Bong.uz I Расмий канал
232 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#карикатура

«Бизнес тренер»лар ҳақида қисқача...


https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Йил шантажи» — Самарқндда ички ишлар ходими ўз погонини ўзи юлиб олиб, аёл кишига туҳмат қилган

Маълумотларга қараганда, ушбу аёлга нисбатан мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан айбдор деб топилган. Далил сифатида эса ходимнинг хизмат кийими ва воқеа акс этган диск келтирилган.

P.S. Судьялар шу видеони кўриб, аёлни айбдор деб топган бўлса... Яшасин, одил суд!


https://t.me/bonguz1
#тезкор

⚡️⚡️⚡️Президент фармони билан шу йилнинг 1 июнидан бюджет ташкилотлари ходимлари иш ҳақи миқдори 12% миқдорида оширилган.

Унга кўра, 1 июндан:

Ўзбекистон ҳудудида энг кам иш ҳақи миқдори ойига 920 минг сўм;
Базавий ҳисоблаш миқдори — 300 минг сўм этиб белгиланган.


https://t.me/bonguz1
"Дунё бўйлаб" телеканалининг тўлиқ рус тилига ўтиши ва каналда ўзбек тилида маълумот узатиш умуман тўхтатилиши ҳақида "Дарё.уз" материал эълон қилди. Унда канал ходимларининг сўзларидан англашилган қуйидаги ҳолатлар эътиборли:

1. Топшириқ "юқоридан" келади, "Юқори" ким, қайси ташкилот экани номаълум.

2. Нимага? деган саволга аниқ ва тўлиқ жавоб бўлмайди. (Асл сабаблар, мотивлар, асослар билан таниша олмайсиз. Тахмин, гумонлар қилиб юраверасиз).

3. Жамоатчиликка ҳисоб ва тушунтириш берилмайди. (Шундай қарор қабул қилинди, энди шундай бўлади, дейилади, тамом).

4. Қонунчиликка кўпам риоя қилинавермайди (масалан, Президент қарорида белгиланган тартиб қандайдир концепция билан ўзгартирилади).

Бу фақат "Дунё бўйлаб" телеканалининг тили ўзгариши муаммоси эмас. Бу умуман маъмурий буйруқбозлик отлиғ чуқур илдиз отган муаммоимиз.

Доим юқорида саналган унсурлар билан намоён бўлади, эслаб қолинг.

https://t.me/bonguz1
#давр_ҳикмати

Профессор бир талабани курсига чиқариб қўйиб, ундан ўтган дарсни айтиб беришини сўради.

Сўнг стол устига чиқариб, ўтган маърузани айтишни сўради.

Шундан кейин домла стол устига бир табуретка қўйиб, унинг устига чиқиб дарсни айтишини сўради.

Бу ҳолатда талаба тушиб кетмаслик учун мувозанатни бошқаришга уринса-да, нима деётганини ўзи ҳам билмай, сафсата сўқий бошлади.

Устоз бу ҳодисадаги асосий мақсадни билдириш билан дарсни якунлади:

— Киши юқорига кўтарилгани сари, тутуруқсиз гапларни гапириб, сафсата сўқий бошлайди. Чунки, мия оғиздан чиқаётган сўзларга эмас, баландликдан тушиб кетмасликка диққат қаратади. Шу сабабдан ўзини юқорида деб биладиганлар бемаъни сафсаталар сўқиб, шарманда бўлишади.

https://t.me/bonguz1
Ўзбек олимлари Усмонлилар империясининг тарихий архивини ўрганиш имконига эга бўлдилар

Туркиянинг TURKTAV жамғармаси ўзбекистонлик тадқиқотчиларга Усмонли империясининг тарихий архивларига кириш имкониятини тақдим этди. Эндиликда ўзбек олимлари Ўзбекистон тарихига оид бир қатор ҳужжатларни тиклашлари мумкин бўлади.

Шунингдек, фонд томонидан Ўзбекистон тарихига оид қўлёзмаларнинг асл нусхалари "Ипак йўли" институтининг кутубхонасига топширилди.


https://t.me/bonguz1
#Ривоят

ФАЛОКАТДАН ОЛИНГАН САБОҚ

Денгизчилардан бири Тинч океанида фалокатга учраган кема аҳлидан омон қолган биргина одам бўлиб, қайиқда йигирма бир кун сув ўртасида қолиб кетди. Уни қутқариб олишганида, оёқлари тупроққа текканида, одамлар: “Бу воқеадан олган энг катта ибратингиз нимада бўлди?”, деб сўрашди. Шунда у: “Бу кўргуликдан олган энг катта сабоғим шу бўлдики, кишининг жони соғ, олдида ичишга яроқли чучук сув ва кифоя қилгулик таом бўлса, ҳаётдан нолишнинг асло кераги йўқ”, деб жавоб берди.

Афсуски, одамзод буни тушуниши мумкин, лекин бошидан ўтмагунича ҳис қилолмайди...


https://t.me/bonguz1
##Мулоҳаза

Андижон вилояти прокуроридан норози ОТА!

"Салом! Яхшимисиз?

Менинг ўғлим Андижон вилоят Прокуратурасининг туман-шахар бўлимларидан бирида ишлайди, қонунда ҳамда иш ҳаққи тўланиши бўйича уларга иш вақти соат 09:00 дан 18:00 гача белгиланган бўлсада, бироқ раҳбарияти ҳар куни соат кечаси 23:00-00:00 га қадар ишлатади.

Шанба-якшанба дам кунлари бўлишига қарамасдан ва ойлик иш хаққи ушбу кунларга тўланмасада, ушбу кунлариҳам ишга чақириб ишлатишади, нима прокуратура ходимларини мехнат қонунчилиги буйича дам олиш кунлари дам олишига ва оиласи хамда фарзандларини тарбияси билан шугиланишига рахбарияти вақт бермайдими?

Зомбими улар? Ўзбекистонда Прокуратура органи энг катта қонун ҳимоячиси бўлса, бироқ узи меҳнат қонунларига амал қилмаябдию, ёки ушбу тизимни харбийлаштириб, дам олиш кунларихам ишлатиб, шунга кўра иш хаққи тулаш керак эмасми?

Шу мурожаатимни каналда ёритиб беринг."

П/С: Андижон вилоят прокурори балки бу дилномани ўқиб тизимдаги бу қонунбузилишини бартараф этар. Сиёсий ирода намоён этиб ўз сўзини айтар. Вақт олий ҳакам!

@ kompramant


https://t.me/bonguz1
⚡️ ОТМларга қабул квоталари лойиҳаси эълон қилинди

▪️ Қарор лойиҳасига кўра, 2022/2023 ўқув йили учун:

▪️ бакалаврлар тайёрлаш бўйича:

кундузги таълим шаклига —76 728 нафар;
сиртқи таълим шаклига — 27 365 нафар;
кечки таълим шаклига — 2 575 нафар;
масофавий таълим шаклига— 3 610 нафар.

▫️ магистрлар тайёрлаш бўйича — 11 082 нафар.

▫️ хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларида давлат гранти асосида кадрлар тайёрлаш бўйича — 100 нафар квота ажратилади.

▪️ Белгиланишича, молиявий ва академик мустақиллик берилган ОТМларнинг Кузатув кенгашлари бир ҳафта муддатда олий таълим муассасаларига тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларини тасдиқлайди.

Бунда, тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари сони мос йўналишга белгиланган давлат гранти асосидаги қабул параметрларидан камида икки баробар кўп бўлади.


https://t.me/bonguz1
##якшанба_хандаси

- Ойижон, фаришталар учади-а?
- Ҳа қизим, учади.
- Дадам қўшни аёлни фариштам деб чақирди, у қачон учади?
- Ҳозир, 10 дақиқадан кейин учади!!!


https://t.me/bonguz1
Партиялар ўз позицияларини билдиришни бошлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, Конституциявий комиссиянинг матбуот хизмати раҳбари Одилжон Тожиев билдиришича, муҳокамаларнинг ҳозирги босқичида томонлар аниқ деталларга тўхталмай, умумий мазмунда фикр билиришмоқда, янгиланган конституцияда нимани кўришни истаёганликларини баён қилишаяпти.

Масалан, "Адолат"чилар конституцион ислоҳотлар ўтказиш партия дастурий мақсад-вазифаларига мос келишини таъкидлашган.

Экопартия эса фаоллардан таклиф ва ташаббуслар сўраб, электоратга мурожаат билан чиқди.

ХДПнинг ушбу масалага бағишлаб берган баёнотида "сиёсий иродамиз даражаси қанчалик яхлит эканлигини синовдан ўтказиш вақти келгани"га урғу қаратилади.

©️Kusherboyev


https://t.me/bonguz1
Андижонда ЙҲХБ ходимини ўлдириш билан қўрқитиб унинг хизматда фойдаландиган рация, планшети ва значогини олиб кетиб қолган ҳайдовчи ушландими?

@kompromatuzb Андижонда отасининг пулига машина ҳайдаб юрган валломатчаларни танқид қилгани бежизга эмас. Айрим ҳайдовчилар росманасига қутуриб кетган. Уларга шифокор кўмаги зарур.

Биздаги маълумотларга кўра, ана шундай қутурган жалақудуқлик ҳайдовчи Андижон вилоят ИИБ ЙҲХБ 5-сафарбарлик ортяди катта инспектори У.М.ни отвёртка билан ўлдираман дея таҳдид қилган, жисмоний куч ишлатиб инспекторнинг рацияси, хизмат кўкрак нишони (Значок) ва планшетини олиб кетиб қолган. Адашмасам ҳали ҳам қидирилмоқда! Катта эҳтиомл билан топилмаса ҳам керак!?

Ҳа айтмоқчи! Бу ҳайдовчи қўшни давлатларнинг рақамини тақиб олиб юришини ҳам биласизми? Имкон бўлса бодикамера ёзувлари билан бу қутурганни кўрсатиш керак.


https://t.me/bonguz1
ХТВ: “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари учун турли хил пул йиғимлари қатъиян тақиқланади.


https://t.me/bonguz1
##Мулоҳаза


Маҳалла раислари сайлови: сайланадиган амалдорни тайинланадиган амалдор ҳал қилади

Шу кунларда маҳалла раислигига сайловлар кетмоқда. Мана шу сайловларни кўрсам кулгим қистайверади. Жудаям юзаки сайловлар бўлиб туюлади. Бу-ку майли. Лекин бу сайловда қизиқ парадокслар бор.

Масалан, раисни тўлақонли лавозимига ўтириши учун у сайланиши керак. Лекин сайлов қандай бўлади? Бошидан айтсак. Раисликка аввало номзод кўрсатилиши керак. "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида"ги Қонун 16-моддасида одамни хурсанд қиладиган жумла бор: номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади.

Ўқилишидан жудаям демократик принципларга хос ва мос бўлиб туюлади. Тагидаги жумла эса "ие узр, биз халқ халқ деб ҳокимбуваларимизни унутиб қўйибмизку" деб айтган гапидан пушаймон еганини кўрсатади. Энг қизиғи, ҳоким ўзи тайинланадиган амалдор. У сайланадиган амалдорни номзоди билан келишади. Приколми?

Унда шундай дейилади: Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади.

Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.

Шу ўринда савол туғилади: раис сайланадими ёки тайинланадими?

Биздаги қизиқ жавоб: йўқ у сайланади, сайланишидан олдин ҳоким билан келишилинади холос🤷🏻‍♂️


https://t.me/bonguz1
#долзарб

❗️Маймун чечаги юртимизга кириб келса, янги карантин чоралари кўришга эҳтиёж борми?

Нурмат Атабеков:

— Юртимизга бу касаллик кириб келган тақдирда ҳам бирорта шифохонани мазкур касалликка мослаштириш ёки алоҳида шифохона ташкил этишга эҳтиёж йўқ. Чунки Ўзбекистонда 1980 йилдан аввал туғилганларнинг барчаси касалликка қарши эмланган. Яъни ҳозирда мамлакатимиз аҳолисининг 50 фоизида эмлаш орқали иммунитет пайдо қилинган. Биламизки, бундай ҳолатда касаллик оммавий эпидемия тарзида тарқалиб кетмайди.


https://t.me/bonguz1
Ёнгинамизда иқтисодий жиҳатидан супердавлат бор. Бу Хитой. Human.uz да хитойлик цемент компанияларидан келиши мумкин бўлган хатарлар ҳақида яхши мақола эълон қилинди.

Мақолада Хитой цемент заводлари бошқа қўшни давлатларда қилган ишлари солиштирилиб таҳлил қилинган. Бу компаниялар бизга кириб келса унинг хатарлари қуйидагича прогноз қилинмоқда:

Биринчи босқичда Хитойнинг “Бир макон, бир йўл” ташаббуси ниқоби остида Ўзбекистон ва қўшни давлатларда Xитой ҳукумати инвестицияси ёрдамида амалга ошириладиган лойиҳаларга цемент ва цемент маҳсулотлари етказиб беришни мақсад қилган.

Иккинчи босқичда эса демпинг сиёсатини қўллаган ҳолда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни синдириш кўзланган. Бунда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ё арзон нарxда ўз заводларини уларга сотишга ёки нотенг шартлар билан уларга қўшилишга мажбур бўлади.

Ва сўнгги, учинчи босқичда улар Ўзбекистон цемент бозорини тўлиқ ўз назоратига олишади ва босқичма–босқич нарxларни оширишни бошлашади.

Иқтисодиётдаги энг салбий жумлалардан бири шу демпинг. Бундан кўзланган мақсад нархларни сунъий камайтириб бозорни эгаллаш. Монополиянинг энг содиқ шотири мана шу демпинг бўлади.



https://t.me/bonguz1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌱☘️Ўзингиз учун доим вақт ажратинг. Ўзингизни севинг ва қадрланг. Атрофдан фақат яхшиликлар ахтаринг 🌟🥰
——————


https://t.me/bonguz1
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун Сенатнинг 28 майдаги ялпи мажлисида кўрилади

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йигирма олтинчи ялпи мажлисини 2022 йил 28 май куни чақириш тўғрисидаги қарор қабул қилинган.

Эълон қилинган кун тартибига кўра, “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонун ҳам юқори палатанинг ушбу мажлисида кўриб чиқилади.


https://t.me/bonguz1
“Тараққиёт стратегияси” маркази томонидан “Инсон қадри” платформаси ишга туширилди

Эндиликда, davlatdasturi.uz онлайн платформаси орқали аҳоли давлат дастурларида белгиланган чора-тадбирларнинг ижроси билан батафсил танишишлари, шунингдек, тегишли йўналиш ва унда амалга оширилиши белгиланган ишлар ижроси юзасидан ўз фикр, таклиф ва эътирозларини билдиришлари ҳам мумкин бўлади.


https://t.me/bonguz1
#табрик

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига ўз табригини йўллади


https://t.me/bonguz1