23.5° бурчак остида
33.8K subscribers
26.2K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Володимир Зеленский Россияга “энергетик сулҳ” таклиф қилди

Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ орқали Россияга бир-бирининг энергетика инфратузилмасига зарба бермаслик бўйича таклиф юборганини маълум қилди.

"Агар Россия бизнинг энергетика тизимимизга зарба беришни тўхтатишга тайёр бўлса, биз ҳам худди шундай жавоб беришга тайёрмиз. Бу таклифимиз америкаликлар орқали Россия томонига етказилган", — деди Украина етакчиси видео мурожаатида.

Унинг айтишича, Украина аввал ҳам Россияга Пасха байрами муносабати билан сулҳ таклиф қилган, аммо Москва ушбу таклифни кескин рад этган. Зеленский бу қадамни қоралаб, “Россия учун муқаддас ҳеч нарса йўқ” деди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇷🇺 Володимир Зеленский Россияга “энергетик сулҳ” таклиф қилди Украина президенти Володимир Зеленский АҚШ орқали Россияга бир-бирининг энергетика инфратузилмасига зарба бермаслик бўйича таклиф юборганини маълум қилди. "Агар Россия бизнинг энергетика тизимимизга…
🇺🇦🇺🇸🇮🇱🇷🇺🇮🇷 Украина Россиянинг АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши сабаб юзага келган нефт бозоридаги инқироздан фойда олиш имкониятларини чеклашга ҳаракат қилмоқда — Володимир Зеленский

"Россия нефт нархларининг кескин ошишидан қанча даромад олса, барчасини урушга сарфлайди. Бу уларнинг устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Шунинг учун Россиянинг нефт экспорт қилиш имкониятларини ҳар қандай усулда чеклаш тўғри қарор", — дея таъкидлади Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇰🇼🇺🇸 Эрон томонидан Кувайтдаги АҚШ базасига ҳужум натижасида 15 нафар америкалик ҳарбий яраланди — CBS News

Телеканал манбаларидан бирининг айтишича, Али Ал Салем базасига ҳужумда жабрланган америкалик ҳарбийларнинг аксарияти аллақачон ўз хизмат вазифаларига қайтган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇸🇦🇧🇭🇮🇷🇺🇸The Guardian: Саудия Арабистони ва Баҳрайнни боғловчи кўприк Эрон ҳужуми хавфи туфайли ёпилди

Газетанинг ёзишича, Саудия Арабистонини Баҳрайн қироллиги билан боғлайдиган асосий йўл — Қирол Фаҳд кўприги сешанба куни эрталаб Эрон томонидан бўлиши мумкин бўлган ҳужумлар хавфи сабабли ёпилди.

Кўприк маъмурияти Х ижтимоий тармоғи орқали транспорт воситалари ҳаракати "эҳтиёт чораси сифатида" тўхтатилганини маълум қилди.
Бу қарор Эроннинг Саудия Арабистони Шарқий провинциясига эҳтимолий ҳужумлари билан боғлиқ.

Маълумотларга кўра, узунлиги 25 километр бўлган ушбу кўприк АҚШ Ҳарбий-денгиз кучларининг 5-флоти базаси жойлашган Баҳрайн ва Арабистон ярим ороли ўртасидаги ягона автомобиль йўли ҳисобланади.

Айни вақтда ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган, дейилади газета хабарида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇮🇷Исроил Эрон аҳолисини поездлардан фойдаланмаслик ҳақида огоҳлантирди – ОАВ

Исроил ҳарбийлари Эрон фуқароларини мамлакат бўйлаб темир йўл хизматларидан фойдаланиш хавфли эканлигидан огоҳлантирмоқда.

Исроил мудофаа кучларининг форс тилидаги Х расмий ижтимоий тармоғи орқали тарқатилган "шошилинч баёнотда" фуқаролардан хавфсизлик нуқтаи назаридан маҳаллий вақт билан соат 21:00 га қадар поездларда ҳаракатланмаслик ва темир йўл излари яқинида бўлмаслик сўралган.

Ҳарбийларнинг таъкидлашича, темир йўл тизимидан фойдаланиш айни дамда инсонлар ҳаётини жиддий хавф остига қўяди. Ушбу огоҳлантириш Эроннинг бутун темир йўл инфратузилмаси Исроил нишонига айланиши мумкинлигидан далолат беради. Ҳозирча Эрон расмийлари ушбу таҳдид юзасидан бирор бир баёнот бергани йўқ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇲🇾Эрон Малайзия кемаларидан бирини қўйиб юборди – Малайзия ТИВ

Малайзия Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, Ҳўрмуз бўғозида Эрон томонидан тўсиб қўйилган 7 та юк кемасидан бирига йўлини давом эттиришга рухсат берилди.

Бунга мамлакат Бош вазири Анвар Иброҳимнинг Эрон расмийлари билан олиб борган дипломатик музокаралари натижасида эришилган. Қолган 6 та кема тақдири ва келишув тафсилотлари ҳозирча маълум эмас.

Малайзия минтақада денгиз йўллари хавфсиз бўлиши кераклигини таъкидлаб, томонларни тинчлик йўлида мулоқотга чақирди, дейилади баёнотда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇷🇰🇿🇸🇦🇴🇲Жанубий Корея Ҳўрмуз бўғозидаги инқироз сабабли Қозоғистон, Ўмон ва Саудияга дипломатик вакилларини юборади

Ҳўрмуз бўғози орқали юк ташишдаги узилишлар туфайли Жанубий Корея нефт етказиб беришни таъминлаш учун Қозоғистон, Ўмон ва Саудия Арабистонига ўз махсус вакилларини юборишини маълум қилди.

Махсус вакиллар маҳсулотларни мамлакат портларига етказиш ва тиббий буюмлар каби муҳим товарлар таъминоти барқарорлигини сақлаш бўйича ҳукуматлар, энергетика компаниялари ва кема операторлари билан музокаралар ўтказади.

Жанубий Корея президентининг матбуот анжуманида таъкидлашича, мамлакат хом нефтнинг қарийб 61 фоизини айнан Ҳўрмуз йўналиши орқали олади.

Президент маъмурияти раҳбари Кан Хун Сикнинг сўзларига кўра, БАА билан тузилган 24 миллион барреллик келишув доирасида ўтган ой сотиб олинган нефт аллақачон Жанубий Корея портларига етиб кела бошлади.

Ҳукумат, шунингдек, ҳозирда Ҳўрмуз бўғозида кутиб турган Жанубий Корея байроғи остидаги 26 та кеманинг хавфсиз ўтишини таъминлаш учун халқаро ҳамкорлар билан музокаралар олиб бормоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇭🇺🇷🇸Сербия ва Венгрия ўртасидаги газ қувури яқинида портловчи мослама топилди Венгрия бош вазирининг маълум қилишича, Сербия президенти Александр Вучич унга газ инфратузилмасининг муҳим объектида кучли портловчи қурилма топилгани ҳақида хабар берган. Мазкур…
🇭🇺Венгриядаги сайловлар арафасида газ қувури билан боғлиқ шубҳали воқеа сиёсий кескинликни кучайтириб юборди

Маълумотларга кўра, мамлакатда кутилаётган муҳим сайловлар арафасида вазият кескин тус олди. Бош вазир Виктор Орбан Сербия билан чегарадош ҳудуддаги стратегик газ қувурини ҳарбий қўриқловга олишни буюрди. Бу қарор Сербия томонидан қувур яқинида улкан кучга эга портловчи модда топилгани ҳақидаги хабарлардан сўнг қабул қилинди.

Орбан шахсан чегарага йўл олиб, ушбу қувурни мамлакатнинг ҳаётий муҳим артерияси деб атади ва армия уни ҳимоя қилишга тайёрлигини билдирди.

Бироқ, сўровномаларда Виктор Орбандан ўзиб кетаётган оппозиция етакчиси Петер Мадяр бу воқеаларни сайловчиларни чалғитиш учун уюштирилган "арзон театр" деб атади. Унинг фикрича, ҳукумат мағлубиятдан қўрқиб, атайлаб ваҳима уйғотмоқда.

Венгрия расмийлари воқеада Украинанинг қўли борлигига ишора қилган бўлса, Киев буни Москванинг сайловларга таъсир ўтказиш мақсадидаги провокацияси деб баҳолади. Кутилмаганда, Сербия контрразведкаси Украинанинг айбдорлиги ҳақидаги даъволарни инкор этди.

Мутахассислар топилган портловчи моддаларда АҚШ маркировкаси бўлганини қайд этишди, аммо бу ҳали ташкилотчилар кимлигини англатмайди. Шу билан бирга, Кремл вакили Дмитрий Песков ҳеч қандай далил келтирмасдан, воқеани Украина томонидан амалга оширилган навбатдаги бузғунчилик ҳаракати деб атади.

АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг ташрифи фонида юз бераётган ушбу воқеалар мамлакатдаги сиёсий кескинликни энг юқори нуқтага олиб чиқмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 Инсоният 54 йилдан сўнг илк марта Ойга парвоз қилди Тўрт нафар астронавт NASA'нинг Аrtemis II миссияси доирасида Ой атрофидаги 10 кунлик парвозга йўл олди. Бу Қўшма Штатларнинг сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик космик миссияси бўлиб, Хитой ўзининг илк…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Artemis II миссияси экипажи коинотга учиш масофаси бўйича янги рекорд ўрнатди

NASA маълумотига кўра, "Орион" кемаси бортидаги фазогирлар Ердаги нуқтадан 406 765 километр узоқликка етиб боришди. Бу кўрсаткич инсоният тарихидаги энг юқори натижа сифатида қайд этилди.

Янги рекорд 1970 йилдаги машҳур "Аполлон-13" миссияси ўрнатган аввалги масофадан тахминан 6,6 минг километрга кўпдир.

Тарихий парвоз иштирокчилари – америкалик Рид Уайсмен, Виктор Гловер, Кристина Кох ва канадалик Жереми Хансен айни дамда миссиянинг энг муҳим палласига яқинлашмоқда. Режага кўра, экипаж яқин соатлар ичида Ойнинг орқа томонини айланиб ўтади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷The Times: Мужтабо Хоминаий ҳушсиз ҳолатда ва Эронни бошқара олмайди

Британиянинг The Times нашри АҚШ ва Исроил разведка хизматлари маълумотларига таяниб хабар беришича, Эроннинг амалдаги олий раҳбари Мужтабо Хоминаий айни дамда ҳушсиз ҳолатда бўлиб, мустақил қарор қабул қилиш лаёқатини йўқотган. Разведка ҳужжатларида Эрон етакчисининг давлатни бошқаришга қодир эмаслиги алоҳида қайд этилган.

Нашрнинг ёзишича, бу АҚШ ва Исроил ҳарбий операцияси бошлангандан бери Хоминаийнинг қаерда эканлиги ҳақидаги биринчи очиқланган маълумотдир.

Тахминларга кўра, у 28 феврал кунги илк зарбалар оқибатида оғир яраланган ва ўшандан бери омма олдида кўриниш бермаган. Ҳозирча Эрон расмий доиралари ушбу маълумотни тасдиқламаган ёки инкор этмаган, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇬🇧🇮🇷🇺🇸Буюк Британия Эронга зарба бериш учун ўз базаларини АҚШга тақдим этмайди

The i Paper нашрининг хабар беришича, Лондон Эрондаги кўприклар ва электр станцияларига зарба бериш мақсадида Британия ҳарбий базаларидан фойдаланилишига рухсат бермайди. Мамлакат ҳукумати базаларни фақат "мудофаа" операциялари учун тақдим этишга тайёр, Доналд Трампнинг таҳдидлари эса бу таърифга мос келмайди.

Ҳозирда Лондон ва Вашингтон ўртасида ушбу масалада кескинлик кузатиляпти. Британия томони минтақавий уруш кўламининг кенгайиб кетишидан хавотирда ва ҳужумкор амалиётларда иштирок этишдан тийилмоқда, дейилади нашр хабарида.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇪🇱🇻Эстониялик ҳарбий эксперт Йенс Столтенбергни "сотқинликда" айбламоқда. Собиқ бош котиб вазиятга ойдинлик киритди

Эстония Мудофаа вазирлигининг собиқ ходими ва "The Baltic Sentinel" нашри бош муҳаррири Меэлис Ойдсалу NATO'нинг собиқ бош котиби Йенс Столтенбергнинг хотираларига тақриз эълон қилди. Унда муаллиф Столтенбергни 2021 йилда, Украинадаги уруш бошланиши арафасида Болтиқбўйи мамлакатларига "хиёнат" қилганликда айблади.

Китоб тахминан ярим йил аввал нашр этилган бўлса-да, Ойдсалунинг танқидий чиқиши айнан ҳозир пайдо бўлгани эътиборни тортди. Ушбу мақола тез орада минтақавий ва халқаро оммавий ахборот воситаларида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

Вазиятга Латвия Ташқи ишлар вазирлиги муносабат билдириб, буни "NАТОга қарши дезинформация ҳужуми" дея баҳолади. Юзага келган шов-шувлар ортидан Йенс Столтенберг ўз китобида айнан нималарни назарда тутганини алоҳида тушунтиришга мажбур бўлмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺Европа Иттифоқи Яқин Шарқдаги зиддият сабабли энергетика инқирозига тайёрланмоқда

"El País" нашрининг хабар беришича, Брюссел юзага келиши мумкин бўлган энергия танқислигига қарши махсус чоралар пакетини ишлаб чиқяпти. Ушбу режага кўра, бинолардаги кондиционерлар ҳароратини назорат қилиш, масофавий ишлашни рағбатлантириш ва авиапарвозларни чеклаш кўзда тутилган.

Шу билан бирга, Европа Иттифоқининг айрим аъзолари Россиядан энергия ресурсларини сотиб олишни қайта тиклаш масаласини кўтарди. Бу таклиф минтақадаги энергетик барқарорликни сақлаб қолиш мақсадида илгари сурилмоқда, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺ОАВ: "Крокус" иши бўйича умрбод қамалган икки маҳкум ўз жонига қасд қилишга уринди. Улардан бири вафот этди

"Крокус Сити Холл"даги террорчилик иши бўйича умрбод озодликдан маҳрум этилган икки шахс қамоқхонада ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, террорни молиялаштиришда айбланган 37 ёшли Ёкубжони Юсуфзода "Матросская Тишина" тергов изоляторида вафот этган. Уни қутқариб қолишнинг имкони бўлмаган.

Шунингдек, террорчиларга қурол-яроғ ва ўқ-дори етказиб беришда айбдор деб топилган Жаброил Аушев "Красная Пресня" ўтиш қамоқхонасида ўз жонига қасд қилишга уринган.

Адвокатнинг сўзларига кўра, Аушев қутқариб қолинган. Бироқ Россия Федерал жазони ижро этиш хизмати унинг ўз жонига қасд қилишга урингани ҳақидаги маълумотни рад этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱Эрон ракеталарининг Исроилга зарба бериш самарадорлиги кескин ошди

JP Morgan ва Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотларига кўра, Эрон ракеталарининг нишонга тегиш кўрсаткичи урушнинг дастлабки икки ҳафтасидаги 3 фоиздан 27 фоизгача кўтарилган.

Тақдим этилган таҳлилий графикларда 11 мартдан бошлаб Форс кўрфази мамлакатларига зарбалар мунтазамлиги ортгани кузатилмоқда. Дронлардан фойдаланиш юқори даражада барқарор қолган бўлса-да, ой якунига келиб ракета ҳужумларининг улуши сезиларли даражада ошган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇭AFP: Филиппинда инфляция сўнгги икки йил давомида энг юқори даражага кўтарилди

Ҳукумат маълумотларига кўра, Филиппинда март ойида инфляция кескин ўсиб, сўнгги икки йил ичидаги рекорд даражага етди. Бунга Яқин Шарқдаги уруш оқибатида ёқилғи нархининг тарихий даражада қимматлашгани асосий сабаб бўлди.

Мамлакатда истеъмол нархлари индекси феврал ойидаги 2,4 фоиздан мартда 4,1 фоизгача кўтарилди. Бу 2024 йил июлидан бери кузатилган энг юқори кўрсаткич бўлиб, импортга қарам бўлган архипелаг айни пайтда эълон қилинган "миллий энергетика инқирози" билан курашмоқда.

Агентликнинг ёзишича, Филиппинда нефт таъминотини таъминлаш мақсадида Россия каби ноанъанавий ҳамкорлар билан етказиб бериш занжирлари йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳукумат транспорт соҳаси ходимларига пул тўловларини амалга ошириш ва давлат хизматчилари учун тўрт кунлик иш ҳафтасини жорий этиш каби чораларни кўрди.

