«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.51K photos
979 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Германиялик шифокор айтади:
- Арабларда кўзойнак ишлатилиши камдан-кам учрайдиган ҳолат. Сабаби эса, улар ўнгдан чапга қараб тўғри ўқишади. Биз европаликлар эса, лотинчани чапдан ўнгга қараб ўқиймиз. Ҳолбуки, яратилишига кўра, кўз ўнгдан чапга қараб ўқишга мослаштирилган.

Қуръони Каримни бизга араб тилида нозил қилган Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин!

https://t.me/boxodirxoji_domla
Учта хислати бор қалбга ҳикмат ўрнашмайди:

1. Ризқ ғами,
2. Халққа ҳасад,
3. Мансабни яхши кўриш.

https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Ҳар бир ишда янгиликни хоҳлаймиз. Янги телефон оламиз, машинани янгилаймиз, янги кийим киямиз ва ҳоказо. Лекин намозда Фотиҳадан кейин доим ўша илк бор ёдлаган кичик сураларимизни қайта-қайта ўқийверамиз. Яна хушуъ етишмайди деб шикоят ҳам қилиб қўямиз…

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Илм талаб қилишнинг фарзлиги".
📜  Манба: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф. "Руҳий тарбия" китобидан

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
056 Al-Waqi'ah
Abdur Rahman As-Sudais
#Машҳур_қорилар

Абдурроҳман ас Судайсдан гўзал тиловат.

Воқеа сураси

Қалблар ором оладиган қироат

https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Muslim.uz
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ НУФУЗЛИ КОНФЕРЕНЦИЯДА МУҲИМ МАСАЛАЛАРНИ ИЛГАРИ СУРДИЛАР

Бугун, 18 октябрь куни Қоҳира шаҳрида бошланган Ислом оламида катта аҳамиятга эга бўлган анжуманда Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ҳозирги кундаги муҳим масалаларни илгари сурдилар.

🌐 Халқаро конференцияда Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари нутқ қилиб, бугунги таҳдидларнинг олдини олиш учун бир қатор долзарб таклифларни илгари сурдилар. Хусусан, ахборот замонидаги ғоявий хуружлар Ислом оламини ташвишга солаётгани, турли ихтилофлар келиб чиқаётгани, мана шундай муаммоларга ечим топишда Фатво идораларининг ўрни ниҳоятда катта экани, тинчлик-осойишталикни таъминлаш ва мусулмон уммати ҳамжиҳатлигига эришишда фатвонинг аҳамияти жуда муҳим эканини Муфтий ҳазратлари изоҳладилар. Шунингдек, ушбу йўналишда юзага келаётган муаммолар етарли илм ва малакага эга бўлмаган шахсларнинг фатво бериши оқибатида келиб чиқаётганини ҳам қўшимча қилдилар.

📃Муфтий ҳазратлари мана шундай муаммоларга ечим топишда Ислом илм-маърифатга асосланган мўътадил дин эканини тарғиб қилиш, уламолар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш кабилар эканини баён этдилар. Бундан ташқари, Интернет ва рақамли ахборот воситалари орқали адашган тоифалар дин ниқоби остида экстремизм, мазҳабсизлик, такфир ва мутаассиб қарашлар тарқатаётгани хавотирли ҳолат эканини алоҳида қайд этдилар.

📊 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Ўзбекистонда сўнгги йилларда диний-маърифий соҳасидаги ижобий ўзгаришлар амалга оширилаётгани, жумладан, жаҳолатга қарши кураш ишлари жадал олиб борилаётгани, Марказий Осиёда ягона бўлган Фатво маркази самарали фаолият олиб бораётгани кабиларга алоҳида урғу қаратдилар.

🔸Мазкур араб тилида қилинган нутқ ва барча учун долзарб аҳамиятга эга бўлган таклифлар анжуман иштирокчилари томонидан юқори баҳоланди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @shayx_nuriddinxoliqnazar | @hajumrauz | @mp3muslim | @diniysavollar

#misr #anjuman #muftiy #shayx
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тўшагига ётган вақтида “Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шай`ин қодийр, валаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллаҳ, субҳаналлоҳи, валҳамдулиллаҳи ва лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар деса, гуноҳлари ёки хатолари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади”, дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.


https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Бошлаб олган янги кунингиз муборак бўлсин! Ҳар бир эзгу ишларингизда Аллоҳ Ёр ва Ёрдамчингиз бўлсин!🤲

🍀 Қалбингиз иймонга,
🍀 Уйингиз қувончга,
🍀 Юзингиз нурларга,

🌸 Кунингиз ҳайрли солиҳ амалларга тўла бўлсин!🤲

💐 Хонадонингизни файзу-барокат тарк этмасин!🤲

☀️ХАЙРЛИ ТОНГ☀️

https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Муҳаммад алайҳиссаломга нисбатан мўминнинг одоблари".
📜  Манба: "Ислом одоблари энциклопедияси" китобидан.

🎤  Мадумаров Баҳодир ҳожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
ОҚПАДАР ЖАННАТНИНГ ҲИДИНИ ҲАМ ҲИДЛАМАЙДИ

Ота-оналарга оқ бўлишдан кўра каттароқ гуноҳ йўқ. Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Ким ота-онасига оқ бўлган ҳолда ўлса, жаннатнинг ҳидини ҳам ҳидламайди».

Оқпадарга айтингки: «Хоҳлаганингча тоат қилавер, барибир, сен ажр-савоб тегмайди. Аллоҳнинг ризоси ота-онанинг ризосидадир ва Унинг ғазаби у икковларининг ғазабидадир. Ким ота-онасига оқ бўлса, муҳаққақ, Аллоҳга осий бўлибди. Қабр азобининг энг қаттиғи оқпадаргадир. Дўзахнинг энг чуқур жойи уч тоифагадир: мушрикка, қўшниси билан зино қилувчига ва ота-онасига оқ бўлган кишигадир. Оқпадар ва мунофиқ дафн қилинса, дўзахнинг энг паст, энг чуқур ерига дафн қилинибди!Агар оқпадар «Ё Раббим!» деса, сени эшитмайман, сенга ижобат қилиш ва (саъдайка) саодат йўқдир!» дейди. Оқпадар гуноҳда ва азобда мушрикка шерикдир.

“Баҳрул-маҳабба”дан.

https://t.me/boxodirxoji_domla