачи вазифасини бажармоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇵🇰BBC: Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун Исломободга етиб келди

Эрон давлат оммавий ахборот воситалари АҚШ билан ўтказиладиган тинчлик музокаралари олдидан мамлакат делегацияси Исломободга етиб келганини маълум қилди.

Flightradar24 маълумотларига кўра, Эрон ҳукуматига қарашли иккита самолёт Покистон пойтахти яқинидаги аэродромга қўнган.

Делегацияга парламент спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф бошчилик қилмоқда. Унинг таркибидан Ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи, Мудофаа кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиян, Марказий банк раҳбари Абдулносир Ҳимматий ва бир неча парламент аъзолари жой олган.

Эслатиб ўтамиз, асосий музокаралар шу дам олиш кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇹Папа Лев XIV: Бомба ташлаётганлар томонида бирорта ҳам Исо шогирди йўқ

Рим папаси Лев XIV Яқин Шарқдаги урушнинг кенгайишини бемаъни ва ғайриинсоний зўравонлик деб атади. Унинг таъкидлашича, бу низода инсон ҳаётига шахсий манфаатлар йўлидаги билвосита зарар сифатида қараляпти.

"Ҳеч қандай фойда болалар ёки оилалар ҳаётидан устун бўла олмайди", — деб ёзди Папа ўзининг Х ижтимоий тармоғида.

У, шунингдек, "Исо шогирдлари" ҳеч қачон бомба ёғдираётганлар тарафида бўлмаслигини ва ҳарбий ҳаракатлар тинчликка олиб келмаслигини алоҳида қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇺🇸🇵🇰BBC: Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун Исломободга етиб келди Эрон давлат оммавий ахборот воситалари АҚШ билан ўтказиладиган тинчлик музокаралари олдидан мамлакат делегацияси Исломободга етиб келганини маълум қилди. Flightradar24…
🇺🇸🇮🇷🇵🇰Трамп: Эрон билан музокараларда захира режасига ҳожат йўқ

АҚШ Президенти Доналд Трамп Исломободда бошланаётган Эрон билан музокаралар олдидан журналистлар саволларига жавоб берди. У Вице-президент Жей Ди Вэнсга учрашувлар олдидан муваффақият тилаганини ва жараён учун "захира режаси" керак эмаслигини таъкидлади.

Трампнинг сўзларига кўра, Эрон билан тузиладиган манфаатли келишувнинг асосий шарти — ядро қуролининг йўқлигидир.

Шунингдек, Трамп Ҳўрмуз бўғози яқин орада очилишини ва Эроннинг ўтаётган кемалардан ҳақ ундиришига йўл қўйилмаслигини қатъий билдирди. Унинг фикрича, Эронда "режим алмашинуви аллақачон юз берган".

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇱🇧🇮🇱🇺🇸Ливан ва Исроил ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни бошлайди ​Икки давлат вакиллари келаётган сешанба куни Вашингтонда илк бор учрашув ўтказишга келишишди. АҚШ Давлат департаментида ўтадиган ушбу мулоқотда сулҳ шартлари ва расмий музокаралар санаси…
ОАВ: Ливан ва Трамп маъмурияти Исроилдан "Ҳизбуллоҳ"га ҳужумларни тўхтатиб туришни сўради

Axios нашрининг хабар беришича, Ливан ҳукумати ва АҚШ маъмурияти Исроилга мурожаат қилиб, келаси ҳафта бошланадиган тўғридан-тўғри музокаралар олдидан "Ҳизбуллоҳ"га қарши зарбаларни вақтинча тўхтатиб туришни сўраган. Оқ уй ҳозирча ушбу маълумот бўйича расмий изоҳ бергани йўқ.

Шу билан бирга, Исроил "Ҳизбуллоҳ" билан ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишдан бош тортган, бироқ сешанба куни Ливан давлати билан расмий музокараларни бошлашга розилик берган. Ҳозирда минтақадаги ҳарбий ҳаракатларнинг тўхтатилиши музокаралар муҳити учун асосий шарт сифатида кўрилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇮🇷🇵🇰Трамп: Эрон билан музокараларда захира режасига ҳожат йўқ АҚШ Президенти Доналд Трамп Исломободда бошланаётган Эрон билан музокаралар олдидан журналистлар саволларига жавоб берди. У Вице-президент Жей Ди Вэнсга учрашувлар олдидан муваффақият тилаганини…
🇮🇷🇺🇸The Guardian: Эрон томони АҚШ билан келишувга тайёрлигини билдирди

Газетанинг ёзишича, мамлакат парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Эрон расмийлари келишувга тайёр эканини билдирган.

Унинг сўзларига кўра, бунинг учун АҚШ "ҳақиқий битим' таклиф қилиши ва Эроннинг ҳуқуқларини таъминлаши зарур.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM