BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
3.15K subscribers
19.2K photos
1.64K videos
6 files
6.27K links
Toshkent viloyati Bo'ka tumani hokimligining rasmiy telegram kanali

Instagram: instagram.com/buka_tuman_hokimligi/
Facebook: facebook.com/bokahokimligi/
YouTube: YouTube.com/@buka_tuman_hokimligi/
Web-sayt: www.boka.uz/
Download Telegram
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Карантин юмаштилиши — касаллик тугади дегани эмас, бозорлардаги антисанитар ҳолатлар

МТРК

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Карантин даврида кўпи билан 30 кишилик тўйларга рухсат берилганига қарамай, яна аввалги сценарий асосида катта тантаналар авжига чиқмоқда.

🚫 Кескин чоралар, жарималардан чўчимайдиган бу қоидабузарлар ўзгаларнингку майли, наҳот ўзининг саломатлигига бефарқ бўлса?!

📹 Тўй маросимлари ўтказиш жараёнида йўл қўйилаётган қоидабузарликлар Бухоро вилояти Олот тумани мисолида.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#Эълон

ҲУРМАТЛИ ТАДБИРКОРЛАР!

Тадбиркорлар ёки тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагида бўлган фуқароларнинг муаммоларини ўрганиш ва тегишли тартибда ечим топиш мақсадида 26 август чоршанба куни соат 09:00 дан бошлаб туман маданият саройи биносида туман ҳокими Низомиддин Аббосов бошчилигида ҳоким ва тадбиркорлар учрашуви ўтказилади.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#Онлайн
#Учрашув

Айни вақтда туман "Маданият ва аҳоли дам олиш маркази"да туман ҳокими Низомиддин Аббосов бошчилигидаги "ҲОКИМ ВА ТАДБИРКОРЛАР" учрашуви бўлиб ўтмоқда.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
#эълон

Тошкент вилоятида туман ҳамда шаҳар ҳокими ўринбосарлари танлов асосида ишга қабул қилинади

⚡️Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг бошқарув аппаратида мавжуд бўлган вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида, очиқ танлов эълон қилади.

📌Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (vacancy.argos.uz)да рўйхатдан ўтишлари, Тошкент вилояти Ангрен шаҳар, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ!

Танловда иштирок этаётган номзод учтагача бўш турган иш ўрни учун ўз номзодини кўрсатган ҳолда ариза билан мурожаат этиши мумкин.

💠Аризаларни қабул қилиш, номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади. Ҳужжатларни топшириш бўйича қўлланма илова қилинади.

❗️Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотларни Ангрен шаҳри, Бўка ва Янгийўл туманлари ҳокимликларининг расмий сайтлари орқали билиб олишингиз мумкин.

📆Ҳужжатларни қабул қилиш жорий йилнинг 27 августидан 11 сентябригача бўлиб ўтади.

🔹Манзил: Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси 152-уй
📞Мурожаат учун тел:
(70) 762-58-18, (70) 762-58-70

👉Каналга
уланиш: https://t.me/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Kadastr - Live
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
E-KADASTR.UZ - бўш ер участкалари порталидан фойдаланиш тартибини билишни хоҳласангиз ушбу видеороликни томоша қилинг

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram Instagram YouTube Facebook
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент раҳбарларни коронавирус бўйича ҳақиқий ҳолатни яширмаслик ҳақида огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида ҳақиқий ҳолатни яширишга уриниш жиноий жавобгарликкача бўлган қатъий чораларга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади.

❗️Тўй-маросимларни бир неча кун давомида ёки бир кунда 3-4 марта ўтказиш ҳолатларига чек қўйиш кераклиги кўрсатиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Мактабларда ўқув йилига тайёргарлик масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сўровларда ота-оналарнинг 76 фоизи мактаб таълимини анъанавий, 24 фоизи эса масофавий шаклда давом эттиришни маъқул кўргани таъкидланди. Шу боис таълим жараёнини бир вақтнинг ўзида икки хил шаклда ташкил этишга қарор қилинди.
Йиғилишда шу борадаги чора-тадбирлар муҳокама қилиниб, ҳам эпидемиологик хавфсизликни, ҳам таълим сифатини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам подготовки к учебному году в школах.
В соответствующем опросе 76 процентов родителей высказались за традиционную форму, 24 процента – за дистанционную форму обучения. Поэтому принято решение наладить обучение одновременно двумя способами.
На совещании обсуждены предстоящие меры, определены задачи по обеспечению как эпидемиологической безопасности, так и качества образования.

#Mirziyoyev #videoselektor #maktab #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
⚡️⚡️Бугун Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдаги 14-сессияси бўлиб ўтди

📃Сессия кун тартибидаги:
1️⃣ “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг аҳволи;

2️⃣ Бўка туманида 2020-2021 ўқув йилининг бошланиши муддати ва тартиби бўйича туман бўйича ота-оналар фикрини ўрганиш натижалари ҳамда ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида;

3️⃣ Бўка тумандаги 29-“Кўк орол” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш тўғрисида мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

🖊Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from BO'KA TUMANI HOKIMLIGI
⚡️⚡️Бугун Халқ депутатлари Бўка тумани Кенгашининг навбатдаги 14-сессияси бўлиб ўтди

📃Сессия кун тартибидаги:
1️⃣ “Аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилиб қайтган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилган ишларнинг аҳволи;

2️⃣ Бўка туманида 2020-2021 ўқув йилининг бошланиши муддати ва тартиби бўйича туман бўйича ота-оналар фикрини ўрганиш натижалари ҳамда ўқув йилига тайёргарлик тўғрисида;

3️⃣ Бўка тумандаги 29-“Кўк орол” сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига Халқ депутатлари туман Кенгашига сайлов ўтказиш тўғрисида мутасадди раҳбарларнинг ахборотлари тингланди.

🖊Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Бўка туман ҳокимлиги ахборот хизмати