Исламия
776 subscribers
1.57K photos
312 videos
2 files
19 links
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم...💫

🕊
Ақлим қалбимдан сўради:
- Дин нимадир?
Қалбим ақлимнинг қулоғига эгилди ва шивирлаб деди:
- Дин одобдир.
Download Telegram
Allohdan o'zga do'st ham, qo'llab quvvatlovchi ham yo'q va banda bir lahza bo'lsin, Robbisidan behojat emas...
❤‍🔥2🔥2
Шунча ардоқлаганим билан қадрсизман. Айбим яхши кўрганимми, деган саволни бериб ўтиришга ҳожат йўқ.
Жавоби аниқ. Айбимиз яхши кўрганимиз эмас, севишда меъёрни унутганимиз. Бандага ортиқча муҳаббат боғлашда яхшилик йўқ.

Ёрдамимиз ( яъни меҳримиз ) керак бўлмаганларга қайта-қайта ёрдам таклиф қилаверганимиздан кейин биз бўлмай ким беқадр бўлсин?!

Майли севиш, ардоқлаш керак, бироқ бир муддат ҳам холисликдан чекинмаслик лозим. Холисликда манфаат кўп. Яхшилик қил, сувга сол, балиқ билар, билмаса Холиқ...

Эваз кутиладиган, ёки талаб қиладиган меҳр-мурувватимиз, эътиборимиздан ҳечкимга, жилла қурса ўзимизга ҳам наф йўқ.  Бу қилиғимиз билан ҳаммани ўзимиздан бездирамиз. Бошқалар тугул ҳаттоки ўзимиздан ҳам зада бўламиз. Эвазига ўзимиз каби қилган яхшиликни кутиб зорланадиган бўлсак, яхшиси севмай қўяқолганимиз маъқул. Бу яхшилик эмас... Миннат... Миннатли ошдан, миннатсиз мушт яхши, деб бежиз айтишмаган...

Қалблар эгаси Аллоҳ. Бандасининг изига сарғайгунча қалбимизни Аллоҳга боғлашда хойриётлар кўп. Биз учун хайрли бўлган қалбларни биз томонга буриб қўяди. Буриб қўймадими, демакки, у қалбнинг бизга бурилишида биз учун саодат йўқ.

Қадримизни сезмайдиган инсонларнинг ортидан лўкиллаб югуриб, терга ботишга на ҳожат?! Тилини осилтириб, бандани ортидан чопадиганлар ҳаммага ҳам ёқиб кетавермайди. Ёқимсиз бўлишдан қочиб, буни  ўзимизга раво кўрмаслигимиз хайрлироқ.

Мавриди билан қўлланилган бефарқлик ва совуққонликда ҳам хайр бор.

Аксар ҳолларда, имкониятлар фақат бир марта берилгандагина манфаатлироқ. Иккинчи имкониятнинг фойдасидан зарари кўп.

Одамзот  ўзгармайди. Борича қабул қилинсагина ўзгаришига умид бор. Чунки борича қабул қилиш – тақдирга розиликни билдиради. Қадарига рози бўлган бандасини эса Роббиси ташлаб қўймайди, ажрлар, енгилликлар билан сийлайди. Яқинларимизни қусурлари билан қабул қилишга одатланган онимиздан ҳаётимизга ҳаловат кириб келади. Бурун бадбўй ҳидни сезгани учун кесиб ташланмайдику...

Инсонлар хафа бўлишимизга арзимайдилар.

Яқинларидан меҳр-эътибор, одиллик, садоқат, умуман яхшилик кутиб эзиладиганлар билингки, ранжиётган кишингиз (яъни хожангиз) ҳам ҳудди Сиз каби ожиз,  гуноҳкор бир банда холос. Ундан даҳо ясаб олиб, авлиё бўлишини кутманг. У ҳам хатокор бир банда...

Хожамизнинг  тизгини ҳам Яратганнинг измида. Роббимиз амр қилмаса бармоғини ҳам қимирлата олмайдиган ўзимиз каби бир ожиз қулдан хато излаш, айблаш, ёки норизо бўлиш нодонликдан бошқа нарса эмас!!!
Яхшиликларни қулдан эмас Аллоҳдан кутишимиз, фақатгина Аллоҳдан сўрашимиз кераклиги иймон соҳибаларига сир эмас. Аллоҳ буюрмаса хархашалар бекор...

Умидланиш яхши бироқ умидланмоқликнинг машаққатли тарафи ҳам борки,  кўп ҳолларда инсонни чарчатади.

Мен ақлим тўлишаётганини ҳис қилишни бошлаган онимдан қадр талаб қилиб умидланишдан тўхтадим.  Чиройли муносабатлар, ширин сўзлар, эътибору меҳр - муҳаббатларга умид боғлаш мен учун аҳмоқона туюладиган одат тусини олди. Ҳеч қачон ҳеч ким томонидан эътироф этилишга эҳтиёж сезмаслигим хотиржамлигим гаровига айланди. Илиқлик кутмаганим учун ҳечкимнинг совуқ муомаласидан, ҳурматсизлик,  таъмагирликларидан азият чекмайман. Умидланмаганим  учун хафа бўлмайман. Кайфиятимнинг доимий кўтаринки эканлигининг боиси шу.

Хулоса шуки, бизни ҳечким ўзимиз имкон берганимиз қадар ранжитолмайди.
Аксинча, хафагарчиликларимизнинг ҳажмини Аллоҳдан эмас, бандалардан кутган умидворликларимизнинг даражаси белгилайди.
🔥1
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва баракатуҳ

Янги кун муборак  бўлсин,  Чиройлиларим!

Аллоҳ кунимизни зикри, авфи билан мунаввар қилсин!

Аллоҳ, фарзандларимизни соғлигини,  бахтини, омадини, иймонини, илмини, камолини мустаҳкам қилсин!

Аллоҳим!
Бизларга хайрли умр, икки дунёмиз учун манфаатли илм ва гўзал хотима берсин!

Неъматларига шукр қилувчи қалб, бу кун ва бундан кейин келадиган кунларнинг яхшиликлари ила сийласин!

Аллоҳ барчамизни юзи нурли,   сўзи ҳузурли, толеимизни баланд, ризқимизни кенг қилсин.
Ўз ҳифз - ҳимояси билан асрасин!
Қалбимиздаги яхши ниятларимизни ижобат айласин.

Сизларга бахтли, омадли, барокатли ва қувончли кун тилайман!
Forwarded from Oᴘᴘᴏǫ Oʀᴢᴜʟᴀʀ (Gulisha Rahmanova)
Умрдан бир кун,
Умрдан бир Жума ўтмоқда.

Яна бир тонгга,
Яна бир муборак Жума кунига етиштирган Роббимга шукрлар бўлсин!

Эл юртимиз, Cевганларимиз,
Жон жигарларимиз омон, Дуоларимиз ижобат бўлсин!

Янаги Жумага ҳам бағри бутунликда, соғ омонликда етишлик барчамизга насиб айласин!
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу

Хайрли Жумалар Чиройлиларим!
🥰2
#qobiljon

Maktabga ketgan bola uyiga qaytmasligi mumkinligini kim ham oʻylabdi deysiz ?

Uning umr hikoyasi shu maktab zinapoyasida tugadi…💔

Onaning umidi, otaning orzusi, barchasi bir lahzada yer bilan bulut orasida qoldi.😭

Insonmiz deymiz, lekin ba’zan biz hayvonlardan ham sovuqqonmiz.

Beg‘ubor jonlarni qurbon qilish — bizga odatiy ishdek tuyuladi…
Insondan vahshiyi yo‘q, ha, aynan shunday.

Inna lillahi va inna ilayhi roji’un…🤲🏻
💔61
Аллохим тинчликда ҳадя этган яна бир гўзал тонг муборак бўлсин💐

Аллохим, дунёда тинчлик омонлик бўлсин! Ёрдамга муҳтож инсонлар, болаларни, аёлларни, қарияларни, беморларни ўз паноҳингда асрагин! Мазлумларга ёрдам бер, ёмонларга ўзинг кифоя қилгин!

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳу
Хайрли тонг.
🥰2
Aslida namozni qazo qilishdan qo‘rqishimiz kerak edi. Vaholanki biz namoz o‘qimaslikdan ham qo‘rqmay qo‘ydik.
💔3
Allohning “bo‘l” degani yetarli — taqdir bir kunda yangilanadi.
2
Ҳеч кимдан ҳеч нарса кутманг.

Мени ҳеч ким эшитмайди, тушунмайди, яхши кўрмайди, эътибор бермайди, менга унақа қилмайди, бунақа қилмайди... дейсиз.

Бошқаларга яхши муносабатда бўлганингизда, улардан бунга мос муомала келмаса – ичингизда яна ўша ёлғизлик ҳисси.

Унутманг:
Сизни  ҳеч ким эшитишга, тушунишга мажбур эмас, сизга ҳеч ким нимадур қилиб беришга мажбур эмас!

Энг яхшиси, инсонларга қилган яхшилигингизни унутиб юбориш. Яхшиликни жавобини уларданмас, Aллоҳдан кутиш керак...