«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.7K photos
1.18K videos
23 files
4.21K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
ДЕНГИЗНИ БУЛҒАТУВЧИ ГУНОҲ

Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: «Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: «Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли», дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар:
— Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди».
(Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.)

Мазкур ҳадис орқали ёмонлик қилишга қодир бўлатуриб, кечириш, камбағал бўлатуриб саховатли бўлиш – ҳурматга сазовор ишларнинг энг гўзалидир, деган ҳикмат таъкидланмоқда. Худди шу сингари ғийбат қилмаслик ҳам улуғлик келтирадиган эзгу амал саналади. Бировнинг камчилигини таҳлил қилиш айбдир.

"Ҳадислар ҳикмати" китобидан.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш: шакл-шамоиллари

🔹Гаплари ва сукутлари

Telegram l YouTube l Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 АЛЛОҲГА ҚАРЗ БЕРУВЧИ БОРМИ?
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари


•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Эй Одам фарзанди!
Хазиналарим ҳеч қачон тугамайди. Инфоқ қилганинг миқдорида сенга инфоқ қиламан, бахиллик қилганинг миқдорида сенга бахиллик қиламан. Сен берган ризқимни мискинлардан қизғанишинг ёмон гумон, қашшоқликдан қўрқиш ва Менга ишончсизлигинг туфайлидир. Чунки Мен асл хилқатингни ризққа эътибор берадиган қилиб яратдим. Бас, қачонки сен ризққа интилсанг-у, Мен сени ризқлантирсам, инфоқ қил, қўлингдаги ризқ Меники, бас, бандаларимга бахиллик қилма. (Инфоқ қилган нарсанинг) ўрнига (ундан ҳам яхшироғини) беришга кафилман, ажрини ваъда этдим. Яна нега Китобимга шак келтирасан?! Ваъдамни рост деб билмадинг. Ким пайғамбарларимни тасдиқламаса, Парвардигорлигимни инкор этибди. Ким Парвардигорлигимни инкор этса, уни юзи билан дўзахга қулатаман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
ЖАНОЗА ЎҚИГАНЛИГИ УЧУН ПУЛ ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Имом жаноза ўқиганлиги учун пул олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бўлади. Жаноза намози фарзи кифоя, яъни, маълум бир кишилар бажарса бошқалардан гуноҳ соқит бўладиган амалдир ва жаноза ўқиш имомнинг ҳаққи ва вазифасидир. Мутааххир (кейинги) уламолар имомлик учун ҳақ олиш жоизлигига иттифоқ қилганлар. Жаноза учун ҳақ бериш, имомлик учун ҳақ бериш жумласидандир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@diniysavollar

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Соқол ва либосдаги мўътадилликнинг ҳукми қандай?

Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов, Фатво маркази уламоси, Имом Бухорий номли Тошкент ислом институти катта устози

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋  ,,Ўлгандан кейин қайта тирилиш ҳақ".
📜  Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (104-105 бет).

🎤  Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ШЕЪРИЯТ

Менинг диндошим

🎙АброрМухторАлий

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очканинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот... Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

Ассалому алайкум Қадрдон. Бошланган Сешанба тонгингиз баракали бўлсин...

https://t.me/boxodirxoji_domla
МУКАММАЛ БЎЛИШГА ҲАРАКАТ ҚИЛМАНГ.

Кунлик ҳаётимизда хоҳ ўқиш ҳаёти бўлсин, хоҳ иш, хоҳ турмуш ҳаёти, доим мукаммал бўлишга ҳаракат қиламиз. Ўзимиз билмасмиз балки аммо, барчамизнинг ичимизда мукаммалликка интилиш бор. Биз қанча истасак ҳам ҳеч қачон мукаммал бўла олмаймиз, мукаммаллик Аллоҳга хосдир. Биз фақат қўлимиздан келадиганининг энг яхшисини қила оламиз. Мукаммалликка интилиш зотан шайтоннинг васвасасидир.
Атрофимда кўп эшитаман, бугун бомдод ўқимадим шунинг учун қолган намозларга туришга уяламан, ёки мен шунча гуноҳ қилганман мендан одам бўлмайди деб баттар ботқоққа ботиб кетилади.
Хато қилиш, унутиш инсонда учраб туради, мукаммал қилмасам, қилмай қўя қолай дейиш шайтоннинг гапига қулоқ солишдан бошқаси эмас.
Оналарда ҳам шундай ҳолат кўп кузатилади, мен яхши она эмасман, мен етарли эмасман каби ўйлар билан асабийлашиб турганингизда фарзандингиз сиз хоҳламайдиган ишни қилса, кўтара олмай ўзингиз хоҳламаганингиз муомалани қилиб қўйишингиз мумкин. Аллоҳ сизни шу фарзандга лойиқ кўрдими демак сиз бу фарзандни уммат учун фойдали инсон қилиб тарбиялашга қодирсиз. Аллоҳ сизни қодир қилган. Аммо сиз шайтоннинг «мукаммаллик» қолипига солишига қўйиб бермоқдасиз. Мукаммал эмас, қўлидан келадиганининг энг яхшисини қиладиган она бўлинг.
Мукаммал эмас, қўлидан келадиганининг энг яхшисини қиладиган жуфт бўлинг, дўст бўлинг, инсон бўлинг🌷

Тунчироқ
🕋  ,,Закотни қуйидагиларга бериб бўлмайди".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. Кифоя 2-қисм.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
НИКОҲНИНГ РУКНИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Бир дўстимдан эшитиб қолдим, оила қуришда қизнинг ота-онаси ва йигитнинг ота-онаси рози бўлса, қиз билан йигит рози бўлса, уларни орасига никоҳ тушади, деб айтди. Шу хақида озгина тушунча берсангиз.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳнинг ўз шартлари ва рукнлари бор. Ота-оналарнинг ёки ёшларнинг розилиги биланоқ боғланиб қоладиган ақд эмас. Никоҳнинг рукни: ижоб ва қабул, яъни, келин ўзини хотинликка топшириши, куёв қабул қилиб олиши керак. Бу иккита эркак (ёки бир эркак ва икки аёл) гувоҳлар олдида очиқ айтилиши ва гувоҳлар бир ерда туриб эшитиши керак. Шу шартлар топилганида Никоҳ деб эътиборга олинади. Бу шарт ва рукнлар топилмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш: шакл-шамоиллари

Пайғамбаримиз чой ичганмилар?

Telegram l YouTube l Facebook
БИСМИЛЛАҲИР РОҲMАНИР РОҲИЙМ!

АЛЛОҲИМ, исмингла бошлаган ушбу кунимизга файзу баракот, Ўзингнинг розилигинг учун ихлосла қиладиган ибодатларимизга шижоат, матонат, сабот бер!

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Номаи аъмолингизга хайрла битиладиган кун бўлсин!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
#ҲАДИС

Абу ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бир дирҳам юз минг дирҳамдан ўзиб кетди», дедилар.
«Қандай қилиб, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Бир одамнинг икки дирҳами бор эди. Бирини олиб садақа қилди. Бошқа бир одамнинг кўп моли бор эди. У ўз молининг бир бурчидан юз минг олиб, садақа қилди»
, дедилар».

Насаий ривоят қилган.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Садақа

Садақанинг фойдалари:
1- Фаришталар молинга барака тилаб дуо қиладилар.
2- У сенинг шайтонлар устидан ғалабангдир.
3- У Аллоҳ азза ва жалланинг ғазабини ўчиради.
4- У ҳар бир касалликка даво ва шифодир.
5- У сенинг обрў ва ҳурматингни сақлайди.
6- У сенинг ўлим олди хотимангни гўзал қилади.
7- Садақанг тўсиқ бўлиб сени дўзахдан ҳимоя қилади.
8- У қиёмат куни сенинг соябонингдир.
9- У сенинг мол-мулкингни зиёда қилади.
10- У қалбинг қаттиқлигини юмшатади.
11- Садақа қабр азоби ва оловидан сақлайди.
12- У хато ва гуноҳларингни ўчиради.
13- У садақа берувчидан ва унинг яқинларидан балони даф қилади.


•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
НАЗР СОҲИБИ НАЗР ҚИЛИНГАН ҲАЙВОННИНГ ГЎШТИДАН ЕЙИШИ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Дадам яқинда жарроҳлик амалиётига киришларидан олдин назр қилдим, яъни Aллоҳга ваъда қилдим, инша Аллоҳ жарроҳлик амалиётидан шифо топиб чиқсалар, битта мол сўйиб эҳсон қиламан деб. Савол: Шу назр қилинган гўштни ман ейишим мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзлаган мақсади ҳосил бўлса, назрни адо этиш вожиб бўлади.
Қурбонликдан бошқа ниятда, мисол учун, «Фалон ҳожатим раво бўлса, жонлиқ сўяман (дардга даво топилиши, мушкулотларнинг ариши, сафардагиларнинг эсон-омон қайтиб келиши ва ҳоказо)» деган ниятда жонлиқ сўйиш назр қилинганда сўйилган жонлиқнинг гўштини садақот олишга ҳақли бўлганларга улашиб бериш вожиб бўлади. Бунда назр соҳиби ва унинг аҳли назр қилинган жонлиқнинг гўштидан ейиши ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 O’G'LIMGA NASIXAT MUHAMMADJON QORI


•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатуҳ

حَسْبِيَ اللَّهُ، لا إِلهَ إِلاَّ هُوَ، عَلَيْهِ تَوَكَّلْتُ، وَهُوَ رَبّ العَرْشِ العَظِيمِ

Ҳасбияллоҳу лаа илаҳа иллаҳу аълайҳи таваккалту ва ҳува Роббул аършил аъзийм

Аллоҳнинг ўзи менга кифоя. Ундан ўзга илоҳ йўқ. Айнан унга таваккал қилдим. У буюк Аршнинг Роббидир.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ушбу дуони эрталаб ва кечки пайт етти марта ўқиса, Аллоҳ таоло унинг дунёвий ва ухровий муҳим ишларига кифоя қилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

🌐 •••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla