Bukhara TV | Бухоро
23.1K subscribers
13.7K photos
7.72K videos
27 files
17K links
📨 Реклама учун: @Zoomraduz.

🕌 Бухородаги воқеалар ва тасодифий қизиқ холатлар, хамда янгиликларни бизнинг каналимизда кузатиб боринг.

©️ Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Download Telegram
#Рейд
⚡️❗️“Ai-80” бензин ёқилғисини қўлда қиммат нархда сотиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда 14 нафар фуқаро ноқонуний даромад орттириш мақсадида яшаш хонадонларида “AI-80” маркали бензин ёқилғисини чакана сотиш билан шуғулланиб келаётганликлари аниқланиб, улардан жами 1 270 литр бензин ёқилғиси ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан қонуний чоралар кўрилмоқда.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0
#ТЕЗКОР #РЕЙД
⚡️❗️Бухорода чиқиндиларни белгиланган жойларга ташламаган фурқаролар жаримага тортилмоқда.

28-май куни ўтказилган назорат рейд тадбирлари давомида 14  нафар фуқаро белгиланмаган жойларга турли хилдаги чиқиндиларни ташлаганлик ҳолати аниқланди.

Булар:
Бухоро шаҳар - 3 нафар
Жондор туман - 3 нафар
Ғиждувон туман-4 нафар
Бухоро туман – 1 нафар
Вобкент туман- 1 нафар
Пешкў туман- 2 нафар


Ушбу ҳолат юзасидан 14 нафар фуқарога нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, МЖтКнинг 91-моддаси 1-қисми билан 13 600 000 сўм жарима белгиланди.

Каналимизга обуна бўлинг ва дўстларизга улашинг👇
https://telegram.me/+JYmfwCIGe4BhMDQ0