Иқтисодий режалаштириш департаменти март ойидаги нархлар ўсишига асосан транспорт хизматларининг қимматлашгани сабаб бўлганини маълум қилди, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇺🇸🇬Австралия Бош вазири нефт таъминотини кафолатлаш учун Сингапурга ташриф буюради

Австралия Бош вазири Энтони Албанезе Яқин Шарқдаги уруш сабабли нефт нархи кескин кўтарилган бир вақтда, мамлакатга ёқилғи импортини таъминлаш мақсадида шу ҳафта Сингапурга боришини маълум қилди.

Мамлакат қайта ишланган нефт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжининг қарийб 90 фоизини импорт ҳисобига қоплайди ва Сингапур унинг энг йирик етказиб берувчиси ҳисобланади. Албанезенинг пайшанбадан шанбагача давом этадиган ташрифи давомида Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг билан дизел ёқилғиси ва суюлтирилган табиий газ каби "ҳаётий муҳим хомашёлар" савдосини муҳокама қилиши кутиляпти.

"Бизни Яқин Шарқдаги вазият ва унинг ҳар икки давлатга кўрсатадиган таъсири хавотирга соляпти", — деди Албанезе.

"France-Presse" агентлигининг хабар беришича, ўтган ойда икки давлат энергия етказиб бериш занжири барқарорлигини ошириш бўйича қўшма мажбурият олган эди. Ҳозирда Австралия ҳукумати ёқилғи қуйиш шахобчаларида дизель ва бензин тақчиллиги камайганини қайд этмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇭🇺Жей Ди Вэнс Виктор Орбаннинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлаш учун Будапештга ташриф буюрди

Венгрия мухолифати етакчиси Петер Мадьяр Жей Ди Вэнснинг ташрифига муносабат билдирди.

"Ҳеч бир хорижий давлат Венгриядаги сайловларга аралаша олмайди", — дея баёнот берди Мадьяр.

Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто ижтимоий тармоқлар учун тайёрланган қисқа видеороликда Жей Ди Вэнснинг бугунги ташрифини "тарихий" деб атаган. Унинг таъкидлашича, бу 1991 йилдан бери АҚШ вице-президентининг илк ташрифи ва 2006 йилда кичик-Жорж Буш келганидан бери Қўшма Штатларнинг энг юқори мартабали вакилининг ташрифи ҳисобланади.

"Шубҳа йўқки, бу Венгрия-Америка муносабатлари учун олтин давр", — деди Сийярто.

Унинг сўзларига кўра, бугунги музокараларда миграция, глобал хавфсизлик, шунингдек, Венгрия ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий ва энергетика соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇿🇺🇸🇮🇷Янги Зеландия Бош вазири Трампнинг Эронга нисбатан таҳдидларини "фойдасиз" деб атади

Янги Зеландия Бош вазири Кристофер Люксон Доналд Трампнинг Эрон фуқаролик инфратузилмасига зарба бериш ҳақидаги таҳдидларини кескин танқид қилди.

Radio New Zealand эфирида чиқиш қилган Люксон, ҳарбий ҳаракатларни янада кучайтиришга эҳтиёж йўқлигини ва бундай таҳдидлар вазиятни юмшатишга хизмат қилмаслигини таъкидлади.

Бош вазирнинг сўзларига кўра, кўприклар, сув омборлари ва бошқа фуқаролик объектларига ҳужум қилиш мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. У низонинг янада кенгайиб кетишига йўл қўймаслик энг муҳим вазифа эканини қайд этди.

Шунингдек, Янги Зеландия Ташқи ишлар вазири Уинстон Питерс шу ҳафта Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашиб, низони тезроқ юмшатиш зарурлиги ҳақидаги мамлакат позициясини етказиши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇹🇷🇮🇱Истанбулда Исроил консуллиги яқинида отишма содир бўлди – Reuters

Маълумотларга кўра, Истанбул шаҳрида Исроил консуллиги жойлашган бино яқинида юз берган отишма оқибатида уч киши ҳалок бўлди, икки нафар полиция ходими жароҳатланди.

Агентлик эълон қилган видеокадрларда отишма овози эшитилгач, полициячи қуролини чиқариб пана жойга яширингани ва воқеа жойида яраланган шахс акс этган. Мазкур ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган бўлиб, қуролланган полиция доимий навбатчилик қилмоқда. Ҳозирда ҳуқуқ-тартибот органлари ҳудудни қуршовга олган ва суриштирув ишлари олиб бориляпти, дейилади хабарда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM