Қўшма Штатларнинг Европа хавфсизлигидаги роли заифлашаётган бир пайтда, ЕИ давлатлари Париждан етакчиликни кутишмоқда. Франция Европа Иттифоқидаги мустақил мудофаа саноатига эга ҳамда ягона ядровий давлат ҳисобланади.
Европалик дипломатларнинг таъкидлашича, Франция мудофаа масалаларида Лондон, Берлин, Рим ва Варшава билан биргаликда ташаббусни ўз қўлига олишга тайёр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабарларга кўра, 23 декабр куни швециялик фаол Грета Тунберг Лондон марказида Фаластин тарафдорларини қўллаб-қувватлаш акциясида иштирок этаётган вақтида ҳибсга олинган.
"Фаластин учун маҳбуслар" (Prisoners of Palestine) гуруҳи Тунбергнинг Palestine Action ҳаракатини қўллаб-қувватловчи плакат кўтариб тушган видеосини эълон қилди. Шу йилнинг бошида Буюк Британия ҳукумати Palestine Action ҳаракатини террорчи ташкилот деб тан олган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
#бурчакда_аналитика АҚШ Адлия вазирлиги [DOJ — Department of Justice] марҳум молиячи Жеффри Эпштейн ишига оид ҳужжатларнинг илк тўпламини оммага тақдим этди. Ҳужжатлар орасида суратлар, видеолар ва тергов материаллари мавжуд. Илк тўпламда бир қатор машҳур…
Бу ҳақда Reuters агентлиги “Эпштейн иши” доирасида АҚШ Адлия вазирлиги томонидан янги эълон қилинган ҳужжатларга таяниб хабар бермоқда.
Эълон қилинган ҳужжатлар тўпламининг умумий ҳажми қарийб 10 Гб бўлиб, унда деярли 400 та видеоёзув, шунингдек, кўплаб жадваллар, газета қирқимлари ва аудиофайллар мавжуд.
Ҳужжатлар сешанбага ўтар кечаси эълон қилинган бўлиб, уларда Трамп 1990-йилларда Эпштейн ва 20 ёшли қиз билан бир рейсда бўлгани ҳақидаги иддао мавжуд. Қизнинг бирор-бир жиноят қурбони бўлганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
NBC телеканали 2020 йилда Нью-Йорк федерал прокурори томонидан номаълум манзилли шахсга юборилган мактубдан иқтибос келтирмоқда. Унда айтилишича, Трамп 1993 йилдан 1996 йилгача бўлган даврда Эпштейннинг самолётида камида саккизта рейсда йўловчи сифатида кўрсатилган, жумладан, тўртта парвозда Гислейн Максвелл ҳам иштирок этган.
Эпштейннинг шериги деб ҳисобланувчи Максвелл ҳозирда жинсий эксплуатация мақсадида одам савдоси айблови бўйича 20 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина Қуролли кучлари Бош штаби "жангчиларнинг ҳаётини ва бўлинмаларнинг жанговар қобилиятини сақлаб қолиш мақсадида" украиналик ҳарбийлар Донецк вилоятидаги Северск шаҳридан чекинганини маълум қилди.
Бош штабнинг қайд этишича, Северск ҳудудида шиддатли жанглар давом этмоқда, шаҳарининг ўзи эса Украина Қуролли кучларининг "ўт очиш назорати остида қолмоқда".
"Душман бўлинмаларининг янада олдинга силжишига йўл қўймаслик мақсадида уларни блоклаш чоралари кўрилмоқда", дея қўшимча қилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашрнинг хабар беришича, 23 декабрдан бошлаб Арманистонда Озарбойжондан келтирилган АИ-95 маркали бензин сотувга чиққан. Ушбу бензиннинг литри 430 драмдан ($1,13) сотилмоқда. Маълумотларга кўра, Арманистон бозоридаги ёқилғининг 2/3 қисми Россиядан етказиб берилади.
"Бу ҳозирги кунда 520 драмни ($1,37) ташкил этувчи “Премиум” классидаги бензиннинг бозор нархидан сезиларли даражада паст", — дея маълум қилди воситачи компания орқали 600 тонна Озарбойжон бензинини сотиб олган “Мега Трейд” компанияси директори.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Daily Sabah нашрининг хабар беришича, ҳалокатдан сал аввалроқ генерал Муҳаммад Али ал-Ҳаддад учиб кетаётган Falcon 50 самолёти Анқара яқинидаги Ҳаймана ҳудудида фавқулодда қўнишга рухсат сўраган. Самолётда Ал-Ҳаддаддан ташқари яна тўрт киши бўлган.
Маълумотларга кўра, генерал Ал-Ҳаддад Анқарадан Триполига учиб кетаётган эди. У Анқарада Туркия мудофаа вазири Яшар Гюлер билан учрашув ўтказган, шунингдек, Туркия Бош штаби бошлиғи генерал Селчук Байрактар билан музокараларда иштирок этган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Биз Ливия армияси Бош штаби бошлиғи генерал Муҳаммад Али ал-Ҳаддад ва у билан бирга бўлган ливиялик расмийлар Анқарадан қайтаётганида самолёт ҳалокати натижасида қурбон бўлишгани ҳақидаги хабарни олдик", — деди Абдул Ҳамид ал-Дбейба.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот котиби Руслан Желдибай хабар берди.
"Ишонч ёрлиқларини топшириш маросимидан сўнг бўлиб ўтган қисқа суҳбат чоғида АҚШ президенти Доналд Трамп Қозоғистон элчиси Мағжан Илёсов билан жорий йил ноябр ойида Овал кабинетда давлат раҳбари Қосим-Жўмарт Тўқаев билан бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашди. Шунингдек, АҚШ президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевга бир нечта совға, жумладан, Оқ уйнинг рамзий калити ва унинг дастхати туширилган бейсбол кепкасини юборди", — деди Желдибай.
Маълумот учун, Оқ уйнинг рамзий калитини топшириш АҚШ расмий дипломатик протоколининг бир қисми эмас. Доналд Трампгача ҳеч бир АҚШ президенти чет эл етакчилари ёки жамоат арбобларига бундай рамзни совға қилмаган. Бундай калит юридик кучга эга эмас, Оқ уйга кириш имконини бермайди ва АҚШ маъмуриятининг бирорта расмий ҳужжатида мустаҳкамланмаган. У фақат эсдалик совғаси ва шахсий муносабат белгиси сифатида ишлатилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Павел Дуровнинг айтишича, 2013 йилда Россия президенти Владимир Путин тадбиркорлар билан учрашув ўтказган. Ўша пайтда Павел Дуров “Вконтакте” мессенжерига ҳам эгалик қилган. Ушбу учрашувда расмийлар Дуровни Путинга таништиришган.
"Эшитишимча, сизларда порнография ва ноқонуний филмлар бор, бизга Россияда бундай нарсалар керак эмас", — деган Путин. Дуровнинг айтишича, Путин унга "Исроилда бизнес юритишни" тавсия қилган.
Aйнан шу учрашувдан кейин Дуров нафақат “ВКонтакте”дан қутулишга, балки қамоққа тушиб қолмаслик учун барча лойиҳаларини Россиядан иложи борича узоққа кўчиришга қатъий равишда қарор қилган.
Шунингдек, “Ростех” раҳбари Сергей Чемезов Павел Дуровнинг олдига келиб, Telegram'нинг маълумот узатиш протоколи калитларини "Криптография институти директорига беришни" айтган. Дуровнинг сўзларига кўра, у Россия расмийларига буни иложсизлигини тушунтириш бефойда эканини англаган.
2024 йилда Путин Москвада Дуров билан "кўп йиллар аввал" бир марта учрашганини айтиб, Кремлнинг унга нисбатан ҳеч қандай эътирози бўлмаганини қўшимча қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Норвегия Фуқаро муҳофазаси бошқармаси раҳбари Элизабет Орсэтер VG нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Унинг айтишича, бу ишлар Қуролли кучлар ва полиция билан яқин ҳамкорликда олиб борилмоқда. Ҳозирда хавф дарвжаси юқори бўлган ҳудудлар баҳоланмоқда.
"Булар Россияга географик жиҳатдан яқин жойлашган ҳудудлар, шунингдек, ҳарбий объектлар жойлашган жойлардир", — деди Орсэтер.
Аллақачон Норвегиянинг шимолидаги Финнмарк вилоятида ҳарбий эвакуацияни режалаштириш бўйича учрашувлар ўтказилган. Шунингдек, Тромсё ва Сер-Варангер муниципалитетлари раҳбарияти ҳам бундай чоралар зарурлигини билдирган. Режани ишлаб чиқишда Норвегия Россиянинг Украинага бостириб кириши тажрибасидан келиб чиқмоқда. Хусусан, агрессор томонидан энергетика инфратузилмасига зарбалар бериш эҳтимоли юқори эканлиги инобатга олинмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Нашр манбаларига кўра, минтақага камида ўнта CV-22 Оsprey конвертоплани ва бир нечта C-17 самолётлари йўналтирилган. АҚШ расмийси самолётлар ҳарбий хизматчилар ва бронетехникани етказиб берганини тасдиқлади.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги генерали Дэвид Дептуланинг айтишича, қўшинлар фаол ҳаракатлар учун жойлаштирилмоқда, бироқ уларнинг айнан қандай вазифалар бажариши ҳозирча номаълум.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, Милан—Неапол автомагистралида икки юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Улардан бири суюлтирилган газ ташиган. Тўқнашувдан кейин кучли портлаш юз берган. Ҳозирча жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Николас Мадуро АҚШ адлия тизимидан қочиб юрган шахс. Мадуро ва унинг режими Венесуэладаги сайловларни сохталаштирган", — деди Майк Уолц.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Вазир Ларс Лёкке Расмуссеннинг таъкидлашича, АҚШ томонидан оролга қилинган ҳар қандай ҳужум бутун Дания қироллигига қилинган ҳужум сифатида қабул қилинади.
Расмуссен Дания АҚШнинг Гренландияни топшириш ҳақидаги талабларига бўйсунмаслигини айтиб, Трампнинг позициясига изоҳ бериш учун АҚШ элчисини ТИВга чақирганини маълум қилган.
Трамп яна Гренландия АҚШ таркибига кириши кераклигини айтган ва орол бўйича махсус вакилини тайинлаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украина президентининг маълум қилишича режа қуйидаги бандларни ўз ичига олади:
◾️ Украина суверенитетини тасдиқлаш;
◾️ Россия ва Украина ўртасида ҳужум қилмаслик тўғрисида битим, оташкесим чизиғида мониторинг ўрнатиш;
◾️ Хавфсизлик кафолатлари;
◾️ Тинчлик даврида Украина Қуролли кучлари сони 800 минг нафар бўлиши;
◾️ АҚШ, NATO ва Европа Украинага Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти низомининг 5-моддаси андозаси бўйича хавфсизлик кафолатлари беради. Россия Украинага бостириб кирган тақдирда ҳарбий жавоб чораси кўрилади;
◾️ Россия Европа ва Украинага нисбатан ҳужум қилмаслик сиёсатини барча қонуний асосда мустаҳкамлайди;
◾️ Украина белгиланган муддатда Европа Иттифоқига аъзо бўлади;
◾️ Халқаро ривожланиш пакети қабул қилинади;
◾️ Қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун бир нечта жамғармалар ташкил этилади. Бунинг учун 800 млрд доллар жалб этиш режалаштирилган;
◾️ Украина АҚШ билан эркин савдо тўғрисидаги келишувни тузиш жараёнини тезлаштиради;
◾️ Украинанинг ядросиз давлат мақоми мустаҳкамланади;
◾️ Запорижжя АЭС масаласида муросага йўл йўқ. АҚШ уч томонлама қўшма бошқарувни таклиф қилмоқда, бунда америкаликлар асосий менежер бўлади. Украинанинг муросавий таклифи: АҚШ ва Украина ўртасида 50/50 нисбатда нисбатда бошқарув;
◾️ Мактабларда турли маданиятларни тушуниш ва уларга бағрикенгликни оширишга, ирқчилик ва камситишларни бартараф этишга қаратилган таълим дастурлари йўлга қўйилади;
◾️ Ҳудудлар масаласи бўйича вариантлардан бири: Россия Днепропетровск, Николаев, Суми ва Харков вилоятларидан тўлиқ чиқади. Донецк, Луганск, Запорижжя ва Херсон вилоятларида “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” тамойили амал қилади. Россия Украинанинг Донбассдан чиқишини талаб қилмоқда. АҚШ муроса сифатида бу ҳудудда “эркин иқтисодий зона” яратишни таклиф этмоқда. Агар “қаерда турган бўлсак, ўша ерда қоламиз” варианти бўйича келишувга эришилмаса, “эркин иқтисодий зона” фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкин;
◾️ Украина ва Россия келишувларни куч асосида ўзгартирмаслик мажбуриятини олади;
◾️ Россия Украинага Днепр дарёси ва Қора денгиздан тижорат мақсадларида фойдаланишга тўсқинлик қилмайди. Кинбурн ҳудуди қуролсизлантирилади қилинади;
◾️ “Барчани барчага” тамойили бўйича асирлар алмашинуви ўтказилади: фуқаролар, болалар ва сиёсий маҳбусларни қайтарилади;
◾️ Келишув имзолангач, Украина имкон қадар қисқа муддатда сайловлар ўтказади;
◾️ Келишув юридик жиҳатдан мажбурий бўлади. Унинг ижросини АҚШ президенти Доналд Трамп бошчилигидаги Тинчлик кенгаши назорат қилади;
◾️ Барча томонлар ушбу келишувга рози бўлгач, дарҳол тўлиқ ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Шунингдек, тинчлик келишуви имзоланганидан кейин ҳам Украинада ҳарбий ҳолат яна олти ой ёки бир неча ой давомида бекор қилинмайди", — дея қўшимча қилди Володимир Зеленский.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда украин матбуоти президент Володимир Зеленскийга таяниб хабар берди.
Шу билан бирга, Зеленский Донбассда “эркин иқтисодий зона” ташкил этиш масаласида қарорр фақат референдум орқали қабул қилиниши мумкинлигини айтди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, Исроил армияси Тибна ва Ал-Намири ҳудудларида “Ҳизбуллоҳ”нинг ракета учириш қурилмалари ва объектларига ҳаво ҳужуми уюштирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM