Bukhara TV | Бухоро
22.8K subscribers
12.3K photos
6.97K videos
23 files
15.4K links
📨 Реклама учун: @Zoomraduz.

🕌 Бухородаги воқеалар ва тасодифий қизиқ холатлар, хамда янгиликларни бизнинг каналимизда кузатиб боринг.

©️ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Download Telegram
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️ Бугун олий ва профессионал таълим муассасаларига рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни!

Бугун (25-июн куни) олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синовларида иштирок этиш учун абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш якунланади.

👨🏻‍💻 Абитуриентлар бугун 23:59 га қадар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари, шунингдек, киритилган маълумотларини ўзгартиришлари мумкин.

📆 Шунингдек, тўловдан озод қилинганлар тоифасига кирмайдиган абитуриентлар 26-июн куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Бухоро шаҳрида 23-июнь куни электр энергияси таъминотида юз берган узилишни Бухоро вилояти ҳокимидан яширмоқчи бўлишди.

Бу ҳақида бугун Халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессиясида Ботир Зарипов айтиб ўтди

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Бугун Бухоро вилоятининг бир қатор туман ва шахарларининг айрим худудларида кечгача газ бўлмайди

Таъмирлаш ишлари туфайли Бухоро шахар, Ромитан, Когон ва Бухоро туманларининг айрим ҳудудларига 26-июнь куни соат 08:00 дан 17:00гача ва Ғиждувон, Вопкент тумани айрим худудига 09:00 дан 18:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.

👉🏻 Газ ўчадиган худудлар 👈🏻

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️🔥 Эртага яъни 27 июнь куни Бухоро вилояти аҳолиси мавсум учун энг иссиқ ҳарорат тўлқини билан тўқнашади.

Масалан, Ўзгидрометнинг келаётган 1 сутка учун тақдим этаётган прогнозларида ҳам жанубий вилоятларда ҳаво харорати +44°С, пойтахтда +41°С, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида +42°С ҳамда Фарғона водийсида ҳам +41°С га етиши маълум қилинган. Бухорода ҳаво ҳарорати +44°C гача кўтарилиши кутилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️“Свет” ва газдан узиб қўйилганларни қайта улашда тегишли тўловларни тўлаш бекор қилиниши мумкин.

Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газ таъминоти бўйича шартномавий-ҳуқуқий муносабатларни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️💡 Куйган лед чироқни ташлаб юборишга шошилманг, уни тўғирлаш мумкин

Уй шароитида куйган чироқни тузатишни ўрганиб оламиз. Яқинларингизга ҳам юбориб қўйинг.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️🏠Энди ховлида турадиган аҳоли ҳам “ЖЭК”га “квартплата” тўлашади ва ЖЭК кўчаларни озодалигини тартибга солади.

Эндиликда ободонлаштириш, кўча ва зовурлар тозалигини сақлаш, дарахтларни парваришлаш, тармоқларни таъмирлаш, чиқиндиларни саралаш билан шуғулланадиган “Маҳалла” хизмат кўрсатиш корхоналари пайдо бўлади. Корхоналарни танлаш маҳалла кенгаши қарори асосида амалга оширилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Узоқ масофага юк ташувчиларга нисбатан рейдлар ўтказилмоқда

Каботаж рейдлар давомида автомобиль транспортида ташувлар Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ лицензия ва бошқа рухсат берувчи ҳужжатлар асосида амалга оширилиши назорат қилинмоқда.

Транспорт вазирлигига кўра, аниқланган қоидабузарларга нисбатан тегишли чоралар кўрилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
Фактик об-ҳаво: Республиканинг деярли барча вилоят марказий шаҳарларида ҳаво ҳарорати +40 даражага яқин иссиқ кузатилмоқда.

Айни вақтда асфальт юзасидаги ҳарорат эса +65 даражадан юқори.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Бухорода бугун нисбатан салқин об-ҳаво кузатилади.

Бухоро вилоятида 28-июнь куни кундузи +35°C, кечаси +22°C гача пастлаши кутилмоқда. Ёғингарчилик кутилмайди.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#Диққат
❗️🤕 Июль ойидаги магнит бўронларининг чўққиси саналари маълум бўлди

Ёзнинг иккинчи ойи Ўзбекистон аҳолиси заиф ва ўрта даражадаги магнит бўронлари билан безовта бўлишади

Энг юқори кунлар қуйида келтирилган:
• 1 июль – 3 балл (ўрта куч);
• 2-13 июль – 2 балл (заиф куч);
• 14 июль – 3 балл (ўрта куч);
• 15 июль – 4 балл (кучли магнит бўронлари);
• 16-17 июль – 2 балл (заиф куч).

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Оғир шароитга тушиб қолган уй-жойга муҳтож қизлар учун 1 хонали ижтимоий уйлар қурилади.


Улар ишга жойлашиб, оёққа туриб олгунга қадар, ушбу уйларда 3 йил давомида бепул яшаши мумкин бўлади.

Бундан ташқари, уч ёшгача фарзанди бор талаба-қизларга масофавий таълим олиш имконияти яратилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
🌙 Бухоро вилояти учун
2024 йил июль ойи намоз вақтлари
.

Яқинларга ҳам улашинг!

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали одамларни жалб қилиш тақиқланди — ҳукумат қарори

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Бухоро шаҳрининг айрим йўллари вақтинча ёпилади!

Бухоро шаҳар ҳокимининг тегишли фармойишига асосан бугун транспорт воситалари ҳаракати соат 19:30 дан 21:00 гача вақтинча тўхтатилишини маълум қиламиз.

♦️ Ғиждувон кўчасидан Карвон бозор чорраҳасигача йўлнинг ҳар иккала томони;

‼️ҲАЙДОВЧИЛАРГА ТАРҚАТИНГ

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.

Айбланувчи томонидан Бухоро шаҳри Ислом Каримов ҳамда Садриддин Айний кўчаларида қурилаётган кўп қаватли уйларни сотиб олиш учун шартнома имзолаган ва тергов органи томонидан бугунги кунга қадар тегишли тартибда жабрланувчи сифатида эътироф этилмаган фуқаролардан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлимига мурожаат қилишлари сўралмоқда.

Хабарда МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уйларда қандай қонунбузилиш ҳолатлари содир этилгани очиқланмаган.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#Диққат
“Свет” учун тўлов қилганда техник носозликлар бўлиши мумкин.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024-йил 2-июль соат 00:00 дан 3-июль соат 22:00 гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#Диққат
⚡️Ерга магнит бўрони келиб тушди.

Сайёрамизга улкан плазма булутлари келиб тушди, бунинг натижасида 1 ва 2 июль кунлари ауроралар ва геомагнит бўронлар кутилмоқда.

Шифокорлар бундай даврларда жисмоний ва ҳиссий стрессни минималлаштириш, диетангизни кузатиш ва eтарли миқдорда сув ичишни тавсия қилади.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Энди «ПРАВАНИ» онлайн расмийлаштириш мумкин.

My.gov.uz орқали бу жараён янада осон ва қулай бўлди.

Хизматдан фойдаланишда ҳеч қандай ҳужжатлар талаб қилинмайди. Ҳамма маълумотлар тизимда мавжуд.

Тайёр гувоҳномани, истасангиз, ўзингизга энг яқин Давлат хизматлари марказига борган ҳолда ёки қўшимча тўлов эвазига почта хизмати орқали уйингизда қабул қилишингиз мумкин.


Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ
⚡️❗️Магистратурага онлайн ариза топшириш бўйича видеойўриқнома

http://magistr.edu.uz орқали 30 июлгача ариза топшириш мумкин.

Талабаларга юбориб қўйинг!

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0