23.5° бурчак остида
33.4K subscribers
26.5K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇫🇷 Франция ядровий тийиб туриш салоҳиятини ошириш ва қуролланишга 36 млрд евро ажратади — Reuters

Франция 2030 йилгача мўлжалланган ҳарбий режалаштириш тўғрисидаги янгиланган қонун доирасида мудофаа харажатларини яна 36 миллиард еврога оширмоқчи. Мазкур маблағлар мамлакат ядровий арсеналини кенгайтириш ҳамда ракета ва дронлар захирасини кўпайтиришга йўналтирилади.

"Франция Евроҳудуддаги энг катта бюджет тақчиллигига эга давлатлардан бири бўлишига қарамай, ҳукумат ушбу харажатларни оширишга қарор қилди. Бу қарор Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар келтириб чиқараётган хавфсизлик босими, шунингдек, Доналд Трамп даврида Вашингтоннинг NATO олдидаги мажбуриятлари борасидаги мавҳумликлар фонида қабул қилинмоқда", дея хабар бермоқда агентлик.

Янги қонун лойиҳасига кўра, ўн йилликнинг охирига бориб Франциянинг мудофаа харажатлари ялпи ички маҳсулотнинг ҳозирги 2 фоизидан 2,5 фоизигача кўтарилади. 2030 йилга келиб йиллик ҳарбий бюджет 76,3 миллиард еврони (89,3 млрд доллар) ташкил этади, бу 2017 йилдаги кўрсаткичдан деярли икки баравар кўп.

Ҳозирда Франция дунёдаги тўртинчи йирик арсеналга эга мамлакат ҳисобланади. Париж 290 та сувости ва ҳаво базасидаги қуролларини сақлаб туриш учун йилига 5,6 миллиард евро (6 миллиард доллар) сарфлайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳 Хакер Хитой давлат суперкомпютеридан 10 петабайт маълумот ўғирлаганини маълум қилди — CNN

"Хакер Тянцзиндаги маълумотлар марказни бузиб кириб, махфий ҳарбий ва илмий маълумотларни ўғирлаганини даъво қилмоқда. У маълумотларни интернетда сотишга уринмоқда", дея хабар бермоқда нашр.

Киберҳужум ҳали расман тасдиқланмаган, бироқ мутахассислар эълон қилинган қисмларга таяниб, бунинг эҳтимоли юқори деб ҳисоблашмоқда.

Маълумотларга кўра, Тянцзиндаги марказ 6 мингга яқин ташкилотга, жумладан, Хитойнингнинг мудофаа ва илмий тузилмаларига хизмат кўрсатади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Пентагон Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр, аммо президент Трамп бунга шошилмаяпти — The New York Times

Қўшма Штатлар Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси раиси, генерал Дэн Кейн журналистларга АҚШ кучлари Яқин Шарқда қолишини ва “агар буйруқ берилса ёки зарурат туғилса, ҳарбий амалиётни тезлик ва аниқлик билан қайта бошлашга тайёрлигини” маълум қилди.

"Бироқ АҚШ президенти сешанба куни эълон қилган нозик ўт очишни тўхтатиш режими бошланганидан бир неча соат ўтгач, шу нарса аён бўлдики, музокаралар муваффақиятсизликка учраган тақдирда ҳарбий ҳаракатларни қайта тиклаш ҳарбий жиҳатдан мумкин бўлган вариант бўлса-да, бу Трамп учун сиёсий жиҳатдан унчалик тўғри танлов эмас. Музокаралар жума куни Исломободда бошланишини ҳисобга олсак, эронликлар ҳам буни тушуниб туришибди", дейилади NYT хабарида.

