БОЗОР, ПУЛ ВА КРЕДИТ
50 subscribers
151 photos
4 videos
42 links
«Бозор, пул ва кредит» ҳар чорак чиқадиган илмий-амалий, молия-иқтисод ва банк соҳаси журнали. 1996 йилдан бери нашр этиб келинмоқда.
Сайт: bpk.uz
YouTube: @bozorpulvakredit
Instagram: @bpk_uz
Facebook: @bpk.uz.ru
Telegram: @bpk_uz
Issuu: BPK-Magazine
Download Telegram
Макроиқтисодий прогнозлар
Умуман олганда, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида жаҳон ва ички иқтисодиётда кузатилган ҳолат мазкур даврда юз берган геосиёсий вазият ҳисобига кескин шок ва ноаниқликлар таъсирида макроиқтисодий ривожланишнинг ҳеч бир сценарийсида кўзда тутилмаган тарзда шаклланди.
2022 йилнинг II ярми ва 2023 йилда кутилаётган ташқи макроиқтисодий тенденциялар “Пул-кредит сиёсати асосий йўналишлари”нинг муқобил сценарийсида кузда тутилган тарзда кечса-да, ривожланган мамлакатлар иқтисодий сиёсатидаги тўғирланишлар ривожланаётган мамлакатларда иқтисодий ўсиш ва мақроиқтисодий барқарорликни таъминлашларида қўшимча мураккабликларни вужудга келтиради.
Ташқи иқтисодий вазиятлар бўйича ноаниқликлар, ялпи талабнинг шаклланиши ва таклиф бўйича кутилаётган тенденцияларни инобатга олиб, Марказий банк 2022 йил учун мўлжалланган макроиқтисодий ривожланиш прогнозларини қайта кўриб чиқди.
Юзага келаётган инфляцион жараёнлар, тартибга солинадиган нархлар оширилишининг кейинга қолдирилиши билан бир қаторда мавжуд ноаниқликлар ва хатарларни инобатга олган ҳолда йил якуни бўйича инфляция даражаси 12-14%лик коридорнинг қуйи чегараси атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда.
Иқтисодиётда мавжуд захиралар ва ялпи талабнинг жорий тенденцияларидан келиб чиқиб, йил якуни бўйича ЯИМнинг реал ўсиши 5,0-5,5% атрофида бўлиши тахмин қилинмоқда (апрель ойидаги прогноз 3,5-4,5%).
Ставкани 1%га пасайтириш тўғрисидаги қарор таъсирида келгусида шаклланадиган пул-кредит шароитлари инфляция прогнозининг пасайиб бориши билан реал фоиз ставкаларининг ижобийлигини, миллий валютадаги активларнинг даромадлилиги сақланиб қолишини таъминлайди.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2022 йил 8 сентябрь кунига белгиланган.

Обуна бўлинг:https://t.me/bpk_uz
🔰Бугун “Миллий матбуот маркази”да “Микрокредитбанк томонидан давлат дастурлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ва истиқболдаги режалар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда “Микрокредитбанк” АТБ Бошқаруви раиси ўринбосари Рустам Сулаймонов, Стратегия ва ривожлантириш департаменти директори Нодир Маматханов ва бошқа мутасаддилар иштирок этишди.

👉Матбуот анжумани давомида банк масъул ходимлари журналистлар томонидан берилган барча саволларга жавоб беришди.

Обуна бўлинг:https://t.me/bpk_uz
Марказий банк хабари

🔸Марказий банк бошқарувининг қарорига асосан “ASIA INVEST MIKROMOLIYA TASHKILOTI” масъулияти чекланган жамияти микромолия ташкилоти фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар реестрига киритилди ва ҳисоб рўйхатидан ўтказилди.

Обуна бўлинг:https://t.me/bpk_uz
"МТС Банк" Ўзбекистонга "Asia Express" тезкор онлайн ўтказмаларини йўлга қўйди

Энди "МТС Банк" мижозлари банк аризасида бир неча марта босиш орқали рублда пул ўтказмаларини амалга оширишлари мумкин. Ўтказмаларни доллар, евро, рубл ва ўзбек сўмида тўлаш Asia Express пул ўтказмалари тизимида иштирок этувчи банкларда амалга оширилади. Ўтказманинг назорат рақамини ва қабул қилувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш кифоя.

Обуна бўлинг:https://t.me/bpk_uz
“Ўзсаноатқурилишбанк”: қурилиш материаллари саноатидаги лойиҳалар 995 миллион долларга молиялаштирилди

Қурилиш материаллари саноатининг инновацион салоҳиятини юксалтириш мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим омили сифатида қаралаётгани ўзининг салмоқли натижаларини бермоқда. Айтиш жоизки, мазкур йўналишда масъул муассасалардан бири ҳисобланган “Ўзсаноатқурилишбанк” томонидан жорий йилнинг биринчи ярмида умумий қиймати 995 миллион АҚШ доллари бўлган 181 та лойиҳа молиялаштирилди, 87 та лойиҳа жалб этилди.

Обуна бўлинг:https://t.me/bpk_uz
Марказий банк хабари

🔸Марказий банк бошқарувининг қарорига мувофиқ, “YANGI PAYMENT” масъулияти чекланган жамиятига тўлов ташкилоти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди.

Обуна бўлинг:https://t.me/bpk_uz
Республика фонд биржаси индекси ўсиб бормоқда

Август ойи бошида у 2,14 фоизга ўсди ва 774,49 пунктга етди.

Обуна бўлинг: @bpk_uz