«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.17K subscribers
2.57K photos
1.07K videos
22 files
4.04K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Онанг кетса савлатларинг кетгайдир,
Отанг кетса давлатларинг кетгайдир.
Шу иккала қўрғонингдан айрилсанг,
Манглайдаги зар хатларинг кетгайдир. 😢


Ота-Оналаримизни Аллоҳим паноҳида асрасин!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

Тортга шам ёқиб пуфлаш

САВОЛ:
Ассалому алайкум! Туғилган кунда шам ёқиб пуфлашади ва ният қилишади. Уларни бу амали ҳозир кенг тарқалган. Бу амал қанчалик хатарли?

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом!

وَلِأَبِي دَاوُدَ وَالطَّبَرَانِيِّ: مَنْ تَشَبَّهَ بِقَوْمٍ فَهُوَ مِنْهُمْ

Абу Довуд ва Табароний қилган ривоятда: «Ким бир қавмга тақлид қилса, у ўшалардандир», дейилган.
Шарҳ: Ўз қавми, ўз дини ва урф-одати туриб, бошқаларнинг турмуш тарзини, кийиниш ва ҳаётдаги бошқа нарсаларини устун қўйиб, жон-жаҳди билан уларга ўхшашга ҳаракат қилиш одамга ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўша одам «ҳар кимга ниятига яраша» қоидасига биноан ўзи тақлид қилган қавмдан бўлади. Кофирларга ўхшашни орзу қилиб уринган бўлса, кофирлардан бўлади. Фожирларга ўхшашга ҳаракат қилган бўлса, фожир бўлади ва ҳоказо...

Ислом уммати Аллоҳ таоло юборган таълимотларнинг энг мукаммалига, ҳар бир замон ва ҳар бир маконга муносиб таълимотга раво кўрилган умматдир. Аллоҳ таоло бу умматни бошқа барча умматлар устидан шоҳид қилиб қўйгандир. Аллоҳ таоло бу умматга ҳар бир нарсада ўзига хосликни бериб қўйгандир.

Шунинг учун ҳам бу умматга ўзидан бошқаларга ўхшашга ҳаракат қилиш, ўзига Аллоҳ таоло осмондан тушириб берган нарсани қўйиб, бошқа миллатлар ердан чиқарган нарсаларга ҳавас қилиш мутлақо тўғри келмайди.

Ушбу ривоятнинг «Либос китоби»да келиши ҳам бежиз эмас. Кўриб турибмизки, бунда фақат кийим ҳақида эмас, балки умуман ташқи қиёфани қандай тутиш кераклиги ҳақида ҳам сўз кетмоқда.

Соқол-мўйлабни қандай қўйишдан тортиб ҳаром тукларни қиришгача, улама сочдан тортиб, тирноқни олишгача сўз юритилмоқда. Демак, ташқи қиёфа маданиятида ҳам ҳар ким ўзлигини унутмаслиги керак. Эркак киши эркаклигини, аёл киши аёллигини. Мусулмон мусулмонлигини.

Эркаклар аёлларни бошқалардан ажратиб турадиган, уларнинг аёллигини билдирувчи белги, аломат бўлган кийимларни киймаслиги, аёлларга хос бўлган ташқи қиёфа маданиятини ўзига раво кўрмаслиги керак.

Худди шунингдек, мусулмонлар бошқа миллатларга хос бўлган, уларни мусулмонлардан ажратиб турадиган нарсаларда уларга тақлид қилмасликлари лозим. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#sarhisob

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2023 йилда амалга оширилган асосий ишлар сарҳисоби


O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati


MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

https://t.me/boxodirxoji_domla
Forwarded from Мадумаров Баходир
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сиқилма...

"Меҳнат қилдинг, тинмадинг,
Етганича имконинг.
Ўзинг учун ҳам яша,
Ғаниматдир ҳар онинг".
Audio
Ушбу сўзларни кимга айтишни истардингиз.

Агар шу сўзларни айта оладиган яқин инсонингиз бўлса, унга жўнатинг...

У инсон сиз учун кадрлидир...

꧁꧂🕌꧁꧂

https://t.me/boxodirxoji_domla
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эй Аллоҳим!
Бошимиздан турли мусибат, офатларни даф эт, фитналардан омон сақла, ишларимизни ўнгла! Бугунги кунимизни барокатли қилгин! 🤲

Хайрли тонг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Ҳадис

Ҳавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир манзилга тушиб «Аъузу бикалиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ», деб айтса, тоинки бошқа манзилга кўчгунича бирор нарса зарар етказа олмайди», деб айтдилар.

Маъноси: «Аллоҳимнинг ҳамма калималари билан У яратган нарсаларнинг ёмонлигидан паноҳ тилайман».

Имом Муслим ривоятлари.

https://t.me/boxodirxoji_domla
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Янги бир кун эзгу ният, яхши тилаклар билан бошланиши лозим. Чунки тилаклар дуоларга айланади. Ихлосла қилинган дуолар эса ижобат бўлади, иншааллоҳ!..

Аллоҳим хайрли дуоларингизни мустажоб қилсин, кунингиз файзу баракотли ўтсин!!!
🍃РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ФАРЗАНДЛАРИ:

1. Қосим.
  17 ой умр кўрганлар.

2. Зайнаб розияллоҳу анҳо. 31 йил умр кўрганлар.

3. Руқайя розияллоҳу анҳо. 22 йил умр кўрганлар.

4. Умму Кулсум розияллоҳу анҳо. 28 йил умр кўрганлар.

5. Фотима розияллоҳу анҳо. 29 йил умр кўрганлар.

6. Тоҳир (Тоййиб, Тоҳир). 1 ёшга яқин йил умр кўрганлар.

7. Иброҳим (Оналари Мория розияллоҳу анҳо). 18 ой йил умр кўрганлар.

📚"Расулуллоҳ ва аҳли байт" китобидан.

https://t.me/boxodirxoji_domla
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки таҳорат қилса ва уни чиройли тарзда адо этса, унинг жасадидан хатолари чиқиб кетади. Ҳаттоки тирноқлари остидан чиқиб кетади», - дедилар.

📚(Имом Муслим ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким таҳорат қилиб бўлиб: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», - дедилар.


https://t.me/boxodirxoji_domla
«ШИФО ОЯТЛАРИ»

        «Шифо» сўзи қатнашган олтита оят шифо оятлари, дейилади. Ривоят қилинишича, Абулқосим Қушайрийнинг фарзанди оғир касал бўлиб қолганда унга шифо оятлари ўқилган. Натижада бемор тезда соғайиб кетган.

        Шифо оятлари қуйидагилар:


وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ
   1. Мўмин қавм дилларига шифо - ором беради.
   (Тавба сураси, 14-оят).


وَشِفَاء لِّمَا فِي الصُّدُورِ
   2. Дилларидаги нарсаларга шифо.
   (Юнус сураси, 57-оят).


فِيهِ شِفَاء لِلنَّاسِ
   3. Унда одамлар учун шифо бордир.
   (Наҳл сураси, 69-оят).


وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ
   4. Биз мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қиламиз.
   (Исро сураси, 82-оят).


وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ
   5. Касал бўлган вақтимда Унинг Ўзи менга шифо беради.
   (Шуаро сураси, 80-оят).


قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ آمَنُوا هُدًى وَشِفَاء
   6. Айтинг: «(Қуръон) имон келтирган зотлар учун ҳидоят ва шифодир»
   (Фуссилат сураси, 44-оят).

   «Қуръон - қалблар шифоси» китобидан.


https://t.me/boxodirxoji_domla
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг энг катта ўғиллари исми нима?
Anonymous Quiz
33%
Иброҳим
65%
Қосим
2%
Тоҳир
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!
Гарчи Уҳуд тоғича қарзингиз бўлса ҳам...

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуга шундай дедилар: “Эй Муъоз, сенга бир дуо ўргатайми? Агар шу дуони қиладиган бўлсанг, Уҳуд тоғича қарзинг бўлса ҳам, Аллоҳ таоло у қарзингни адо қилишда ёрдамчинг бўлади”, – деб қуйидаги дуони таълим берганлар.

اللهم مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَنْ تَشَاء وَتَنْزِعُ الْمُلْكَ مِمَنْ تَشَاء وَتُعِزُّ مَنْ تَشَاء وَتُذِلُّ مَنْ تَشَاء بِيَدِكَ الْـخَيْـر إِنَّكَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ . رَحْـمَانَ الدُّنْيَا وَالْآخِرَةِ وَ رَحِيمَهُمَا تُعْطِي مَنْ تَشَاء مِنْهَا وَ تَمْنَعُ مَنْ تَشَاء ، اِرْحـَـمْنِـي رَحْـمَةً تُغْنِينِـي بِهَا عَنْ رَحْمَةِ مَنْ سِوَاكَ.

Дуо: Аллоҳумма, мааликал мулки туътил мулка ман ташаа ва танзиъул мулка минман ташаа. Ва туъиззу ман таша ва тузиллу ман ташаа. Биядикал хойр. Иннака ъала кулли шайин қодиир. Роҳмаанад дунйаа вал ахироҳ. Ва Роҳиимаҳумаа. Туътии ман таша минҳаа ва тамнаъу ман ташаа. Ирҳамнии роҳматан, туғниинии биҳаа ъан роҳмати ман сиваак.

Маъноси: Аллоҳим, барча мол-мулкларнинг ягона соҳиби ўзингсан. Хоҳлаганинга мол-мулкни берасан, хоҳлаганингдан уни оласан. Хоҳлаганингни азиз қиласан. Хоҳлаганингни хор қиласан. Яхшилик сенинг қўлингдадир. Сен барча нарсага қодир Зотсан. Сен дунё ва охиратда раҳмат соҳибисан. Хоҳлаган бандангни Ўз раҳматинг ила сийлайсан. Хоҳлаган банданг бу бахтдан мосуво бўлади. Аллоҳим, менга Сендан бошқани марҳаматига ҳожат қолдирмайдиган раҳматингни бергин.

📍Яқинларингизга  ҳам улашинг!
🌱Эслатинг! Зеро эслатма мўминларга манфаат берур.🍃
https://t.me/boxodirxoji_domla
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам у дунёю бу дунё овқатларнинг олийси деб нимани айтганлар?
Anonymous Quiz
75%
Хурмони
13%
Гўштни
12%
Сутни