Баҳрайн Ички ишлар вазирлиги Теҳрон дрони ҳужуми натижасида икки киши "енгил тан жароҳати" олганини хабар қилди.
Маълумотларга кўра, Ситра туманида дрон парчалари тушиши оқибатида "бир қатор уйларга" шикаст етган. Ҳукумат ушбу дрон АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳ эълон қилинишидан олдин ёки кейин учирилганига аниқлик киритмади, дейилади баёнотда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Маълумотларга кўра, Теҳронда айғоқчиликда айбланиб, уч йилдан ортиқ қамоқда ўтирган франциялик эр-хотин — Сесиль Колер ва Жак Пари ниҳоят озодликка чиқди. Улар 2022 йилда Эронга саёҳатга борган вақтида қўлга олинган ва узоқ муддатли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Сешанба куни тонгда улар дипломатлар ҳамроҳлигида Теҳронни тарк этиб, Озарбайжон орқали Францияга йўл олишди.
Бу озодлик ўзаро келишув асосида амалга ошгани айтилмоқда. Эрон томонининг билдиришича, франциялик жуфтлик озод қилиниши фонида Францияда террорни тарғиб қилишда айбланиб ҳибсга олинган Эрон фуқароси Махдие Исфандиёр ҳам қамоқ жазосидан озод этилгани маълум бўлди.
Франция Президенти Эммануэл Макрон бу воқеани "катта енгиллик" деб атади ва музокараларда воситачилик қилган Ўмон давлатига алоҳида миннатдорчилик билдирди. Франция ҳукумати алмашинув шартларини расман очиқламаган бўлса-да, ҳар икки томондаги маҳбуслар бир вақтда озод этилди, дейилади мақолада.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Video
АҚШ Давлат котиби Марко Рубио бир ҳафта олдин Бағдодда ўғирлаб кетилган мустақил журналист Шелли Киттлсоннинг озод этилганини маълум қилди.
Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи "Ҳизбуллоҳ" гуруҳи 31 март куни асирга олинган журналистни Ироқни зудлик билан тарк этиш шарти билан қўйиб юборишга рози бўлди.
Рубио журналистни озод қилишда кўрсатган ёрдами учун Ироқ расмийларига миннатдорчилик билдирди ва Вашингтон маъмурияти ҳозирда унинг мамлакатдан хавфсиз чиқиб кетишини таъминлаш устида ишлаётганини таъкидлади.
49 ёшли Киттлсоннинг ўғирланиши минтақада АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан тўқнашувлари кескинлашган бир пайтда юз берган эди. Журналист асирга олинган вақтда Ироқ хавфсизлик кучлари ўғриларни таъқиб қилган ва натижада гумонланувчилардан бири қўлга олинган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Педро Санчес Яқин Шарқдаги сулҳ ҳақидаги хабарларга кескин муносабат билдириб, АҚШ Президенти Доналд Трампнинг Эрондаги ҳаракатларини танқид қилди. Вазирнинг таъкидлашича, мамлакат "дунёга ўт қўйиб, сўнгра қўлида челак билан пайдо бўлганларни" олқишлаш ниятида эмас.
Испания ҳукумати раҳбари ўт очишни тўхтатиш ҳар доим яхши янгилик эканини, айниқса у адолатли ва барқарор тинчликка олиб келса, буни қўллаб-қувватлашини айтди. Бироқ у бу вақтинчалик енгиллик юзага келган тартибсизлик, вайронагарчиликлар ва бой берилган инсон ҳаётларини унутишга асос бўла олмаслигини таъкидлади.
Санчеснинг сўзларига кўра, ҳозирда вазиятни ўнглаш учун шунчаки вақтинчалик чоралар эмас, балки дипломатия, халқаро қонунийлик ва ҳақиқий тинчлик зарур.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ўмон Ташқи ишлар вазири Бадр Албусаиди урушга қадар Эрон ва АҚШ ўртасидаги билвосита ядровий музокараларда воситачилик қилган эди. Унинг таъкидлашича, ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳозирги босқичда дунёнинг фалокатдан чекинганини англатади.
Бироқ, Албусаиди хотиржамликка берилишга ҳали эрта эканлигини айтди. У ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида барқарор тинчликка эришиш учун жиддий музокаралар зарурлигини ёзиб қолдирди.
Вазир, шунингдек, минтақада хавфсизликни таъминлаш йўлидаги ушбу муҳим ва кечиктириб бўлмайдиган жараёнда Ўмон бор имконияти билан кўмаклашишга тайёрлигини қўшимча қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газетанинг ёзишича, Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Эрон томонидан қўллаб-қувватланувчи Ҳизбуллоҳ гуруҳига қарши Ливан ҳудудида жанговар ва қуруқликдаги амалиётлар давом этаётганини маълум қилди.
Исроил армиясининг ижтимоий тармоқларда тарқатилган баёнотига кўра, кечаси Эрон бўйлаб ракета учириш қурилмаларига кенг кўламли зарбалар берилган ва сулҳ эълон қилинганидан сўнг Эрон йўналишидаги фаол жанговар ҳаракатлар тўхтатилган. Бироқ "ЦАХАЛ" сиёсий кўрсатмаларга мувофиқ Эрон кампанияси доирасидаги ҳаракатларни тийиб турган бўлса-да, ҳар қандай қоидабузарликка жавоб бериш учун юқори шайлик ҳолатида қолмоқда.
Шу билан бирга, баёнотда
Ливан йўналишида "Ҳизбуллоҳга" қарши ҳарбий ҳаракатлар ва қуруқликдаги амалиётлар тўхтатилмагани алоҳида қайд этилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Ливандаги "Ҳизбуллоҳ" гуруҳига қарши жанговар ва қуруқликдаги амалиётлар давом этишини эълон қилгач, Байрутнинг жанубий туманлари аҳолисига зудлик билан эвакуация қилиниш бўйича кўрсатма берди.
Эслатиб ўтамиз, бу АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик сулҳ эълон қилинганидан бери Исроилнинг ливанликларга қилган учинчи шундай чақириғидир.
Эвакуация ҳақидаги буйруқ Ливан пойтахтининг катта қисмини қамраб олган бўлиб, у ерда юз минглаб одамлар доимий зарбалар хавфи туфайли уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлишган.
Исроил армияси вакили Авичай Адраининг таъкидлашича, ҳарбийлар "Ҳизбуллоҳнинг" ҳарбий инфратузилмасига зарба беришда давом этади ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳудудни тарк этиши зарур.
Исроил ҳукумати Эрон билан эришилган сулҳ Ливан ҳудудига тааллуқли эмаслигини билдирган эди. "Ҳизбуллоҳ" эса ҳозирча ушбу вазият бўйича расмий баёнот бергани йўқ, дейилади хабарда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британия Бош вазири Эрон ва АҚШ ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувни олқишлаган дунё етакчилари сафига қўшилди. Ушбу келишув минтақа ва бутун дунё учун маълум маънода енгиллик олиб келишини таъкидлади.
"Биз ҳамкорларимиз билан биргаликда ушбу сулҳни қўллаб-қувватлаш ва сақлаб қолиш, уни узоқ муддатли келишувга айлантириш ҳамда Ҳўрмуз бўғозини қайта очиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак", — деди Стармер.
Бош вазир матбуот хизматининг хабар беришича, Стармер бугун Форс кўрфази мамлакатлари етакчилари билан учрашиш ва сулҳ режимини қўллаб-қувватлаш бўйича дипломатик саъй-ҳаракатларни муҳокама қилиш учун Яқин Шарққа йўл олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Масъуд Пезешкиён бугун эрталаб эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишув Теҳрон истаган "умумий талабларга" жавоб беришини маълум қилди.
У ўзининг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида шундай ёзди: "Эрон истаган умумий тамойилларга келишилган ҳолда эришилган ўт очишни тўхтатиш сулҳи — бу буюк фидоиймиз Мужтабо Хоманаийнинг жони ва ушбу жараёнда бутун халқ иштирокининг самарасидир. Бугундан бошлаб биз дипломатия, мудофаа, кўчаларда ёки давлат хизмати соҳасида бўлсин, биргаликда туришда давом этамиз", – деди у.
Эроннинг бошқа расмий шахслари ҳам ушбу келишувни мамлакатнинг ғалабаси сифатида баҳоламоқда.
Хусусан, Эрон биринчи вице-президенти Муҳаммад Ризо Ориф "Эрон даври бошланганини" таъкидлаган бўлса, Теҳрон Миллий хавфсизлик олий кенгаши АҚШ "шубҳасиз, тарихий ва қақшатқич мағлубиятга учраганини" эълон қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаҳбоз Шарифнинг идораси томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, Эрон томони Исломободда бўлиб ўтадиган музокараларда қатнашишини тасдиқлаган.
"Эрон Президенти Масъуд Пезешкиён низони ҳал қилишга қаратилган АҚШ билан музокараларда мамлакат делегацияси иштирок этишини шахсан тасдиқлади", – дейди Шаҳбоз Шариф.
Аввалроқ Покистон Бош вазири делегацияларни шу жума куни пойтахтда учрашишга таклиф қилган эди. Эрон давлат оммавий ахборот воситалари музокаралар вақти узайтирилиши мумкинлигини хабар қилган бўлса-да, АҚШ билан мулоқот бошланиши уруш тўлиқ тўхташини англатмаслигини алоҳида қайд этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газетанинг ёзишича, Жозеф Аун АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўт очишни тўхтатиш келишувини олқишлади ва ушбу минтақавий сулҳга Ливан ҳам киритилишига умид билдирди. Бироқ, Исроил ҳукумати ва армияси мамлакат жанубида "Ҳизбуллоҳ" қуролли гуруҳларига қарши жанглар давом этишини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ ва Эрон ўртасида сулҳ эълон қилинган вақтдан бери Исроил Ливан ҳудудига зарбалар беришда давом этиб келмоқда.
Ливан президенти маъмурияти томонидан эълон қилинган баёнотда, Аун "минтақавий тинчлик Ливанни ҳам барқарор ва мустаҳкам асосда қамраб олиши учун" мамлакат барча саъй-ҳаракатларни давом эттиришини билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жей Ди Вэнс Эрон билан тузилган ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳозирча "мўрт" эканини тан олди ва Теҳроннинг урушдаги ғалаба ҳақидаги даъволарини рад этди.
Будапештда Виктор Орбанни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилаётган тадбирда нутқ сўзлаган Вэнс, айрим эронлик расмийлар ҳарбий ютуқлар ва келишувнинг асл моҳияти ҳақида "ёлғон гапираётганини" таъкидлади.
"Президент менга ва бутун музокаралар гуруҳига, жумладан Давлат котиби ва махсус вакил Стив Уиткоффга келишувга эришиш учун виждонан ишлашни буюрди. Агар эронликлар биз билан самимий ҳамкорлик қилишга тайёр бўлса, келишувга эришамиз. Аммо улар алдашга ёки ушбу "мўрт" сулҳга халақит беришга уринсалар, натижадан мамнун бўлмайдилар", — деди АҚШ вице-президенти.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шимолий Корея чоршанба куни
шарқий қирғоқлари йўналишида бир нечта баллистик ракеталарни учирди. Жанубий Корея Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 14:20 атрофида Вонсан ҳудудидан навбатдаги номаълум ракета учирилган.
Аввалроқ Пхеньян қисқа масофали бир нечта баллистик ракеталарни синовдан ўтказган эди. Ушбу ракеталар тахминан 240 километр масофани босиб ўтган. Сешанба куни ҳам Пхеньян яқинидан ракета учирилгани қайд этилганди.
Жанубий Корея президенти маъмурияти ушбу воқеалар ортидан Миллий хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказди. Сеул Шимолий Кореянинг хатти-ҳаракатларини БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини бузувчи провокация деб атади ва Пхеньянни бундай синовларни тўхтатишга чақирди.
Ҳозирда Жанубий Корея ва АҚШ мутахассислари учирилган ракеталарнинг техник кўрсаткичларини батафсил таҳлил қилмоқда, дейилади агентлик хабарида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) маълумотига кўра, бор-йўғи 10 дақиқа ичида Байрут, Бекаа водийси ва бошқа ҳудудлардаги “Ҳизбуллоҳ”га тегишли 100 дан ортиқ объектлар нишонга олинган.
Бу зарбалар минтақадаги ҳарбий кескинликнинг янги босқичи сифатида баҳоланмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM