«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#НАМОЗ

Сизнинг, ерда қолдирадиган ва қиёматда сиз учун гувох бўладиган энг гўзал изингиз шу...

Саждани кўпайтиринг!
Гувохларни кўпайтиринг!


Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#НАМОЗ

Намоз Аллоҳнинг буйруғи
Намоз Жаннат калити
Намоз Дўзахдан нажот
Намоз Гуноҳдан тўсувчи
Намоз Барокатли ҳаёт эшиги

Бундан ортиқ қандай мисол келтириш мумкин ?

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#НАМОЗ

Таҳорат намоз калити, намоз жаннат калити,
Таҳоратсиз
намоз йўқ, намозсиз жаннат йўқ!

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ЖОЙНАМОЗСИЗ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Жойнамоз йўқ вақтда (шундай вазият бўлиб қолса) ерда намоз ўқиса бўладими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ер тоза бўлса бўлди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобаларнинг барчалари йиллаб қуруқ ернинг ўзида намоз ўқиганлар. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/132406)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#НАМОЗ

Муоз ўғлига шундай деди:
"Ўғлим! "Намоз ўқисанг, видолашув намозидек ўқигин, кейин яхшилаб ўқиб оларман деб ўйлама. Билиб қўй! Мўмин киши икки яхшилик орасида вафот қилади. Бири бажараётган яхшилиги иккинчиси ҳали бажармаган яхшилиги".

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Намоз

Намоз шундай бир оловки, олов қандай темирга, ойнага шакл берса, намоз ҳам инсонга шакл, низом, ҳузур, гўзаллик беради.

🔈 Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗНИ ЖАМОАТ БЎЛИБ АДО ЭТИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ?
#намоз #жамоат

CАВОЛ: Мен жамоат билан ўқилган намозга 27 марта кўп савоб беришини эшитганман. Шунинг учун жамоат бўлиб намоз ўқиш қонун-қоидаларини тушунтириб берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Дарҳақиқат, ёлғиз ўқилган намозга битта савоб берилса, жамоат бўлиб ўқилган намозга йигирма етти баробар кўп савоб берилади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бундай марҳамат қилганлар:

"صَلاَةُ الْجَمَاعَةِ تَفْضُلُ صَلاَةَ الْفَذِّ بِسَبْعٍ وَعِشْرِيْنَ دَرَجَةً "
(رواه الإمام البخاري والإمام مسلم عن عبد الله بن عمر رضي الله عنهما).

яъни: “Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража устундир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).
Демак, кўп савоб оламан деган киши албатта, жамоат бўлиб намоз ўқишга ҳаракат қилиши мақсадга мувофиқдир.

🔹Жамоатнинг адади. Барча уламоларимизнинг наздида жамоат бўлиш учун икки киши кифоя қилади. Бири имом бўлади. Иккинчиси иқтидо қилади. Икки кишига ҳам жамоатнинг савоби берилади. “Ал-мавсуъатул-фиқҳийя” китобида бу ҳақда шундай дейилган:

اتّفق الفقهاء على أنّ أقلّ عدد تنعقد به الجماعة اثنان، وهو أن يكون مع الإمام واحد،
فيحصل لهما فضل الجماعة

яъни: “Уламолар жамоат ҳосил бўладиган энг кам адад икки киши эканига иттифоқ қилганлар. Яъни имом билан яна бир киши бўлса, улар учун жамоатнинг фазилати ҳосил бўлади”.

Жамоат қанча кўп бўлса, ажр-савоби ҳам шунча кўпайиши ҳадиси шарифларда баён қилинган.

🔹Жамоат имомининг вазифаси. Имом барча намозларда ҳар бир “Аллоҳу акбар” лафзини овоз чиқариб айтади. Бомдод, Шом ва Хуфтон намозларида, шунингдек Рамазон ойидаги Таровиҳ ва Витр намозларида овозини чиқариб қироат қилади. Пешин ва Аср намозларида эса, овозини чиқармасдан қироат қилади. Имом рукудан қайтганда “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни ўзини айтади. “Роббана лакал ҳамд”ни айтмайди. Имом намозни охиридаги “Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳ”ни овоз чиқариб айтади. Имомга аёл киши иқтидо қиладиган бўлса, имом қалбидан унга имом бўлаётганини ўтказиб қўяди. Имом бўлган кишида асосан мазкур ўзгаришлар бўлади. Қолган барча амалларни ёлғиз ўқиганида қандай бажарса, имомликда ҳам худди шундай адо этади.

🔹Имомга эргашганнинг вазифаси. Иқтидо қилган киши ният пайтида “ушбу имомга иқтидо қилдим” деган маънодаги жумлани ниятига қўшади. Намозга “Аллоҳу акбар” деб киришгандан кейин “Субҳанакаллоҳумма...”ни ўқиб, жим туради. Қироат қилмайди. Имом “Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ”ни айтса, иқтидо қилувчи “Роббана! Лакал ҳамд”ни айтади. Иқтидо қилувчи барча амалларни имомдан кейин бажаради. Иқтидо қилувчи қолган барча амалларни ёлғиз ўқиганида қандай бажарса, иқтидо қилганда ҳам худди шундай адо этади.

Имомнинг орқасида туриш тартиби. Агар имомга бир эркак иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш бола бўлса ҳам имомнинг ўнг тарафида туради. Бунда унинг оёғини бармоқлари имомнинг товонини баробарида бўлади.

Икки ва ундан ортиқ эркаклар иқтидо қилса, имомнинг орқасида алоҳида сафда турадилар.

Имомга бир ёки ундан ортиқ аёл иқтидо қилса, гарча у балоғатга етмаган ёш қиз бўлса ҳам имомнинг орқасида алоҳида сафда туради.

Иқтидо қилувчилар бир эркак ва бир аёл бўлса, гарчи улар балоғатга етмаган ёш бўлса ҳам, бир эркак имомнинг ўнг томонида туради. Бир аёл эса, иқтидо қилувчи эркакдан бир саф орқада туради.

Иқтидо қилувчилар эркаклар, балоғатга етмаган ўғил болалар, аёллар ва балоғатга етмаган қиз болалар бўлсалар. Биринчи сафда эркаклар, иккинчи сафда балоғатга етмаган ўғил болалар, учинчи сафда аёллар ва тўртинчи сафда балоғатга етмаган қиз болалар турадилар.

Аёлларнинг ўзлари жамоат бўлиб ўқиши макруҳ, чунки имом эркак бўлиши шартдир. (“Ал-Фатовол ҳиндийя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz).

┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈

🔈 Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Намоз

Намоз ҳаводир, намоз сувдир. Қанчалар кўп такрорланса, шунчалар лаззати ортажак. Ҳар бир ўқийдиган намозимиз биз учун муаммоларимизнинг ечимидир. Намоз - бу вужудимиз шукронасидир. Қайси ибодатни биринчи ўринга қўйишимизни яхшилаб режалаштириб олайлик.

«Бахт Аллоҳга ишонмоқдир» китобидан.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗГА ҚАРШИ
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли биродарлар, ота-она ибодатга қарши бўлса уларга қандай қилиб тушунтирсам бўлади? Ёки уйдан чиқиб кетганим маъқулми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уйдан чиқиш ҳам керак эмас, тушунтириш ҳам керак эмас. Гўзал хулқ билан ибодатда давом этавериш керак. Нима бўлганда ҳам сиз гўзал ахлоқ ва одоб билан уларга муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54235)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ШУКРИ ВУЗУЪ НАМОЗИ ҲАҚИДА
#намоз

CАВОЛ: Мен шукри вузуъ намозини ҳар таҳоратдан кейин ўқимоқчиман. Фарз намозларидан олдин ўқийман, шу тўғрими? Тартибини ўргатинг.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шукри вузуъ (таҳорат шукри) намози нафл намозлардан ҳисобланади. Бу намознинг фазилати борасида бир қанча ҳадислар ворид бўлган. Жумладан Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилганлар:

ما من أحدٍ يتوضَّأُ فيُحسنُ الوضوءَ، ويُصلِّي رَكعتينِ، يُقبِلُ بقلبِه ووجهِه عليهما، إلَّا وجبتْ له الجَنَّةُ (رواه الإمام أبو داود عن عُقبةَ بنِ عامرٍ الجُهنيِّ رَضِيَ اللهُ عنه)

“Қайси бир киши яхшилаб таҳорат қилсаю, қалби ва юзи ила юзланиб икки ракат намоз ўқиса, албатта унга жаннат вожиб бўлади”, дедилар” (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Ҳадиси шарифда айтилганидек таҳоратдан сўнг икки ракат намоз ўқиб олиш фазилатли амал саналади. Аммо бу намоз нафл бўлгани учун қуйидаги вақтларда ўқиб бўлмайди.
1.Тонг отгандан то қуёш бир найза кўтарилгунча
2. Қуёш тиккага келгандан то заволга оққунча.
3. Аср намозидан то шом намозини ўқиб бўлгунча.
4. Имом хутба ўқиш учун минбарга чиққан вақтда (имом қандай хутбага чиққан бўлса ҳам).
5. Муаззин фарз намозига такбир айтаётганда.
6. Масжидда ҳайит намозидан олдин ҳам, кейин ҳам нафл макруҳдир.
7. Фарз намозларидан бирининг вақти тор бўлиб қолса. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
КИЙИН ШАРОИТЛАРДА НАМОЗЛАРНИ ЖАМЛАШ
#намоз

CАВОЛ: Мен заводда дастгох оператори булиб ишлайман. Айрим пайтларда дастгохни учириб ташлаб кетишга шароит булмай колади. Ёки масъуллар бунга изн беришмайди. Натижада вакти кирган намозни вактида укиб олиш кийинлашади.


💬 ЖАВОБ:
Узрсиз намозни жамлаш, қазо ва қаср қилиш мумкин эмас. Ишхонада рухсат берилмаслиги узр эмас. Ихлос билан иш тутилса, ўлимдан бошқанинг чораси бор. Ўзингиз ўйлаб кўринг, ўша ишхонада овқатланишга рухсат берилмаса, нима қиласиз? Қандай қилиб бўлса ҳам чорасини топасиз. Нима учун намознинг чораси топилмайди?! Жуда имкони бўлмаса, ишора билан ҳам ўқиса бўлади. Бу масалани деярли ҳар куни сўралмоқда. Мана бугин икки марта сўралди. Кўп сўраш билан ҳукм ўзгариб қолмайди. Иложини топишга азми қарор қилиш керак.

(https://savollar.islom.uz/s/17640)

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
ДИНИМИЗДА ФАРЗ НАМОЗЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
#намоз

1032-CАВОЛ: Мен ҳар куни бомдод намозини уйда ўқийман. Кундузи тирикчилик сабабли кўпинча пешин, аср ва шом намозларини ўқий олмайман. Хуфтон намозидан кейин ушбу намозларни қазо қилиб ўқисам бўладими? Бунинг зарари йўқми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ислом шариатида буюрилган беш маҳал фарз намозларини ҳар қандай вазиятда ҳам ўз вақтида ўқилиши лозим. Бу Аллоҳ таолонинг буйруғи.

وَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ وَآَتُوا الزَّكَاةَ وَأَطِيعُوا الرَّسُولَ لَعَلَّكُمْ تُرْحَمُونَ

“(Эй, мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур сураси, 56-оят).

Фақат бир маҳал намозни ўқиган банда қолган намозларидан сўралади. Қиёматда энг биринчи сўраладиган амал фарз намозлари ҳақида бўлади. Чунки намоз Ислом динининг устинидир.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم "بُنِيَ الإِسْلَامُ عَلَى خَمْسٍ: شَهَادَةِ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللَّهُ وَأَنَّ مُحَمَّدًا رَسُولُ اللَّهِ، وَإِقَامِ الصَّلَاةِ، وَإِيتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالحَجِّ، وَصَوْمِ رَمَضَانَ" (رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ).

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ислом беш нарса устига қурилгандир: “Лаа илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан Расулуллоҳ” калимаси, намозни адо этиш, закот бериш, Байтуллоҳни ҳаж қилиш, Рамазон рўзасини тутиш”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Тирикчилик ёҳуд дунё ишлари бир маҳал намозни ҳам ўз вақтидан кечиктиришга узр бўла олмайди. Намоз, калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарз ҳисобланади. Аллоҳ таоло:

حَافِظُوا عَلَى الصَّلَوَاتِ وَالصَّلَاةِ الْوُسْطَى وَقُومُوا لِلَّهِ قَانِتِينَ

“Намозларни, ўрта
намозни муҳофаза қилинг ва Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, деган (Бақара сураси, 238-оят).

Намозни муҳофаза қилиш бу доимо ўз вақтида адо этиш деганидир. «Ўрта намоз» ҳақида турли фикрлар бор. Кўпчилик уламолар, ўрта намоздан мурод - Аср намози, деганлар. Намоз Аллоҳга итоатнинг бош рамзи бўлганидан оятнинг охирида: “Аллоҳга тоат ила қоим бўлинг”, дейилмоқда. Намозни вақтидан кечиктириш мумкин эмас. Аллоҳ таоло:

فَأَقِيمُوا الصَّلَاةَ إِنَّ الصَّلَاةَ كَانَتْ عَلَى الْمُؤْمِنِينَ كِتَابًا مَوْقُوتًا

Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир”, деган (Нисо сураси, 103-оят).
Яъни,
намозни муайян вақтларда ўқиш фарз бўлиб, ўша вақтларидан кечиктириш мумкин эмас.

Барча солиҳ амалларнинг аввали намоздир. Шу боис, намозни ҳар қандай ҳолатда тўкис адо этиш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Бошқа амалларни узр билан кечиктириш мумкин, аммо намозни бутунлай тарк қилиш ёки ўз вақтидан кечиктиришга ўлим ва бехушликдан бошқа узр йўқ.

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رضي الله عنه: أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: "الَّذِى تَفُوتُهُ صَلاَةُ الْعَصْرِ كَأَنَّمَا وُتِرَ أَهْلَهُ وَمَالَهُ" (رَوَاهُ الْبُخَارِىُّ).

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аср
намозини ўтказиб юборган (одам) оиласидан, бойлигидан айрилган (киши) кабидир”, деганлар. Яъни, аср намозини узрсиз ўқимаган одам оила аъзоларидан, мол-мулкидан айрилиб қолганга ўхшайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом бетоб ётган Имрон ибн Ҳусайнни зиёратига борганларида намозга маҳкам бўлишга буюриб:

"صَلِّ قَائِمًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَقَاعِدًا، فَإِنْ لَمْ تَسْتَطِعْ فَعَلَى جَنْبٍ" (رواه البخاري)

Намозни тик турган ҳол адо этгин. Агар туриб ўқишга қувватинг етмаса ўтириб ўқи. Агар ўтириб ўқишга ҳам мадорингиз бўлмаса, у ҳолда ёнбошлаб ўқи” – дедилар (Имом Бухорий ривоят қилган).

Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

عن أبي قتادة رضي الله عنه عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه قال: "قَالَ اللَّهُ عَزَّ وَجَلَّ: افْتَرَضْتُ عَلَى أُمَّتِكَ خَمْسَ صَلَوَاتٍ وَعَهِدْتُ عِنْدِي عَهْدًا أَنَّهُ مَنْ حَافَظَ عَلَيْهِنَّ لِوَقْتِهِنَّ أَدْخَلْتُهُ الْجَنَّةَ ، وَمَنْ لَمْ يُحَافِظْ عَلَيْهِنَّ فَلَا عَهْدَ لَهُ عِنْدِي"
Audio
#Аудио
#Эр_хотин #намоз #Қуръон

Эр-хотин ётоқхонасида намоз ва Қуръон ўқиш мумкинми?

Аббос домла ҚОСИМОВ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси

@diniysavollar

https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗ ЎҚИМАЙ ТУРСАММИКИН
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Алхамдулиллах 3 йилдан буён намоз ўқийман. Иложи борича ўз вақтида адо қилишга харакат қиляпман. Шу боиз қиш кунлари аср намози қазо бўлмаслиги учун хам иш жойимни ўзгартирдим. Саволим қуйидагича. Кейинги пайтларда пешин, шом ва хуфтон намозларини ўқишда юрагим сиқилиб кетяпди. Ўзимни ёмон хис қиляпман. Бир хаёлим хозирча намозни тўхтатиб тур, пенсияга чиққанда ўқийсан дейди. Лекин намозни ташлаб қўймаслик учун фақат фарз намозларни ўқиб юрсам бўладими? Гунохкор бўлиб қолмайманми? Бу ишим учун Аллоҳни қахрига учрамайманми, астағфируллох.


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Сиз бунақа қилиб шайтонга енгилманг. Шайтон аввал суннат намозларингиз кейин эса фарзларни кейин эса иймонингизни олишга ўтади. Сиз маҳкам бўлиб, намозларни тўлиқ ўқинг. Қачон шайтон шунақа васваса қилганида ўзингизни мажбурлаб кўп намоз ўқинг. Қазоларингизни ўқинг. Кейин қуйида келган ҳадисдаги дуони намозларингиздан кейин доимо ўқиб, Аллоҳдан Ўзига ибодат қилишда ёрдам сўраб туринг:

عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخَذَ بِيَدِهِ وَقَالَ: يَا مُعَاذُ إِنِّي وَاللهِ لأُحِبُّكَ أُوصِيكَ يَا مُعَاذُ لاَ تَدَعَنَّ فِي دُبُرِ كُلِّ صَلاَةٍ تَقُولُ اللَّهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг қўлларидан ушлаб:
«Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, албатта, мен сени яхши кўрурман. Эй Муоз, мен сенга ҳар бир намоздан кейин «Аллоҳумма аъиннии алаа зикрика ва шукрика ва ҳусни ибаадатик» демоқлигингни тарк қилмасликни тавсия қиламан», дедилар».
✍️ Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

📜 Шарҳ: Ушбу ривоятдаги дуонинг маъноси: «Эй бор Худоё, менга зикрингни, шукрингни ва ибодатингни гўзал қилишга Ўзинг ёрдам бергин».

Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/186582)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸Ибодат Масалалари🔸
БИРИНЧИ АЗОН ТУГАГАНДА НАМОЗНИ ЎҚИСАК БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар #намоз

CАВОЛ: Ишхонамизнинг уч томонида масофаси деярли бир хил масжид бор учаласи навбати билан азон айтади. Деярли бир хил эшитилади биринчи азон тугаганда намозни ўқисак дуруст бўладими ёки учаласи ҳам тугаши керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Азон намознинг вақти кирганини эълон қилувчи ва намозхонларни жамоъатга чорловчи калималардир. Намоз ўқишингиз учун биргина масжидни азонини эшитишингиз кифоя қилади. Атрофингиздаги барча масжидларнинг азони тугашини кутишингиз шарт эмас.
Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ШОМНИ БИР РАКАТ КЎП ЎҚИБ ҚЎЙСА
#намоз

CАВОЛ: Ассалому алайкум. Шом намозининг уч ракат фарзини ўқиётган пайтида адашиб тўрт қилиб ўқиб юборса нима бўлади?

💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Учинчи ракъатни ўтириб, аттаҳиятини ўқиб кейин турган бўлса намози адо бўлади. аттаҳиятини ўқимасдан туриб кетган бўлса намози нафлга айланиб қайта ўқиши шарт бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/121144)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/boxodirxoji_domla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЗИРЧА ИККИ МАҲАЛ НАМОЗ ЎҚИМОҚЧИМАН
#намоз

CАВОЛ: Мен намоз ўқишни бошламоқчиман. Аммо шу йили ўқишга топширмоқчиман. Шунга ҳозирча 2 маҳал намоз ўқимоқчиман. Кейинчалик, ўқишга кирсам 5 вақт ўқийман, деяпман. Қайси намозларни ўқисам бўлади? Беш вақт ўқимасам гуноҳ бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз беш вақт намоз ўқинг. Сизгача ҳам қанчадан-қанча абитуриентлар беш вақт намозларини ўз вақтида адо этиб, ўқишга киришган. Аввало биз Роббимизни буюруғини тўлиқ адо қилишимиз керак. Шундагина дунёда ҳам, охиратда ҳам муваффақиятга эришамиз. Валлоҳу аълам.


Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати (Fatvouz).


•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Намоз

Бир шайх минбарда хутба қилаётиб, «Биз ҳар куни Аллоҳга боғланиб туришимиз лозим», деган эди, ўша ердагилардан бири: «Аллоҳга қайси рақам орқали боғланамиз?» деди. Шунда шайх: «Ёзиб ол: 2, 4, 4, 3, 4, 8, 3», деди. Одамлар шайхнинг жавобидан гангиб қолишди, шайх бу одамни мазах қилдимикин, деб ҳам ўйлашди. Лекин сўраган одам шайхнинг мақсадини англаб, йиғлай бошлади. Билсак, у айтган рақамлар кундалик намозларнинг ракъатлари экан.

2 - бомдод намозининг 2 ракъат фарзи.

4 - пешин намозининг 4 ракъат фарзи.

4 - аср намозининг 4 ракъат фарзи.

3 - шом намозининг 3 ракъат фарзи.

4 - хуфтон намозининг 4 ракъат фарзи.

8 - таҳажжуд намозининг 8 ракъати.

3 - витр намозининг 3 ракъати.

Аллоҳ таоло барчамизга Ўзи билан узилмас алоқа насиб қилсин!

https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗҲОН ИНСОН ЎЗИНИНГ ҲАР БИР НАМОЗИ СЎНГИДА ҚИЛАДИГАН ДУО
#намоз

📗 "Аллоҳумма мағфирли вал валидайя вали жамъил мўминина вал мўминат, вал муслимина вал муслимат".

Маноси: "Эй Аллоҳим мени мағфират қилиб, гуноҳларимни кечгин, ота-онамни мағфират қилиб гуноҳларини кечгин ва жамики мўмину-мўминотларни, муслиму-муслимотларни ҳам мағфират қилиб гуноҳларини кечгин".

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
🔸♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla