Bong.uz I Расмий канал
222 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#давр_ҳикмати

Профессор бир талабани курсига чиқариб қўйиб, ундан ўтган дарсни айтиб беришини сўради.

Сўнг стол устига чиқариб, ўтган маърузани айтишни сўради.

Шундан кейин домла стол устига бир табуретка қўйиб, унинг устига чиқиб дарсни айтишини сўради.

Бу ҳолатда талаба тушиб кетмаслик учун мувозанатни бошқаришга уринса-да, нима деётганини ўзи ҳам билмай, сафсата сўқий бошлади.

Устоз бу ҳодисадаги асосий мақсадни билдириш билан дарсни якунлади:

— Киши юқорига кўтарилгани сари, тутуруқсиз гапларни гапириб, сафсата сўқий бошлайди. Чунки, мия оғиздан чиқаётган сўзларга эмас, баландликдан тушиб кетмасликка диққат қаратади. Шу сабабдан ўзини юқорида деб биладиганлар бемаъни сафсаталар сўқиб, шарманда бўлишади.

https://t.me/bonguz1