2024 йил ноябрида эронлик олимлар ва ядровий мутахассислар гуруҳи Россияга ташриф буюриб, ядровий қурол яратишда қўлланилиши мумкин бўлган махфий технологияларни олишга ҳаракат қилган, дея ёзмоқда нашр манбаларига таяниб.
Financial Times маълумотларига кўра, Россияга Шахид Беҳешти университети, Озодий исломий университети ва Малики Аштар технология университети (Эрон мудофаа вазирлиги назоратида остида) тадқиқотчилари келган.
Эронлик мутахассислар фуқаровий ва махфий ҳарбий технологиялар билан шуғулланадиган “Лазерные системы” компанияси вакиллари билан учрашган. Бу компания АҚШ санкцияслари остида ҳисобланади.
АҚШ Марказий разведка бошқармасининг (МРБ) собиқ таҳлилчиси Жим Лэмсон ва эксперт Жеймс Мартиннинг маълумотларига кўра, эронликлар Россияга ташрифлар пайтида “ядровий қурол конструкциясини синовларсиз текшириш имконини бериши мумкин бўлган” лазер технологияларини олишга уринишган.
Financial Times'нинг қайд этишича, эронлик олимлар 2024 йилда камида икки марта Россияга келган, 2025 йил феврал ойида эса “Лазерные системы” компанияси ходими Андрей Савин Теҳронга борган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Галушенконинг истеъфоси бўйича қарорни 323 депутат, Гринчукникини эса 315 депутат қўллаб-қувватлади.
Аввалроқ Украинанинг “Энергоатом” давлат компанияси ва бизнесмен Тимур Миндич атрофида юз берган коррупция можароси фонида бу икки вазир вазифаларини бажаришдан четлатилган эди.
Вазирларнинг истефоси учун Олий Рада 18 ноябр куни овоз беришни режалаштирган, бироқ ўша куни бир қатор депутатлар бутун ҳукуматни истеъфосини талаб қилиб, трибунани блоклагани сабабли мажлис тўхтатилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#бурчакстат
АҚШ, Германия ва Британияда сиёсатчиларга ишонч паст даражада қолмоқда
Сўнгги йилларда жамоатчиликнинг сиёсатчиларга бўлган ишончи турли мамлакатларда барқарор равишда пасайиб бораётгани кузатилмоқда. Statista Consumer Insights маълумотларига кўра, АҚШ аҳолисининг бор-йўғи 7 фоизи сиёсатчиларга ишонишини билдирган. Бу кўрсаткич сиёсатчиларни мамлакатдаги энг кам ишониладиган касблар қаторига қўяди.
Худди шундай тенденция Германия ва Буюк Британияда ҳам кузатилади — бу мамлакатларда ҳам сиёсий қатламга бўлган ишонч узоқ йиллар давомида паст даражадалигича қолиб кетмоқда.
Инфографикада сиёсатчилар бошқа касблар билан солиштирилган ҳолда ҳам кўрсатилган. Масалан, олимларга ишонч ҳар уч мамлакатда тахминан 35–36 фоизни ташкил этган. Полицияга нисбатан ишонч 22–35 фоиз оралиғида. Журналистларга ишонч эса мамлакатга қараб 7–16 фоиз оралиғида қайд этилган.
Сўнгги йилларда маълумотлар манбаларига нисбатан шубҳа ортиб бориши, “фейк янгиликлар” ҳақидаги баҳслар ва ижтимоий тармқдаги ахборот муҳити ҳам аҳолининг умумий ишонч кўрсаткичларига таъсир қилмоқда. Инфографикада келтирилган рақамлар жамоатчилик кайфиятидаги ушбу узоқ муддатли ўзгаришларни яна бир бор тасдиқлайди.
🔥 @burchakostida
АҚШ, Германия ва Британияда сиёсатчиларга ишонч паст даражада қолмоқда
Сўнгги йилларда жамоатчиликнинг сиёсатчиларга бўлган ишончи турли мамлакатларда барқарор равишда пасайиб бораётгани кузатилмоқда. Statista Consumer Insights маълумотларига кўра, АҚШ аҳолисининг бор-йўғи 7 фоизи сиёсатчиларга ишонишини билдирган. Бу кўрсаткич сиёсатчиларни мамлакатдаги энг кам ишониладиган касблар қаторига қўяди.
Худди шундай тенденция Германия ва Буюк Британияда ҳам кузатилади — бу мамлакатларда ҳам сиёсий қатламга бўлган ишонч узоқ йиллар давомида паст даражадалигича қолиб кетмоқда.
Инфографикада сиёсатчилар бошқа касблар билан солиштирилган ҳолда ҳам кўрсатилган. Масалан, олимларга ишонч ҳар уч мамлакатда тахминан 35–36 фоизни ташкил этган. Полицияга нисбатан ишонч 22–35 фоиз оралиғида. Журналистларга ишонч эса мамлакатга қараб 7–16 фоиз оралиғида қайд этилган.
Сўнгги йилларда маълумотлар манбаларига нисбатан шубҳа ортиб бориши, “фейк янгиликлар” ҳақидаги баҳслар ва ижтимоий тармқдаги ахборот муҳити ҳам аҳолининг умумий ишонч кўрсаткичларига таъсир қилмоқда. Инфографикада келтирилган рақамлар жамоатчилик кайфиятидаги ушбу узоқ муддатли ўзгаришларни яна бир бор тасдиқлайди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Оқ уй АҚШ президенти ва португалиялик футболчининг учрашуви акc этган видео остига “Барча замонларнинг икки энг буюк шахси”, дея изоҳ ёзди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ражаб Тоййиб Эрдўған бу фикрни Володимир Зеленский билан учрашувда билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда Reuters агентлиги юқори лавозимли украиналик амалдорга таяниб хабар бермоқда.
Унинг аниқлик киритишича, Украина бу таклифларни тайёрлаш жараёнида умуман иштирок этмаган.
"Ҳозирча Украина бу режа бўйича аниқ маълумотга эга эмас. Эртага Қўшма Штатларнинг юқори мартабали ҳарбийлари ушбу таклифларни президент Зеленскийга тақдим этиши, шундан сўнг улар Москвага йўл олиши кутилмоқда", дея ёзмоқда Reuters.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Бу урушни тўхтатиш учун жуда кўп жараёнлар фаоллашди", — деб қўшимча қилди Володимир Зеленский Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашувда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Минтақадаги барча шерикларимиздан қон тўкилишини тўхтатишни ва Истанбул жараёнини қўллаб-қувватлашни кутяпмиз", — деди Ражаб Тоййиб Эрдўған Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашувда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Ушбу режага кўра, Украина Россия фойдасига Донбасснинг қолган қисмидан воз кечиши ва ўз қуролли кучлари сонини ярмига қисқартириши талаб қилинади. Ҳужжат, шунингдек, Украинанинг муайян турдаги қуроллардан фойдаланишни рад этишини ва АҚШ ҳарбий ёрдамини қисқартиришни ўз ичига олади.
"Тинчлик режаси Украинада рус тилини расмий давлат тили сифатида эътироф этиш ва Украин православ черковига расмий мақом беришни ҳам назарда тутади", дея ёзмоқда Financial Times.
Нашр маълумотларига кўра, режа шу ҳафта Майамида Украина Хавфсизлик кенгаши котиби котиби Рустем Умеровга топширилган. Ҳужжат жами 28 банддан иборат.
Ҳужжат мазмуни билан таниш манба уни "Россия фойдасига кучли оғиш билан ёзилган" деб тавсифлади. Бошқа манба эса уни "Путин учун жуда қулай" деб атади. Киевдаги амалдорлар Украина бўйича режани "сезиларли ўзгартишларсиз" қабул қилиб бўлмаслигини айтишган.
Агентликнинг икки манбасига кўра, Қўшма Штатлар Украина президенти Володимир Зеленскийга ушбу таклифларга рози бўлиш зарурлигини тушунтирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШнинг янги тинчлик режаси Донецк вилоятининг тўлиқ равишда Россияга топширилишини, АҚШ томонидан Қрим ва Донбасснинг Россия ҳудуди сифатида расман тан олинишини, шунингдек Запороже ва Херсон вилоятларида фронт чизиғини ҳозирги ҳолатда музлатишни назарда тутади.
"Америкалик расмийларнинг фикрича, агар уруш давом этса, Украина бу ҳудудларни барибир йўқотади", деб ёзади Ахios.
Нашр маълумотларига кўра, Трамп маъмурияти Донбасснинг Украина ихтиёрий равишда тарк этадиган ҳудудлари Россия назоратига ўтишини, аммо ушбу ҳудуд демилитаризация қилинган зонага айланишини таклиф қилмоқда.
Запороже ва Херсон вилоятларида жангни фронт чизиғида музлатиш, кейинчалик Россия томонидан Украинага баъзи ҳудудларни қайтариш истиқболи ҳам таклиф қилинган.
"АҚШ Қрим ва Донбассни Россия ҳудуди сифатида расман тан олишга тайёрлигини, бунга Европадаги иттифоқчилари номидан ҳам розилик беришини ваъда қилмоқда, аммо Вашингтон Украинани бунга мажбурламайди", дея қайд этади Ахios.
Бу имтиёзлар эвазига АҚШ Украина ва Европага хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда, аммо уларнинг аниқ мазмуни ҳозирча маълум эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Financial Times, Ахios, Reuters, CBS News нашрлари маълумотларига кўра режанинг асосий бандлари қуйидагилардан иборат:
◾️ Донецк вилояти ҳудуди тўлиғича Россияга топширилади;
◾️ Донбасснинг Украина ихтиёрий равишда тарк этадиган ҳудудлари Россия назоратига ўтади, аммо ушбу ҳудуд демилитаризация қилинган зонага айлантирилади;
◾️ АҚШ Қрим ва Донбассни Россия ҳудуди сифатида расман тан олади. Вашингтон бунга Европадаги иттифоқчилари номидан ҳам розилик беришини ваъда қилмоқда, аммо Украинани бунга мажбурламайди;
◾️ Запороже ва Херсон вилоятларида фронт чизиғи ҳозирги ҳолатида музлатилади, кейинчалик Россия томонидан Украинага баъзи ҳудудларни қайтариш масаласи кўриб чиқилади;
◾️ Украина NATO'га аъзо бўлишдан вақтинчалик воз кечиши зарур, аммо бу қанча муддатга бўлиши номаълум;
◾️ Украина армияси 2,5 баравар қисқартирилади;
◾️ Украинада хорижий қўшинлар ва хорижий ҳарбий самолётлари умуман бўлмаслиги зарур;
◾️ Украина Қуролли кучлари Москва ва Санкт-Петербургга етиб бориши мумкин бўлган узоқ масофали қуролларга эга бўлиши тақиқланади;
◾️ АҚШ Украина ва Европага хавфсизлик кафолатларини таклиф қилмоқда, аммо уларнинг аниқ мазмуни ҳозирча маълум эмас;
◾️ Украинада рус тили расмий давлат тили сифатида эътироф этилади ва Украин православ черковига расмий мақом берилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россия президенти “Сунъий интеллект оламига саёҳат” конференциясижа мамлакат ўз олдига ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича аниқ мақсадларни қўйганини, балки 150 йилга ҳам етказиш мумкин бўлишини айтди.
"Ҳозир баъзи мамлакатларда умр кўриш давомийлиги 80 ёшга етди ва биз ҳам ўртача ёш шунча бўлишига ҳаракат қиляпмиз. У ерда аёлларда бироз кўпроқ, эркакларда эса камроқ. Биз ҳатто ўз олдимизга ўртача умр кўриш давомийлигини ошириш бўйича аниқ мақсадларни қўямиз. Ва ҳаммасини тўғри қиляпмиз. Балки 150 йилга ҳам етказиш мумкиндир. Лекин, биринчидан, бу худди пул каби ҳамиша кам бўлади. Ҳар доим", — деди Путин.
Путин айни пайтда 72 ёшда. Унинг бешинчи президентлик муддати 2030 йилда тугайди, аммо 2020 йилда Россия Конституциясига киритилган ўзгартиришлар туфайли у олтинчи президентлик муддатига эга ва 2036 йилгача ҳокимиятда қолиши мумкин.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, Оита шаҳрида кучли ёнғин юзага келган. Аланга бир бинодан бошланиб, бир неча дақиқада бутун мавзега тарқалган.
Гувоҳларнинг сўзларига кўра, кучли шамол сабабли ўт ўчирувчилар оловни 12 соатдан ортиқ вақт давомида ўчира олмаган. Ҳодиса оқибатида бир киши бедарак йўқолган.
"Бундай кўлам ҳатто дунёдаги энг тезкор жавоб тизимига эга деб ҳисобланган Япониянинг учун ҳам кам учрайдиган ҳолатдир", дея ёзмоқда Reuters.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида жинсий жиноятларда айбланган Жеффри Эпштейн билан боғлиқ барча материалларни ошкор қилишни талаб қилувчи қонунни имзолаганини эълон қилди.
Мазкур қонунга кўра, АҚШ Адлия вазирлиги “Эпштейн иши” бўйича терговдаги барча маълумотларни “қидириш ва юклаб олиш имконияти бўлган форматда” 30 кун ичида эълон қилиши шарт.
Шу билан бирга, АҚШ бош прокурори ва адлия вазири Пэм Бонди амалдаги федерал терговга хавф туғдириши ёки жабрдийдаларнинг шахсини ошкор қилиши мумкин бўлган маълумотларни яшириш ҳуқуқига эга.
Ноябр ойи бошида демократлар Эпштейннинг электрон мактубларини эълон қилганди. Унда АҚШнинг амалдаги президенти “қизлардан бири Трамп билан бир неча соат ўтказгани” даъво қилинган эди. Мактублар эълон қилингач, Трамп ФҚБни Эпштейнни Қўшма Штатларнинг 42-президенти, демократ сиёсатчи Билл Клинтон билан алоқаларини текширишга чақирганди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
"Ушбу режа ишлаб чиқилишида АҚШ президентининг махсус вакили Стив Уиткофф, вице-президент Жей Ди Вэнс, давлат котиби Марко Рубио ва Трампнинг куёви Жаред Кушнер иштирок этган. Улар Путин махсус вакили Кирилл Дмитриев билан маслаҳатлашиб ишлаган", дея хабар бермоқда нашр.
Режа Украинанинг Донбассни барча ҳудудларидан воз кечишини, шунингдек, Украина армияси ва қуролларини қисқартиришни, Киевнинг АҚШ ҳарбий ёрдамидан воз кечишини, Украинада рус тили расмий тил сифатида тан олинишини ўз ичига олади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Украиналик амалдорларнинг фикрича, ҳужжат Киев учун қабул қилиб бўлмайдиган ён беришларни ўз ичига олади ва амалда Кремлнинг “максималистик” талабларига мос келади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Марко Рубио бу ҳақда Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
"Украинадаги каби мураккаб ва ҳалокатли урушни тугатиш учун жиддий ва реал ғоялар бўйича кенг кўламли алмашинув зарур. Барқарор тинчликка эришиш учун эса икки томон ҳам қийин, аммо зарур ён беришларга рози бўлиши керак. Шу сабабли, биз ушбу урушни тугатиш бўйича мумкин бўлган ғоялар рўйхатини ишлаб чиқмоқдамиз ва ишлаб чиқишда давом этамиз. Бу рўйхат можаронинг ҳар икки томони таклифларига таянади", — дея қайд этди Рубио.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
Бу ҳақда АҚШ президенти ўзининг Truth Social саҳифасида маълум қилди.
"Нью-Йорк шаҳрининг коммунист мэри Мамдани учрашишни сўради. Биз ушбу учрашув 21 ноябр куни Овал кабинетда бўлиб ўтишига келишиб олдик. Батафсил маълумот кейинроқ эълон қилинади", — дея ёзди Трамп.
Доналд Трамп очиқчасига Зоҳран Мамданини танқид қилиб келади. У ҳатто Мамдани ғалаба қозонган тақдирда Нью-Йоркка қўшимча федерал маблағ ажратмаслигини айтган. Шунингдек, президент уни "коммунист ва ақлдан озган", деб атаган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Хабар берилишича, портлаш PDVSA давлат компаниясига тегишли заводда юз берган, шундан сўнг йирик ёнғин бошланган. Ёнғин бир неча соат ичида назоратга олиниб, ўчирилган.
Ҳодисанинг сабаби ҳали аниқланмаган, жабрланганлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM