Буюк Британия Бош вазири Эрон ва АҚШ ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни олқишлаган дунё етакчилари сафига қўшилди. Ушбу келишув минтақа ва бутун дунё учун маълум маънода енгиллик олиб келишини таъкидлади.
"Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда ушбу сулҳни қўллаб-қувватлаш ва сақлаб қолиш, уни узоқ муддатли келишувга айлантириш ҳамда Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак", — деди Стармер.
Бош вазир матбуот хизматининг хабар беришича, Стармер бугун Форс кўрфази мамлакатлари етакчилари билан учрашиш ва сулҳ режимини қўллаб-қувватлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун Яқин Шарққа йўл олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Масъуд Пезешкиён бугун эрталаб эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув Теҳрон истаган "умумий талабларга" жавоб беришини маълум қилди.
У ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай ёзди: "Эрон истаган умумий тамойилларга келишилган ҳолда эришилган ўт очишни тўхтатиш сулҳи — бу буюк фидоиймиз Мужтабо Хоманаийнинг жони ва ушбу жараёнда бутун халқ иштирокининг самарасидир. Бугундан бошлаб биз дипломатия, мудофаа, кўчаларда ёки давлат хизмати соҳасида бўлсин, биргаликда туришда давом этамиз", – деди у.
Эроннинг бошқа расмий шахслари ҳам ушбу келишувни мамлакатнинг ғалабаси сифатида баҳоламоқда.
Хусусан, Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф "Эрон даври бошланганини" таъкидлаган бўлса, Теҳрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши АҚШ "шубҳасиз, тарихий ва қақшатқич мағлубиятга учраганини" эълон қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳбоз Шарифнинг идораси томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Эрон томони Исломободда бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашишини тасдиқлаган.
"Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён низони ҳал қилишга қаратилган АҚШ билан музокараларда мамлакат делегацияси иштирок этишини шахсан тасдиқлади", – дейди Шаҳбоз Шариф.
Аввалроқ Покистон Бош вазири делегацияларни шу жума куни пойтахтда учрашишга таклиф қилган эди. Эрон давлат оммавий ахборот воситалари музокаралар вақти узайтирилиши мумкинлигини хабар қилган бўлса-да, АҚШ билан мулоқот бошланиши уруш тўлиқ тўхташини англатмаслигини алоҳида қайд этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газетанинг ёзишича, Жозеф Аун АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини олқишлади ва ушбу минтақавий сулҳга Ливан ҳам киритилишига умид билдирди. Бироқ, Исроил ҳукумати ва армияси мамлакат жанубида "Ҳизбуллоҳ" қуролли гуруҳларига қарши жанглар давом этишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳ эълон қилинган вақтдан бери Исроил Ливан ҳудудига зарбалар беришда давом этиб келмоқда.
Ливан президенти маъмурияти томонидан эълон қилинган баёнотда, Аун "минтақавий тинчлик Ливанни ҳам барқарор ва мустаҳкам асосда қамраб олиши учун" мамлакат барча саъй-ҳаракатларни давом эттиришини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жей Ди Вэнс Эрон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳозирча "мўрт" эканини тан олди ва Теҳроннинг урушдаги ғалаба ҳақидаги даъволарини рад этди.
Будапештда Виктор Орбанни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган тадбирда нутқ сўзлаган Вэнс, айрим эронлик расмийлар ҳарбий ютуқлар ва келишувнинг асл моҳияти ҳақида "ёлғон гапираётганини" таъкидлади.
"Президент менга ва бутун музокаралар гуруҳига, жумладан Давлат котиби ва махсус вакил Стив Уиткоффга келишувга эришиш учун виждонан ишлашни буюрди. Агар эронликлар биз билан самимий ҳамкорлик қилишга тайёр бўлса, келишувга эришамиз. Аммо улар алдашга ёки ушбу "мўрт" сулҳга халақит беришга уринсалар, натижадан мамнун бўлмайдилар", — деди АҚШ вице-президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Корея чоршанба куни
шарқий қирғоқлари йўналишида бир нечта баллистик ракеталарни учирди. Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 14:20 атрофида Вонсан ҳудудидан навбатдаги номаълум ракета учирилган.
Аввалроқ Пхеньян қисқа масофали бир нечта баллистик ракеталарни синовдан ўтказган эди. Ушбу ракеталар тахминан 240 километр масофани босиб ўтган. Сешанба куни ҳам Пхеньян яқинидан ракета учирилгани қайд этилганди.
Жанубий Корея президенти маъмурияти ушбу воқеалар ортидан Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Сеул Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатларини БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузувчи провокация деб атади ва Пхеньянни бундай синовларни тўхтатишга чақирди.
Ҳозирда Жанубий Корея ва АҚШ мутахассислари учирилган ракеталарнинг техник кўрсаткичларини батафсил таҳлил қилмоқда, дейилади агентлик хабарида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, бор-йўғи 10 дақиқа ичида Байрут, Бекаа водийси ва бошқа ҳудудлардаги “Ҳизбуллоҳ”га тегишли 100 дан ортиқ объектлар нишонга олинган.
Бу зарбалар минтақадаги ҳарбий кескинликнинг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Икки ҳафталик сулҳ Ҳўрмузни вақтинча очиши мумкин, бироқ вазият ҳамон хавфли бўлиб қолмоқда ва кема эгалари хавфсизлик кафолатларисиз ҳаракатни қайта тиклашга шошилишмаяпти", дея ёзмоқда агентлик.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ президенти кемалар қатнови хавфсизлигини таъминлаш учун Теҳрон билан “қўшма лойиҳа” форматини кўриб чиқаётганини маълум қилди. У, шунингдек, бўғоз орқали транзит шартларини муҳокама қилиш эҳтимоли борлигини ҳам айтиб ўтди.
Можародан олдин Ҳўрмуз бўғози кемалар эркин қатновчи халқаро денгиз ҳудуди ҳисобланар эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM