23.5° бурчак остида
33.3K subscribers
26.5K photos
10.4K videos
3 files
1.85K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @burchakostidaadmin
Download Telegram
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер Украина бўйича тинчлик музокараларини давом эттириш учун 4 декабр куни Майамида Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Рустем Умеров билан учрашади — Associated…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Украина Хавфсизлик кенгаши котиби Умеров ва Қуролли кучлар Бош штаби бошлиғи Гнатов тинчлик режаси бўйича музокаралар учун АҚШга жўнаб кетди —  Володимир Зеленский

"Улар АҚШ расмийлари билан учрашганидан кейин менга қўнғироқ қилишади. Шундан сўнг мен янада батафсил маълумотга эга бўламан", — деди Украина президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Европа етакчилари Зеленскийни АҚШнинг эҳтимолий “хиёнати” ҳақида огоҳлантирди ва уни эҳтиёткорликка чақирди — Der Spiegel

Нашрнинг ёзишича, Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ ҳудудлар масаласига аралашиши мумкинлигини, Украинага. лекин хавфсизлик кафолатларини бермаслигини огоҳлантирди. Германия канцлери Фридрих Мерц эса Вашингтон "ўз ўйинларини ўйнаётгани"ни айтган.

"Финляндия президенти Александр Стубб Володимир Зеленскийни америкалик музокарачилар Жаред Кушнер ва Стив Уиткофф билан ёлғиз қолдириб бўлмаслигини билдирди. NATO Бош котиби Марк Рютте Европа етакчиларининг фикрларини қўллаб-қувватлади ва Украина президентини ҳимоя қилиш зарурлигини таъкидлади", дейилади мақолада.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇪🇺🇧🇪 Европа дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могерини фирибгарлик иши бўйича қўлга олинди — Le Soir Европа прокуратураси Белгиянинг Брюссел шаҳридаги Евроиттифоқ дипломатик хизматида ва Брюггедаги Европа коллежида тинтувлар ўтказди. Прокуратура маълумотига…
🇪🇺🇧🇪 Евроиттифоқ дипломатиясининг собиқ раҳбари Федерика Могерини фирибгарликда айблангач, Европа коллежи ректори лавозимидан истеъфога чиқди

Бу ҳақда Reuters Могерининг коллеж ходимлари ва талабаларга юборган электрон хатига таяниб хабар берди.

Федерика Могерини 2020 йил сентябрдан буён Бегиянинг Брюгге шаҳридаги Европанинг бўлажак дипломатлари ҳамда давлат хизматчиларини тайёрлайдиган Европа коллежи ректори лавозимида ишлаб келган. 2 декабр куни Могерини ва яна икки киши 2021–2022 йилларда Европа Иттифоқи маблағларидан ноқонуний фойдаланиш билан боғлиқ фирибгарлик ишини тергов қилиш доирасида ҳибсга олинган.

"Айбловлар тендерларни ўтказиш жараёнида фирибгарлик ва коррупция, манфаатлар тўқнашуви ҳамда Европа коллежи фаолияти доирасидаги касбий сирни бузиш билан боғлиқ. Эртаси куни Могерини ва ишнинг бошқа фигурантлари айблов қўйилган ҳолда қўйиб юборилган. Могерини айбловларни рад этмоқда", дея ёзади Reuters.

Федерика Могерини 2014–2019 йилларда Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича Олий вакили лавозимида ишлаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇮🇳 Россия президенти икки кунлик давлат ташрифи билан Ҳиндистонга келди — Кремл

Хабар берилишича, Владимир Путин ва Нарендра Моди Ҳиндистон бош вазирининг қароргоҳида норасмий учрашувни бошлади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇪🇺🇦 Душанба куни кечқурун Зеленский Ирландияга учиб кетаётганда, 4 та номаълум дрон унинг самолёти йўналиши бўйлаб ҳаракатланган — The Journal

"Ирландия хавфсизлик хизматлари Дублин ажропорти яқинида кузатилган дронлар йирик, жуда қиммат ва ҳарбий мақсадларда қўлланиладиган қурилмалар эканини аниқлади ҳамда бу воқеани “гибрид ҳужум” сифатида таснифлаш мумкинлигини билдирди", дейилади мақолада.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Биз Совет Иттифоқини тиклаш масаласини кўриб чиқмаяпмиз, бу шунчаки маъносиз — Владимир Путин

Россия президенти бундай фикрни India Today нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ СССР маълум бир даврда шунчалик катта ва қудратли эдики, одамлар бундай мамлакат билан ҳеч нима бўлмаслигига ишонишар эди;

◾️ Мен Россия разведкасининг ишидан мамнунман;

◾️ АҚШ ҳали ҳам Россиядан ядро ёқилғисини сотиб олади, шунинг учун Вашингтоннинг нега Ҳиндистонни Россия энергетика ресурсларини харид қилмасликка чақираётганини тушуниш қийин;

◾️ Россия ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг тикланиши кўплаб йўналишларда иккала томонга ҳам фойда келтиради;

◾️ Россия Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларга аралашмайди, чунки ўзини бунга ҳақли деб ҳисобламайди;

◾️ Биз Ҳиндистоннинг терроризмга қарши курашини тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз;

◾️ “Толибон” Афғонистонни тўлиқ назорат қилмоқда ва бу қабул қилиниши керак бўлган факт.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Биз Совет Иттифоқини тиклаш масаласини кўриб чиқмаяпмиз, бу шунчаки маъносиз — Владимир Путин Россия президенти бундай фикрни India Today нашрига берган интервюсида айтиб ўтди. Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари: ◾️ СССР маълум бир даврда шунчалик…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Россия урушни бошлагани йўқ, бу можаро учун Ғарб айбдор — Россия президенти

Владимир Путиннинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия Донбассни тўлиқ озод қилади. Украина эса нейтрал ҳолатда қолиши керак;

◾️ NATO Москва учун таҳдид ҳисобланади, у Россиянинг хавфсизлигини издан чиқаради;

◾️ Европанинг катта қисми рецессия ёқасида турибди.
G7 давлатларининг таъсири пасаймоқда, Ҳиндистон эса иқтисодий қудрат бўйича дунёда учинчи ўринни эгаллаган;

◾️ Ғарб оммавий ахборот воситалари тинглашдан бош тортади ва медиа маконидаги устунликдан “Россияга қарши тажовузни оқлаш” учун фойдаланади;

◾️ Менимча, дунё тез ўзгариб бормоқда, янги куч марказлари пайдо бўлмоқда. “Глобал Жануб” ўсиш босқичида. Нафақат Ҳиндистон, балки Индонезия ҳам, шунингдек ёш аҳолига эга Африка ҳам кучаймоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати хавфсизлиги учун 1 миллиард доллардан ортиқ маблағ сарфлайди — Reuters

Маълумотларга кўра, бу маблағнинг катта қисми, 625 миллион доллар, ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда хизматларни тайёрлашга, стадионлар ҳамда транспорт инфратузилмаси қўриқланишини кучайтиришга, шунингдек, киберхавфсизлик ва ходимларни ўқитишга йўналтирилади.

Яна 500 миллион доллар дронлар билан боғлиқ таҳдидлардан ва оммавий тадбирлардаги бошқа хавфлардан ҳимояни таъминлаш учун ажратилади.

Маълумот учун Футбол бўйича Жаҳон чемпионати 2026 йилнинг 11 июн — 19 июл кунлари АҚШ, Канада ва Мексикада ўтказилади. Унда 48 та терма жамоа, жумладан Ўзбекистон терма жамоаси ҳам иштирок этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇸🇳🇱🇮🇪🇸🇮🇮🇱 Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения Исроилнинг иштироки туфайли “Евровидение — 2026” қўшиқлар танловини бойкот қилишга қарор қилди — Reuters

Швейцариянинг Женева шаҳрида “Евровидение” танловининг ташкилотчиси бўлган Европа эфир узатувчилар иттифоқи аъзоларининг бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Испания, Нидерландия, Ирландия ва Словения Исроилнинг “Евровидение”да иштироки масаласида яширин овоз бериш ўтказишни талаб қилди ва агар Исроилнинг қатнашишига бевоcита рухсат берилса, танловни бойкот билан таҳдид қилди.

