Buxgalter consulting
418 subscribers
440 photos
470 videos
2.74K files
1.08K links
◆Бухгалтерия ва 1С курслари
◆Бухгалтерияни тиклаш ва хисобини юритиш
◆Консалтинг хизмати
◆Аутсорсинг хизмати
◆Лицензияли 1С дастурини урнатиб берамиз
◆Мурожаат учун: +998977817817
◆Манзил: Тошкент ш. Хувайдо кучаси. Машхура укув маркази
2-кават,16-х
Download Telegram
#биласизми

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 822 000 сўм;

🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 270 000 сўм;

🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 289 000 сўм;

🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 565 000 сўм;

🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 622 000 сўм;

🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 440 000 сўм;

🔹 иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсияларнинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – 440 000 сўм;

🔹 белгиланган ёшга доир энг кам пенсия миқдоридан 623 000 сўмгача пенсия олувчиларнинг ёшга доир ва ногиронлик бўйича пенсиялари миқдори – 623 000 сўмдан иборат.
#биласизми

Айрим ходимларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси 100 фоиз тўланади

🔰 Қуйидагиларга вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади:

ишлаётган 1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига;
байналминал жангчилар ва уларга тенглаштирилганларга;
қарамоғида 16 ёшга (ўқувчилар 18 ёшга) етмаган 3 ёки ундан ортиқ болалари борларга;
Чернобил АЭСдаги аварияни тугатишда қатнашганларга;
Чернобил АЭСдаги авария натижасида радиоактив ифлосланиш зонасидан эвакуация қилинган ва кўчирилган, ўткир лейкоз, аденома, рак ва хавфли ўсмали касалликка чалинганларга;
меҳнатда майибланиш ва касб касаллиги натижасида вақтинча меҳнатга қобилиятсиз бўлганларга.

☑️ Бошқа ходимларга қуйидаги миқдорларда тўланади:
👉 иш стажи 8 йил ва ундан кўп ходимларга ва 21 ёшга етмаган чин етимларга иш ҳақининг 80 фоизи миқдорида;
👉 иш стажи 8 йилгача ходимларга иш ҳақининг 60 фоизи миқдорида.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Озуқабоп экинлар етиштирувчиларга томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш тизимлари учун 5 йилгача ажратиладиган кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмайдиган қисми бўйича фоиз харажатларининг 50 фоизи, бироқ кредит ставкасининг 10 фоизидан ошмаган миқдорда қопланади.

➡️ Мазкур маблағлар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасидан ажратилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Ногиронларнинг солиққа тортилмайдиган даромади миқдори оширилди

Батафсил инфографикада👆

https://t.me/buxgalteriuz
#Биласизми

❗️Фуқароларга ички саёҳатлар харажатларининг бир қисми қайтарилади

Ўзбекистон фуқаролари (маҳаллий туристлар) учун “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида республика бўйлаб ички саёҳатларни амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қайтариш (“Cashback”) тартиби жорий этилган.

📲 Саёҳат харажатларини қайтариш махсус электрон платформа, шу жумладан унинг мобиль иловаси орқали амалга оширилади.

🔄 Платформа Давлат солиқ қўмитасининг махсус мобиль иловаси (SoliqUz) билан интеграция қилинган ҳолда, харажатлар ҳаққонийлиги мобиль илова ёрдамида текширилиб, харид чеки матрицали штрих кодини (QR-код) ҳамда маҳаллий туристларнинг доимий яшаш жойларини кўрсатиш орқали саёҳатлар рўйхатдан ўтказилади.

🔰 Саёҳат харажатларини қайтариш саёҳат қилиш давомида бир вақтнинг ўзида қуйидагилар назарда тутилганда амалга оширилади:

▫️авиа, темир йўл ва (ёки) автомобиль транспортидан фойдаланиш;
▫️жойлаштириш воситалари хизматларидан фойдаланиш;
▫️маданият ташкилотларига ташриф буюриш.

🔰Саёҳат харажатларини қайтариш ҳар бир туристга қуйидаги миқдорларда амалга оширилади:

🔹авиақатнов орқали бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 150 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
🔹темир йўлда ёки автобусда бориб-келиш чиптаси нархининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
🔹жойлаштириш воситасида тунаб қолиш харажатининг 15 фоизи, лекин 80 минг сўмдан ошмаган миқдорда;
🔹театр, музей, цирк ва бадиий галереяларга ҳар бир ташриф чиптаси нархининг 50 фоизи, лекин 20 минг сўмдан ошмаган миқдорда.

☑️ Саёҳат харажатлари фақатгина платформа орқали амалга оширилган ички саёҳатлар учун унинг якуни билан маҳаллий туристлар банк карталарига қайтарилади.
#Биласизми

☑️ Нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан ўз эҳтиёжлари учун республика ҳудудига олиб кириладиган янги тез тиббий ёрдам автомобиллари 2025 йил 1 январгача бўлган муддатга импорт божхона божидан озод қилинган.

❗️ Бунда, автомобиллардан мақсадсиз фойдаланилган тақдирда, имтиёзлар берилиши муносабати билан тўланмаган импорт божхона божи суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган молиявий санкцияларни қўллаган ҳолда Давлат бюджетига ундириб
#Биласизми

❗️Бугундан янги Меҳнат кодекси кучга кирди

📝 “Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун қабул қилинган.

🔰 Янги Меҳнат кодексига кўра, жумладан:

🔹Меҳнат шартномасида ходимни камситадиган шартлар бўлишига йўл қўйилмайди. БАТАФСИЛ

🔹Меҳнатга натура шаклида ҳақ тўлаш тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ишдан бўшатиш нафақаси 200 фоизгача тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Дам олиш куни байрам кунига тўғри келса кейинги кунга кўчирилади. БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг ходимдан меҳнат шартномасида шартлашилмаган ишни талаб қилиши тақиқланади. БАТАФСИЛ

🔹Ходим ҳар хил малака талаб этиладиган ишларни бажарганда унга юқори малака бўйича ҳақ тўланади. БАТАФСИЛ

🔹Йиллик асосий таътил муддати 21 календарь кун этиб белгиланади. БАТАФСИЛ

🔹Хизмат текшируви ўтказиш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ходимларга иш ҳақи қисман сақланадиган қўшимча таътиллар берилиши мумкин. БАТАФСИЛ

🔹Аёлларга ҳомилани антенатал (туғруққача) парваришлаш учун қўшимча бўш кунлар берилади. БАТАФСИЛ

🔹3 ёшгача боласи бор аёлларни ишдан бўшатиш асослари кенгайтирилди. БАТАФСИЛ

🔹Айрим тоифадаги ходимлар учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилади. БАТАФСИЛ

🔹Ходимни бошқа иш берувчига вақтинча хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади? БАТАФСИЛ

🔹Иш берувчининг бошқа жойга кўчиши меҳнат шартномасини ўзгартиришга асос бўлади. БАТАФСИЛ

🔹Ишга қабул қилинаётган 18 ёшга тўлмаган шахсларга дастлабки синов белгиланмайди. БАТАФСИЛ
#Биласизми

Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига (курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда) тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача (2 млн 640 минг сўмгача) бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.
#Биласизми

🏬 Уй-жой учун субсидия берилган фуқароларнинг ипотека кредитлари ва уларнинг фоизлари учун йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадлари даромад солиғига тортилмаслиги белгиланган.

📌 Мазкур имтиёз қарз олувчи ва бирга қарз олувчилар даромадининг бир солиқ даврида меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 80 бараваридан (78,4 млн сўмдан) ошмаган қисмига татбиқ этилади.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

❗️Тадбиркорлар фаолиятига аралашиш мумкин эмас

Шунингдек, тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этганлик учун маъмурий ҳамда жиноий жавобгарлик белгиланган.