23.5° бурчак остида
30.7K subscribers
14.9K photos
5.75K videos
3 files
1.66K links
@burchakostida — дунё майдонида рўй бераётган энг сўнгги янгиликлар, сиёсий таҳлиллар, шарҳлар, статистик ва тарихий маълумотларни биз билан кузатиб боринг!

Алоқа (реклама): @temurmalikuz
Download Telegram
🇷🇸🇺🇦 Сербия президенти Украинага ёрдам беришга ваъда берди

"Сербия Украинага гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади", — дея маълум қилди мамлакат президенти Александр Вучич Тиранада бўлиб ўтган "Жанубий-Шарқий Европа – Украина" саммитидаги чиқиши чоғида.

"Биз фақат конструктив мулоқот ва дипломатик ечимлар тинчликка олиб келиши мумкинлигига ишонамиз. Сербия, аввалгидек, Украинанинг таҳдид остидаги аҳолисига ўз имкониятлари доирасида гуманитар ёрдам кўрсатишда давом этади ва халқаро ҳуқуқни ҳурмат қилиш мажбуриятини олади. Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз, бироқ Россияга қарши санкциялар тарафдори эмасмиз", — дея таъкидлади Вучич.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇴 Чадда давлат тўнтаришига уриниш содир бўлмоқда

Бир гуруҳ ҳарбийлар пойтахт Нжаменадаги президент саройи томон ҳаракатланмоқда. Шаҳарда ўтиш даври ҳукумати президенти Маҳатма Деби ва мухолифатдаги "Чегарасиз социалистик партия" раҳбари Яйа Дилло тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувлар бошланди.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари ҳар икки томондан ҳам қурбонлар борлиги ҳақида хабар бермоқда.

Қуролли қарама-қаршилик 6 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайлови ва Чаднинг разведка штаб-квартирасига ҳужум ҳақида хабарлар эълон қилинганидан кейин бошланди, дея хабар беради Al Jazira.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇦🇿🇦🇲 Берлинда Арманистон ва Озарбойжон ўртасида тинчлик музокаралари бўлиб ўтмоқда

Икки давлат ташқи ишлар вазирлари Арарат Мирзоян ва Жейҳун Байрамов Берлинда Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок иштирокида учрашди.

Музокаралардан мақсад ўнлаб йиллар давом этган Тоғли Қорабоғ можаросини ҳал қилишдир.

"Минтақада барқарор тинчлик ўрнатиш имконияти мавжуд бўлган ҳолда, иккала томон ўтмишни орқада қолдириш учун аллақачон дадил қадамлар қўйган. Озарбойжон ва Арманистон давлатлари ўртасида келишувга эришиш ҳар икки  мамлакат чегарасидан ташқарида ҳам ижобий самара беради ва Жанубий Кавказ минтақасида фаровонликка йўл очади", — дея фикр билдирди Бербок.

Берлиндаги тинчлик музокаралари бўйича келишув Германия канцлери Олаф Шолц, Арманистон бош вазири Никол Пашинян ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг феврал ойи ўрталарида Мюнхен хавфсизлик конференциясида бўлиб ўтган учрашувида эришилган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 АҚШ Конгресси раҳбарлари бир қатор бюджет лойиҳалари бўйича келишувга эришди, бу эса шатдаунни(давлат идораларини молиялаштирилишининг тўхтатилиши) кечиктиради — Politico.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Ҳар бир давлат ҳарбийларини Украинага юбориш имкониятини ўзи ҳал қилади, Қўшма Штатларнинг бундай режалари йўқ — АҚШ Давлат департаменти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇰🇿 Қозоғистон парламентининг қуйи палатаси мамлакатда Starlink сунъий йўлдош интернетидан фойдаланишни маъқуллади

Қонун 2026 йилгача геостационар бўлмаган сунъий йўлдошлардан (Starlink, OneWeb) фойдаланган ҳолда алоқа технологияларини жорий этиш бўйича махсус регламентни назарда тутади. Бу чекка қишлоқлардаги ижтимоий объектларни интернет билан таъминлаш имконини беради. Энди қонун Сенат томонидан маъқулланиши керак.

Бир неча кун олдин Forbes мамлакатга 500 та тўпламдан иборат Starlink ускунасининг биринчи партияси олиб келинганини ёзганди. Уларни қишлоқ мактабларига ўрнатиш режалаштирилган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇧🇪🇨🇿🇺🇦 Белгия Украинага 800 минг дона ўқ-дори сотиб олиш учун 200 миллион евро ажратди

Бу ҳақда мамлакат бош вазири Александр Де Кроо баёнот берди.

Украина учун снарядлар ҳарид қилиш ташаббускори Чехия президенти Петр Павелнинг қайд этишича, агар молиялаштириш Киевнинг Ғарбдаги иттифоқчилари томонидан таъминланса ўқ-дорилар етказиб бериш бир неча ҳафта ичида амалга оширилиши мумкин. 

Аввалроқ Politico нашри Чехия Жанубий Корея, Туркия ва Жанубий Африкада ўқ-дорилар ҳариди бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида ёзган эди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸 Яна бир штат Трампга сайловда қатнашишни тақиқлади

Иллинойс округ суди кутилмаганда АҚШ Конституциясидаги исёнчи шахсларнинг давлат лавозимларини эгаллашини тақиқловчи 14-тузатиш асосида собиқ президент Доналд Трампни штатдаги Республикачилар партиясининг праймеризи бюллетенидан четлатди.

Қарор ҳали кучга киргани йўқ ва Трампнинг адвокатлари шикоят қилишлари мумкин. Иллинойс штатида праймериз 19 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Худди шундай қарор Мэн ва Колорадо штатларида ҳам қабул қилинган.

Колорадодаги судялар, Трампнинг кўплаб танқидчилари сингари, у 2020 йилги сайлов натижаларини ноқонуний йўллар билан бекор қилишга уринган ва ўз тарафдорларини 2021 йил январида Капитолийга бостириб киришга ундаган, деб ҳисоблайди. Трамп бу айбловларни рад этади.

Собиқ президентнинг адвокатлари ушбу қарор устидан АҚШ Олий судига шикоят билдирган. Олий судда биринчи суд мажлислари феврал ойи бошида бўлиб ўтган.

Экспертлар Олий суд собиқ президентга мойиллиги ва унинг фойдасига қарор чиқариши мумкинлиги ҳақида хулоса қилмоқда. Бу қачон содир бўлиши ҳозирча номаълум, аммо Олий суд қарори барча штатлар учун мажбурий бўлади.

CNN маълумотларига кўра, Иллинойс штатидаги даъво бир гуруҳ сайловчилар томонидан "Free Speech for People" ташкилоти билан биргаликда қўзғатилган бўлиб, улар аввалроқ Мичиган, Миннесота ва Орегон штатларида Трампни сайлов бюллетенидан олиб ташлашга уринган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇮🇱🇱🇧 Исроил Мудофаа Армияси (ЦАХАЛ) ва “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати ўртасида Ливанда кенг миқёсли қуролли тўқнашув содир бўлиши мумкин

Бу ҳақда Тhe National нашри манбаларига таяниб хабар беради.

"Исроил “Ҳизбуллоҳ”ни чегара ҳудудидан йўқотиш учун Ливанда ҳарбий операция ўтказишни режалаштирган ва бу ҳаракат барча сценарийларга, жумладан, қуруқликдаги ҳужумга тайёрланмоқда", — дея нашрга маълум қилган ҳар икки давлатнинг ҳарбий тузилмалари ва хавфсизлик хизматларидаги манбалар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇲🇩🇷🇺 Вашингтон Кишинёв ва Тирасполни "биргаликда ишлашга ва ҳар икки томон ҳамжамиятларининг долзарб муаммоларига ташқи кучлар аралашувисиз ечим топишга" чақирди

Қўшма Штатлар тан олинмаган Днестрбўйи Республикаси депутатларининг Молдова билан зиддиятда ёрдам сўраб Россия Федерацияси ва халқаро ташкилотларга қилган мурожаатига шундай изоҳ берди.

"Россиянинг Европада тобора тажовузкор ва беқарорлаштирувчи ролини ҳисобга олиб, биз Москванинг ҳаракатларини ва Днестрбўйидаги умумий вазиятни диққат билан кузатиб борамиз. Қўшма Штатлар Молдова суверенитети ва халқаро тан олинган чегаралари доирасидаги ҳудудий яхлитлигини қатъий қўллаб-қувватлайди", — дея маълум қилди АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Мэттю Миллер.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇷🇺 Путин Федерал Кенгашга мурожаатини бошлади

Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Путин мурожаатни нафақат амалдаги давлат раҳбари, балки президентликка номзод сифатида ҳам эълон қилишини маълум қилганди.

Россия президентининг Федерал Кенгашга мурожаатидан асосий иқтибослар:

◾️Ғарб ўзининг нотўғри ҳисоб-китоблари билан кўп миллатли халқимизнинг қатъиятига дуч келди;

◾️Бутун Россия иқтисодиёти "Махсус ҳарбий операция" давомида мослашувчанлик ва барқарорликни намойиш этди;

◾️ Донбассдаги урушни биз бошламадик, лекин уни тугатиш, нацизмни йўқ қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз;

◾️ Армияда муаммолар бор, лекин уларни қандай ҳал қилиш кераклиги ҳақида тушунчамиз мавжуд, фронтда ва фронт ортида саъй-ҳаракатлар узлуксиз давом этади;

◾️ Россия Федерациясининг стратегик ядровий кучлари тўлиқ шай ҳолатда;

◾️ "Циркон" гипертовушли комплекси аллақачон жангларда фойдаланилмоқда;

◾️ Ғарб ёлғон гапиришда давом этмоқда. Улар "Россия Европага ҳужум қилади", дея даъво қилмоқда, бу бемаънилик;

◾️ Бизда ҳам уларнинг ҳудудидаги нишонларга зарба бера оладиган қуроллар бор.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
23.5° бурчак остида
🇷🇺 Путин Федерал Кенгашга мурожаатини бошлади Кремл матбуот котиби Дмитрий Песков Путин мурожаатни нафақат амалдаги давлат раҳбари, балки президентликка номзод сифатида ҳам эълон қилишини маълум қилганди. Россия президентининг Федерал Кенгашга мурожаатидан…
🇷🇺 Владимир Путиннинг Федерал Кенгашга мурожаатидан иқтибослар:

◾️Халқаро терроризм тажовузини қайтардик, мамлакат бирлигини сақлаб қолдик, унинг парчаланишига йўл қўймадик;

◾️Биродарларимизнинг Россия билан бирга бўлиш истагини қўллаб-қувватладик. Бу йил афсонавий "Россия баҳори"нинг 10 йиллиги;

◾️"Махсус ҳарбий операция" барча синов ва йўқотишларга қарамай, рус халқининг мутлақ кўпчилиги томонидан қўллаб-қувватланди;

◾️Россия анъанавий қадриятлар макони бўлган ва шундай бўлиб қолади. Бизнинг танловимиз дунёдаги кўпчилик инсонлар томонидан қўллаб-қувватланади;

◾️Жаҳон иқтисодиётининг кўплаб монополиялари ва стереотиплари барбод бўлмоқда;

◾️ Суверен ва қудратли Россиясиз барқарор дунё тартибини яратиш мумкин эмас;

◾️Стратегик барқарорлик масалалари Россия миллий манфаатлари ва хавфсизлигининг барча жиҳатларини ўз ичига олган ягона комплексда ҳал этилиши мумкин;

◾️Москва Вашингтон билан стратегик барқарорлик бўйича музокараларга тайёр. Агар АҚШ "бизни стратегик мағлубиятга учратиш"ни режалаштираётган бўлса, бундай музокара олиб боришнинг иложи йўқ. Музокаралар бошқа масалалар, эҳтимол, Украина мавзуси ва Европада умумий хавфсизлик масалаларида бўлиши мумкин;

◾️Россия коинотда ядро қуролини жойлаштиришни режалаштирмаяпти;

◾️"Авангард" қитъалараро гипертовуш комплекслари ва "Пересвет" лазер комплекслари аллақачон жанговар шай ҳолатга келтирилган. Чексиз масофага мўлжалланган "Буревестник" қанотли ракетаси ва "Посейдон" бошқарувчисиз сув ости қурилмаси синовлари якунланмоқда;

◾️Мамлакатимиз ҳудудига ўз ҳарбий контингентини жўнатганларнинг тақдирини яхши биламиз, эндиги босқинчиларнинг тақдири янада аянчли бўлади;

◾️ Швеция ва Финляндиянинг НАТОга қўшилиши муносабати билан ғарбий йўналишда Россия Қуролли Кучлари гуруҳларини жиддий равишда кучайтирамиз.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇪🇫🇷🇺🇦🇷🇺 Эстония Макроннинг Украинага қўшин юбориш ғоясини қўллаб-қувватлаган Европа Иттифоқининг биринчи ва ҳозирча ягона давлатига айланди — Politico

Нашрнинг ёзишича, Эстония бош вазири Кая Каллас Ғарб етакчилари бундай ҳаракатни истисно қилмасликлари кераклигини айтган.

"Менимча, бу ҳаракат биз Россияга нисбатан жиддий чораларни истисно қилмаётганлигимиздан далолат беради. Чунки Украина ғалаба қозониши ва Россия бу урушда мағлуб бўлиши учун биз ҳамма нарсани қилишимиз кераклигини барча давлатлар тушунди", — дея фикр билдирган Каллас.

Эслатиб ўтамиз, НАТОнинг қолган аъзолари, шу жумладан АҚШ ҳам Франция президентининг ғоясини қўллаб-қувватламасликларини маълум қилганди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇵🇱🇷🇺 Россиянинг НАТО мамлакатларига ҳужум қилишига ишонмайман — Полша президенти

"Мен бунга ишонмайман, чунки биз бундай ҳужум эҳтимолига тайёр туришимизга аминман. Кучлилар ҳужумга учрамайди. Кучсизлар ва осонлик билан мағлуб бўладиганларга ҳужум қилинади. Менимча, агар Путин Украинада уни ва армиясини нима кутаётганини билганида, у Украинага ҳужум қилмаган бўларди", — дея маълум қилди Анжей Дуда Fakt нашрига берган интервюсида.

"Ишончим комилки, НАТО улкан кучга эга ва унинг аъзолари ўзларини ҳимоя қила оладилар, чунки уларда жасур ва профессионал аскарлар, шунингдек, энг яхши қуроллар бор", — дея қўшимча қилди Полша президенти.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇦🇷🇺🇦 Аргентина президенти Украинани қўллаб-қувватлаш мақсадида Лотин Америкаси давлатларининг саммитини ўтказишни режалаштираётганини эълон қилди — Тhe Financial Times

Тадбир шу йил охирида ўтказилиши режалаштирилган. Милей бу ҳақда бошқа тафсилотларни маълум қилмади.

Аргентина президентининг сўзларига кўра, унинг мақсади "эркинликни ҳимоя қилувчи мамлакатлар", жумладан, АҚШ, Исроил ва Украина билан иттифоқ тузишдир.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇩🇪🇾🇪 Германиянинг Қизил денгиздаги фрегати илк бор Яман ҳусийларининг ҳужумини қайтарди

"Германия ҳарбий-денгиз кучларининг Hessen ҳарбий кемаси ҳусийларнинг иккита дронни йўқ қилди", дея хабар берди Бундесвер.

Бу Германия фрегати ва ҳусийлар ўртасида Қизил денгизда халқаро ҳарбий операцияда қатнаша бошлаганидан сўнг биринчи жанговар тўқнашувдир.

Феврал ойи бошида Европа Иттифоқи Ямандаги ҳусийлар гуруҳининг ҳужумларидан тижорий юк ташишларни ҳимоя қилиш учун Қизил денгизда ҳарбий миссия ўтказишга рози бўлди. Катта хавф-хатарлар туфайли йирик кемага эгалик қилувчи компаниялар Қизил денгиз бўйлаб ва Сувайш канали орқали Осиё ва Европа ўртасидаги энг қисқа йўлдан фойдаланишдан тобора кўпроқ воз кечмоқда.

24 феврал куни Бундестаги Бундесверга ЕИ ҳарбий амалиётида иштирок этиш мандатини берди. Германия мудофаа вазири Борис Писториус Бундесвернинг ушбу миссиясини “ўн йилликдаги энг хавфли миссиялардан бири” деб атаган.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇪🇺🇷🇺 Европарламент Навалнийнинг ўлдирилиши бўйича резолюция қабул қилди

Ҳужжат Путин ҳокимиятининг легитимлигини шубҳа остига қўяди ва уни Алексей Навалнийнинг ўлдирилиши учун тўлиқ жавобгарликка тортишга асос бўлади.

Шунингдек, депутатлар россиялик сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод қилишни талаб қилишди. Европарламент аъзолари уларни озод қилишнинг реал йўлларини ва ҳатто алмашинув вариантини кўриб чиқмоқдалар.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇺🇦 Пентагон Украинага ўз захираларидан ёрдам бериши мумкин

Бу ҳақда CNN телеканали ўз манбаларига таяниб хабар бермоқда.

АҚШ Мудофаа вазирлигининг ўз захиралари мавжуд бўлиб, уларнинг умумий миқдори тахминан 4 миллиард долларни ташкил қилади. Аввалроқ бу маблағлар Конгресс томонидан қабул қилинган молиялаштириш пакети бўйича компенсация қилинган тақдирдагина фойдаланиш режалаштирилган эди.

Аммо ҳозир Пентагон расмийлари Украинага компенсация кафолатисиз ёрдам бериш имкониятини муҳокама қилмоқда. Бунинг сабаби, Украинага ёрдамни молиялаштириш ҳақидаги қонун лойиҳаси Конгресс томонидан тасдиқланмаётгани ва Украина Қуролли кучларининг таъминоти тобора мураккаблашиб бораётгани ҳисобланади.

Пентагон бу орқали Украинани муҳим ўқ-дорилар билан таъминлаши кутилмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇲🇩🇷🇺 Днестрбўйининг Москвадан ёрдам сўраши Россия гибрид урушининг бир қисмидир — Молдова Ташқи ишлар вазири

Михай Попшой тан олинмаган республика "ҳокимияти" томонидан Москвадан ёрдам сўраб резолюция қабул қилинганига шундай изоҳ берди.

"Бу гибрид урушнинг элементидир. Молдовада ташвишнинг кучайишига ҳисса қўшадиган баёнотлар бундай баёнотлар аввал ҳам бўлган, мавжуд ва эҳтимол яна бўлади ", — дея таъкидлади мамлакат ТИВ раҳбари.

Попшой Россия фаол равишда Молдовага қарши гибрид ҳужумлар ва психологик операциялар ўтказаётганини эслатиб, маълумотларни синчковлик билан текширишга ва фақат расмий манбаларга ишонишга чақирди.

Вазир, шунингдек, Москванинг гибрид ҳужумлари 2024 йилда Молдовада бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари олдидан янада кучайишини эслатиб ўтди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇸🇷🇺🇺🇦 Ҳар куни биз руслар босимни давом эттираётганини ва аста-секин ҳудудий ютуқларга эришаётганини кўраяпмиз — Ллойд Остин

Пентагон раҳбари Остин рус қўшинларининг кунлик олдинга силжишини "жуда ташвишли" деб атади ва АҚШ ёрдами қайта тикланмаса, Украина ноқулай аҳволда қолиши ҳақида огоҳлантирди.

У шунингдек, Украинанинг мағлубияти Россия ва НАТО ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳарбий тўқнашувга олиб келиши мумкинлигини қўшимча қилди.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ: Байден G7 мамлакатларини ёзда бўлиб ўтадиган иттифоқ саммити учун Россия Федерациясининг музлатилган активларидан фойдаланиш режасини тайёрлашга чақирмоқда.

🔥 @burchakostida
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM