«ЭСКИ ҚОВУНЧИ» ЖОМЕ МАСЖИДИ
1.18K subscribers
2.71K photos
1.22K videos
23 files
4.26K links
𝓐𝓵𝓵𝓸𝓱𝓾𝓶𝓶𝓪 𝓼𝓸𝓵𝓵𝓲𝓎 𝓪'𝓵𝓪 𝓼𝓪𝔂𝓲𝓭𝓲𝓷𝓪 𝓜𝓾𝓱𝓪𝓶𝓶𝓪𝓭.

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Эски қовунчи» жоме масжиди диний-маърифий расмий телеграм канали.
Download Telegram
#Қуръонга_муҳаббат

Имом Абу Ҳанифанинг ўғиллари Ҳаммод «Фотиҳа» сурасини ёд олди. Имом ўғилларининг устозига ҳадя ўлароқ 500 динор бердилар (ўша пайтда бир динорга битта қўй берарди). Устоз «Фотиҳа» сурасидек кичик сура учун буни жуда кўп ҳисоблади. Шунда имом Қуръоннинг ҳурмати учун: «Берган таълимингизни кам санаманг. Олинг, биз бундан ҳам кўпини беришимиз керак эди», дедилар.

@quranuz_kanali

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Қуръон нафсга намунча ҳузурбахш бўлмаса! У разолатдан тўсувчи, шак шубҳалардан сақловчи, ҳайратдан сокинликка олиб борувчи, ўқиган одамнинг моддий ва нафсий эҳтиёжини қондирувчи Китобдир.

Шайх Муҳаммад Ғаззолий

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Ҳар бир ишда янгиликни хоҳлаймиз. Янги телефон оламиз, машинани янгилаймиз, янги кийим киямиз ва ҳоказо. Лекин намозда Фотиҳадан кейин доим ўша илк бор ёдлаган кичик сураларимизни қайта-қайта ўқийверамиз. Яна хушуъ етишмайди деб шикоят ҳам қилиб қўямиз…

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Имрон ибн Муслимнинг вафотидан кейин қизи тушида кўрди ва: «Эй отажон, бизни тарк этганингиздан буён аҳволингиз қандай», деб сўради. «Жуда яхши, қизалоғим, бизга жаннатдаги ризқимиз ҳар куни кўрсатилиб турибди», деб жавоб берди. «Бунга сизни нима эриштирди», деб сўраган эди, «Солиҳ ният ва Аллоҳнинг Китобини кўп тиловат қилганим», деб жавоб берди.

Асбаҳоний «Ҳулятул авлиё» китобидан

@quranuz_kanali

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Фарзандингизда Қуръонга бўлган муҳаббатни қандай уйғотиш мумкин?

1. Унинг олдида Қуръон тиловат қилинг. Чунки фарзанд ота-онасини ўзига намуна қилиб олади.
2. Унга ўз исми ёзилган махсус мусҳаф ҳадя қилинг.
3. Тиловат қилаётганида овозини ёзиб олинг ва уни чиройли иборалар билан мақтанг.
4. Маълум қисмни ёд олгандан кейин совғалар билан рағбатлантиринг.
5. Уйқуга кетаётганида Қуръондаги қиссалардан ўқиб беринг.
6. Унинг олдида Қуръонга ҳурмат кўрсатинг, Қуръонни улуғланг.
7. Қуръон ҳофизларини унинг ёнида мақтанг.
8. Шу тариқа қалбида Қуръонга бўлган муҳаббатни оширинг.

Файз Сариҳ

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Солиҳлардан бирига: «Қуръондан кунига қанча (оят) ўқийлик?» дейишди. У зот: «Қанча бахт-саодат хоҳласанг, шунча», деди.

@quranuz_kanali

•••┈┈•┈••⊰✿🍃🌸🍃✿⊱••┈•┈┈•••
🍃Яқинларингизга ҳам улашинг!
Каналимизга обуна бўлишни унутманг!


https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

«Аллоҳнинг китобидан ҳоли бўлган уй энг фақир уйдир».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Доктор Саъд Хаслон дейди: “Қуръони Каримнинг ҳарфларининг адади 323 671 та дейилади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда келишича, “Кимки (Қуръондан) бир ҳарф ўқиса, унга ўнта ҳасанот битилади”. Бу шуни англатадики, ким Қуръонни бир марта тўлиқ хатм қилса, унга 3 миллиондан ортиқ (аниқроғи, 3 236 710та) ҳасанот битилиши умид қилинади. Бунга эса Аллоҳ муваффақ қилган бандагина эриша олади”.

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domlа
#Қуръонга_муҳаббат

Хаввос раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Мен нафсимга: «Эй нафс, Қуръонни худди Аллоҳдан эшитгандек, Аллоҳ сенга хитоб қилаётгандек ўқи», дедим. Шунда нафсим ҳаловат топди».

@quranuz_kanali

https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

«Қуръон ўқиган, ҳукмларига биноан яшаган, уни эъзозлаган мўминлар учун Каломуллоҳ дунёда шифо, охиратда раҳматдир. Қуръондан юз ўгирадиганлар, унга паст назар билан қарайдиганлар учун сўқирлик, ҳасрат-надомат, зулматдир».

Имом Мотуридий, «Таъвилоту аҳлис сунна»

@quranuz_kanali

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla
#Қуръонга_муҳаббат

Ўтиб борар ажиб умр карвони,
Жон дўстим, унутма, амал замони.
Дунё ташвишини бир ёнга ташла,
Қуръонни олгину, ўқишни бошла!

@quranuz_kanali

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!
👇👇👇
https://t.me/boxodirxoji_domla