23.5° бурчак остида
30.9K subscribers
14.4K photos
5.6K videos
3 files
1.65K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇮🇳 Ҳиндистоннинг Ғарбий Бенгалия штатида юк ва йўловчи поездлари тўқнашиб кетди

Тhe Hindu газетаси хабарига кўра, ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган, 25 дан ортиқ киши турли даражада жароҳатланган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇭🇺🇦 15-16 июн кунлари Швейцариянинг Бюргеншток курортида бўлиб ўтган Украина бўйича конференция иштирокчилари можарода тинчликка эришиш борасида сезиларли муваффақиятга эриша олмади

Бу ҳақда Франциянинг Le Monde газетаси томонидан маълум қилинди.

Нашрнинг таъкидлашича, якуний коммюнике можаро тарафлари олдида “заиф ва кутилганидан маъсулиятсиз” бўлиб чиқди. Ҳужжат матнида Украинада тинчликка эришиш йўлидаги ҳеч қандай тараққиёт ёки “биринчи қадамлар” ҳақида гап кетмайди. Унда фақат "барча давлатларнинг, шу жумладан Украинанинг суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлиги тамойиллари" ҳақидаги аллақачон маълум бўлган ғоялар мавжуд, деб ёзади газета.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняҳу ўтган йил октябр ойида ҲАМАС ҳужумидан сўнг тузилган ҳарбий вазирлар маҳкамаси тарқатиб юборилганини эълон қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ICAN: Ядровий кучлар бир йил ичида ядро қуролига 91 миллиард доллар сарфлаган

Хабарда айтилишича, охирги беш йил ичида ядро арсеналига эга бўлган тўққизта давлат (АҚШ, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Франция, Буюк Британия, Исроил, Покистон ва Шимолий Корея) харажатлари учдан бир қисмга ошди. Харажатлар бўйича АҚШ 51,5 миллиард доллар билан етакчи бўлиб қолмоқда, Хитой 11,8 миллиард доллар билан иккинчи, Россия 8,3 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллаб турибди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Reuters: Коронавирус пандемияси даврида америкалик ҳарбий экспертлар Россия ва Хитойнинг вакциналарини обрўсизлантириш учун мақсадли ҳужумлар уюштирган
 
Агентликка кўра, пандемия авжига чиққан пайтда ижтимоий тармоқлардаги сохта аккаунтлар орқали Хитойнинг Sinovac вакцинаси ва Россиянинг Sputnik V вакцинасининг самарадорлиги ва хавфсизлиги ҳақида нотўғри маълумотлар тарқатилган. Хитой ишлаб чиқарувчисига асосий зарба Филиппинда амалга оширилган, жараёнда 2020 йилнинг ёзида Х тармоғидаги (собиқ Twitter) бир неча юз аккаунтлари иштирок этган. Шу билан бирга, Россия тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармаси (РФПИ) томонидан халқаро бозорда илгари сурилган Sputnik V га қарши янада агрессив кампания бошланган: жами 300 дан ортиқ режалаштирилган оммавий ахборот ҳужумлари амалга оширилган.

АҚШ ҳарбий кампаниясининг мақсади Россия Федерациясидаги эмлаш дастурига путур етказиш ва Sputnik V нинг халқаро майдонда тарғиб қилинишига тўсқинлик қилиш эди. Хусусан, Қўшма Штатлар Бразилия ҳукуматига босим ўтказиб, Sputnik V ни сотиб олишдан воз кечишни талаб қилган, дейилади хабарда

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇪 Эстония ўз ўқ-дориларини бошқа НАТО мамлакатларига қараганда тезроқ тўлдирмоқда, Таллин уларни олдинги 30 йилга қараганда кўпроқ сотиб олди — Мамлакат Мудофаа вазири Ханно Певкур Vilkerhommik дастурида.

Эстония Мудофаа вазирлиги раҳбарининг аниқлик киритишича, агар 2022-2025 йилларга мўлжалланган бюджетга расмийлар ўқ-дорилар сотиб олиш учун 155 миллион евро киритилган бўлса, июн ойида тасдиқланган тўрт йиллик режада бу мақсадлар учун 1,55 миллиард евро кўзда тутилган. Унинг қўшимча қилишича, ҳукумат ўқ-дорилар захирасини тўлдириш учун қўшимча 1,6 миллиард евро ажратиш имкониятини муҳокама қилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦🇷🇺 Агар Россия Қуролли Кучлари Украинада мағлуб бўлса, Путин тактик ядро қуролидан фойдаланиши мумкин — Украина Миллий хавфсизлик кенгаши котиби

Александр Литвиненко бу ҳақда The Times нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"Агар Россия ҳалокатли мағлубият ёқасига келиб қолса, биз ҳеч нарсани инкор эта олмаймиз. Бундай мағлубият рус фронтининг қулаши, армия дезертирлари ва Москвадаги норозиликларга сабаб бўлиши мумкин. Кремль бунинг олдини олиш учун қалтис чоралар кўриши мумкин", — дея таъкидлади Украина расмийси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇿 Чехиядаги ҳарбий полигонда портлаш юз берди

Чехия армиясининг маълум қилишича, мамлакат шарқидаги Либава ҳудудидаги полигонда номаълум турдаги ўқ-дорилар портлаган.

Дастлабки маълумотларга кўра, тўққиз киши жароҳатланган, улардан икки нафари вертолёт ёрдамида касалхонага юборилган. Воқеа ҳарбий полиция томонидан текширилмоқда

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украинада давлат қарзини реструктуризация қилиш ва дефолтга йўл қўймаслик бўйича келишиб олиш учун бир ярим ой вақт бор — Reuters

Россиянинг кенг миқёсли босқини бошланганидан кейин Украина ва халқаро кредиторлар тўловларни 2024 йил 1 августгача кечиктириш тўғрисида битим тузган эдилар.

Киев тўловларни 60 фоизга камайтиришни таклиф қилган, бироқ 20 миллиард долларлик облигацияларга эга бўлган алоҳида инвесторлар гуруҳи бу таклифдан қониқмади, улар фақат 20 фоизлик чегирмага тайёр эканликларини билдиришган.

Украина Молия вазири Сергей Марченконинг айтишича, Киев музокараларни давом эттиради ва 1 августгача муваффақиятли келишувга эришилишига умид қилади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Сахалиндаги автомагистралда кўчки содир бўлди

Расмийлар ҳудудда фавқулодда ҳолат жорий этишни режалаштирмоқда. Йўлни тозалаш ишларига бир нечта оғир техникалар жалб қилинган. Магистраль йўлга жиддий зарар етган бўлиши мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇹🇺🇦🇷🇺 Россия иштирокисиз Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг иложи йўқ — Австрия канцлери Карл Неҳаммер

Неҳаммер бундай фикрни Neue Zürcher Zeitung газетасига берган интервьюсида билдирди.

"Россиянинг иштирокисиз тинчликка эеишиб бўлмаслиги аниқ. Тез бошланган можароларни тезда тугатиш қийин ҳисобланади. Швейцариядаги тинчлик конференцияси бу йўналишдаги биринчи қадам бўлди", — дея аниқлик киритди канцлер.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Украинанинг НАТОга аъзолиги бўйича ҳалигача консенсус йўқ — альянс бош котиби

Йенс Столтенбергнинг таъкидлашича, бу масалада кўчиликнинг овози етарли эмас.

"Биз консенсусга эришганимизда Украина НАТОга аъзо бўлиши мумкин. Бу, шунингдек, можарога тўлиқ барҳам беришни ҳам талаб қилади. Биз можаро батамом тугаганига амин бўлишимиз керак", — дея тушунтирди НАТО бош котиби.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 АҚШ НАТО Украинанинг келажаги, деб ҳисоблайди ва унга қўшилишда ёрдам беради — АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби

Кирби, шу билан бирга, Украина, НАТОга аъзо бўлиш учун Россия Федерацияси билан урушда ғалаба қозониши кераклигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺 ЕИнинг Брюсселдаги саммити иштирокчилари Европа Иттифоқи янги раҳбариятини тайинлаш бўйича якуний келишувга эриша олмади

Бу ҳақда 18 июн, сешанбага ўтар кечаси Европа кенгаши раиси Шарл Мишел маълум қилди.

DPA агентлигининг манбаларига кўра, келишмовчилик сабабларидан бири Германия Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) ва Христиан-социал иттифоқи (ХСИ)ни ўз ичига олган ўнг марказчи Европа халқ партияси (ЕХП) вакиллари Европа кенгаши раиси лавозимига тайинлаш бевосита беш йил муддатга белгиланмаслигини талаб қилиши билан боғлиқ. Бу, назарий жиҳатдан, ЕХП икки ярим йил ичида ушбу лавозимга даъво қилиши мумкинлигини англатади. Бироқ социал-демократлар бу таклифга қўшилмади.

ЕХП июн ойи бошида бўлиб ўтган Европа парламенти сайловларида энг кучли сиёсий куч сифатида майдонга чиқди. Шунинг учун унинг етакчи номзоди Урсула фон дер Ляйен яна беш йил давомида Еврокомиссия раиси лавозимида қолиши мумкин деб ҳисобланади.

Европа Иттифоқининг Ташқи сиёсат ва хавфсизлик бўйича олий вакили лавозимига Эстония бош вазири Кая Каллас, Европа Кенгаши раиси лавозимига Европарламентдаги иккинчи йирик фракция, яъни Социал-демократлар вакили, Португалия собиқ бош вазири Антонио Кошта номзоди кўриб чиқилмоқда.

Европа Иттифоқи давлат ва ҳукумат раҳбарларининг навбатдаги учрашуви келаси ҳафта охирида бўлиб ўтади. Европа Иттифоқининг энг юқори лавозимларига номзодлар яна муҳокама қилинади.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇷 AFP: Франция Марказий ва Ғарбий Африкадаги ҳарбий иштирокини сезиларли даражада қисқартириш ниятида

Агентлик бу ҳақда манбаларига таяниб хабар беришича, Франция ҳукумати Габонда 100 га яқин (ҳозирда 350 та), Сенегалда 100 та (ҳозирда 350 та), Кот-д'Ивуарда 100 та (ҳозирда 600 та) ва Чадда 300 га яқин (ҳозирда 1000 та) ҳарбийсини қолдириш ниятида. Франция Қуролли кучларининг бош штаби бу маълумотга изоҳ беришдан бош тортди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱 Душанба оқшомида минглаб намойишчилар Бинямин Нетаняҳунинг қароргоҳи олдида йиғилиб, унинг истеъфосини талаб қилишди

Намойишчилар, шунингдек, Кнессетга (Исроил парламенти) муддатидан олдин сайлов ўтказишни талаб қилишган.

"Намойиш давомида хавфсизлик кучлари билан тўқнашувлар юз берди ва намойишчиларга қарши сув пуркагичлардан фойдаланилди. Нетаняҳунинг Қуддусдаги қароргоҳига киришга уринган саккиз нафар намойишчи ҳибсга олинди деб ёзмоқда The Jerusalem Post.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАТО мамлакатлари ҳарбий харажатларни тез суръатларда оширмоқда — BBC

Алянснингнинг 17 июн куни эълон қилинган ҳисоботига кўра, 2024 йилда НАТОнинг 32 давлатидан 23 таси ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг 2 фоизини ажратиш мақсадига эришган. Ўтган йили улардан атиги 10 таси тегишли кўрсаткичга эришган эди.

Ҳарбий харажатларнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши бўйича етакчи ўринларни Полша (4% дан ортиқ), Эстония (3,43%) ва АҚШ (3,38%) эгаллади.

Ҳақиқий нархлар ва инфляцияни ҳисобга олган ҳолда, НАТО давлатларининг умумий ҳарбий харажатлари 2023 йилда 9,3 фоизга ошган, жорий йилда эса 18 фоизга ошиб, 1,5 триллион доллардан ошиши кутилмоқда. Бу маблағнинг деярли учдан икки қисми — 957 миллиард доллар АҚШ ҳиссасига тўғри келади.

Ҳарбий харажатлар учун ЯИМнинг 2 фоизини ажратиш талаби НАТОнинг шарқий қанотидаги Норвегиядан Болгария ва Туркиягача бўлган барча давлатлари томонидан бажарилган. Армияси умуман йўқ Исландиядан ташқари Белгия, Люксембург, Словения ва Испанияда ушбу кўрсаткич камлигича қолмоқда. Уларнинг барчаси ялпи ички маҳсулотнинг тахминан 1,3 фоизини ҳарбий соҳага сарфлайди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM