23.5° бурчак остида
30.7K subscribers
14.9K photos
5.75K videos
3 files
1.66K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇪🇺🇺🇦 Европа Иттифоқи Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиради ва оширади — Европа кенгаши раҳбари

Бу ҳақда 17 апрелдаги ЕИ саммитининг биринчи куни якунлари бўйича берилган баёнотда айтилди.

ЕИ, шунингдек, Украинани ҳаво ҳужумидан мудофаа салоҳияти билан зудлик билан таъминлаш ва барча зарур ҳарбий ёрдам, жумладан, артиллерия снарядлари ва ракеталарни етказиб беришни тезлаштириш ва фаоллаштириш зарурлигини таъкидлайди. Унинг етакчилари, давлат ва ҳукумат раҳбарлари алоҳида мамлакатларни вазирлик даражасида зарур чораларни кўришга чақирди.

22 апрел куни Европа Иттифоқи мамлакатлари Мудофаа ва Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтади.

"Бизга кўп сўзлар керак эмас, бизга кўпроқ ҳарбий техника керак - уларга керак! Киевга янги қурол-яроғ ва ўқ-дорилар етказиб бериш ойлар эмас, балки кунлар ва ҳафталар масаласидир", — дея таъкидлади Европа кенгаши раиси Шарл Мишел журналистлар билан суҳбатда ЕИ қарорлари ҳақида гапирар экан.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇳🇮🇳🇨🇳 Ҳиндистон 1,442 миллиард инсон билан аҳоли сони бўйича дунёда биринчи ўринни эгаллаб турибди, Хитой 1,425 миллиард аҳоли билан иккинчи ўриндан жой олган — Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси (UNFPA)

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇩 Индонезиянинг Шимолий Сулавеси провинциясида Руанг вулқони ҳаракатга келди

Фаол равишда лава отилишни бошлаганлиги сабабли вулқон жойлашган Руанг оролидаги 838 нафар одам эвакуация қилинди. 

Индонезия вулқоншунослик маркази маълумотларига кўра, вулқон отилиши ҳудудда яқинда содир бўлган зилзилалар оқибати юзага келган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦🇷🇺 Украина Қўшма Штатлардан Россия Федерацияси билан қарама-қаршиликда ўз томонида туриб курашишни сўрагани йўқ, гап фақат хавфсизлик масаласида ёрдам ҳақида кетмоқда — Пентагон раҳбари Ллойд Остин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇮🇱🇮🇷 Европа Иттифоқи давлатлари Исроилга ҳужум қилгани учун Эронга қарши санкциялар жорий этишга келишиб олди

Бу ҳақда Европа Иттифоқи саммитининг биринчи куни якунлари бўйича қабул қилинган декларацияда маълум қилинди.

Европа Кенгаши президенти Шарл Мишелнинг сўзларига кўра, санкциялар "аниқ ишора" бўлади ва Эрон халқаро изоляцияда қолиши керак.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇨🇳🇷🇺 Хитой банклари Россиядан юандаги тўловларни қабул қилишни тўхтатди — Коммерсант

Хитойнинг молиявий ташкилотлари Ғарбнинг иккиламчи санкцияларидан қўрқиб, жорий йилнинг бошидан Россиядан тўловларни рад эта бошлаган эди.

Россия Федерацияси Савдо-саноат палатаси қошидаги Ишбилармонлар кенгаши бош директори Алексей Егармин Industrial and Commercial Bank of China (ICBC), China Citic Bank, Industrial Bank ва Bank of Taizhou банклари Россия билан битимлар тузиш имкониятини ёпганини маълум қилди. Расмийнинг аниқлик киритишича, саноат товарлари учун тўловларни амалга ошириш мураккаблашган, истеъмол товарлари учун эса тўлов қилиш ҳали ҳам мумкин.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Bloomberg: Россия санкцияларни четлаб ўтишга ва Европа-Осиё янги транспорт йўлакларини ривожлантиришни тезлаштиришга ҳаракат қилмоқда

Янги маршрутлар Осиё-Европа транзит вақтларини Сувайш каналига нисбатан 30-50 фоизга қисқартириши ва Қизил денгизда юзага келадиган хавфсизлик муаммоларининг олдини олиши мумкин. Шу билан бирга, Россия Федерацияси ва Ҳиндистон ўртасидаги йўлакнинг ривожланишига Эроннинг эскирган инфратузилмаси тўсқинлик қилмоқда, дейилади мақолада.

🔥@burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 АҚШнинг Россиянинг музлатилган активларини облигациялар чиқариш ва Украинага ёрдам бериш учун тўғридан-тўғри жалб қилиш мақсадида 260 миллиард доллардан ортиқ маблағдан фойдаланиш таклифи ҳуқуқий жиҳатдан хавфли — Европа Марказий банки раҳбари Кристин Лагард.

"Мен кўпчилик адвокатлар ўта жиддий қонуний тўсиқ сифатида кўраётган нарсани четлаб ўтиш учун тўрт хил схема ёки таклифни кўрдим ва бу халқаро ҳуқуқнинг бузилиши сифатида баҳоланиши мумкин", — дея Лагард сўзларини келтиради Financial Times. "Таклифлар юзасидан муҳокамалар давом этмоқда", —дея қўшимча қилди у.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇷🇮🇱 Эрон Исроилнинг барча ядровий объектлари жойлашган ҳудудларининг харитасига эга ва Тел-Авив агрессияси содир бўлган тақдирда уларга исталган вақтда зарба беришга тайёр — Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺🇩🇪 Der Spiegel: Россия билан боғлиқ яна бир жосуслик можароси бошланди

Бу сафар Бавариянинг Байройт шаҳрида Россия махсус хизматларида ишлаганликда гумон қилинган икки киши қўлга олинди, деб ёзади нашр.

Миллати немис бўлган Россиялик, 39 ёшли Дитер С. ва 37 ёшли Александр Ж. ҳарбий ва саноат объектлари ва мудофаа заводларида ўт қўйиш ва портлашлар уюштиришни режалаштирган. Объектлар Қўшма Штатлар юрисдикцияси остида бўлиб, улар орасда украиналик танк экипажлари машғулот ўтказган Графенвёр ҳарбий базаси ҳам мавжуд.

Тергов маълумотларига кўра, агентларнинг асосий мақсади қуролларни ташиш учун транспорт йўлларида саботаж уюштиришдан иборат бўлган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇫🇮 Финляндия ҳукумати парламентга давлат бюджетини тежаш мақсадида қочқинларга бериладиган имтиёзларни вақтинча қисқартириш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этди.

Бу ҳақда мамлакат ИИВ хабар берди.

Ушбу қонун Финляндияга 2024 ва 2025 йилларда 16 миллион евродан кўпроқ маблағни тежаш имконини бериши кутилмоқда, дея қайд этади ИИВ.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇷 Аргентина НАТОга глобал ҳамкор сифатида қўшилиш учун ариза берди

Бу ҳақда мамлакат Мудофаа вазирлиги раҳбари Луис Петри маълум қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇺🇿🇹🇯 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. 🔥 @burchakostida
🇺🇿🇹🇯 Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзоладилар. Давлат раҳбарлари ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон олий даражадаги музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси Навалнийнинг колонияда ўлдирилиши муносабати билан резолюция қабул қилди

"Европа Кенгаши Парламент Ассамблеяси Владимир Путиннинг Россия Федерацияси президенти сифатидаги легитимлигини тан олмайди ва Европа Иттифоқини у билан гуманитар ва тинчлик мақсадларидаги алоқалардан ташқари барча алоқаларни тўхтатишга чақиради", дейилади баёнотда.

Ҳужжатда, шунингдек, “Россия расмийлари Алексей Навалнийнинг қийноққа солиниши ва ўлдирилиши учун тўлиқ жавобгар эканлиги” қайд этилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 Афғонистонда юз берган зилзила кучи Ўзбекистонда ҳам сезилди

Сейсмопрогностик мониторинг республика марказининг маълум қилишича, 18 апрел куни соат 20:15 да Афғонистонда содир бўлган зилзила таъсири Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ҳам сезилди.

Эпицентрдаги зилзила магнитудаси — 5,2 баллни, зилзила эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа — 191 кмни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Фарғона вилоятида 2 балл, 125 км.
Андижон вилоятида 2 балл, 162 км.
Наманган вилоятида 2 балл, 163 км.
Сирдарё вилоятида 2 балл, 189 км.
Тошкент шаҳрида 2 балл, 190 км.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇦 Украина ўзини аскарлар билан таъминлаши керак, НАТО иттифоқчилари эса уни моддий-техник жиҳатдан таъминлайди — НАТО бош котиби Йенс Столтенберг.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM