«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.17K subscribers
2.68K photos
1.17K videos
23 files
4.19K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ШАВВОЛ ОЙИ РЎЗАСИ

CАВОЛ: Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани қачондан бошлаб тутилади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шаввол ойидаги олти кунлик рўзани Рамазон ҳайитининг эртасидан бошлаб тутган афзал. Шунингдек шаввол ойи давомида тутса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
savollar.muslim.uz

❗️Яқинларингизга ҳам улашишни унутманг!

Эслатинг !... Зеро эслатма мўминларга манфаат етказур...

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ПУЛ ЭВАЗИГА УРУШДА ҚАТНАШИШ

CАВОЛ: Ҳозирги кунда Россияда пул эвазига эмигрантларимизга урушда қатнашиш учун шартнома таклиф қилиняпти экан. Агар ушбу урушда фуқароларимиз ҳалок бўлсалар қандай ажрга эга бўладилар? Яьни шаҳидлик мақомини оладиларми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Асло шаҳидлик мақомида бўлмайдилар. Аксинча гуноҳи азимга қоладилар. Ҳаргиз бундай урушларда ёлланма аскар сифатида иштирок этмасинлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Каналга уланиш:
                                      
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АЗОН АЙТИЛГАНДА АЁЛЛАР

САВОЛ: Ассалому алайкум! Аёллар азон овозини эшитганда нима дейиши ёки нима қилиши керак?

ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Қуйидаги дуо эркагу-аёлга бир хил. Азоннинг дуосини ўқиш аёлларга ҳам суннат. Дуони араб тилидагисини ўқиш керак. Шунча йиллардан бери азон айтилади, дуо қилинади. Лекин суннатга мувофиқ дуо қилишда камчиликлар учрайди. Азон айтишда ҳам камчилик ва хатоларга йўл қўйилади.

عَنْ أَبِي سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ إِذَا سَمِعْتُمُ النِّدَاءَ فَقُولُوا مِثْلَ مَا يَقُولُ الْمُؤَذِّنُ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَزَادَ غَيْرُ الْبُخَارِيِّ ثُمَّ صَلُّوا عَلَىَّ، فَإِنَّهُ مَنْ صَلَّى عَلَيَّ صَلَاةً صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ بِهَا عَشْرًا، ثُمَّ سَلُوا اللهَ لِي الْوَسِيلَةَ، فَإِنَّهَا مَنْزِلَةٌ فِي الْجَنَّةِ لَا تَنْبَغِي إِلَّا لِعَبْدٍ مِنْ عِبَادِ اللهِ، وَأَرْجُو أَنْ أَكُونَ أَنَا هُوَ، فَمَنْ سَأَلَ اللهَ لِيَ الْوَسِيلَةَ حَلَّتْ لَهُ الشَّفَاعَةُ
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Қачон азонни эшитсангиз, муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».

Бешовлари ривоят қилишган. Бухорийдан бошқаси:«Сўнгра менга салавот айтинглар, чунки ким менга бир салавот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн салавот айтади. Кейин менга Василани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан биттасигагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Василани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган.
عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ مَنْ قَالَ حِينَ يَسْمَعُ النِّدَاءَ اللَّهُمَّ رَبَّ هَذِهِ الدَّعْوَةِ التَّامَّةِ، وَالصَّلَاةِ الْقَائِمَةِ، آتِ مُحَمَّدًا الْوَسِيلَةَ وَالْفَضِيلَةَ، وَابْعَثْهُ مَقَامًا مَحْمُودًا الَّذِي وَعَدْتَهُ، حَلَّتْ لَهُ شَفَاعَتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا مُسْلِمًا
Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким азонни эшитганидан кейин «Аллоҳумма, Робба ҳазиҳид даъватит-тааммати вас-солатил қоимати аати Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабъасҳу мақоман маҳмудан аллазии ваъадтаҳу», деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлур», дедилар».Бешовларидан фақат Муслим ривоят қилмаган.Ушбу ҳадиси шарифда келган дуонинг маъноси қуйидагича: «Аллоҳим! Эй ушбу тугал даъватнинг ва қоим бўладиган намознинг Робби! Муҳаммадга Василани ва фазилатни бергин. Ҳамда уни Ўзинг унга ваъда қилган мақоми Маҳмудда қайта тирилтиргин». «Васила» жаннатдаги олиймақом манзила эканлиги ҳадисда зикр қилинди.«Мақоми Маҳмуд» – мақталган мақом эса Аллоҳ таолонинг «Шоядки, Роббинг сени Мақоми Маҳмудда қайта тирилтирса» ояти ила Аллоҳ таоло томонидан Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваъда қилинган. Мақоми Маҳмуд – буюк шафоат мақомидир.Демак, қиёмат куни Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига мушарраф бўлайлик, десак, азондан кейин ушбу дуони ўқиб юришимиз керак бўлади. Бошқа бир ривоятда «иннака лаа тухлифул мииъаад» қўшимча қилинган.
عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الدُّعَاءُ لَا يُرَدُّ بَيْنَ الْأَذَانِ وَالْإِقَامَةِ» رَوَاهُ أَصْحَابُ السُّنَنِ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар».«Сунан» соҳиблари ривоят қилишган.Ушбу вақт дуо тўсиқсиз қабул қилинадиган вақтлардан биридир, чунки бу вақт шарафли вақтдир. Шунинг учун ҳам азон билан иқоманинг орасида чин қалбдан, қабул бўлишига тўла ишониб, шартларини келтириб дуо қилиш лозим. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АППАРАТДА СЎЙИЛГАН ПАРРАНДА ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?

CАВОЛ: Парранда фермаларида қайчи билан ёки бошқа замонавий аппаратларда сўйилган парранда гўштлари ҳалол ҳисобланадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
“Бисмиллаҳ”ни ҳар бирига айтиб тиғли нарса билан сўйса ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ҲАЙЗЛИ ВАҚТДА НИКОҲ ЎҚИЛИШИ

CАВОЛ: Келин ҳайзли вақтда никоҳ ўқилиши мумкинми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Никоҳ вақтида никоҳланувчилар ёки гувоҳларнинг таҳоратли бўлиши шарт қилинмаган. Аслида никоҳнинг икки рукни бўлиб, биринчиси ижоб-қабул (никоҳланувчиларнинг ушбу никоҳга розиликлари), иккинчиси гувоҳлар (энг камида икки эркак киши, агар икки эркак топилмаган тақдирда энг камида бир эркак ва икки аёл). Маҳр — никоҳнинг шартларидан.

Демак, никоҳ мажлисида мазкур рукнлар топилса ва никоҳланаётган аёл ҳайз кўрган бўлса ҳам, ушбу никоҳ тўғри бўлади. Лекин ҳайз тугамагунча эр-хотин жинсий алоқа қилмай туришади. Келин-куёвлар ноқулай ҳолатда қолмаслиги учун тўй ташкилотчилари бу жиҳатларга ҳам эътибор қилишлари тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


🔈 Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАҲОРАТДА МУСТАҲАБ АМАЛИ МУҲИММИ?

CАВОЛ: Таҳоратда мустаҳаб амали муҳумми? Чунки биз тамонларда шароит йўқлиги сабаб бу ишда қийналяпман.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз саволда “мустаҳаб амали”, деб юритган нарса фиқҳий китобларимизда “сув билан истинжо қилиш” яъни, сув билан нажосатни кетказиш”, дейилади. Сув билан истинжо қилиш фақатгина олд ва орқа авратлардан нажосат чиққанда қилинади. Бу масаласида кўпинча хатога йўл қўйиладиган жойи шуки, баъзи таҳорат қилмоқчи бўлган одамлар ҳожатга бормаса ҳам албатта олд ва орқа авратларини ювиш шарт деб тушунадилар ва ҳар таҳорат олиш пайтида сув билан аврат аъзоларини ювадилар. Натижада қисқа муддатда турли касалликларга чалиниб, ибодат қилишни ўзларига қийин қилиб оладилар.

Аслида, бавл ёки катта ҳожат қилган киши нажосат чиққан жойнинг ўзини ювиши кифоя қилади. Муҳими баданни нажосатдан покланса бўлди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔈 Каналимизга обуна бўлинг!

https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

КИШИ ЎЗИГА ДАМ СОЛИБ ЮРИШИ

CАВОЛ: Киши ўзига дам солиш керак бўлса ёки фарзандларига, "йўқ барибир кучингиз етмайди, бўйнига олган домлалар дам солади" деган фикр тўғрими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон одам ўзига ҳам вояга етмаган фарзандларига ҳам дам солиб юриши зарур. Бунинг учун эрталаб ва кечқурун Оят ал-курсий, Ихлос, Фалақ ва Нос каби Руқия учун ўқиладиган сура ва оятларни ва айрим дуоларни ўқиб қўйиши керак. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ёш болаларга қуйидаги дуоларни ҳам ўқиганлар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُعَوِّذُ الْحَسَنَ وَالْحُسَيْنَ يَقُولُ: أُعِيذُكُمَا بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ كُلِّ شَيْطَانٍ وَهَامَّةٍ وَمِنْ كُلِّ عَيْنٍ لَامَّةٍ، ثُمَّ يَقُولُ: كَانَ أَبُوكُمْ يُعَوِّذُ بِهِمَا إِسْمَاعِيلَ وَإِسْحاَقَ عَلَيْهِمُ السَّلَامُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ بِسَنَدٍ صَحِيحٍ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: «Уъийзукумаа бикалимаатиллаҳит-тааммаҳ. Мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ. Ва мин кулли айнин лааммаҳ» дер ва сўнгра: «Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди», дер эдилар».

Бу гап мижозлари камайиб кетишидан қўрққан ва дам солишни ўзига касб қилиб олганларнинг даъвоси.

Тўғри айрим ҳолларда касаллик кучлироқ бўлганда, масалан, жин таъсир қилганда, сеҳр қилинганда ва шу каби ҳолатларда махсус малакали, илмли олимлар ўқийди. Чунки бу ишлар махсус тайёргарлик ва алоҳида илм талаб қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
.

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domlа
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Янги уйга кўчиб чиқилганда

CАВОЛ
: Ассалому алайкум! Янги уйга кўчиб ўтишда қандайдир дуолар ёки амаллар қилиш жоизми? Жоиз бўлса улар қайсилар? Жавоб учун раҳмат! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.

ЖАВОБ: Ваалайкум ассалом! Хурсандчилик сифатида зиёфат қилиб беришингиз мумкин. Уйнинг обод бўлиши намоз, тиловати Қуръонлар билан бўлади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Тахоратни 2 жойда одо этиш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Шароит бўлмаса 1. Тахоратни бир жойда олиб, оёқларни 2-қаватга чиқиб яъни бошқа жойга чиқиб ювиб тахоратни якунлаш мумкинми? 2. Бир тахоратни икки жойда олиш мумкин бўлса оралиқдаги вақти қанча бўлиши керак?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! 1). Мумкин.

2). Таҳоратда пайдарпайлик, яъни таҳорат асносида бошқа ишлар билан машғул бўлмаслик суннатдир. Оёқни бошқа жойда ювмоқчи бўлса ва суннатнинг ҳам савобини олмоқчи бўлса ювилган аъзо мўътадил ҳавода қуриб қолишига қанча вақт кетса ўшанча вақтдан ошириб юбормасин. Ундан ошиб кетса суннатни тарк қилган бўлади, аммо таҳорати дуруст бўлаверади. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Тортга шам ёқиб пуфлаш

САВОЛ: Ассалому алайкум! Туғилган кунда шам ёқиб пуфлашади ва ният қилишади. Уларни бу амали ҳозир кенг тарқалган. Бу амал қанчалик хатарли?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир.

Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Ушбу ривоятнинг «Либос китоби»да келиши ҳам бежиз эмас. Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда.

Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.

Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак.

Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

АСР НАМОЗИДАН КЕЙИН ЖАНОЗА ЎҚИШ?

CАВОЛ: Бизда аср намози вақти кириши билан асрни ўқиб кейин жаноза намозини ўқишади. Асрдан кейин токи шом ўқилгунича намоз ўқиш макруҳ эканку?


ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.
Мўътабар фиқҳий манбаларимизда асрдан кейин жаноза намози ўқиш жоиз экани ва бу ҳолатда макруҳлик йўқлиги айтилган. Жумладан Ҳидоя китобида бундай дейилади:

وَيُكْرَهُ أَنْ يَنْتَفِلَ بَعْدَ الْفَجْرِ حَتَّى تَطْلُعَ الشَّمْسُ وَبَعْدَ الْعَصْرِ حَتَّى تَغْرُبَ وَلَا بَأْسَ بِأَنْ يُصَلِّيَ فِي هَذَيْنِ الْوَقْتَيْنِ الْفَوَائِتَ وَيَسْجُدَ لِلتِّلَاوَةِ وَيُصَلِّي عَلَى الْجِنَازَةِ
“Бомдод вақти киргандан кейин қуёш чиққунича, асрдан кейин қуёш ботгунича нафл намоз ўқиш макруҳ. Аммо ушбу икки вақтда қазо намозлар, тиловат саждаси ва жаноза намози ўқишнинг зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

МАСЖИДНИНГ АЗОНИ ЭШИТИЛМАСА

CАВОЛ: Бизнинг масжидимиз туман марказида, Азон 5 вақт айтилади. Лекин биз четроқда турганимиз учун бир хил вақтлари эшитилмай қолади. Айтингчи биз намозимизни азон билан бошлашимиз керакми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар уйингиз бир вақт бўлса ҳам азон овози эшитиладиган ҳудудда жойлашган бўлса уйда бирор фарз намозини ўқимоқчи бўлсангиз азон айтмасдан ўқишингиз ҳам мумкин. Аммо азон айтсангиз фазилат бўлади. Бордию масжиднинг азони эштилмаса азон ва такбирни тарк қилиш макруҳ, ўзингиз эшитадиган даражада айтсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

БОҒЧАДАН ОЗИҚ-ОВҚАТ ОЛИБ КЕЛИБ ОИЛАМГА ЕДИРГАНМАН

CАВОЛ: Мен 20 йил аввал болалар боғчасида ошпаз бўлиб ишлаганман. Ўша вақтларда боғчадан озиқ-овқат олиб келиб оиламга едирганман. Шу қилган гуноҳимни тўғрилаш учун қандай йўл тутсам бўлади?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Дарҳақиқат болалар боғчаларига ажратилган маҳсулотларнинг барчаси боғчада тарбияланаётган болаларнинг хаққидир. Аммо ўша муассасадаги ходимларга ҳам ундан истемол қилишга маъмурият тарафдан рухсат берилган бўлса, рухсат берилган миқдорча истемол қилиш жоиз, ундан ортиғи жоиз эмас. Чунки ўзгалар молини розилигисиз истемол қилиш, ўзлаштириш ҳалол эмас. Бироқ билиб билмасдан ундан истемол қилинган ёки ўзлаштирилган бўлса, албатта унинг ўзини ёки қийматини қайтариш керак бўлади.

Саволда сўралган ҳолатда ҳам оила учун олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотларини миқдорини имкон қадар аниқ эслаб, айни шу маҳсулотнинг ўзини ёки бугунги кундаги қийматини ўша боғчага қайтариш керак бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

CАВОЛ: Закотни 2 ёки 3 га бўлиб берса бўладими? Aйтайлик, закот бераётган киши ҳисобидан 1.5 млн сўм (40/1)ажратилди. Шуни муҳтожлардан уч кишига 500 минг сўмдан берса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, албатта бўлади. Ажратилган закотни бир неча кишига бўлиб бериш жоиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.


♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla