Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари бугун телефон орқали суҳбатлашдилар.
AFP агентлигининг хабар беришича, бу мулоқот минтақада уруш бошланганидан буён икки давлат ўртасидаги илк расмий суҳбат бўлди.
Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг X ижтимоий тармоғидаги расмий баёнотига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчидан қўнғироқ қабул қилган.
Суҳбат давомида томонлар минтақадаги сўнгги воқеаларни ҳамда хавфсизлик ва барқарорликни қайта тиклаш мақсадида кескинликни камайтириш йўлларини муҳокама қилишган. Баёнотда музокараларнинг аниқ вақти кўрсатилмаган бўлса-да, ушбу хабар Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинганининг эртасига эълон қилинди. Ушбу мулоқот минтақавий кескинликни юмшатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммад Исломий мамлакатнинг уранни бойитиш дастури қисқартирилмаслигини маълум қилди.
Reuters агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, Муҳаммад Исломий "душман Эроннинг уранни бойитиш дастурини чеклашга муваффақ бўлолмайди" дея таъкидлаган. Ушбу баёнот АҚШ Президенти Доналд Трамп ва бошқа америкалик мулозимларнинг кечаги чиқишларига мутлақо зиддир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томони икки давлат ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Эронда уранни бойитиш жараёни тўхтатилиши ҳақида баёнот берган эди. Исломийнинг сўзлари Теҳрон атом энергетикаси масаласида ўз позициясидан воз кечиш ниятида эмаслигини кўрсатмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Эронга қарши урушга норозилиги сабабли яқинда АҚШ Аксилтеррор маркази директори лавозимидан истеъфога чиққан Жо Кентнинг фикрича, Исроил ва Туркия Сурияда тўқнашиши муқаррар, шундан сўнг Вашингтон Исроилни ҳимоя қилиш учун NATO'дан чиқишига тўғри келиши мумкин.
У бу ҳақда Трампнинг алянсдан чиқиш ҳақидаги таҳдидларига изоҳ бериб ёзиб қолдирди.
"Туркия ва Исроил охир-оқибат Сурияда тўқнаш келганида, Қўшма Штатлар Исроил томонида туриш учун NATO'дан чиқади. Бу ҳолат биз Суриянинг дунёвий ҳукуматини ағдаришга ёрдам берганимиз ҳамда “Ал-Қоида” ва ИШИДнинг собиқ раҳбарини президент қилиб тайинлаганимиздан кейин содир бўлмоқда. Яқин Шарқда ҳам ўт қўювчи, ҳам ўт ўчирувчи ўйинини бас қилиш вақти келди", – деб ёзди Кент Х тармоғидаги саҳифасида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу вақтда Британиянинг RFA Tideforce ҳарбий кемаси уларнинг ортидан масофа сақлаб кузатиб борган.
Нашрнинг ёзишича, шу тариқа "Путин Стармернинг устидан кулмоқда". Чунки Британия Бош вазири аввалроқ санкцияга тушган Россия кемаларини ҳибсга олишга ваъда берган эди.
Чоршанба куни The Telegraph нашри ҳам Ла-Манш орқали қарама-қарши йўналишда ўтаётган яна иккита санкция остидаги танкерни қайд этган эди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Кир Стармер Британия махсус бўлинмаларига Россиянинг Украинадаги урушини қўллаб-қувватлаш учун ноқонуний равишда нефт ташиётган "занглаган кемалар армадасини" қўлга олиш ваколатини берган эди. У агар "соя флотидаги" Британия сувларига кирса, уларга янада қаттиқроқ зарба беришини маълум қилганди. Бироқ ҳозиргача Буюк Британия Россиянинг бирорта ҳам кемасини ҳибс олгани йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Кремл матбуот котиби
Дмитрий Песков Россия ҳарбий кемалари Буюк Британия сувларида "соя флоти" кемаларига ҳамроҳлик қила бошлагани ҳақида The Telegraph нашри мақоласига муносабат билдирди.
Песковнинг таъкидлашича, сўнгги ойларда халқаро сувларда қароқчилик ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда ва бу Россиянинг иқтисодий манфаатларига зарар етказмоқда.
Песков Россия ўз
манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга ҳақли эканини ва буни албатта амалга оширишини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳарбий кемаларнинг ҳамроҳлиги денгиз йўлларидаги хавфсизликни таъминлаш ва тижорат кемаларини эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарб оммавий ахборот воситалари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиш учун фойдаланиладиган танкерлари Шимолий денгиз ва Ла-Манш бўғози орқали Россия ҳарбий-денгиз флоти кузатувида ўтаётгани ҳақида хабар берган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чеченлар АҚШ ва Исроилга қарши урушда Эрон томонида жанг қилмаслигини айтди. У бу ҳақда ўзининг Тelegram саҳифасида маълум қилди.
Қодиров чечен бўлинмаларининг Яқин Шарқдаги урушга жалб этилиши ҳақида турли хабарлар тарқалаётганини билдирган. Жумладан, “ижтимоий тармоқларда чечен бўлинмалари америкаликларнинг қуруқликдаги ҳужумини қайтариш учун Эронга боришга тайёр экани” айтилган.
"Агар Эрон фақат АҚШ ва Исроилга қарши ҳарбий ҳаракатлар олиб борганида, бу содир бўлиши мумкин эди. Аммо улар бизнинг биродарларимизга ҳам ҳужум қилди.
Шубҳасиз, шахсан мен Эрон томонини қўллаб-қувватлайман, лекин Эроннинг Форс кўрфазидаги араб давлатларининг фуқаролик объектлари ва инфратузилмасига зарба беришини қўллаб-қувватламайман", — деди Чеченистон раҳбари.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Мен Путин билан учрашишга тайёрман. Албатта, Москвада ҳам, Киевда ҳам эмас. Аммо у мен билан кўришишга тайёр бўлса, бунинг учун жой кўп. Биз бундай манзилни Яқин Шарқдан, Европадан, АҚШдан — исталган жойдан топишимиз мумкин", — деди Украина президенти RAI телеканалига берган интервьюсида.
Шу билан бирга, у Донбассни топшириш масаласини муҳокама қилишдан бош тортди. Зеленскийнинг фикрича, бу Россияга Харков ва бошқа шаҳарларга ҳужум қилиш имконини беради, жамиятда эса бўлиниш юзага келади.
"Ҳозирда Россия
билан музокаралар АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш туфайли қолдирилган, аммо биз уларни қайта тиклаймиз", – дея қўшимча қилди Зеленский.
Эслатиб ўтамиз, Москва ва Вашингтон Украинадан ўз қўшинларини Донбассдан олиб чиқишга рози бўлишни талаб қилмоқда. Ушбу шартсиз на Қўшма Штатлар ва на Россия ҳозирча президентларнинг шахсий учрашуви мавзусини кўтармаяпти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда оммавий ахборот воситалари юқори мартабали эронлик расмийга таяниб хабар бермоқда.
Амалдорларнинг сўзларига кўра, Эрон урушнинг тугаши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияси билан мустаҳкамланишини ҳамда ўзининг музлатилган барча активлари қайтарилишини талаб қилмоқда.
Маълумот учун АҚШ ҳамда Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланишидан олдин Ҳўрмуз бўғози орқали ҳар куни ўртача ҳисобда 135 та кема ўтган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Украина президенти RAI телеканалига берган интервьюсида Стив Уиткофф ва Кушнер Путин билан "жуда кўп вақт ўтказишгани" ва унга ишонишларини, шу сабабли Трамп ва унинг жамоаси Россия аслида нимани хоҳлаётганини чин дилдан англай олишмаганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, америкаликларнинг бир қисми Донбасс биз учун ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас, деб ўйлашади.
Аммо Зеленский Россия Донбассда тўхтаб қолмаслигига, балки Днепр ва Харковни ҳам эгаллашга ҳаракат қилишига ишончи комил.
Шунингдек, Володимир Зеленский Трамп жамоасига Россия Эронга Яқин Шарқдаги Америка базаларига зарба беришда ёрдам бераётганини исботлашга ҳаракат қилган, бироқ улар Путинга "ишонч билдиришгани" сабабли бунга ишонишмаган.
"Мен бу ҳақда очиқчасига гапирдим. АҚШ томонидан Россияга буни тўхтатиш талаби билан бирор реакция эшитдикми? Муаммо шундаки, улар Путинга ишонишади. Ва бу жуда ачинарли", — деди Украина президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Зеленскийни Эрон масаласида ёрдамига муҳтож бўлган "энг охирги" одам деб атаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Буни Politico Pulse томонидан Германия, Франция, Италия, Испания, Полша ва Белгияда ўтказилган сўровнима натижалари тасдиқламоқда.
Умумий ҳисобда респондентларнинг 36 фоизи АҚШ Европа учун хавф эканлигини таъкидлаган бўлса, атиги 12 фоизи уни яқин иттифоқчи деб атаган.
Жараёнда иштирок этган мамлакатлар ичида Қўшма Штатларга энг салбий муносабат Испания ва Италияда қайд этилди, ушбу давлатларда мос равишда 51% ва 46% респондентлар Вашингтонни хавф деб атаган. Полшада бу кўрсаткич энг паст даражада бўлиб, атиги 13 фоизни ташкил этган.
Сўровномада қатнашган европаликларнинг 29 фоизи Хитойни ҳам хавф деб атаган. Фақатгина Франция ва Полшадаги респондентлар Хитойдан келадиган хавфни жиддийроқ деб баҳолаган.
Шу билан бирга, сўралганларнинг 70 фоизи Россияни хавф сифатида қабул қилади.
Шу билан бирга, европаликлар ўз минтақаларининг яхшироқ қуролланган ва кўпроқ мустақил бўлишини исташларини билдиришган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Байрутнинг жанубий чеккаларида яшовчи аҳолига янги ҳаво ҳужумларидан огоҳлантириб, зудлик билан эвакуация қилиш ҳақида буйруқ берди.
"ЦАХАЛ"нинг араб тилидаги вакили Авихай Адраининг таъкидлашича, Исроил армияси Ливан пойтахтининг жанубий қисмидаги "Ҳизбуллоҳ" ҳарбий инфратузилмаларига зарба беришда давом этади.
Ливан расмийлари берган маълумотга кўра, кечаги ҳужумлар оқибатида 200 дан ортиқ киши ҳалок бўлган, 1100 га яқин киши жароҳатланган. Исроил томони нишон фақат Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи гуруҳ объектлари эканини айтмоқда.
Бироқ Associated Press агентлигининг хабар беришича, бир неча зарбалар аҳоли гавжум бўлган тижорат ва турар-жой мавзеларига олдиндан огоҳлантиришсиз берилган ва бу тинч аҳоли орасида кўплаб қурбонларга сабаб бўлган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Наваф Салам покистонлик ҳамкасби Шаҳбоз Шарифга мурожаат қилиб, Ливанни ҳам Эрон билан боғлиқ ўт очишни тўхтатиш келишувига киритишни сўради.
Бу сўров Исроилнинг Ливан бўйлаб берган ва бир сутка ичида 200 дан ортиқ кишининг ҳаётига зомин бўлган кескин зарбаларидан сўнг янгради.
Саламнинг идораси берган баёнотга кўра, Бош вазир Исломободнинг сулҳга эришиш йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаган.
Шунингдек, у кечагидек қонли ҳужумлар такрорланишининг олдини олиш учун ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливан ҳудудига ҳам татбиқ этилишини тасдиқлашни сўраган. Яқин кунлардаги режалаштирилган музокараларда Ливан масаласи асосий мавзулардан бири бўлиши кутилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Россия ва Ливан расмийлари АҚШ ҳамда Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви Ливан ҳудудига ҳам татбиқ этилишини талаб қилмоқда.
Ливан Бош вазири Наваф Салам ва Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров Исроилнинг Байрутга уюштирган қонли ҳужумларидан сўнг, сулҳ минтақавий миқёсда бўлиши шартлигини таъкидлади.
Москванинг фикрича, Исроилнинг агрессив ҳаракатлари эндигина бошланаётган тинчлик музокараларини издан чиқариши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бироқ ундан ўтиш Теҳроннинг розилиги билан ва душманона хатти-ҳаракатлар бўлмаган тақдирдагина мумкин", дейилади вазирлик баёнотида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россияда нефт қазиб олишдан тушадиган солиқ тушумлари март ойидагидан қарийб икки барибар ўсиши мумкин. Бу ўсиш Эрон атрофидаги зиддият ва Ҳўрмуз бўғозидаги вазият фонида нефт нархларининг кескин кўтарилиши билан боғлиқ", дея хабар бермоқда агентлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Биз келаси қишга тайёргарлик кўришни аллақачон бошладик. Бироқ Украина энергия тизимини тиклаш ва ҳимоя қилишга йўналтирилиши керак бўлган Европа ёрдами блоклангани сабабли бу қийин кечмоқда", — деди Украина президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Марк Рюттенинг билдиришича, Буюк Британия Бош вазири Кир Стармер Ҳўрмуз бўғозида эркин кема қатновини таъминлаш учун коалиция тузиш ташаббуси билан чиққан. Бу жараёнда NATO АҚШга амалий ёрдам беради, шунингдек, ушбу жараёнлар Япония, Жанубий Корея ва Австралия каби давлатларга ҳам таалуқли.
Рюттенинг сўзларига кўра, сулҳдан кейинги хавфсизлик чораларини ишлаб чиқиш ҳали дастлабки босқичда турибди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Бир қатор мамлакатлар, жумладан Германия, Словакия, Венгрия ва Қўшма Штатлар Украинанинг NATO'га аъзо бўлишига қарши чиқмоқда", — дея қўшимча қилди Марк Рютте.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бинямин Нетаняҳунинг сўзларига кўра, музокаралар “энг қисқа вақт ичида” бошланади.
"Ливаннинг Исроил билан тўғридан-тўғри музокаралар бошлаш ҳақидаги такрорий сўровларини инобатга олиб, вазирлар маҳкамасига Байрут билан тўғридан-тўғри музокараларни имкон қадар тезроқ бошлаш вазифасини топширдим", — дейилади Исроил бош вазири баёнотида.
Унинг сўзларига кўра, музокаралар “Ҳизбуллоҳ”ни қуролсизлантириш ҳамда Исроил ва Ливан ўртасида тинчлик муносабатларини ўрнатишга қаратилади.
Ахios журналисти Барак Равиднинг исроиллик амалдорлар сўзларига таяниб хабар беришича, музокаралар бошланиши Ливанда ўт очишни тўхтатишни англатмайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кремлнинг маълум қилишича, сулҳ 11 апрел соат 16:00 дан 12 апрелнинг охирига қадар амал қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM