Bong.uz I Расмий канал
223 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Йўловчи самолётда багажларни бепул ташиши мумкин

Қонунчиликка кўра, йўловчи самолётда ўз багажини белгиланган оғирлик, миқдор ва ҳажм меъёрлари доирасида бепул ташишга ҳақли. Бунда багажнинг кўрсатиб ўтилган меъёрлари самолётнинг хизмат кўрсатиш тоифасидан келиб чиқиб белгиланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш жавобгарликка сабаб бўлади

Мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши 446 000 сўмдан 2 230 000 сўмгача жарима солишга сабаб бўлади.

Tелеграм каналимизга қўшилинг:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE7D8rYZSq7PFnUBvw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Ходим розилиги билан иш вақтидан ташқари қанча ишлаши мумкин?

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш
тақиқланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Президент қарорига мувофиқ, 2020 йил 1 январдан фуқаролардан талаб этилиши тақиқланган маълумотномалар рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
#Биласизми

🔰 Ходим қуйидаги ҳолатларда ишга қўйилмайди:

мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганда;
ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаганда;
карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтиш рад этилганда;
алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида.

Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

➡️ Ходим ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарар иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Биласизми

18 ёшга тўлмаган шахсларни қурилиш ишларида бетончи, ер қазувчи, қурилиш бўёқчиси, оҳак сўндирувчи сифатида ишлатиш тақиқланади.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Биласизми

💰Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга ҳар бир ходим учун 6 ойда БҲМнинг 1,5 бараварида (405 минг сўм) субсидия берилади.

🔘 Шунингдек, Ёшларга оид давлат сиёсатини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар йили 500 нафаргача ногирон ёшларга қуйидагилар учун субсидия ажратилади:

● ахборот технологиялари, компьютерда дастурлаш амалиёти, умумтаълим фанлари ва хорижий тилларни ўргатиш;
● тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтганларга асбоб-ускуна ва меҳнат қуролларини харид қилиш учун.



⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Биласизми

👉Никоҳланувчи шахслар давлат соғлиқни сақлаш тизими муассасаларида бепул асосда тиббий кўрикдан ўтадилар.

–Никоҳланувчи шахслар 50 ёшдан ошган бўлса, тиббий кўрикдан ўз розилиги билан ўтказилади.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг.
#Биласизми

Қонунчиликка кўра, 10 ва ундан кўп йўловчидан иборат гуруҳлар чипталарига қуйидаги миқдордаги чегирмалар берилади:

йўналиш масофаси 2000 км гача бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 10 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 15 фоиз;

йўналиш масофаси 2000 км дан ортиқ бўлганда (бошқа поездга ўтишни ҳисобга олиб):

гуруҳдагилар 10 нафардан 24 нафаргача бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 20 фоиз;

гуруҳдагилар 25 нафар ва ундан ортиқ бўлганда чипталарнинг умумий тўлиқ қийматидан 30 фоиз.
#Биласизми

🔰 Қонунчиликка кўра, қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди:

олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;

олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.


https://t.me/bonguz1
#Биласизми

Таълим муассасаларида аҳолига пуллик хизмат кўрсатувчи спорт тўгараклари ташкил этилади.

❗️Кам таъминланган оилалардан тўгаракка борадиганларга тўловлар 50 фоизга камайтирилади.

➡️ Бунда оиланинг кам таъминланганлиги “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” орқали аниқланади.

Бир оиладан 2 ёки ундан кўп фарзанд иштирок этганда, тўловлар имтиёзли равишда ҳар бир бола учун 70 фоиз миқдорида қўлланилади.


https://t.me/bonguz1
#Биласизми

Кимлар тиббиёт муассасаларида бепул овқатланиш ҳуқуқига эга?

Қуйидаги шахслар тиббиёт муассасаларида овқатланиш тўловидан озод қилинади:

▫️I ва II гуруҳ ногиронлари, болаликдан ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчилари, уларга тенглаштирилганлар;
▫️Чернобиль АЭС ҳалокати оқибатларини тугатишда қатнашган ногиронлар;
▫️1941 – 1945 йиллардаги уруш йиллари меҳнат фронти қатнашчилари;
▫️байналмилалчи жангчилар;
▫️чин етимлар;
▫️ёлғиз пенсионерлар;
▫️18 ёшгача бўлган болалар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари;
▫️чақириқ комиссиялари хулосаси асосида мудофаа бўлимлари йўлланмалари бўйича 18 ёшдан 27 ёшгача бўлганлар;
▫️“Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланганлар;
▫️1 ёшгача болали эмизикли оналар.


https://t.me/bonguz1
#Биласизми

Топиб
олинган нарсани яширганлик учун қандай жавобгарлик бор?

Топиб олинган ёки тасодифан қўлга тушиб қолган қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан ортиқ бўлган ўзганинг мол-мулкини яшириш маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳисобланади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.


https://t.me/bonguz1
#Биласизми

Уч ёшга тўлмаган болалар, шунингдек шифокорларнинг хулосасига кўра қўшимча қаровга муҳтож бўлган катта ёшдаги касали оғир болалар стационар шифохонада даволанаётганида уларнинг отаси ёки онасига ёхуд оиланинг болани бевосита парваришлаётган бошқа аъзосига даволаш муассасасида унинг ёнида бирга бўлиши учун имконият яратилади ва меҳнатга лаёқатсизлик варақаси берилади.



https://t.me/bonguz1