«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.19K subscribers
2.65K photos
1.15K videos
23 files
4.15K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Дунё бўйлаб Рамазон шукуҳи

Рамазон ойининг таровеҳ намозидан қироат

Масжид: Масжидул Ғоним ал-Хорофий, Қувайт
Қори: Муҳаммад Раъд ал-Курдий

#Рамазон_2024 #таровеҳ

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook
«Хатми Қуръон»нинг маъноси нима ва у қандай амал?

«Хатм» тугатиш, якунлаш деган маънони билдиради. «Хатми Қуръон» деганда Қуръони Каримни бошдан-охир тўлиқ ўқиб чиқиш тушунилади. Бирорта сура ёки оят ташлаб кетилса, том маънода хатм ҳисобланмайди. Шунингдек, Қуръонни ўзи нозил бўлган тилда – араб тилида ўқиб чиқилгандагина, хатми Қуръон қилган ҳисобланади, таржима ё тафсирини ўқиб чиқиш, гарчи буюк ажру савобларга эга амал бўлса‑да, хатми Қуръон саналмайди. Чунки Қуръоннинг маъноси ҳам, лафзи ҳам Аллоҳ таолодан. Уни бошқа тилга ўгирилганда маъноси ифода топса ҳам, лафзи ўзгаради, бузилади ва Қуръонлиги йўқолади.

Хатми Қуръон қилиш суннат амалдир. Қуръони Каримни умуман ўқимаслик, уни беэътибор ташлаб қўйиш энг катта гуноҳлардан бўлиб, у «Қуръонни ҳажр қилиш» дейилади. Бу гуноҳдан омонда бўлиш учун Қуръонни хатм қилиб туриш керак бўлади.

Аллоҳ таоло Фурқон сурасида шундай марҳамат қилади:
«Яна Расул: «Эй Роббим, албатта, менинг қавмим ушбу Қуръ­онни ҳажр этдилар», деди» (30‑оят).

«Ҳажр» бир нарсани тарк этиш, бепарво ташлаб қўйиш, юз ўгириш, яккалаш маъноларини англатади. Оятнинг зоҳирий маъносида мушрикларнинг Қуръонга қулоқ тутмай, ундан юз ўгирганлари назарда тутилган бўлса‑да, унинг мазмунини қироат имомлари кенгроқ тушунишади. Айрим уламолар бундай дейди: «Қуръонни ҳажр қилиш беш хил бўлади:

Давоми…

#Рамазон_2024

@quranuz_kanali

Telegram | Instagram | Youtube | Facebook