Нашрнинг ёзишича, агар Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ўнлаб йиллар давомида мавжуд бўлган келишмовчиликларнинг узун рўйхати бўйича якуний келишувга эришилмасдан, икки ҳафталик сулҳ 21 апрел куни тугаса ҳам, ҳарбий ҳаракатларни қайта бошлашнинг сиёсий хавфлари юқори, айниқса яқинлашиб келаётган оралиқ сайловлар ва Хитой раиси Си Жинпин билан бўладиган саммит фонида. Трамп буларни жуда яхши билади ва инобатга олади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇱🇧🇮🇱 Исроил Ливанда “Арслон наъраси” амалиёти бошланганидан бери энг йирик мувофиқлаштирилган зарбаларни амалга оширди Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, бор-йўғи 10 дақиқа ичида Байрут, Бекаа водийси ва бошқа ҳудудлардаги “Ҳизбуллоҳ”га тегишли…
🇱🇧🇮🇱 Исроилнинг Ливанга зарбалари оқибатда камида 254 киши ҳалок бўлди, мингдан ортиқ одам жароҳатланди — Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Исроил 8 апрел куни Ливан пойтахти Байрут марказидаги аҳоли зич яшайдиган савдо ва турар жой ҳудудларига огоҳлантиришсиз зарбалар берди. Авиаҳужумлар АҚШ ва Эрон ўт очишни тўхтатишга келишганидан бир неча соат ўтиб амалга оширилди. Ливан соғлиқни сақлаш вазири Ракан Насириддин мамлакат бўйлаб “100 дан ортиқ ҳаво ҳужумлари” уюштирилганини айтди.

Авиаҳужумлар Байрут, Бекаa водийси ва Ливан жанубидаги ҳудудларга қаратилган. Исроил мудофаа вазири Исроил Кац ҳужумларда “Ҳизбуллоҳ” инфратузилмаси нишонга олинганини даъво қилди.

“Ҳизбуллоҳ” ҳужумларни қоралаб, тинч аҳоли пунктлари нишонга олинганини маълум қилди. Ливан парламенти спикери Набиҳ Берри буни “тўлиқ ҳарбий жиноят” деб атади. БМТнинг Ливан бўйича махсус координатори Жанин Ҳеннис ҳам Исроил ҳужумлари “давом этиши мумкинмаслигини” айтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇱🇧🇮🇱 Исроил тинч аҳоли зич жойлашган ҳудудларга ҳужум қилиб, ҳимоясиз одамларни ўлдирмоқда — Ливан бош вазири Наваф Салам

Сиёсатчи Исроилни халқаро гуманитар ҳуқуқ нормаларини бутунлай менсимасликда айблади.

"Ливан барча дўстларини мавжуд имкониятлар орқали бу тажовузни тўхтатишга ёрдам беришга чақиради", — деди Салам.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇭🇺🇷🇺Полша нашри Алишер Усмоновнинг синглиси муҳокама этилган Лавров ва Сийярто ўртасидаги суҳбат ёзувини эълон қилди Полшадаги FrontStory нашри Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ўртасидаги суҳбат аудиоси деб…
🇭🇺🇷🇺 Орбан Путин билан Венгрияда Россия таъсирини кенгайтириш бўйича махфий режани келишиб олган

Бу ҳақда Россия ҳукумати томонидан тузилган ҳужжатларга таяниб Politico хабар берди.

"2025 йил октябр ойида Россия президенти Владимир Путинга унинг “сичқони” бўлишга ва “арслон”га (Россияга) ёрдам беришга ваъда берган Венгрия бош вазири Виктор Орбан декабр ойига келиб ўз мамлакатини Кремлга янада маҳкамроқ боғлашга тайёргарланган", дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўтган йилнинг охирида Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Москвада учрашиб, икки давлат ўртасида иқтисодий, савдо, энергетика, маданий ва спорт алоқаларини кенгайтириш бўйича 12 банддан иборат келишувни имзолаган.

Politico танишиб чиққан ҳужжатларда Россия ва Венгрия идоралари учун янги мажбуриятларни бажариш бўйича йўриқномалар мавжуд. Сийярто ва Лавров томонидан имзоланган келишув “икки томонлама савдодаги салбий динамикани ўзгартириш”га интилишни назарда тутади, Россия компанияларига Венгриянинг электр энергетикаси ва водород энергетикаси соҳасидаги янги лойиҳаларига йўл очади, шунингдек, нефт, газ ва ядро ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни ўз ичига олади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 АҚШ кучлари Эрон билан ҳақиқий сулҳга эришилгунга қадар Яқин Шарқда қолади – Доналд Трамп

Президентнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатларнинг барча кемалари, самолётлари ва ҳарбий хизматчилари, шунингдек, “аллақачон сезиларли даражада заифлашган душманни ўта шиддатли таъқиб қилиш ва йўқ қилиш” учун зарур бўлган қўшимча қурол-яроғ, ўқ-дорилар ва бошқа барча воситалар Эрон ҳудудида ва унга яқин давлатларда Теҳрон ва Вашингтон “ҳақиқий келишув” тузгунга қадар қолади.

"Агар бирор сабабга кўра бу амалга ошмаса, бунинг эҳтимоли жуда паст бўлса-да, у ҳолда Эронга олдингидан кўра кенгроқ кўламли ва кучлироқ зарбалар берилади. Аллақачон келишиб олинган ва бунга зид бўлган барча ёлғон риторикаларга қарамай, Теҳронла ҳеч қандай ядровий қурол бўлмайди ва Ҳўрмуз бўғози очиқ ҳамда хавфсиз бўлади", деб ёзди Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷 Доналд Трамп АҚШ Эронга қурол етказиб берадиган мамлакатларга қарши дарҳол 50 фоизлик бож тарифларини жорий қилишини эълон қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸🇮🇱🇵🇰Эрон делегацияси АҚШ ва Исроил билан зиддиятни ҳал қилиш бўйича музокаралар учун бугун кечқурун Исломободга етиб келади

Бу ҳақда Эроннинг Покистондаги элчиси Реза Амири Могадам маълум қилди.

Элчи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил томонидан ўт очишни тўхтатиш тартиби тез-тез бузилаётгани сабабли Эрон жамоатчилигида шубҳа-гумонлар мавжудлигини қайд этди.

Шунга қарамай, Эрон делегацияси Теҳрон томонидан таклиф этилган 10 банддан иборат режа асосида жиддий музокаралар олиб бориш учун Покистон пойтахтига ташриф буюрмоқда, дейилади баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇺🇸🇮🇱🇵🇰Эрон делегацияси АҚШ ва Исроил билан зиддиятни ҳал қилиш бўйича музокаралар учун бугун кечқурун Исломободга етиб келади Бу ҳақда Эроннинг Покистондаги элчиси Реза Амири Могадам маълум қилди. Элчи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил…
🇺🇸🇮🇷АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларда Жей Ди Вэнс вакиллик қилади, биринчи раунд шанба куни бошланади – Оқ уй

Покистон Бош вазири аввалроқ музокаралар Исломободда жума куни, 10 апрелда бошланишини кутаётганини айтган эди.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливитт, шунингдек, Вашингтон Ливанни АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувининг бир қисми деб ҳисобламаслиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Исроил чоршанба куни уруш бошланганидан бери Ливанга энг кучли зарбасини берди.

Оқ уй вакилининг сўзларига кўра, Трамп икки ҳафталик сулҳ келишувида кўзда тутилганидек, Эронни Ҳўрмуз бўғозини очишга мажбур қилади. Унинг таъкидлашича, чоршанба куни бўғозда кемалар қатнови ошгани кузатилмоқда.

Ливиттнинг айтишича, Трампнинг аввалроқ билдирган кескин риторикаси "унинг "бутун бир цивилизацияни" йўқ қилиш билан таҳдид қилган пости" воситачилар орқали Эрон билан келишувга эришилишига сабаб бўлган.

Reuters хабарига кўра, Оқ уй матбуот котиби Эрон аввалига АҚШ учун қабул қилиб бўлмайдиган режа таклиф қилгани, кейинроқ эса Яқин Шарқдаги урушни тугатиш бўйича анча оқилона режа тақдим этганини айтган. Шунингдек, Ливитт Теҳрон бойитилган уранни топширишга рози бўлишини даъво қилмоқда. Унинг сўзларига кўра, ўт очишни тўхтатиш эълон қилинишидан олдин Трамп Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху билан гаплашган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇬🇱"Ушбу муз бўлагини эслаб қолинг!" Трамп NATO бош котиби билан учрашди ва яна Гренландия ҳақида сўз очди

NATO бош котиби Марк Рютте Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. Бу Трампнинг Эронга қарши урушда иттифоқчиларни ёрдам бермаганликда айблаб, кескин танқид қилганидан кейинги илк юзма-юз мулоқоти бўлди.

Аввалроқ Трамп АҚШ ушбу ташкилотдан чиқиб кетиши мумкинлигига шаъма қилган ва NATO'ни "қоғоз йўлбарс" деб атаган эди. Оқ уй матбуот котибининг сўзларига кўра, айнан шу масала музокараларнинг асосий мавзуси бўлган бўлиши мумкин.

Ёпиқ эшиклар ортида ўтган учрашувни Рютте "жуда очиқ ва самимий" деб таърифлади, бироқ Трамп NATO'дан чиқиш ҳақида гапирдими-йўқми — буни очиқламади. Унинг сўзларига кўра, Трамп иттифоқчиларнинг хатти-ҳаракатларидан "ғазабда".

"NATO бизга керак бўлганда ёрдам бермади. Гренландияни — ушбу катта, ёмон бошқариладиган муз парчасини эслаб қолинг!", – дея Truth Social ижтимоий тармоғида изоҳ қолдирди АҚШ президенти.

Трампнинг Дания таркибидаги автоном ҳудуд — Гренландияни "қўлга киритиш" истаги NATO ичида инқирозга сабаб бўлган эди.

The Wall Street Journal нашрининг манбаларига кўра, Трамп Эрон билан урушда қатнашишдан бош тортган Европа давлатларини "жазолаш" йўлларини изламоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸🇮🇱Испания Бош вазири Педро Санчес Исроилнинг Ливанга берган сўнгги зарбаларини қоралади

"Нетаняхунининг инсон ҳаёти ва халқаро ҳуқуққа нисбатан менсимаслиги қабул қилиб бўлмас ҳолат", — деб ёзди Санчес X ижтимоий тармоғида.

Санчес Европада Исроилнинг минтақадаги ҳарбий ҳаракатларининг энг ашаддий танқидчиси ҳисобланади. У Европа Иттифоқини Исроил билан ассоциация шартномасини тўхтатишга чақирди.

Шу билан бирга, Австралия Бош вазири Энтони Албанезе Исроилни Ливанга ҳужумларни тўхтатишга чақириб, бу ҳаракатлар "тинчликка" таҳдид солаётганини таъкидлади.

"Австралия ҳукумати ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливанга ҳам татбиқ этилиши кераклигига қатъий ишонади. Биз ушбу минтақада тинчлик бўлишини хоҳлаймиз", — деди Албанезе.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇱🇧🇮🇱"Ҳизбуллоҳ" сулҳ бузилганига жавобан Исроилга зарба берганини маълум қилди

Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ливаннинг "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи пайшанба куни эрта тонгда АҚШ ва Эрон ўртасидаги сулҳнинг "бузилишига" жавобан Исроилга ракета зарбаси берганини эълон қилди.

AFP агентлигининг "Ҳизбуллоҳ" баёнотига таяниб хабар беришича, "душман томонидан ўт очишни тўхтатиш келишуви бузилганига жавобан", гуруҳ Ливан билан чегара яқинидаги Исроилнинг Манара "ракеталарини ўққа тутган".

Аввалроқ "Ҳизбуллоҳ" чоршанба куни Исроилнинг Ливан бўйлаб берган йирик зарбаларига жавоб қайтаришга "ҳақли" эканини айтган эди.

Ливан давлат тузилмалари маълумотларига кўра, ушбу ҳужумлар оқибатида 182 нафардан 254 нафаргача инсон ҳалок бўлган. Бу воқеалар АҚШ Президенти Доналд Трамп Эрон Ҳўрмуз бўғозини кемалар қатнови учун очиши шарти билан Эронга нисбатан икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилганидан кейин юз берди. Бироқ Исроил ҳукутматининг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливанга тааллуқли эмас.

Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Ливанга берилган зарбаларни сулҳни бузишнинг бир қисми деб атади. Унинг сўзларига кўра, бу ҳолат шанба куни, 10 апрелда Покистон воситачилигида ўтказилиши режалаштирилган бўлажак музокараларни мантиқсиз даражага олиб келиши мумкин.

​Исроил Мудофаа армияси ҳозирча "Ҳизбуллоҳ" томонидан ўққа тутилиш ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇱🇧🇮🇷АҚШ Вице-президенти: Ливанда ўт очишни тўхтатиш тартиби амал қилмайди, бу — тушунмовчилик

"Менимча, эронликлар ўт очишни тўхтатиш тартиби Ливанга ҳам тааллуқли деб ҳисоблашган, лекин аслида ундай эмас. Биз буни ҳеч қачон ваъда қилмаганмиз. Бу шундай бўлиши ҳақида ҳеч қачон ишора бермаганмиз", — деди Жей Ди Вэнс.

"Исроилликлар аслида Ливанда ўзларини бир оз тийиб туришга тайёр эканликларини билдиришган, чунки улар бизнинг музокараларимиз муваффақиятли ўтишини хоҳлашади — лекин бу ўт очишни тўхтатиш келишувининг бир қисми бўлгани учун эмас. Агар Эрон Ливан сабабли музокаралардан чиқса, бу аҳмоқлик бўларди, лекин бу уларнинг танлови", — дея қўшимча қилди Вэнс.

Эслатиб ўтамиз, Трамп Эрон бўйича ўт очишни тўхтатиш режимини эълон қилганидан сўнг, Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху идораси ушбу келишув Ливанга тааллуқли эмаслигини маълум қилган эди. Оқ уй ҳам шу фикрда, бироқ Эрон АҚШ билан музокараларни бошлаш шарти сифатида Ливанда ўт очишни тўхтатишни талаб қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸Эрон ўт очишни тўхтатиш келишувига қарамай, Ҳўрмуз бўғози устидан назоратни кучайтирмоқда – WSJ

Нашр маълумотларига кўра, Эрон воситачиларга Трамп билан тузилган келишув доирасида Ҳўрмуз бўғози орқали ўтадиган кемалар сонини кунига тахминан ўнтагача чеклашини ва ўтиш учун бож тўловларини жорий қилишини маълум қилган.

Араб воситачиларининг билдиришича, у ердан ўтувчи кемалар ўз ҳаракатларини Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари (ИИКҚ) билан мувофиқлаштириши шарт бўлади.

S&P Global Market Intelligence маълумотларига кўра, чоршанба куни атиги тўртта кеманинг ўтишига рухсат берилган бўлиб, бу бутун апрел ойи давомидаги энг паст кўрсаткичдир.

Воситачилар ва кема брокерларининг хабар беришича, Эрон кемалардан ўтиш учун тўлов тартибини олдиндан келишиб олишни, сўнгра тўловларни криптовалюта ёки Хитой юанида амалга оширишни талаб қилмоқда.

АҚШ ҳамон оммавий равишда бўғознинг эркин ва очиқ бўлишини талаб қилишда давом этяпти. Бироқ, Эрон билан келишувга қарши бўлган Қўшма Штатларнинг кескин сиёсат тарафдорлари позициясига яқин бўлган WSJ газетасининг ёзишича, Эрон ўз назоратини юмшатиш ниятида эканини кўрсатмаяпти.

Нашрнинг таъкидлашича, бугун эрталаб Эрон бўғозда радиоалоқа орқали Ислом инқилоби корпуси қўриқчилари Ҳарбий-денгиз кучларидан ўтишга рухсат олмаган кемалар йўқ қилиниш хавфи остида экани ҳақида хабар йўллаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇷🇺🇨🇳Ғарб нашрлари Эроннинг ғалабаси ҳамда Россия, Хитой ва Эрон иттифоқи кучаяётгани ҳақида ёзмоқда

​Франциянинг BFMTV телеканалига кўра, Яқин Шарқдаги сулҳдан сўнг Москва ва Пекин жараённи ижобий баҳоламоқда, Хитой–Эрон–Россия ўқининг шаклланиши эса Ғарбни саросимага солди.

​Мақолада таъкидланишича, Ҳўрмуз бўғози атрофидаги икки ҳафталик сулҳ муҳим бир ҳақиқатни очиб берди: Эроннинг бўғоз орқали ўтадиган қатновни жиловлай олиши (олти ҳафта ичида трафик 90 фоизга камайган) Қўшма Штатларнинг денгиз хавфсизлигини таъминлаш қобилиятига бўлган ишончни сўндиради ва 50 йиллик энергетика тартибига чек қўйиши мумкин. Бу вазият АҚШ ва Эрон ўртасида Исломободда бўлиб ўтадиган музокаралар Теҳроннинг таъминот занжирларини тўсиб қўйиш имконияти исботланган бир шароитда кечяпти.

​Хитой энг йирик импортчи (тахминан 70 фоиз) бўлиб қолаётган бўлса-да, Эрон ва Саудия Арабистони билан келишувлар тузиш орқали ўз таъминотини суғурталаб олди.

Пекин воситачилик ролини кучайтирди ва оммавий ахборот воситалари орқали ўт очишни тўхтатиш келишувини Теҳроннинг ғалабаси сифатида тақдим этди. Ҳўрмуздаги узоқ давом этаётган инқироз Қизил денгизда ва Хитой–Европа йўналишида занжирли реакция келтириб чиқариш хавфини туғдиряпти. ​

Шунингдек, нефт нархининг кўтарилиши Россия учун фойдали бўлди — бозорни барқарорлаштириш учун АҚШ санкцияларининг юмшатилиши Москвага қўшимча даромад олиб келди.

Эксперт Роберт Пейпнинг баҳолашича, Эроннинг Ҳўрмуз устидан назорати мустаҳкамланиши кўп қутбли дунёга ўтишни тезлаштиради: нефт таклифининг 30 фоизини назорат қилувчи эҳтимолий Хитой–Эрон–Россия блоки АҚШ ва Европани заифлаштириб, глобал мувозанатни қайтариб бўлмас даражада ўзгартириб юбориши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇮🇷Трамп маъмурияти Эронга қарши урушда иттифоқчилик қилмаган Европа давлатларидан қўшинларни олиб чиқиб кетиш имкониятини кўриб чиқмоқда

The Wall Street Journal манбаларига кўра, ҳарбий кампанияни қўлламаган иттифоқчиларни ўзига хос тарзда "жазолаш" варианти муҳокама қилиняпти.

Гап етарлича содиқ деб топилмаган мамлакатлардан АҚШ қўшинларини чиқариб юбориш ва уларни Қўшма Штатлар ҳамда Исроилни фаол қўллаб-қувватлаган давлатлар ҳудудига қайта жойлаштириш ҳақида бормоқда, дейилади нашр хабарида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷🇺🇸🇮🇱🇵🇰Эрон делегацияси АҚШ ва Исроил билан зиддиятни ҳал қилиш бўйича музокаралар учун бугун кечқурун Исломободга етиб келади Бу ҳақда Эроннинг Покистондаги элчиси Реза Амири Могадам маълум қилди. Элчи ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида Исроил…
🇮🇷🇵🇰🇺🇸Эроннинг Покистондаги элчихонаси бугунги делегация ташрифи ҳақидаги хабарни "вақтинчалик хато" деб атади – The Guardian

Газетанинг ёзишича, аввалроқ (соат 08:17 даги постда) Эроннинг Покистондаги элчиси Ризо Амири Моғадам Эрон делегацияси АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун бугун кечқурун Исломободга келиши ҳақидаги X тармоғидаги постини ўчириб ташлагани ҳақида хабар берилганди. Эроннинг Исломободдаги элчихонаси вакили AFP агентлигига хабар барвақт эълон қилиб юборилганини маълум қилди.

Расмий вакилнинг сўзларига кўра, пост "айрим муаммолар туфайли" ўчирилган. У делегациянинг бугун кечқурун келиши кутиляптими ёки йўқми — бу борада аниқ маълумот беришни рад этди.

"Бу вақт масаласи — биз буни ҳозир юбормаслигимиз керак эди", – деди ҳукумат вакили қўшимча саволларга жавобан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇷🇺Буюк Британия Шимолий Атлантикада Россия сувости кемаларининг амалиётини тўхтатиб қолди

​Британия Мудофаа вазири Жон Хили мамлакат ҳарбий-денгиз кучлари Россия сувости кемаларининг Шимолий Атлантикадаги муҳим сувости кабеллари ва қувурларини ўрганишга бўлган уринишини муваффақиятли тўхтатиб қолганини маълум қилди.

Даунинг-стритда бўлиб ўтган
матбуот анжуманида вазир Британия ҳарбий кемаси ва P8 патруль самолётлари бир ойдан ортиқ давом этган операция давомида Россиянинг учта сувости кемасини кузатиб борганини ва уларни ўз миссиясидан воз кечишга мажбур қилганини билдирди.

Хилининг сўзларига кўра, Россиянинг ушбу ҳаракатлари дунё нигоҳи Яқин Шарқдаги воқеаларга қаратилган бир вақтда юз берган.

​Мудофаа вазири Россия президенти Владимир Путинни огоҳлантириб, Буюк Британия ҳар қандай ғаразли ҳаракатни кузатиб бораётганини ва сувости инфратузилмасига зарар етказишга бўлган ҳар қандай уриниш кескин оқибатларга олиб келишини таъкидлади. Ҳозирда кабеллар шикастлангани ҳақида далиллар йўқ, бироқ Британия кучлари иттифоқчилар билан биргаликда текширув ўтказмоқда.

Шунингдек, Хили ушбу операция Буюк Британиянинг Россияни тийиб туриш ва ўз хавфсизлигини ҳимоя қилиш қобилиятини намойиш этганини қўшимча қилди. АҚШ билан муносабатлар ҳақида гапирар экан, у Вашингтон NATO'га содиқ қолишини, бироқ Европа давлатларидан мудофаа фаоллигини оширишни талаб қилаётганини қайд этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇸🇦Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари уруш бошланганидан бери илк бор телефон орқали мулоқот қилишди

Эрон ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари бугун телефон орқали суҳбатлашдилар.

AFP агентлигининг хабар беришича, бу мулоқот минтақада уруш бошланганидан буён икки давлат ўртасидаги илк расмий суҳбат бўлди.

Саудия Арабистони Ташқи ишлар вазирлигининг X ижтимоий тармоғидаги расмий баёнотига кўра, мамлакат ташқи ишлар вазири шаҳзода Файсал бин Фархон Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчидан қўнғироқ қабул қилган.

Суҳбат давомида томонлар минтақадаги сўнгги воқеаларни ҳамда хавфсизлик ва барқарорликни қайта тиклаш мақсадида кескинликни камайтириш йўлларини муҳокама қилишган. Баёнотда музокараларнинг аниқ вақти кўрсатилмаган бўлса-да, ушбу хабар Эрон ва АҚШ ўртасида икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш режими эълон қилинганининг эртасига эълон қилинди. Ушбу мулоқот минтақавий кескинликни юмшатиш йўлидаги муҳим қадам сифатида кўрилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇺🇸Уранни бойитиш дастури тўхтатилмайди – Эрон атом энергияси ташкилоти раҳбари

Муҳаммад Исломий мамлакатнинг уранни бойитиш дастури қисқартирилмаслигини маълум қилди.

Reuters агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, Муҳаммад Исломий "душман Эроннинг уранни бойитиш дастурини чеклашга муваффақ бўлолмайди" дея таъкидлаган. Ушбу баёнот АҚШ Президенти Доналд Трамп ва бошқа америкалик мулозимларнинг кечаги чиқишларига мутлақо зиддир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ томони икки давлат ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Эронда уранни бойитиш жараёни тўхтатилиши ҳақида баёнот берган эди. Исломийнинг сўзлари Теҳрон атом энергетикаси масаласида ўз позициясидан воз кечиш ниятида эмаслигини кўрсатмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM