#ибрат_соҳилларида
Абу Бакр ал-Каттоний демиш:
- Тушимда беҳад гўзал бир ўспиринни кўрдим. Ундан кимлигини сўрагандим.
- Мен тақвоман, - деди.
- Қароргоҳинг қаерда? - сўрадим ундан.
- Барча маҳзун кўнгилларда, - деди.
Кўп ўтмай кўз ўнгимда қора бир хотин пайдо бўлди.
- Сен кимсан?
- Мен хасталикман.
- Истиқомат манзилинг қаерда?
- Ёлғон ҳузур-ҳаловатга банд дилларда, - деди.
https://t.me/bonguz1

ҚАЛАМ ВА ЎЧИРҒИЧ
Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман.
Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман.
Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.