Ўйинларнинг очилиш маросими тарихда биринчи марта стадионда эмас, балки шаҳар маконида, шунингдек, дарёда бўлиб ўтди – ҳар бир мамлакат делегацияси Сена дарёси бўйлаб алоҳида сув транспорт воситаларида сузиб ўтишди. Йўналиш узунлиги 6 км га яқин бўлиб, якуний шоу Трокадеро майдонида бўлиб ўтди.
Олимпиаданинг расмий веб-сайтида қайд этилишича, очилиш маросимида 206 мамлакат миллий олимпия қўмитаси вакилларидан иборат 10 мингдан ортиқ спортчи иштирок этди. Париждаги ХХХIII ёзги Олимпида ўйинлари 2024 йилнинг 26 июлидан 11 августига қадар давом этади.
Ушбу Олимпиада ўйинларида Россия ва Беларус жамоалари иштирок этмайди, 15 нафар россиялик ва 17 нафар беларуслик спортчиларга турнирда нейтрал мақомда қатнашишларига рухсат берилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кучли шамоллар туфайли аланга катта ҳудудга тез тарқалган. Алберта тоғликларидан 20 мингга яқин сайёҳ ва 5 мингга яқин маҳаллий аҳоли эвакуация қилинди. Жаспер миллий боғи расмийлари ёнғиндан 36 минг гектар ўрмон майдони жабрланганини маълум қилди. Қўшни Британия Колумбияси штатида ҳам юзлаб ёнғинлар кузатилмоқда. Бундан ташқари, АҚШ Ғарбидаги Калифорния ва Юта штатларини ҳам ўрмон ёнғинлари қамраб олган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Учрашув АҚШ президентлигига номзоднинг Флоридадаги қароргоҳида бўлиб ўтди.
"Агар биз ғалаба қозонсак, ҳаммаси жуда оддий бўлади. Барча масалалар жуда тез ҳал қилинади. Акс ҳолда, бу Яқин Шарқдаги йирик урушлар ва эҳтимол учинчи жаҳон уруши бошланиши билан якунланади", — дея фикр билдирди Трамп Нетаняҳу билан учрашувда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирча бу борада расмий баёнотлар берилмаган. Wion нашрига кўра, Нарендра Моди Киевга август ойининг иккинчи ярмида, катта эҳтимол билан 23 августда ташриф буюриши мумкин.
Ҳиндистон Украинага урушда ёрдам бермаяпти, Россияга қарши санкцияларга қўшилмади, аксинча, Москва билан яхши муносабатда бўлиб, рус нефтини арзонлаштирилган нархларда сотиб олмоқда.
Wion нашрининг қайд этишича, Украина президенти Володимир Зеленский бу йил Модини телефон орқали суҳбатга таклиф қилган. Бундан ташқари, улар июнь ойида Италияда ва ўтган йили Японияда бўлиб ўтган G7 саммитлари доирасида шахсан учрашган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Газетанинг ёзишича, ФҚБ шубҳаларига қарамай, ўқ траэкторияси, визуал ва аудио материаллари бўйича таҳлиллар Трампнинг қулоғи ўқдан яраланганлиги ҳақида ишончли далиллар беради.
Аввалроқ ФҚБ раҳбари Кристофер Рей республикачил номзоднинг қулоғи ўқдан яраланганига шубҳа билдирган эди. Трамп Рейни бу сўзлари учун танқид қилган ва унга ўқ тегганини таъкидлаган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Нетаньяхуни ҳибсга олинишига қарши чиқиш сиёсати аввалги ҳукуматга тегишли эканини билдирган.
"Халқаро жиноий суднинг Нетаняҳуни ҳибсга олиш борасидаги ордерига қарши чиқиш аввалги ҳукуматнинг таклифи. Тасдиқлашим мумкинки, ҳозирги ҳукумат мамлакатимиз қонунчилигига мувофиқ, ушбу йўналишга амал қилмайди. Бу суд ҳал қилиши керак бўлган масала ҳисобланади", — дея аниқлик киритди Стармер.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
26 июл куни Россия ҳарбий-денгиз кучлари Болтиқ флотининг денгиз тубини тадқиқ қилиш учун мўлжалланган кемаси денгиз чегарасини кесиб ўтди, деб хабар бермоқда Финляндиянинг Helsingin Sanomat газетаси мамлакат чегара хизмати бош терговчиси Петтер Стауфферга таяниб.
Ҳодиса Финляндия кўрфазининг шарқий қисмида юз берган ва тахминан етти дақиқа давом этган. Россия кемаси Финляндия чегара қўриқлаш кемаси ҳамроҳлигида мамлакат ҳудудини тарк этган. Финляндия Мудофаа вазирлиги суриштирув ишлари бошланганини маълум қилди.
Аввалроқ Финляндия ўз ҳаво ҳудуди Россиянинг тўртта ҳарбий самолёти томонидан бузилганини эълон қилган эди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бу ҳақда Reuters агентлиги Испания ҳуқуқ-тартибот идоралари матбуот хизматига асосланиб хабар берди.
2023 йилда полиция Парагвайдан Барселонага контейнерларда гуруч ташиган компания устидан тергов бошлаганди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари навбатдаги текширув вақтида гиёҳванд моддаларни аниқладилар.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотларига кўра, бу Барселона портида топилган кокаиннинг энг йирик партияси бўлган. Операция давомида гуруҳнинг 10 нафар аъзоси қўлга олинди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аввалроқ АҚШ ҳуқуқ-тартибот идоралари Трампнинг жароҳати сабаблари ҳақида маълумот беришдан бош тортган ва интернетда сиёсатчи телепромптер бўлагидан жароҳат олгани ҳақидаги фикрлар тарқалган эди. Ғарб оммавий ахборот воситалари, шунингдек, Трамп қулоғи боғланмаган ҳолда кўриниш берганини ва у аллақачон “соғайиб кетганини” хабар берди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
The New York Times нашрининг манбаларига таяниб хабар беришича, Россия мудофаа вазири икки ҳафта олдин Остинга қўнғироқ қилиб, Украина қандайдир “махфий операция” тайёрлаётганини айтган. Белоусов Остиндан Пентагон бу операция ва унинг оқибатлари ҳақида биладими ёки йўқлигини сўраган - у ҳеч нарсани билмаслигини, лекин Белоусовнинг сўзларини жиддий қабул қилишларини айтган. Натижада, АҚШ расмийлари украиналик ҳамкасблари билан боғланишган: Америкаликлар украиналиклар билан боғланиб, моҳиятан: агар бирор нарса қилишни ўйлаётган бўлсангиз, буни қилманг, дея айтишган, деб ёзади нашр.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Олимпия ўйинларининг очилиш маросимида бошловчилар Жанубий Кореяни Корея Халқ Демократик Республикаси деб таништирдилар. Халқаро олимпия қўмитаси Х ижтимоий тармоғидаги постда йўл қўйилган хато учун узр сўради. Жанубий Корея спорт вазирлиги мамлакат ташқи ишлар вазирлигидан “француз томонига кескин норозилик” юборишни сўради.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Россиянинг Украинага бостириб кириши ва кейинчалик россияликларнинг Париждаги Олимпиада ўйинларидаги халқаро мусобақаларда қатнашишини номаълум муддатга тақиқлаши муносабати билан Россия терма жамоасидан атиги 15 нафар спортчи иштирок этади (нейтрал мақомда).
Шу билан бирга, Парижда аввал россиялик бўлган 60 нафарга яқин спортчи бошқа давлатлар учун кураш олиб боради. Уларнинг учдан биридан ортиғи уруш бошланганидан кейин спорт фуқаролигини ўзгартирган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
"Россия 2014 йилдан буён сабоқ чиқарди ва уларни нафақат ўрганди, балки ҳаракатларга ҳам айлантирди. Улар IT ва банк секторининг зарур ривожланишини амалга оширдилар, шунинг учун Россия молия тизими бузилмади. Уларда мослашиш қобилияти ривожланган", — дея таъкидлади Орбан М1 телеканали томонидан эфирга узатилган Руминиянинг Бэиле Тушнад шаҳридаги нутқида.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Департаментнинг таъкидлашича, "Швейцария, мамлакат қонунчилиги ва халқаро мажбуриятларига мувофиқ, Россия Банкининг активлари билан боғлиқ ҳеч қандай махсус даромад олиш ҳуқуқига эга эмас".
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM