Боз ауыл макан пукаралар жыйыны
401 subscribers
2.04K photos
576 videos
36 files
1.02K links
Хурметли "Боз ауыл" белсендилери!Усы каналга жаналык хабарлар тасланып турылады.
Download Telegram
Forwarded from Рустам Ерланов
Кутлыклаймыз он болсын изи дауамлы болсын жамийетлик жумысларында табыслар тилеймиз "Боз ауыл" МПЖ жамийети
Ассалаума алейкум Рустем ага он болсын изи дауамлы болсын
#2026_йил_1_январдан

💸 Қонунчиликка кўра, “Келажак” марказларида ўқиганлик учун ота-оналар бадали тўлови ойига БҲМга нисбатан қуйидаги миқдорларда белгиланади:

🔹 Тошкент шаҳрида – 30 фоиз;

🔹 вилоятлар марказларида – 25 фоиз;

🔹 республиканинг қолган туман (шаҳар)лари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус ва Хоразмнинг Урганч шаҳарларида – 15 фоиз;

🔹 Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразмнинг қолган туман (шаҳар)ларида – 10 фоиз.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
3
#Адлия_хабари

❗️ 2026 йил учун қўшимча дам олиш кунлари белгиланди


"2026 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида"ги Президент Фармони (ПФ–257-сон, 24.12.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, 2025 йилда барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар) 31 декабрь – чоршанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.

2026 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланди:

🔹 барча ходимлар учун (иш ҳафтасининг туридан қатъи назар):

▫️ 2 январь – жума;
▫️ 28 май – пайшанба;
▫️ 29 май – жума;
▫️ 31 август – душанба;

🔹 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун:

▫️ 3 январь – шанба;
▫️ 30 май – шанба;
▫️ 31 декабрь – пайшанба;

🔹 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш куни қуйидагича кўчирилади:

▫️ 2026 йилда 12 декабрь – шанба кунидан 31 декабрь – пайшанба кунига.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1
#2026_йил_1_январдан

📜 Қонунчиликка кўра, давлат бошқарувини рақамли трансформация қилиш ва самарадорлигини оширишга қаратилган “Бюрократияни бартараф этиш – 2030” дастури ишга туширилади.

🖇 Дастурнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔸 давлат хизматларидан тез ва қулай фойдаланиш орқали фуқароларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш;

🔸 ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш ва жараёнларнинг шаффофлигини ошириш орқали суиистеъмолчилик хавфини камайтириш.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
1
#Адлия_хабари

❗️ Янги йил байрами муносабати билан неча кун дам оламиз?


🔰 Янги йил байрами муносабати билан қуйидаги кунлар дам олинади:

🔹 31 декабрь (чоршанба) қўшимча дам олиш куни;

🔹1 январь (пайшанба) — Янги йил байрами;

🔹2 январь (жума) — қўшимча дам олиш куни;

🔹3 январь (шанба) — 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун одатий, 6 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун қўшимча дам олиш куни.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

❗️ "2026 — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили"


🔰 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномаси бўлиб ўтмоқда.

✔️ Унга кўра, “2026 йил — Маҳаллани ривожлантириш ва жамиятни юксалтириш йили” деб эълон қилинди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#2026_йил_1_январдан

💰 Қонунчиликка кўра, умумий ўрта таълим ташкилотларининг директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан директор ва унинг ўринбосарларига фаолият самарадорлиги кўрсаткичлари (KPI) натижасига кўра базавий тариф ставкаларига нисбатан тегишлича 20 ва 10 фоиз миқдорида ҳар ойлик устамалар белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from 11111
2026 жыл — “Маҳаллени раўажландырыў ҳәм жәмийетти жетилистириў жылы” деп белгилениўи бәршемиз ушын исеним ҳәм улкен жуўапкершилик белгиси болып табылады. Бул баслама маҳәллениң жәмийет омириндеги орнын тағы да беккемлеўге, халықтың социаллық белсендилигин арттырыўға ҳәм инсан маплерин үстем қойыўға қаратылғаны менен айрықша әҳмийетке ийе.
Биз, маҳәлледе хызмет ететуғын қанийгелер, маҳәллемизде тынышлық ҳәм ауызбиршиликти тәмийинлеў, социаллық жардемге мүтәж шанаракларды қоллап-қуўатлаў, жаслар ҳәм хаял-қызлар менен манзилли жумысларды күшейтиў, халықтың мәселелерине бийпарўа болмастан, оларды шешиўди өз алдымызға үстем уазыйпа етип қоямыз.
Усы жылда алдымызға қойылған уазыйпалар ҳәм мақсетлерди шын кеуилден, таза хуждан ҳәм пидайылык пенен атқарыўға бел байлаймыз.
2026 жыл ҳар бир шанаракка тынышлық, ауызбиршилик ҳәм берекет, ал маҳәллемизге болса тағы да раўажланыў ҳәм алга илгерилеў алып келсин!

Нөкис қаласы "Боз ауыл"мәкан пуқаралар жыйыны баслығы Косымбетов Бахытбай Узакбергенович
👍104🙏3
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️ Маҳаллаларда ижтимоий инфратузилма янада ривожлантирилади


“2026–2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–393-сон, 27.12.2025 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга кўра, 2026 – 2028 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурининг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:

🔹 қурилиш объектларини лойиҳалашда “яшил” технологияларни кенг жорий қилиш;

🔹 бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг 3,4 трлн сўм маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш;

🔹 илғор касбий маҳорат техникумлари биноларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва ободонлаштириш ишларига 150 млрд сўм маблағ йўналтириш.

⛔️ Дастур доирасида янгидан бошланадиган объектларни лойиҳалаштиришда қуйидагилардан фойдаланиш инобатга олинмаган ҳолларда лойиҳа-смета ҳужжатларини экспертизадан ўтказишга йўл қўйилмайди:

▪️ энергия тежовчи технологиялар ва қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларидан;

▪️ экологик тоза ва энергия самарадорлиги юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш.

💸 2026 йил 1 январдан лойиҳа қиймати БҲМнинг 6 000 баробаридан юқори бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш лойиҳалари Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида қамраб олинади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
2
#2026_йил_1_январдан

☑️ Қонунчиликка кўра, камбағал оилаларнинг “аъло” баҳоларга ўқийдиган фарзандларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси тизимидаги оромгоҳларда дам олиши ва соғломлаштирилиши харажатлари тўлиқ қоплаб берилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot