«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.7K photos
1.18K videos
23 files
4.21K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Ҳадис

Силаи раҳм ҳақида👨‍👩‍👧‍👦

📚Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимни ризқини кенгайтирилиши ва ажалини ортга сурилиши масрур қилса, қариндошларига силаи раҳм қилсин», дедилар»

Учовлари ривоят қилишган.(Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан)

📝Шарҳ:
Аллоҳ таоло силаи раҳм қилган, қариндош-уруғларига яхшилик қилган, ѐрдам берган, хайр-эҳсон қилган одамнинг ризқини кенгайтириб, бойлигини зиѐда қилиб қўяр экан.
Четдан қараганда, силаи раҳм қилинса, қариндошига ѐрдам берса, моли ѐки пули қисқариб қолгандек кўринади. Лекин Аллоҳ таоло бунинг эвазига унинг молини кўпайтириб берар ҳамда у банданинг яхшилик билан эсланиб юришини таъминлар экан.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 ТОЛҲА ИБН УБАЙДУЛЛОҲ (розияллоҳу анҳу)
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 •••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
ХАТМ УЧУН ПУЛ БЕРИШ
#Қуръон

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ман Қуръон ўқийдиган бир аёлга хатм ўқитмоқчиман. Марҳум инсон учун пулга хатм ўқитса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Ваалайкум ассалом! Баҳолашмай, ўзлари дуо умидида, ихтиёрий совға тарзида берсалар бўлади.
Ҳозирги кунда баъзи бир кишилар Қуръонни хатм қилишга буюртма олишади. “Бир бетини фалонча сўмдан, жами фалонча бўлади” деб айтиш ҳолати ҳам бўлаётган экан. Уларни бундай қилишлари шаръан ҳаром ҳисобланиб, берувчи ҳам олувчи ҳам гуноҳкор бўлади. Чунки Қуръон хатм қилишдан мақсад унинг савобига эришишни умид қилишдир. Савобга эришиш учун эса холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлиши шарт. Одамларга Қуръонни хатм қилиб беришни касб қилиш ҳам яхши эмас.
Шариатимизда “Ал-маъруф кал машруут” (маъноси: урфга кирган нарса шартлашиб олинган кабидир). Яъни урфда хатм Қуръон қилиб беришни касб қилиб олган, одамлар эса унга эвазига бир нарса беришни одат қилиб олган. Агар эвазига ҳеч нарса берилмаса хатм қилишни тўхтатадиган бўлса, ундай инсонни хатм қилиб эвазига нарса олиши ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/56449)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Шухрат Жамол
🕋  ,,Амру маъруф ва наҳйи мункар қилиш одоблари".
📜  Манба: "Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Биров гапираётганда акса урилса, «Ҳаққис рост» (ҳаққаст рост) дейиш қаердан келиб чиққан?

Telegram l YouTube l Facebook
Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: "Аллоҳнинг наздидаги энг афзал намоз жума куни жамоат билан ўқилган бомдод намозидир" (Имом Байҳақий "Шуъабул имон"да ривоят қилган).

Аллоҳумма солли васаллим вабарик ала набиййина
Муҳаммад.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин
.

https://t.me/boxodirxoji_domla
018 Al-Kahf
Sa'ad Al-Gamidi
"КАҲФ" сураси

🎙Саъад Ал - Ғомидий

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

https://t.me/boxodirxoji_domla
Жума куни тўрт нарса ёдингизда бўлсин!

1⃣ - Аллоҳнинг энг суюкли бандаси, Пайғамбар алайҳиссаломга салавот айтишни унутманг:
(Аллоҳумма соллий ва саллим аъла Саййидина Муҳаммад).

2⃣ - Шундай сура борки, сизни нурга буркайди. У - Каҳф сураси. Ўқиб қўйишни унутманг.

3⃣ - Бу кунда бир вақт борки, дуо қилишингиз учун сизга мунтазир. Уни зое қилманг! Ўзингизга қўшиб барча мусулмонларнинг ҳаққига ҳам дуо қилишни унутманг!

4⃣ - Ота-онангиз, дўстларингиз сизнинг уларга билдирмасдан дуо қилишингизни кутади.
Қалбдан қилинган дуоларингизда уларни хам унутманг!

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш: шакл-шамоиллари

🔹Пайғамбаримиз зоҳид бўлганлар

Telegram l YouTube l Facebook
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ!

Бугун шанба
16 сентябрь, 2023
1 Рабиъул аввал, 1445

  Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган ой кириб келди


Робиъул аввал ойи қандай ой? Ҳижрий-қамарий тақвим бўйича йилнинг (Муҳаррам ва сафар ойларидан кейинги) учинчи ойи. Бу ой Ислом уммати учун энг севимли ойлардан бири саналади. Чунки бу ойда Аллоҳнинг сўнгги пайғамбари ва ҳабиби, Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом таваллуд топганлар. Шу боис бу ой “Мавлуд ойи” деб ҳам номланади
 
   Қиёмат кунида сизга шафоат керакми!

  Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “Шафоатимга энг лойиқ одам, менга энг кўп саловат айтган одам” дедилар. Имом Термизий ривояти.

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

📹 “РАСУЛУЛЛОҲНИ СЕВАМАН” ДЕЙМИЗКУ, ЛЕКИН АМАЛДА
👤
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🌐 •••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни таниш: шакл-шамоиллари

❗️Биронта нуқсонлари бўлмаган
!

Telegram l YouTube l Facebook
ОЛТИН ҚЎШИЛГАН ТАОМ ЕЙИШНИНГ ҲУКМИ

1119-CАВОЛ: Ҳозирда олтинни ош, кабоб ёки пиццага қўшиб тайёрлаш урф бўлмоқда. Динимизда ушбу таомларни тановул қилиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Олтинни ўзини ейиш ёки уни бирор таомга қўшиб тановул қилиш динимизда мумкин эмас.
Биринчидан, аслида олтин ва кумуш нақд пул ҳамда аёлларга зийнат қилиб яратилган. Уни ейдиган нарсага айлантириш жоиз эмас. Бундай қилиш шаръий ва инсоний урфга зиддир. Бирор бир миллат, дин ёки жамият олтин ва кумушни таом сифатида қабул қилмаган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло шундай деган:

وَقُلْنَا يَا آَدَمُ اسْكُنْ أَنْتَ وَزَوْجُكَ الْجَنَّةَ وَكُلَا مِنْهَا رَغَدًا حَيْثُ شِئْتُمَا وَلَا تَقْرَبَا هَذِهِ الشَّجَرَةَ فَتَكُونَا مِنَ الظَّالِمِينَ

“Биз айтдик: «Эй Одам, сен ва жуфтинг (Ҳавво) жаннатда яшангиз ва хоҳлаган жойларингизда ундан (неъматларидан) бемалол тановул қилингиз. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмангиз, (акс ҳолда) золимлардан бўлиб қолурсиз” (Бақара сураси,35-оят).

Ушбу оятда емаслик керак бўлган нарсани ейиш зулм, деб эътиборга олинмоқда. Демак, тилла ёки кумушни ейиш ҳам зулм ҳисобланади.

Иккинчидан, олтин ва кумушдан ясалган идишларда таомланиш ва ичиш ҳам жоиз эмас. Пайғамғамбаримиз алайҳиссалом бу ҳақда шундай деганлар:

"لَا تَشْرَبُوا فِي آنِيَةِ الذَّهَبِ وَالفِضَّةِ" (متفق عليه)
“Олтин ва кумуш идишларда (таом ва сув) ичманглар...” (Муттафақун алайҳ).

Уламоларимизнинг сўзларига кўра, бу қайтариқнинг сабаби олтин ва кумуш идишларда еб-ичиш кибр ҳамда фахрга олиб боради ва фақир инсонларнинг кўнглини синдиради. Ушбу салбий сифатлар олтинни идиш сифатида ишлатгандан кўра олтинни истеъмол қилишда кўпроқ топилади. Бу эса ўз навбатида инсон қалбидаги бандалик сифатини йўқолишига сабаб бўлади.

Учинчидан, бу молни исроф ва зое қилиш ва неъматларнинг қадрини ерга уриш ҳисобланади. Пайғамбаримиз алайҳиссалом еб-ичиш, садақа ва кийинишда исроф қилиш ҳамда кибрга кетишдан қайтариб шундай деганлар:

كُلُوا واشرَبوا وتَصدَّقوا والْبَسوا ما لم يخالِطْهُ إسرافٌ أو مَخيَلةٌ (رواه الامام ابن ماجه)

“Модомики исроф ва кибр аралашмас экан енглар, ичинглар, садақа қилинглар ва кийинглар” (Имом Ибн Можа ривояти).

Бошқа ҳадиси шарифда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ таоло қийлу қол (миш-миш тарқатиш), кўп савол бериш ва молни зое қилишингизни ёмон кўради”, деганлар (Имом Муслим ривоятлари).

Тўғри, айрим табиблар шифо мақсадида кам миқдорда олтин истеъмол қилишни тавсия қилган бўлиши мумкин. Бу заруратда бошқа дори қолмагани учун “ҳаром билан даволаниш” бобидан бўлиб, алоҳида мавзу ҳисобланади. Лекин одатдаги ҳолатда тилла ва кумушни таомга қўшиб ейиш ҳалол эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

@diniysavollar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
Аллоҳ.
@mahbubiym
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم

Ҳурматли муҳлислар каналимизга ҳар куни Аллоҳнинг гўзал исм сифатларини қўйиб боришни жоиз деб билдик. Иншааллоҳ. Тинглаб ўрганишликликни ва амал қилишликни барчамизга Аллоҳ насиб этсин.

Аъроф сурасининг 180-оятида: «Аллоҳнинг гўзал исмлари бор, улар билан дуо қилинглар», дейилган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таолонинг тўқсон тўққизта – бир кам юзта исми бор. Ким уларни санаса, жаннатга киради. Аллоҳ тоқдир ва тоқни яхши кўрур», дедилар.


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"РОСУЛУЛЛОҲ КЕЛАДУР"

Кириб келган Робиъул аввал (Мавлид ойи) муносабати билан! Соғинган қалблар учун.

Кел, энди Жаброил,
Аршни супургил,
Бунга меҳмон бўлгани
Расулуллоҳ келадур.

“Мозоға-л-басар” кўзлик,
“Шамс” “зуҳо” юзлик,
Барчадин ширин сўзлик,
Расулуллоҳ келадур.

Шамолларга бориб айтгин,
Сайр этишини қўйсун,
Беодоблик қилмасун,
Расулуллоҳ келадур.

Дарёларга ҳам айтгин,
Мавж уришини қўйсун,
Олдида соқов турсун,
Расулуллоҳ келадур.

Моликларга бориб айтгин,
Дўзах эшигин ёпсун,
Йўлларига кўз тутсун,
Расулуллоҳ келадур.

Ғилмонларга ҳам айтгин,
Жаннат эшигин очсун,
Бошларига нур сочсун,
Расулуллоҳ келадур.

Азроилга ҳам айтгин,
Жон олишини қўйсун,
Хизматда муқим турсун,
Расулуллоҳ келадур.

Уфуқи мақомга бориб,
Йиғлаб айтди Жаброил,
Бундан ўтсам ё Росул,
Қанотларим куядур.

Қиёмат куни бўлганда,
Йиғилар барча банда,
Расулуллоҳ келганда,
Умматлари келадур...

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Нуриддин домла Холиқназаровнинг Меҳр бўйича фикрлари