23.5° бурчак остида
33.6K subscribers
26.4K photos
10.3K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
🇺🇸 Янги йилда ер юзида тинчлик ўрнатишга интилишда давом этаман — АҚШ президенти Доналд Трамп.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮🇷🇺 Финляндия полицияси Болтиқ денгизида Россиядан келаётган кемани қўлга олди, у сув ости кабелларига қасддан зарар етказишда гумонланмоқда — Reuters

Финляндия Чегара хизмати расмийларига кўра, ҳодиса пайтида қўлга олинган Fitburg юк кемаси Россиянинг Санкт-Петербург портидан Исроилга кетаётган бўлган. Полициянинг маълум қилишича, кема лангарини денгиз тубида судраб бораётган бўлган ва у Финляндия ҳудудий сувларига йўналтирилган.

"Кема Финляндия кўрфази орқали Хелсинкидан Эстонияга борадиган денгиз ости телекоммуникация кабелига қасддан зарар етказишда гумонланмоқда. Ушбу кабел Финляндиянинг Elisa телекоммуникация гуруҳига тегишли", дея ёзмоқда Reuters.

Терговчиларга кўра, кемада бўлган 14 нафар экипаж аъзоси – Россия, Грузия, Қозоғистон ва Озарбoйжон фуқаролари. Уларнинг барчаси Финляндия полисияси томонидан ушлаб турилибди. Кема Cент-Винcент ва Гренадин ороллари байроғи остида сузиб юрган.

2022 йилда Россия Украинага бостириб кирганидан сўнг денгиз туби нисбатан саёз ҳудудлардан ўтувчи электр кабеллари, алоқа линиялари ва газ қувурларида бир қатор узилишлар содир бўлган.

Сўнгги йилларда NATO Болтиқда фрегатлар, самолётлар ва денгиз дронлари билан ўз иштирокини кучайтирди. Декабр ойининг бошида NATO'нинг энг юқори ҳарбий қўмондони ҳам алянс ўз ҳудудини ҳимоя қилиш учун жавоб беришга тайёр бўлиши кераклигини айтганди.

Финляндия 2024 йил декабрида ҳам Россия билан боғлиқ нефт танкер бортида текширув ўтказган.Ўшанда терговчилар Eagle-S кемаси Болтиқ денгизида лангарини судраб бориб электр кабели ва бир нечта алоқа линияларига зарар етказганини айтган. Лекин, судда прокурорлар воқеа қасддан қилинганини исботлай олмаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эронда миллий валютанинг қадрсизланишига қарши норозилик намойишлари тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувларга айланиб кетди — ОАВ Эронда бир неча кундан бери мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият ва миллий валюта риалнинг кескин қадрсизланишига қарши…
🇮🇷 Эронда тўртинчи кундан бери ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда — ОАВ

Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, намойишчилар Эрон шимолидаги Ардабил шаҳрида собиқ президент Иброҳим Раисийнинг ҳайкалини ағдариб ташлашган.

Мамлакат жанубидаги Форс вилоятининг Марвдашт шаҳрида минглаб одамлар “Бу Оятулло Али Хоманаий сулоласини ағдариш йили” шиори остида кўчаларга чиқди. Шаҳардаги хавфсизлик кучлари ва ҳукуматнинг сафарбарлик бўлинмалари намойишчилар қаршисида чекинмоқда.

Лордеган шаҳрида куч тузилмалари билан тўқнашувларда 10 нафар тинч аҳоли вакили ҳалок бўлган. Ушбу шаҳардаги Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва адлия бошқармаси бинолари намойишчилар томонидан эгаллаб олинган.

Мамлакатнинг турли ҳудудларидаги бир нечта университет талабалари ҳам намойишчиларга қўшилган қўшилган. Улар “Диктаторга ўлим!” деган шиорлар билан кўчаларга чиқишган.

Эрон оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, мамлакат ғарбидаги Куҳдешт шаҳрида намойишчилар билан тўқнашувлар чоғида Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи “Басиж” кўнгилли отрядининг 21 ёшли аъзоси ҳалок бўлган. Бир нечта шаҳарларда, жумладан Теҳронда ҳам, полиция намойишчиларга қарата ўқ узган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эронда тўртинчи кундан бери ҳукуматга қарши норозилик намойишлари давом этмоқда — ОАВ Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, намойишчилар Эрон шимолидаги Ардабил шаҳрида собиқ президент Иброҳим Раисийнинг ҳайкалини ағдариб ташлашган. Мамлакат жанубидаги…
🇮🇷 Эронда ҳукуматга қарши намойишчилар Ченар шаҳридаги ҳарбий базасини ёқиб юборишди

Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу база Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи “Басиж” ҳарбийлаштирилган тузилмасига тегишли бўлиб, ҳукумат ундан халқ норозиликларини бостириш учун фойдаланади.

Эроннинг сўнгги шоҳини ўғли, ҳозирда хорижда бўлиб турган Ризо Паҳлавий намойишчиларни қўллаб-қувватлашини билдирди ва хавфсизлик кучларини зўравонликдан тийилишга чақирди. У ҳозирги вазиятни “мамлакатда ўзгаришлар учун тарихий имконият” сифатида баҳоламоқда.

Эронда бир неча кундан бери мамлакатдаги оғир иқтисодий вазият ва миллий валюта риалнинг кескин қадрсизланишига қарши норозилик акциялари бўлиб ўтмоқда. Исфаҳон ва Ҳамадон вилоятларида намойишлар оммавий тартибсизликлар ҳамда ҳуқуқ-тартибот кучлари билан тўқнашувларга айланди.

Намойишчилар миллий валюта курсидаги тебранишларни жиловлаш учун ҳукуматнинг “зудлик билан аралашуви” ҳақидаги иқтисодий талаблар билан бирга, сиёсий талабларни ҳам илгари сурмоқда. Акция иштирокчилари “Диктаторга ўлим!” ва “Озодлик” деб ҳайқирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇨🇭Швейцарияда тоғ-чанғи курортидаги барда юз берган портлаш натижасида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди — Sky News Телеканал хабарига кўра, Швейцариянинг жануби-ғарбида жойлашган Кран-Монтана тоғ-чанғи курортидаги барда содир бўлган портлаш оқибатида камида 10…
🇨🇭BBC: Швейцариядаги барда юз берган ёнғин оқибатида қарийб 40 киши ҳалок бўлди

Нашрнинг мамлакат полициясига таяниб хабар беришича, Янги йил кечасида Швейцариядаги тоғ-чанғи курортида жойлашган барда юз берган ёнғин натижасида қарийб 40 киши вафот этди, тахминан 115 киши турли жароҳатлар олди.

Вале кантони полицияси бошлиғи Фредерик Гилер матбуот анжуманида ҳалок бўлганлар, шунингдек куйиш жароҳати олганларнинг шахсини аниқлаш вақт талаб этишини айтди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин пиротехника воситаларидан фойдаланишда эҳтиётсизлик қилиниши сабабли юзага келган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп қаришнинг жисмоний белгиларини ва терисидаги кўкаришларни грим ёрдамида яширади — The Wall Street Journal

АҚШ президенти нашрга берган интервюсида 25 йилдан бери ҳар куни катта дозада аспирин қабул қилиб келишини ва кўкаришлар пайдо бўлаётганига қарамай, бу дозани камайтиришдан бош тортишини тан олган.

"79 ёшли Трамп омма олдида ҳам, шахсий ҳаётда ҳам қариш аломатларини намоён қилмоқда. Ёрдамчилари ва дўстлари Трамп билан баландроқ овозда гаплашишга мажбур бўлмоқда, чунки у эшитишда қийналмоқда. Шу билан бирга, Трамп жисмоний машқлар билан шуғулланмайди, шўр ва ёғли овқатларни (гамбургерлар, картошка фри) истеъмол қилади ва кўпинча шифокорлар маслаҳатини эътиборсиз қолдириб, “яхши генетика”га таянади", дея ёзади The Wall Street Journal.

Бироқ АҚШ президентининг даволовчи шифокори унинг саломатлиги “ниҳоятда яхши ҳолатда” эканини ва ўз вазифаларини тўлиқ бажаришга қодирлигини маълум қилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Эртага Украина ички сиёсати учун муҳим кун бўлади — Володимир Зеленский

Украина президентининг бошқа баёнотлари:

◾️ 3 январ куни Украинада миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчилар учрашуви бўлиб ўтади;

◾️ 5 январ куни иттифиқчиларимиз Бош штаблари бошлиқларининг учрашуви бўлиб ўтади;

◾️ 6 январ куни етакчилар даражасида учрашув ўтказилади, унфа Европа давлатлари ва “Кўнгиллилар коалицияси” етакчилари иштирок этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Россиянинг Украина ҳудудларига уюштирган ҳаво ҳужумлари сони камайди — АFP

Агентлик бундай хулосага Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳисоботларини таҳлил қилиш асосида келди. Ушбу маълумотларга кўра, 2025 йил декабр ойида Россия тунги ҳужумлар чоғида Украинага камида 5134 та дрон учирган. Бу аввалги ойга нисбатан 6 фоизга кам. Ракеталардан фойдаланилган ҳолдаги тунги ҳужумлар сони эса 18 фоизга қисқарган.

Шу билан бирга, декабр ойида Украина ноябрга қараганда ракета ва дронларнинг камроқ қисмини йўқ қилишга муваффақ бўлган: 82 фоиз ўрнига 80 фоиз.

2026 йил 1 январга ўтар кечаси Россия Украинага 205 та зарбли дрон билан ҳужум қилди, деб хабар берди Украина Қуролли кучлари Ҳарбий-ҳаво кучлари. Эрталабга келиб, Украина ҳаво мудофааси 176 та Россия дронини уриб туширган ёки зарарсизлантирган, 24 та дрон эса белгиланган нишонларга етиб борган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇺🇸🇺🇦 Россия Мудофаа вазирлиги Путиннинг қароргоҳига “ҳужум қилгани” айтилаётган Украина дронидан олинган маълумотларни АҚШга топширганини билдирди

"29 декабр куни Россия президенти Владимир Путиннинг Новгород вилоятидаги Валдай қароргоҳига ҳужум қилиш учун учган дронлардан биридан олинган “парвоз топшириғи белгиланган файл” Қўшма Штатлар расмийларига топширилди", дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Россия 29 декабрдан буён Украина Путиннинг Валдайдаги қароргоҳига зарбли дронлар билан ҳужум қилишга уринганини, бироқ барча дронлар уриб туширилганини иддао қилиб келади. Дастлаб Россия томони далилларни тақдим этишдан бош тортди, кейин эса дронлар парчалари тасвирларини суратга олинган жойи ва вақти кўрсатилмаган ҳолда эълон қилган. Пайшанба куни эса уларнинг парвоз дастури дешифровка қилингани ва ундан дронлар Валдай томон йўналганини кўриш мумкинлиги билдирилди.

Украина бу баёнотлар бошиданоқ Путиннинг қароргоҳига зарба берганини инкор этиб келмоқда. Украина президенти Володимир Зеленский бундай баёнотларни “Россиянинг навбатдаги ёлғони” деб атади ва Москва Киевдаги ҳукумат биноларига зарба беришга тайёрланаётганини билдирди. Унга кўра, Россия ушбу террорни амалга ошириш учун ўзига баҳона излаяпти.

The Wall Street Journal маълумотларига кўра, АҚШ разведка хизматлари, жумладан Марказий разведка бошқармаси (CIA) Украина дронлари Путиннинг қароргоҳини нишонга олмаган деган хулосага келган ва бу хулосани президент Трампга етказган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇮🇷 Эронда ҳукуматга қарши намойишчилар Ченар шаҳридаги ҳарбий базасини ёқиб юборишди Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, бу база Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси таркибига кирувчи “Басиж” ҳарбийлаштирилган тузилмасига тегишли бўлиб,…
🇮🇷 Эрондаги норозилик намойишлари чоғида камида 6 киши ҳалок бўлди ва 17 киши жароҳат олди — Al Jazeera

Норозилик намойишлари 28 декабр куни Теҳронда бошланганди, савдо соҳаси вакиллари мамлакатдаги иқтисодий аҳвол ёмонлашаётганига норозилик сифатида дўконларини ёпган. Кейинчалик норозилик намойишлари бошқа йирик шаҳарларга ҳам тарқалган.

Норозиликлар тез орада сиёсий тус олиб, намойишчилар “Диктаторга ўлим” ва “Озодлик” каби шиорларни айтишни бошлади. Намойишчилар, шунингдек, оятулло Хоманаийнинг суратларини ёқишмоқда.

Норозилик акциялари ҳуқуқ-тартибот органлари билан тўқнашувларга айланиб кетди. Хавфсизлик кучлари намойишчиларга кўздан ёш оқизувчи газ қўлламоқда. Бундан ташқари, намойишчиларга қарши ўқотар қуроллар қўлланилаётгани хабар қилинмоқда.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, 1 январ куни Теҳронда жамоат тартибини бузишда айбланиб, 30 киши ҳибсга олинган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM