Bong.uz I Расмий канал
222 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат

Агар бир пуллик одам бўлсангиз 1000 долларлик телефондан нажот кутманг

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw
#Ибрат!

Туркиялик бир мактаб ўқувчиси, етим болакай, ўқитувчисидан президент Эрдоғанга хат ёзишини ва хатда болакайнинг отаси бўлиб ота-оналар мажлисига келишини сўрайди.

Ўқитувчи хақиқаттан шундай хат жўнатади лекин агар президент келолмаса ундан хафа бўлмаслигини, у жуда банд одам ва ишлари кўплигини тушунтиради.

Президент мактабга келганда ва ўша болакайнинг васийси бўлиб мажлисга келганлигини айтганда эса хамма лол бўлиб қолади.
#ибрат

Мавлоно Жалолиддин Румий ҳазратларидан сўрашди:

- Нимага қўйлар доимий истеъмол ва қурбонлик мақсадида сўйилишига қарамай насли қирилиб кетмайди? Аксинча кўпайгани кўпайган. Вахоланки, қўйлар йилига бир ёки икки марта биттадан, баъзан иккитадан туғади. Лекин итлар сўйилмаса хам, бирдан ўнта болаласа хам кўпаймайди. Қўйлар каби сурув бўлиб кетмайди?

Мавлоно жавоб бердилар:

- Тонгга яқин вақт энг баракотли вақтдир. Бу вақтда қўйлар ҳеч ухламайди. Доим уйғоқ бўлади. Итлар эса кечаси билан санғиб, айни шу вақтда ухлаб қолиб, ғафлатда бўлади. Қўйлар тонг баракотидан бахраманд бўлишади. Итлар эса бу баракотдан бебахра қолишади. Шунинг учун қўйлар кўпайгани кўпайган. Бас, ризқингиз кенг бўлишини хохласангиз, сахарлари бедор бўлинг.


⚡️⚡️📬 bong.uz телеграм каналини кузатиб боринг!
#ибрат

Бир киши донишманддан сўради:
-Дўстингиз сиз ҳақингизда нима деганини айтайми?
-Шошма, -деди донишманд, - аввал айтмоқчи бўлган гапингни учта элакдан ўтказ...
-Учта элак?
-Бирор гапни айтишдан олдин, уни учта элакдан ўтказиш лозим. Аввал ҲАҚИҚАТ элагидан. Айтмоқчи бўлган гапинг ҳақиқат эканлигига ишончинг комилми?
-Йўқ, мен уни шунчаки эшитдим, холос.
-Демак, сен унинг рост ёки ёлғонлигини билмайсан. Энди иккинчи – ЯХШИЛИК элагидан ўтказамиз. Сен менга дўстим ҳақида бирор яхши гапни айтмоқчимисан?
-Йўқ, аксинча.
-Демак - давом этди донишманд - сен менга ҳақиқатлигини билмай туриб ёмон хабарни етказмоқчисан. Энди учинчи элакдан ўтказамиз – ФОЙДА элаги. Сенинг гапингни эшитишим шартми, у менга фойда келтирадими?
-Йўқ, ҳожати йўқ.
-Демак, -хулоса қилди донишманд, - сен етказмоқчи бўлган хабарда ҳақиқат ҳам, яхшилик ҳам, фойда ҳам йўқ экан. Унда уни менга айтиб нима қиласан?

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#ибрат_учун

Бир кун ҳаммаси яхши бўлади деймиз. Aслида бугунимиз ҳам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр ҳам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.

Aммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.

Бугунингизни қадрланг. Aслида энг яхши кун бугундир!

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#ибрат

Гарвард талабаларини руҳлантириш учун қандай гаплар айтилишини биласизми? Ўқинг, сизга ҳам фойдаси тегади!

• Ҳозир ухласанг, албатта, орзуларингни тушингда кўрасан. Агар уйқунинг ўрнига ўқишни танласанг, орзуларингни ҳаётда кўрасан.
Қачонки сен ҳаммасига жуда кеч бўлди деб ўйласанг, аслида ҳали эрта бўлади;
• Ўқиш азоби — вақтинчалик. Билмаслик азоби — абадий;
• Ўқиш — бу вақт сарфлаш эмас. Ўқиш — ҳаракат қилиш;
• Ҳаёт фақат ўқишдан иборат эмас. Ҳаётнинг мана шу қисмини ҳам босиб ўта олмасанг, нимага ҳам қодир бўла олардинг?
• Қийинчилик ва тинимсиз ҳаракатдан роҳатлан;
• Кимки ҳаммасини эрта қилса, ўзининг муваффақиятидан ҳаққоний роҳатлана олади.
• Ҳаммасига улгуриш имконияти барчага берилмаган, лекин муваффақият ўз устида ишловчи ва муаммоларни тезда ҳал қиладиганларга келади;
• Вақт учади. Ҳозирги сўлагинг эртага кўз ёши бўлади;
• Агар сен бугун пиёда юришни хоҳламасанг, эртага югуришга мажбур бўласан;
• Келажаги учун нимадир қиладиган одам реалистдир;
• Сенинг топадиган пулинг – олган билиминг даражасига пропорционал;
• Бугун ҳеч қачон қайтиб келмайди.
• Ҳозир, ҳатто, душманларинг очларча китобларни варақламоқда;
• Қийинчиликларсиз мақсадга етиб бўлмайди.


https://t.me/bonguz1
#ибрат

Фотиҳ Султон Меҳмет Хон болалигида жуда шўх, тўполончи бир ўқувчи эди. Дарс вақтида қилган тўполонлари билан устози Оқшамсиддинни жаҳлини чиқарар эди. Устози унга танбеҳ берса, дарҳол: "Мен подшоҳнинг ўғлиман, ҳеч нарса қилолмайсан", дейишдан ҳам тоймасди.

Сўнгра бу ҳақида устози Оқшамсиддин отаси Мурот Иккинчига маълум қилади, Отаси эса унга пичирлар бир режасини айтади.

Эртаси куни Меҳмет дарсда яна тўполонини бошлайди. Устозининг танбеҳига одатдагидек, отаси билан таҳдид жавобини беради. Айни шу пайт тўсатдан эшик очилиб, подшоҳ ичкарига киради. Бу ҳолатдан ғазабланган Оқшамсиддин подшоҳга қараб бақиради. Бир тарсаки уриб дейди: "Ҳеч ким дарс вақтида ичкарига бундай тарзда кириши мумкин эмас". Изн сўраб кириши лозимлигини айтиб, ташқарига ҳайдайди.

Подшоҳ маҳжуб шаклда бўйнини эгиб, узр сўрайди ва ташқарига чиқади. Бу ҳодиса қаршисида Меҳметнинг тили калимага келмай, нима қилишини билмай қолади. Ишонгани - подшоҳ отаси кўз ўнгида тарсаки еган эди. Меҳметнинг ички дунёси ағдар-тўнтар бўлганди.

Бир оздан сўнг эшик тақиллайди, ва подшоҳ ҳижолатли ҳолатда ичкарига узр сўраб киради. Режа ажойиб шаклда амалга ошган эди. Ўша кундан сўнг, Меҳмет асло ярамаслик қилмади.

P.S.: Устозга шундай ҳурмат қилишни ўргатишгани учун Меҳмет келажакда буюк фотиҳ бўлди. Биз эса болаларимиз кўз олдида устозларини беҳурмат қилаётганимиз учун улар кетмонга даста ҳам бўлишолмаяпти...


https://t.me/bonguz1
#ибрат_соҳилларида

Абу Бакр ал-Каттоний демиш:
- Тушимда беҳад гўзал бир ўспиринни кўрдим. Ундан кимлигини сўрагандим.
- Мен тақвоман, - деди.
- Қароргоҳинг қаерда? - сўрадим ундан.
- Барча маҳзун кўнгилларда, - деди.

Кўп ўтмай кўз ўнгимда қора бир хотин пайдо бўлди.
- Сен кимсан?
- Мен хасталикман.
- Истиқомат манзилинг қаерда?
- Ёлғон ҳузур-ҳаловатга банд дилларда, - деди.

https://t.me/bonguz1
#ибрат_соҳилларида

ҚАЛАМ ВА ЎЧИРҒИЧ

Кунларнинг бирида қалам ўчирғичга шундай дебди:
— Биласанми, ўчирғич, мен жуда афсусдаман.
— Нега? — сўрабди ажабланиб ўчирғич. — Ҳеч бир хато иш қилмадинг-ку!
— Сабаби, мен туфайли бот-бот шикастланасан, ҳамиша мен қилган хатоларни ўчирасан. Ҳар гал хатоларимни ўчира туриб, маълум бир бўлагингни йўқотасан, шу аснода кундан — кунга кичрайиб бораверасан.
— Шундайку-я, лекин мен кўриб турганингдек, шу вазифани бажариш, яъни хатога йўл қўйганингда, уни ўчириб сенга кўмак бериш учун яратилганман.

Вақт келиб тамом бўлишимни ва мени бошқасига алмаштиришингни ҳам биламан. Шундай бўлсада, ўз хизматимдан жуда бахтиёрман.

Шундай экан, кел энди, афсусланишни бас қила қолгин! Сени хафа ҳолда кўришни хоҳламайман.

https://t.me/bonguz1