BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.18K subscribers
20.6K photos
1.74K videos
7 files
6.74K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#эълон

📌Диққат, актёрликка қизиққан ёшларни кастингга таклиф этамиз!

Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида "Актёрлик маҳорати" курслари очилмоқда. Шу муносабат билан 25 апрелда ўтказиладиган кастингда 14-25 ёш оралиғидаги йигит-қизлар иштирок этишлари мумкин.

🔍Маълумот учун: курслар пуллик!

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Facebook |Telegram| You tube | Twitter
#Эълон
#Меҳнат_ярмаркаси

Ишга кириш истагида бўлган фуқаролар диққатига!


⚡️Бўка тумани ҳокимлиги ҳамда Бўка тумани аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида 27 май куни тумандаги Бўстон Маданият уйи ёнида БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ ЯРМАРКАСИ ташкил этилади.

Тадбирда 6 та завод-фабрика, қишлоқ хўжалигида фаолият юритаётган агроокластерлар, "TNA AGROINVEST" МЧЖ, ҳунармандлар, тумандаги корхона ва ташкилотлар вакант иш ўринлари таклифи билан иштирок этиши режалаштирилган.

🕰Ярмарка соат 15:00 да бошланади.

Марҳамат келинг, албатта ишли бўласиз.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#Эълон

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда вилоятимиз ёшлари диққатга!

📆Жорий йилнинг 6 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси билан ҳамкорликда “Бутунжаҳон атроф - муҳитни муҳофазаси куни” га бағишлаб “Табиат учун бирлашайлик” шиори остида Бўстонлиқ ва Ўрта Чирчиқ туманида экологик акция ташкил этилади.

📌Унда ҳудудлардан 500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

👍Тошкент вилояти ёшларни ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаб қоламиз.

☎️Қўшимча маълумот учун тел: (71) 232-80-24

https://t.me/Davron_Hidoyatov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон

❗️ОАВ вакиллари, блогерлар ҳамда вилоятимиз ёшлари диққатига!

📆Жорий йилнинг 13 июнь куни Тошкент вилояти ҳокимлиги, вилоят Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши билан ҳамкорликдa — “Табиат ҳаммамиз учун” экологик акцияси ташкил этилади.

📌Унда ҳудудлардан 500 нафарга яқин ўғил-қизлар иштирок этиши кўзда тутилмоқда.

🌍 Акция доирасида тақдим этилаётган локацияларда тозалаш, чиқиндиларни йиғиш, атроф-муҳитни тартибга келтириш ишлари амалга оширилади.

👍 Сайёрамиз тозалигига ҳисса қўшиш, экомаданиятни ўстириш, табиатнинг бир бўлаги бўлиш истагидаги Тошкент вилояти ёшларини ушбу акцияда фаол иштирок этишга чорлаймиз.

☎️Қўшимча маълумот учун тел.: (71) 232-80-24

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
​​#Ишга_марҳамат
#Эълон

Тошкент вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

🔹Давлат активларини бошқариш агентлигининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси:
IT технологиялар ва ахборот хавфсизлиги бўйича бош мутахассиси.

Хусусийлаштириш ва бошқа манбалардан тушган маблағларни ҳисобини юритиш шўъбаси мудири.

🔹Қуйи Чирчиқ туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
Бошлиқ ўринбосари.

🔹Нурафшон шаҳар ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими:
Давлат ветеринария хизматини мувофиқлаштириш ва назорат бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

❗️Ҳужжатлар 2021 йил 1 июлдан 10 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook| Instagram|YouTube|Twitter |TikTok
#Эълон

Бугунги кунда Тошкент вилоятида фаолият олиб бораётган тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга ҳорижий давлатлар, хусусан қўшни Тожикистонда ҳам кундан кунга талаб ортиб бормоқда.

Шу муносабат билан, 9 ноябрь куни соат 9-30 да Бекобод шаҳри "Металлург" маданият саройида Тожикистоннинг Сўғд вилояти, Спитамен ва Жаббор Расулов туманлари тадбиркорлари ўртасидаги бизнес муҳитни яхшилаш, янги ҳамкорлик, қолаверса, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида “Тадбиркорликни жадал ва янада кенг ривожлантириш учун барча шароитларни яратиш - энг муҳим вазифамиздир” шиори остида бизнес форум ўтказилади.

Мазкур форумга вилоятдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, экспорт фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳам таклиф этилади.

Форумда қатнашиш истагидаги тадбиркорлар Бўка туман ҳокимлиги Инвестициялар ва ташқи савдо бўлимига мурожаат қилишлари мумкин.

Телефон:
(94)923-28-27, (99)631-70-11
#эълон #сайёр_қабул

ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Ҳурматли Бўка туман фуқаролари ҳамда тадбиркорлари!

Аҳолининг кадастр соҳасидаги мурожаатларини кўриб чиқиш мақсадида Бўка туманининг фуқаро хамда тадбиркорлари учун сайёр қабул ўтказилади.

📝 Кадастр соҳасига оид муаммоларингиз бўлса, хар Душанба ва Жума кунига қадар соат 10-00 дан 12-00 гача сайёр қабулда иштирок этишингиз мумкин.

📌 Сайёр қабул Кадастр агентлиги ҳамда Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг Бўка туман филиали раҳбари Жўраев Бобур Ўктам Ўғли бошчилигида бўлиб ўтади.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Бўка тумани Янгибог МФЙ, Ободлик кўчаси (Кадастр агентлиги палатаси биноси)

‼️Сайёр қабулга келиш истагида бўлган юртдошларимиздан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда келишларини сўраб қоламиз.

Бизни кузатишда давом этинг: https://t.me/bukakadastrtvkad
#эълон

❗️Аутсорсинглар диққатига!

⚡️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 189-сонли қарорига асосан, Аутсорсинглар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида талабгорларни ўрганиш ва энг яхши таклифларни танлаш орқали танлаб олиши кўзда тутилган.
Ҳозирда талабгор бўлган:

1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Тошкент ҳарбий округи тасарруфидаги

39290 - ҳарбий қисмига;
( 1-илова )

22418 - ҳарбий қисмига:
(
2-илова )

“Maрказ” десантчилар таёрлаш базасига (
3-илова )

29262 - xарбий қисимига

( 4-илова )

Танлов шартлари ва мурожаатлар билан 1-2-3-4 иловалар орқали танишишингиз мумкин.

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#эълон

Азиз опа-сингиллар!
Муҳтарама аёллар!

⚡️⚡️⚡️Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Оила ва хотин қизлар давлат қўмитаси, унинг ҳудудий бўлинмалари маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари вакант лавозимлари учун эълон қилган очиқ танловларда иштирок этинг!

🎥Батафсил мазкур лавҳада👈

👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Facebook | Instagram |YouTube |Twitter | TikTok