«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.51K photos
979 videos
22 files
3.92K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
ҒАРБ РАСУЛУЛЛОҲ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҲАҚЛАРИДА НИМА ДЕЙДИ?

“Мен дунё тарихини ўқиб шундай хулосага келдим: дунё подшоҳлари тўплаган жами салтанату бойлик, қасрлару саройлар Муҳаммаднинг (алайҳиссалом) ямоқ яктакларига ҳам арзимас экан... Биз Оврупа миллатлари маданий имконимиз юқори бўлишига қарамай, Ҳазрати Муҳаммад сўнгги поғонасига қадар чиқа олган зинанинг биринчи пиллапоясидамиз, холос. Ҳеч шубҳа йўқки, бирон кимса у зотдан юқорироққа ўта олмайди”.
Гёте, немис шоири.
@mehrob_uz

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.
Бугунги жума кунида
ўтганларимизга раҳмат,
гуноҳларимизга мағфират,
қарзимизга нажот,
узун ва мазмунли ҳаёт,
беморларимизга шифо,
ёмон феълимизга даво сўраймиз!

Ушбу кунда барчамиз орзиқиб кутган яхши ниятларимиз рўёбига эришиш насиб этсин!!!
••┄┄┄❅┄┄┄••
Охиратда Аллоҳ таоло сизга;
Эшигингиз Райён, мукофотингиз Фирдавс, шаробингиз Кавсар, қўшнингиз Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ва соянгиз Раҳмоннинг Арши бўлишини насиб этсин.


https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Islom.uz
​​#жума

Мадинада ўқилган илк жума намози

Ибн Исҳоқ: «Муҳаммад ибн Абу Умома ибн Саҳл ибн Ҳунайф отаси Абу Умомадан, у эса Абдураҳмон ибн Каъб ибн Моликдан менга шуларни ривоят қилди: отам Каъб ибн Моликнинг кўзлари кўрмайдиган бўлиб қолгач, бирга етаклаб юрардим. Ҳар жума намозига чиққанимизда азонни эшитар-эшитмас дарҳол Абу Умома Асъад ибн Зуроранинг ҳақига дуо қиларди. Вазият бир муддат шундай давом этди.

Жума намози азонини эшитса, албатта, унинг ҳақига дуо қилар ва Аллоҳдан мағфират сўрарди. Ўзимча: «Аллоҳга қасамки, мендаги бу ҳолат ожизлик аломати. Жума намозига азон айтилганда унинг Абу Умома Асъад ибн Зурора ҳақига дуо қилиши сабабини нега сўрамайман, ахир», дедим.

Ҳар доим бўлганидек, яна бир жума куни у билан бирга чиқдим. Жума намози учун айтилган азонни эшитгач, яна унинг ҳақига дуо қилиб, Яратгандан уни мағфират қилишини сўради.

Шунда унга: «Эй отажон, нима учун азонни эшитганингизда Абу Умоманинг ҳақига дуо қиласиз?» – деб сўрадим. У менга: «Эй болажоним, у бизни Мадинадаги ҳазм ан-Набийтда, Нақийъ ал-Хадамот деб номланадиган Бани Баёда тошлоғида йиғиб, бизга жума намозини ўқиб берган биринчи киши эди», – деди.

Яна: «У кунда йиғилганлар неча киши эдингиз?» – дедим мен.
У: «Қирқ киши эдик», – деб жавоб берди.

👉 Манба: https://islom.uz/maqola/21253

@islomuz
ЧАҚАЛОҚНИ СОЧИ КЎМИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Чакалоқни сочи ва киндиги сақланадими ёки кўмиб юбориладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўмиб қўйилади. Инсон тана аъзолари танада бирикиб турганида қанчалик ҳурматга эга бўлса танадан ажраганидан кейин ҳам ҳудди шундай ҳурматга эга бўлади. Шундай экан соч, тирноқ каби аъзоларни кўмиб қўйиш керак. Одам аъзоларини сотиш, ёқиш мумкин эмас, жумладан сочни ҳам. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЎНТА САЛОВАТ

Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Ким менга тонг отганида ўнта ва кеч кирганида ўнта саловат айтса, Қиёмат куни шафоатимга эришади", дедилар.


Имом Табароний ривояти.



Саловатга мисол👇

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا صَلَّيْتَ عَلَى إبْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ. اللهُمَّ بَارِكْ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ كَمَا بَارَكْتَ عَلَى ابْرَاهِيمَ وَعَلَى آلِ إِبْرَاهِيمَ إِنَّكَ حَمِيدٌ مَجِيدٌ

«Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд.
Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака ҳамийдум мажийд».

https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ЯХШИЛАР!

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

Янги кунга, Яратганнинг розилиги йўлидаги солиҳ амалларга БИСМИЛЛАҲ!..

https://t.me/boxodirxoji_domla
Саримсоқ ейдиганлар! Ёдингизда бўлсин, доимо еганингиз ва ҳидига ўрганиб қолганингиз учун унинг бадбўйлиги сизга билинмайди. Аммо атрофингиздагилар учун у биқинига таёқ ниқтагандан ҳам қаттиқроқ озор беради.

Тўғри, у ҳалол емиш. Аммо асорати туфайли уни еб омма ичига кириш жоиз бўлмайди. Ўрни келганда саримсоқ еб кўпчилик ичига кириш ҳукмига бироз тўхталсам:

Дунёнинг энг одобли инсони - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: "Ким саримсоқ ёки пиёз еган бўлса, биздан четлансин ва масжидимиздан четлансин! Уйида ўтирсин!".

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу шундай дейдилар: "Масжидда бир кишидан унинг ҳиди келганда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уни Бақиъга чиқариб юборишга буюрдилар".

Масжидни пок сақлаш, мусулмонларга, шунингдек фаришталарга озор бермаслик учун жумҳур фуқаҳо саримсоқ еб масжидга киришни макруҳ, баъзилари ҳаром, деганлар. Аммо вақт ўтиб ё ҳид кетказувчи ишлатиб бадбўйликни йўқотган бўлса, масжидга чиқиши жоиз бўлади. Лекин менингча ҳид кетказувчи воситалар кам фойда беради. Уни еган одам тирик саримсоққа айланиб қолади. Яхшиси, ҳид тўлиқ кетгунча ва бунга саримсоқ емаган одам гувоҳлик бермагунча кўпчилик ичига кирмаган маъқул.

Ёзганларим оҳангидан саримсоқ ҳидидан қанчалик озорланишим сезилган бўлса керак, кечирасизлар.

🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
https://t.me/boxodirxoji_domla
ТОВУҚ СЎЙИБ ҚОН ЧИҚАРИШ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Товуқ сўйиб қон чиқариш, умуман олганда қон чиқариш шариатимизда қандай? Мактабимиз директори ҳар йили қон чиқаришимиз керак деб товуқ сўйдиради. Шу тўғрими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Одамлар имконлари борларича эҳсон қилаверадилар. Чунки ўзгаларга таом едириш савобли амал. Лекин эҳсон учун айнан қон чиқариш шарт деган гап йўқ. Гўшт сотиб олиб ҳам эҳсон қилиш жоиз.

Шариатимизда қон чиқариш вожиб бўлган ўринлар — Қурбонлик қилиш, жонлиқ сўйишни назр қилиш, ҳаж ва умрадаги хато (жиноят)ларни тўғрилаш учун жонлиқ сўйишдир.

Никоҳ тўйи ва ақиқада қўй сўйиш ҳам суннат ва мустаҳаб амалдир. Қолган ўринларда жонлиқ сўйиб эҳсон қилиш ихтиёрийдир, мажбурий эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Аллоҳ таоло кўнглимиздагини ҳаққимизда хайрли қилсин. Ҳаққимизда хайрли бўлганларга кўнглимизни рози қилсин...

Файзу баракотли кун тилаймиз!

https://t.me/boxodirxoji_domla
Тошкент Ислом институти ва Мир араб Олий мадрасасининг собиқ раҳбари, Исломшунос олим Хайдархон Йўлдошходжаев ва Мир араб Олий Мадрасасининг катта ўқитувчиси, Қўқон шаҳридаги Шайхон жоме масжиди имом хатиби Исмоилжон домла Хамрақулов бугун соат 19:00 да Янгийўл туманидаги Эски Қовунчи Масжидида Маърифий суҳбат ўтказишади.
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


https://t.me/boxodirxoji_domla
Тўрт нарса юзни қуритади, сувини қочиради ва унинг хушчақчақлигини
кетказади:
ёлғон, сурбетлик, илмсиз кўп савол бериш ва кўп гуноҳ қилиш.

Тўрт нарса юзни нурли қилади: мурувват, вафо, карам ва тақво.

Тўрт нарса кишига нисбатан буғзу адоват уйғотади: кибр, ҳасад, ёлғон ва чақимчилик.

Тўрт нарса ризқ келтиради: тунги намоз, саҳар чоғида кўп истиғфор айтиш, садақага одатланиш ҳамда куннинг боши ва охирида кўп зикр қилиш.

Тўрт нарса ризқни тўсади: тонгда ухлаш, кам намоз ўқиш, дангасалик ва хиёнат.

Тўрт нарса танани касал қилади: кўп гап, кўп уйқу, кўп ейиш ва кўп жинсий алоқа.

Тўрт нарса танани вайрон қилади: ташвиш, ғамгинлик, (узоқ) очлик ва уйқусизлик.

Тўрт нарса кишини қувонтиради: кўкаламзорларга, оқар сувга, суюкли инсонларга ва мевага қараш.

Тўрт нарса зеҳн ва фаҳмга зарар беради: давомли тарзда нордон нарсалар ейиш, нордон мева истеъмол қилиш, юзтубан ётиб-ухлаш ва ғам-ташвиш.

Тўрт нарса фаҳмни орттиради: (ғам-ташвишлардан) қалбнинг халослиги, оз еб-оз ичиш, таомни сара ва ёғли нарсалардан яхши тайёрлаб тановул қилиш ҳамда ортиқча вазндан халос бўлиш.

📚"ЎКИНМА" китобидан

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
🕋  ,,Расулаллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига муҳаббат".
📜  Манба: Шарҳу Ақидатут-Таҳовий Имом Муҳаммад ибн Муҳаммад ал-Бобартий ал-Ҳанафий (114-115 бет)

🎤  Мадумаров Баҳодир хожи домла

🕌  Янгийул тумани "Эски Қовунчи" жоме масжиди

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#TILOVAT

Mutoffifun surasi | 22-36-oyatlar

Shayx Alijon qori

Shayx Alijon qori rasmiy
sahifalari👇
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
Намозда бўлса ҳам ўлдирилиши буюрилган жонзотлар қайси?

«Кифоя» 1-жуз
Anonymous Quiz
18%
чаён ва қутирган ит
56%
заҳарли илон ва чаён
4%
заҳарли илон ва сичқон
22%
Энди билиб оламан
Роббим!

Танангизни сиҳатли,
Кўнгилларингизни шафқатли,
Ҳаётингизни хайрли,
Ахлоқингизни иффатли,
Ризқингизни баракотли айласин!

Ассалому алайкум!

Кунингиз мазмунли ўтсин!..


https://t.me/boxodirxoji_domla