Bong.uz I Расмий канал
222 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#мулоҳаза


...Уч-тўрт кундирки, фалон каналда, фалончи сериалда кетган фалондақа лавҳани муҳокама қиламиз. Бу мавзу трендга чиққанидан кейин ўша лавҳани кўрган ҳам кўрди, кўрмаган ҳам.
Тушунишимча, лавхада гиёҳванд, безори ва зўравон кимсалар бир хонадонга бостириб киришади, улардан бири шу уйдаги қизни зўрламоқчи бўлади...

Ўйлаб кўрайлик, биз тўрт кундан бери қайсидир телеканалда кўрсатилган ёлғон томоша бўйича жиққамушт бўлиб ўтирганимизда, юртимизнинг турли бурчакларида қанчадан қанча реал жиноят юз берди? Нечта ожиза зўрланди? Нечта уйга босқинчилик уюштирилди? Қанча навқирон ёшлар гиёҳвандли чангалига тушди? Ҳали катта-катта жиноятлар, ўғирлигу талончиликларни қўя турайлик... Хуллас, бу ҳақда жиммиз...

Албатта, барча каналларда бундай саёз томошалар берилишига қаршиман. Аммо, эътибор қаратишимиз керак бўлган муаммолар фақат экрандамас, реал ҳаётда ҳам кўп...

P.S. Бугун истаган одам интернетдан ҳар қандай бепарда томошани бемалол кўрса бўладиган бир шароитда, “анақароқ” лавҳани эфирга берган телеканални муҳокама қилишимиз худди деразаси очиқ уйнинг эшигига ўғри кирмаслиги учун қулф осишимизга ўхшайди.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#мулоҳаза

Ихтиёрий мамлакатда содир бўлаётган жараёнлар ҳақида ўйлаш учун энг яхши инструментлардан бири - бу пулни нархи.

Пулни нархи деганда, инфляцияни айириб ташланганидан кейинги, «ҳақиқий» кредит фоиз ставкалари. Масалан, Ўзбекистонда бу йили ўртача кредитни нархи ўтган йилдан кўра икки фоизга ошган. Ваҳоланки, инфляция даражаси, 2021 йил тушган ҳам, яъни инфляцияни ҳисобга олсак, 2021 йилда пулни нархи, 2020 йилдан кўра (3%га) қимматроқ бўлди. Лекин айтиб ўтиш жоизки, Ўзбекистонда банк секторидан ташқарида ҳам «пул бозори» мавжуд. Масалан кўчада қарз олиш фоизлари. Ёки, одамлар бир бирларига техника, автомобиль каби товарларни “насияъга” бериш нархлари. Ёки бизнесга инвестициялардаги кутилмалар, яъни бизнес сармоядорлари кутадиган фойда коэффициенти. Буларни ҳаммаси, банк секторидан қимматроқда баҳолангани учун, банк секторидаги нархни консерватив чегара қилиб олиб, хулоса қилсак бўлади.

Хулоса қуйидагича - пулни нархи қимматлашди. Демак пулга ошган талабни таклиф қоплаб бера олмаяпти. Албатта бу ёмон нарса. Пул қимматлиги ривожланиш ва тараққиёт учун жуда муҳим, пул қанчалик қиммат бўлса, шунчалик ҳамма бошқа нарса қиммат бўлади ва тадбиркорлик нархини қимматлаштиради. Пулни нархига кўп нарса таъсир қилади, лекин асосий нарса — мамлакатдаги бизнес юритиш рисклари. Қанчалик риск кўп бўлса, шунчалик пул қиммат.

Хўп, мамлакатдаги рискларга нима таъсир қилади? Жавоб оддий ва эски — ҳуқуқий муҳит. Ислоҳотлар самарадорлиги, ёки хоҳласангиз, мамлакат тараққиёти учун асосий ўлчов ва ислоҳотлар сифати учун энг муҳим КПИ бу рисклар ва пулни нархи. Ҳуқуқий муҳит ва ўйин қоидаларини ислоҳот қилишимиз, пулни нархи тушишига шу билан бирга тадбиркорлик жозибаси ошиши ва инсонларни даромадлари ошишига олиб келади.

Дўстларга ҳам улашамиз...

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#мулоҳаза

Тумандаги биткоинчи укамга!

Бизнес зўр нарса. Чунки бу ўзинг ҳоҳлаб, яхши кўриб, яхши кайфият билан эрталабдан бисмиллоҳ, деб бошлайдиган иш.

Одам ўзи яхши кўрадиган ишни қилса, ишига меҳр берса баракаси бўлади. Фақат биринчи масала сабр қилиш керак ва меҳнат қилиш керак.

Токга бир-бало аппаратни тиқиб қўйиб келган пул қандай келган бўлса шундай чиқиб кетади! Агар келса!

Сенга шаҳардан бир киши зўр бизнес бор, кунига соққа қиласан, деб бир таклиф берса биринчи навбатда нимага шунча чиғириқдан ўтиб менгача етиб келди бу нарса, шунчалик осон ва зўр бўлса нимага ўзлари қилмаяпти шу ишни, деган фикрни ўйла!

Хуллас гап биткоин ишлайдиган «майнинг ферма»си (компьютер қурилма) ҳақида.

Икки йил олдин бир тумандан бир укамиз шунақа иш қилмоқчиман, зўр иш экан, кунига 50$дан ишлар экан, шу қурилмани олишга қарз беринг, деб келганида бу ноқонуний иш, қилма, деганимга қарамай бошқа жойлардан қарз-ҳавола қилиб қурилмани сотиб олиб топган пулига яна қўшимча қурилмалар олиб яқинда қўлга тушибди.

Ҳозирги кунда Хитойдан, Қозоқистондан эски ишлатилган, қайта тикланган (кўриниши янги) майнинг фермаларни «уддабурон»лар туманларда юриб ёшларга сотиб юришган экан.

Ўкаларим эҳтиёт бўлингизлар! Сиз зўр бизнес экан қиламан, деб пул излаб юрган вақтингиз бу «уддабурон»лар сизнинг устингизда бизнесини қилиб бўлган бўлади.

Ёшларга эътиборли бўлайлик, ёшларни ёлғон йўллардан қайтарайлик!

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#Мулоҳаза

Вақт...

Кутганингда ниҳоятда секин ўтади...

Қўрққанингда ниҳоятда тез ўтади...

Маҳзунлигингда ғоятда узун бўлади...

Хурсандлигингда ғоятда қисқа бўлади...

Жонинг оғриганда бениҳоя бўлади...

Бекорчиликда сени ўлдиради...

Яхши кўрганингда тез тугаб қолади...

Вақт - соат милларини тўхтатиб қола олмайди, балки юракнинг уришига, ҳолатингга қараб ўзгариб туради...

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#мулоҳаза

Транспорт воситасини маст ҳолда бошқарганлик учун эндиликда ҳайдовчи 5 йилга (амалда бир йил олти ойдан уч йилгача) ҳайдовчилик ҳуҳуқидан маҳрум қилиниши мумкин

Бу борада ЙҲХБ бошлиғи Олим Саидов маълум қилди. Қонун лойиҳасига жарима миқдорига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баравари деб киритилган (амалда эса қирқ баравар).

Албатта, шунақа бўлиши керак. Чунки бировнинг эътиборсиз ва масъулиятсизлиги деб кимдир ўлиб кериши керак эмас.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#мулоҳаза

Цивилизациянинг илк белгиси нима?

Бир неча йиллар олдин бир талаба антрополог Маргарет Миддан маданиятларда цивилизациянинг илк белгиси нима деб ўйлаши ҳақида сўрайди. Талаба Мид хоним қармоқлар, пишган лойдан ясалган сопол идиш, тегирмон тоши тўғрисида гапирса керак деб ўйлайди. Аммо унинг жавоби бундай бўлмайди.

Мид хоним “Қадимги маданиятларда цивилизациянинг илк белгиси синган сон суягининг даволанишидир” деб жавоб беради. У шундай тушунтиради:

– Ҳайвонот оламида оёғинг синса, албатта ўласан. Хавф туғилса қоча олмайсан, дарёга бориб сув ича олмайсан, овқат топиб ея олмайсан. Бошқа ҳайвонлар учун ўлжага айланасан. Бирор ҳайвон оёғи синса, у тузалгунича яшаб қола олмайди.

Сон суяги сингандан кейин унинг тузалиши бу кимдир унинг ёнида бўлганини, яраларини боғлаганини, хавфсиз жойга олиб борганини ва у тузалиб кетишига ёрдам берганини билдиради.

Мид хоним сўзини шундай якунлайди: “Оғир аҳволда қолган кимсага ёрдам бериш цивилизациянинг бошланиши деганидир!”

©️ Дониёр Рўзметов таржимаси

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#мулоҳаза

Хитойда коррупция билан айбланиб ўлимга ҳукм қилинган амалдорларнинг ўзига отиб ўлдириш учун ўқнинг пули тўлаттирилар экан. Бу орқали давлат корруционерни ўлдириш учун, ҳатто, ўқини ҳам сарфламаслиги ифода этилади.

Бизда эса коррупционерлар ҳурмат-иззатда...

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатинг.
#мулоҳаза

Қирғизистонда кучли табақаланиш давом этмоқда. Ўзбекистонда-чи?

Қўшниларимизда жами даромадларнинг қарийб 44%и энг бой 20% аҳоли қўлида жамланиб қолган. Бойларнинг жами даромадлардаги улуши 2020 йил билан ҳисоблаганда 2,3%га ошган. Бу ҳақда akchabar портали расмий статистикага таяниб маълумот тайёрлаган. Айни вақтда камбағаллар эса янада камбағаллашишда давом этмоқда. Энг кам даромадли 20% қирғизистонликларнинг жами даромадлардаги улуши 7,1%дан 6,3%гача тушган. Эслатиб ўтамиз, Садир Жапаров камбағалликка қарши кураш ва ижтимоий адолатни тиклаш чақириқлари тўлқинида ҳокимиятга келган эди.

Табақаланиш масаласида Ўзбекистонда қўшниларга нисбатан аҳвол бирмунча яхшироқ. Расмий статистикага кўра, энг бой аҳоли жами даромадларнинг 37,6%ига эгалик қилади. Лекин энг камбағал 20% аҳолининг жами даромадлардаги улуши узлуксиз қисқариб бормоқда. 2017 йилда энг камбағаллар жами даромадларнинг 9,3%ига эгалик қилган бўлса, 2021 йилга келиб уларга даромадлар пирогининг 8,4%и насиб қилган холос.

🪙 Bakiroo

https://t.me/bonguz1
#Мулоҳаза
Юртимизда ишлаб чиқарилаётган шакар аҳоли эҳтиёжларини таъминлай оладими?

Ушбу саволга «Ангрен шакар» МЧЖ заводининг бош технологи Баҳром Қурбонов қуйидагича изоҳ бермоқда

—Корхонамиз бир кунда 1 100 тонна шакар ишлаб чиқаряпти. Бу йилига 360 минг тонна дегани. Биз аҳолини узлуксиз шакар маҳсулоти билан таъминлай оламиз. Бунинг учун бизда етарли хомашё бор. Шакар омборларимизда тайёр маҳсулотлар аҳолига етарли даражада жамғарилган.

Бизда шакар шакарқамиш хомашёсидан тайёрланади. Хомашё эса, асосан, Бразилиядан, шунингдек, Мексика ва Аргентинадан келтириляпти.

Ўзбекистон аҳолисининг бир йиллик шакарга эҳтиёжи 650 минг тоннани ташкил этади. 2022 йилда шакар ишлаб чиқариш ҳажми 720 минг тонна (2021 йилдан 22 %га кўп) ташкил этиши кутилмоқда.

Бугун шакар учун «ажиотаж» кўп эҳтимол билан тез орада ўтиб кетади. Бу деярли ҳар йили шу мавсумда кузатилади. Шу сабаб шакарни ортиқча ғамлаб қўйиш тўғри эмас. Ҳар ким эҳтиёжига яраша харид қилса, талабда кескинлик пасаяди.
🪙Хушнудбек

https://t.me/bonguz1