Reuters'нинг қайд этишича, бу масала танлов иштирокчилари орасида келишмовчиликка сабаб бўлган. Хусусан, танловнинг асосий ҳомийларидан бири бўлган Германия Исроилга рухсат берилмаса, танловда қатнашмаслигини билдирган.

Натижада Европа эфир узатувчилари иттифоқи бу масалада овоз бериш ўтказишдан бош тортди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ юқори малакали ишчилар учун H-1B визаларига ариза берувчиларни текширишни кучайтиради — Associated Press

Агентлик бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг ички йўриқномасига таяниб хабар бермоқда.

Қўшма Штатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига юборилган телеграммада консуллик ходимлари H-1B визалари учун ариза берувчилар ва улар билан саёҳат қиладиган оила аъзоларининг резюмелари ёки LinkedIn профилларини дезинформация тарқатиш, контент модерацияси ва бошқа соҳаларда тажрибага эга эканликларини текширишлари кераклиги айтилган.

"Агар сиз ариза берувчининг Қўшма Штатларда қонун билан ҳимояланган фикр билдириш шаклларини цензуралаш ёки цензура қилишга уринишда айбдор экани ёхуд бундай ҳаракатларда иштирок этгани тўғрисида далиллар топсангиз, аризачини виза олиш ҳуқуқига эга эмас деб эътироф этишга интилишингиз лозим", дейилади Давлат департаменти телеграммасида.

2025 йил июн ойида АҚШ Давлат департаменти талабалар визалари учун ариза берувчиларни текширишни сезиларли даражада кучайтирган ва консуллик ходимларига “АҚШ фуқаролари, маданияти, ҳукумати, муассасалари ёки асосий тамойилларига душманлик билан қарайдиган” шахсларни аниқлаш учун ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларни текширишни буюрганди.

Бундан ташқари, август ойида Трамп маъмурияти мигрантларнинг ижтимоий тармоқларини яшаш, иш ва бошқа турдаги визаларни олиш учун аризаларни кўриб чиқишда “Америкага қарши мафкуралар” мавжудлигини текширишни режалаштираётгани эълон бўлганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇨🇩🇷🇼 Конго Демократик Республикаси ва Руанда АҚШ воситачилигида тинчлик келишувини имзолади — Clash Report

Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг айтишича, Вашингтон тинчлик келишувлари доирасида Конго Демократик Республикаси ва Руандага нодир ер ресурсларини қазиб олиш учун йирик компанияларни юборади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина бўйича келишув яқин ҳафталарда имзоланиши мумкин — АҚШ вице-президенти

"Умид қиламанки, яқин бир неча ҳафта ичида бу йўналишда яхши янгиликлар пайдо бўлади", — дея Жей Ди Вэнснинг сўзларини келтиради NBC News.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Трамп 25 декабр куни Ғазо секторидаги тинчлик жараёнининг иккинчи босқичига ўтилишини эълон қилишни режалаштирмоқда — Ахios

Келишувнинг иккинчи босқичи Исроил қўшинларининг асосий қисмини Ғазо секторидан чиқаришни, ҳудудга халқаро барқарорлаштириш кучларини киритишни ва янги бошқарув тузилмасини ишга туширишни назарда тутади, дея ёзади нашр.

Ғазони вақтинча “Тинчлик кенгаши” бошқаради. Бу кенгаш Ғарб ва араб давлатларининг тахминан 10 нафар етакчисидан иборат бўлиб, унга АҚШ президенти Доналд Трамп раҳбарлик қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Украина дронлари ҳужуми натижасида Краснодардаги денгиз порти, “Грозный-Сити” мажмуаси ва Сизрандаги нефтни қайта ишлаш заводи зарар кўрди — “Медуза”

Хабарларга кўра, 5 декабрга ўтар кечаси украин дронлари Россиянинг Краснодар ўлкасига ҳужум қилган, натижада Темрюк денгиз порти зарарланди. Портда ёнғин бошланган.

Учувчисиз учиш қурилмалати Сизран шаҳрига ҳам ҳужум қилган. Маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ёзишича, дронлар нефтни қайта ишлаш заводига зарба берган.

Чеченистоннинг Nyiso мухолиф Telegram-каналининг хабар беришича, Грозний шаҳридаги “Грозный-Сити” мажмуаси биносига дрон урилган. Канал зарар кўрган бинонинг сурат ва видеоларини эълон қилган. Чеченистон расмийлари ҳужум ҳақида расмий изоҳ бермаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸 АҚШ 19 давлат фуқароларининг иммиграция сўровларини кўриб чиқишни тўхтатди — NBC News Ушбу 19 давлат қаторига Афғонистон, Мянма, Чад, Конго Республикаси, Экваториал Гвинея, Эритрея, Гаити, Эрон, Ливия, Сомали, Судан, Яман, Бурунди, Куба, Лаос, Сиэрра…
🇺🇸 Трамп маъмурияти 30 дан ортиқ давлат фуқароларининг АҚШга киришини тақиқлашни режалаштирмоқда

Бу ҳақда АҚШ Ички хавфсизлик вазири Кристи Ноэм Fox News телеканали эфирида маълум қилди.

"Мен аниқ сонни айтолмайман, лекин бундай давлатлар сони 30 дан кўп. Агар бу мамлакатларда барқарор ҳукумат бўлмаса, шунингдек, улар бизга Қўшма Штатларга киришга уринаётган фуқаролари кимлигини тушунтира олмаса ва уларни текширишга ёрдам бермаса, унда нега биз бу мамлакатлар фуқароларини Қўшма Штатларга киритишимиз керак?", — деди вазир.

Янги чекловлар 26 ноябр куни Оқ уй яқини содир бўлган отишмадан кейин қаттиқлаштирилган миграция сиёсатининг давомидир. Бу ҳужум оқибатида АҚШ Миллий гвардияси ҳарбийларидан бири ҳалок бўлган, бир нафари оғир яраланганди. Суриштирувларга кўра, ҳужумни 2021 йилда АҚШга келган афғонистонлик амалга оширган. Президент Трамп ўшанда “учинчи дунё мамлакатларидан келадиган мигрантларни абадий тўхтатишга” ваъда берган эди.

Бундан ташқари, Трамп маъмурияти “АҚШ миллий хавфсизлигига таҳдид”, деб ҳисоблаган 19 давлат фуқароларининг барча иммиграция аризаларини кўриб чиқишни вақтинча тўхтатганди. “Қора рўйхат”га тушганлар орасида Эрон, Венесуэла, Туркманистон ва Афғонистон фуқаролари ҳам бор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
BBC: Ғазо секторида “Халқ кучлари” номли, ҲАМАСга қарши чиқадиган фаластин гуруҳининг етакчиси Ёсир Абу Шабаб ўлдирилди

“Халқ кучлари” гуруҳи баёнотида айтилишича, Абу Шабаб маҳаллий оилалар ўртасидаги “можарони ҳал қилишга уринганида” ўқдан жароҳатланган.

Шу билан бирга, “Халқ кучлари” Шабаб ҲАМАС томонидан ўлдирилгани ҳақидаги, ҳамда уни Исроил билан ҳамкорликда айблаган хабарларни рад этди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇸🇨🇩🇷🇼 Конго Демократик Республикаси ва Руанда АҚШ воситачилигида тинчлик келишувини имзолади — Clash Report Қўшма Штатлар президенти Доналд Трампнинг айтишича, Вашингтон тинчлик келишувлари доирасида Конго Демократик Республикаси ва Руандага нодир ер ресурсларини…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Биз 8 та урушга барҳам бердик, Россия-Украина урушини ҳам тўхтатамиз — АҚШ президенти

"Биз бутун дунёда тинчликка эришмоқдамиз. Биз 8 та урушга барҳам бердик. Яна биттасини тугатамиз. Бу Россия ва Украина ўртасидаги уруш. Ўйлашимча, охир-оқибат бунга эришамиз. Ўтган ҳафта 8000 нафар аскар ҳалок бўлди. Ўтган ойда эса уларнинг 27 минг аскари беҳуда ўлдирилди. Бунга чек қўйишимиз керак. Бунинг устида жуда жиддий ишлаяпмиз", — деди Доналд Трамп Вашингтондаги Рождество арчаси чироқларини ёқиш маросимида.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇳🇱🇺🇸 DW: NATO Шимолий Европа мудофасини бошқариш штабини Нидерландиядан АҚШга кўчирмоқда

5 декабрдан бошлаб Дания, Швеция ва Финландия мудофасини режалаштириш учун Нидерландиянинг Брюнсюм шаҳридаги оператив штаб ўрнига Қўшма Штатларнинг Норфолк шаҳридаги қўмондонлик жавобгар бўлади, дея хабар бермоқда нашр NATO'нинг расмий баёнотига таяниб.

Алянснинг Европадаги бирлашган қуролли кучлари қўмондони Алексус Гринкевич бу қарорни "Евроатлантика минтақасини ва алянснинг Шимолдаги позициясини мустаҳкамлаш зарурати" билан изоҳлади.

Норфолкдаги NATO штаби Атлантика океани, Арктика, Гренландия, Исландия, Норвегия ва Буюк Британиянинг хавфсизлиги учун масъул ҳисобланади.

Марказий ва Шарқий Европа давлатларининг мудофа масалаларини эса NATO'нинг Брюнсюм штаби бошқаришда давом этади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Европа етакчилари Зеленскийни АҚШнинг эҳтимолий “хиёнати” ҳақида огоҳлантирди ва уни эҳтиёткорликка чақирди — Der Spiegel Нашрнинг ёзишича, Франция президенти Эммануэл Макрон АҚШ ҳудудлар масаласига аралашиши мумкинлигини, Украинага. лекин хавфсизлик…
🇺🇦🇺🇸🇷🇺 Европа етакчилари Зеленскийга АҚШнинг қатъий хавфсизлик кафолатларисиз Россия талабларига рози бўлмасликни маслаҳат берди — WSJ

The Wall Street Journal ёзишича, Европа давлатлари етакчилари Украина президенти Володимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот чоғида унга Россиянинг тинчлик келишувига оид талабларини қабул қилмасликни тавсия қилган. Уларнинг фикрича, келишувда Қўшма Штатларнинг хавфсизлик кафолатларидаги роли расман белгилаб қўйилмас экан, бундай шартларга розилик бериш мумкин эмас.

Суҳбатда Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц, Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва бошқа етакчилар иштирок этган.
Манбаларга кўра, Макрон Вашингтон Украинага АҚШ томонидан қандай ҳимоя кафолатлари берилишини “батафсил тушунтириши шарт”лигини айтган.

Европа етакчилари Украинага таклиф этиладиган ҳар қандай келишув доирасида хавфсизлик кафолатларида Вашингтоннинг асосий рол ўйнашини талаб қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇦🇱 Албанияда дунё тарихида биринчи сунъий интеллект вазир пайдо бўлди — Politico Мамлакат бош вазири Эди Рама Diella (албанча “қуёш” деган маънони англатади) номли сунъий интеллект барча давлат харидлари учун жавобгар бўлишини эълон қилди, деб ёзади нашр.…
🇦🇱 Албаниянинг сунъий интеллектга асосланган вазири коррупцияда гумонланмоқда

Бу ҳақда маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

Хабарларга кўра, Diella нейротармоғи магистрал йўллар қуриш бўйича давлат тендерлари "оптимизацияси" учун 14 биткоин (1,3 млн евро) миқдорида пора олган.

"Прокурорлар тизим мунтазам равишда шартнома нархининг 10–15 фоизини номаълум ҳисобларга йўналтирганини аниқлаган. Diella буни қоидабузарлик эмас, Албаниядаги давлат харидларига оид 30 йиллик маълумотлар асосида шаклланган одатий ҳаракат сифатида баҳолаган. Тергов ҳаракатлари вақтида Diella криптовалютани “ўзини техник жиҳатдан яхшилаш” учун сарфламоқчи бўлганини билдирган", дея ёзмоқда матбуот.

Аммо Албания ҳукумати Diella нейротармоғининг фаолиятида коррупция билан боғлиқ муаммолар юзага келанини раcман тасдиқлагани йўқ.

Аввалроқ Албанияда дунё тарихида биринчи сунъий интеллект вазир пайдо бўлгани, у мамлакатдаги барча давлат харидларини назорат қилиши хабар берилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM