«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
АЁЛИГА РОЗИ ЭМАСМАН ДEЙИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Эркак киши дунёвий нарсаларни дeб аёли билан уришса аёли ўзини ҳимоялаб айтган сўзларини гап қайтаряпсан дeб, гап қайтарсeнг рози эмасман дeган гапи ўтадими? Эркак кишини қайси ҳолатда розимасман дeган гапи ўтади? Бу саволни ҳам бир аёл илтимос қилганди шу саволни сўраб бeринг деганди.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Кўпинча аёл кишининг эри билан бахслашиши охир оқибат жаҳл устида талоқ айтиб юбориши билан тугайди. Ҳатто диний нарсалар устида ҳам бахслашиб жаҳл устида талоқ қилиб қўйган одамлар бор. Шунинг учун эр билан бахслашиб уни жаҳлини чиқаришдан эҳтиёт бўлиш керак. чунки шайтон доим оилани бузиш учун пайт пойлайди. Бир аёл эрининг устидан шикоят қилиб, бир аҳли илмнинг олдига келибди. Шунда масалани яхшилаб эшитган илмли киши, бир идишда сув бериб “буни, қачон эрингиз билан жанжал бошланганида оғзингизга олиб, ютманг ҳам, чиқариб ҳам юборманг. Ин шаа Аллоҳ тез орада жанжаллашмай қоласизлар” дебди. Орадан бир қанча вақт ўтгач ўша аёл миннатдорчилик билдиргани келиб, оилада жанжаллар буткул тўхтаганини айтибди. Шунда олимнинг шогирдлари “Устоз сувга нима ўқиб дам солган эдингиз. Келажакда шундай ҳолатга тушсак, биз ҳам қўллаймиз” деганида, “Мен ҳеч нарса ўқимадим, эътибор бериб қарасам жанжалнинг сабаби аёлнинг тилидан экан. Шунга сукут сақласин деб шу усулни қўлладим” деган экан. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55535)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
🧕 КЕЛИННИНГ МАОШИ КИМГА ТЕГИШЛИ?
#оила

CАВОЛ: Аёл кишининг маошида қайнона-қайнотанинг ва турмуш ўртоқнинг ҳаққи қандай? Ҳозирда келинни ойлигини олиб, келиннинг ўзини эҳтиёжларини ота-онасига қилдириш ҳолатлари кўп учраяпти.

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Аёл киши ишлаб топган пулига ўзи эга бўлади.

Хотинни таъминлаш фақат ва фақат эрнинг зиммасида. Лекин аёл ихтиёрий равишда қайнота-қайнона ва оиласига пул сарфласа, эҳсон қилганлик савобга эга бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати(
Fatvo.uz)

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•

🕊Каналга аъзо бўлиш учун
манзил👇👇👇

https://t.me/boxodirxoji_domla
НАМОЗГА ҚАРШИ
#намоз #оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Ҳурматли биродарлар, ота-она ибодатга қарши бўлса уларга қандай қилиб тушунтирсам бўлади? Ёки уйдан чиқиб кетганим маъқулми? Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар. Олдиндан раҳмат.


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Уйдан чиқиш ҳам керак эмас, тушунтириш ҳам керак эмас. Гўзал хулқ билан ибодатда давом этавериш керак. Нима бўлганда ҳам сиз гўзал ахлоқ ва одоб билан уларга муносабатда бўлаверинг. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/54235)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈┈•
Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
👩‍👧‍👦 ОНА ҚАРҒАБ КЕЙИН ГАПИНИ ҚАЙТИБ ОЛСА
#оила

CАВОЛ: Ҳурматли устозлар, агар она ўз боласига арзимаган ўзаро низо учун жахл устида тўсатдан оқ қилдим деб юборса ва фарзанди ялиниб ёлворса, кeйин она жаҳл устида айтган гапидан пушаймон бўлиб ўғлига “кeчирдим” ёки “у гапимни қайтиб олдим” дeса ва ўғлини ҳаққига дуо қилса фарзан оқ қилинган бўлмайдими?


💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Рози бўлса оқ бўлганлар сафидан чиқади.

عن جابر بن عبد الله الأنصاري رضي الله عنهما قال: قال رسول الله صلّى الله عليه وسلّم: (لا تدعوا على أنفسكم، ولا تدعوا على أولادكم، ولا تدعوا على خدمكُم، ولا تدعوا على أموالكُم، لا تُوافقُوا من اللهِ تعالى ساعة نيْلٍ فيها عطاء فيستجيب لكم) رواه أبو داود

Жобр ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
📗 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўзларингизни, фарзандларингизни, хизматчиларингизни, мол мулкингизни дуоибад қилманглар. Аллоҳ сизларга берадиган соатга мувофиқ келиб қолмасин, унда дуоингиз мустажоб бўлиб қолади” дедилар. ✍️ Абу Довуд ривояти. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/55980)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
АЛИМЕНТНИ АЁЛДАН УНДИРИШ
#оила

CАВОЛ: Ассалому алайкум! Хозирги кунда суд томонидан отани қарамоғида бўлган (Отаси билан бирга яшайдиган) фарзандларига онасидан алимент ундириш ҳолатлари кўп учрамоқда. Динимизда бу қанчалик тўғри?


💬 ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Бу мутлақо нотўғри. Болаларнинг нафақаси отанинг зиммасига вожиб бўлади. Валлоҳу аълам!

(https://savollar.islom.uz/s/75827)

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
https://t.me/boxodirxoji_domla
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM