Bong.uz I Расмий канал
236 subscribers
1.92K photos
942 videos
50 files
3.49K links
Муҳим воқеаларга объектив назар, эксклюзив янгиликлар манбаси

Таҳлил, танқид, холислик ва тезкорлик!
Муассис: "Жамият" ижтимоий-сиёсий газетаси
Таклиф ва мурожаатлар учун: @bonguz1
Download Telegram
#Биласизми

🔰 Ходим қуйидаги ҳолатларда ишга қўйилмайди:

мажбурий тиббий кўрикдан ўтишдан бўйин товлаганда;
ўтказилган текширишлар натижалари бўйича тиббий комиссиялар томонидан берилган тавсияларни бажармаганда;
карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар тарқалиши таҳдиди бўлганда профилактик эмлашдан ўтиш рад этилганда;
алкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида.

Ходим ишдан четлаштирилган даврда унга иш ҳақи ҳисобланмайди.

➡️ Ходим ғайриқонуний равишда ишдан четлаштирилганда ходимга етказилган зарар иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
📌 Диққат

⚡️Қишки таътил узайтирилгани ёзги таътил вақтига таъсир кўрсатмайди

Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги маълум қилди.

“Қўшимча таътил давридаги дарслар чорак бошланганидан сўнг дарсларга қўшиб тиғизлаштирилган ҳолда ўтилади. Шу боис ушбу қўшимча таътил кунларининг бошқа таътилларга таъсири бўлмайди”, - дейилган хабарда.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тез ёрдам”га Тез ёрдам керак!

Мазкур мурожаат Қашқадарё вилояти Китоб туманидан. Ушбу видеотасвирда кўраётган “Тез ёрдам” машинасига ҳам 17 йил тўлибди. Бунда беморларга хизмат қилишдан кўра уларга озор бериш эҳтимоли катта.


📍📍Мутасаддиларга жўнатамиз.


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
БОҚИЙ СЎЗ

Инқилобни даҳолар ўйлаб чиқаради, мутаассиблар амалга оширади, муттаҳамлар ҳузурини кўради.

Отто фон Бисмарк

⚡️⚡️📬
https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
ХАТО ҚИЛИШГА ҲАҚҚИМИЗ ЙЎҚ

Украина. Армия. Бир гуржи йигити ҳазиллашгиси келибми, стол устида каминанинг унутилган хатини олиб, тушунмаса ҳам овоз чиқариб ўқий кетди. Сўнг менга юзланиб: “Ўзбекларнинг ўз алифбоси йўқми? Нега русникида ёзасизлар? Уялмайсизларми?... Мана, менинг хатимга қара! – у қўйнидан конверт чиқарди. – Биз минг йиллардан бери ўз алифбомизда ёзамиз. Шунинг учун ҳам ота-бобом қолдирган меросни мен ўқийман, меникини эса ҳали болаларим ўқийди” деди фахр билан. Мен ер ёрилмади, ерга кирмадим.

Батафсил: https://bong.uz/2022/01/10/xato-qilishga-haqqimiz-yuq/


⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#онлайн
#матбуот_анжумани

Абдували Холиқов,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқарма бошлиғи:

24 январдан кейин таълим жараёнлари онлайн форматга ўтказилмайди. Якуний назорат имтиҳонлари ўз вақтида бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ўзбекистонда Omicron штамми аниқлангани нима учун орадан икки кун ўтиб эълон қилинди?

Холмамат Норбоев,
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари:

— Omicron штамми, дастлаб, 7 январь куни аниқланди. Бироқ ушбу ташхис бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари билан маслаҳатлашиш, узоқ текширувлар ўтказиш ва уни тасдиқлаш билан боғлиқ жараёнлар туфайли уни ўз вақтида эълон қилиш имкони бўлмади ва икки кундан сўнг жамоатчиликка маълум қилинди.

⚡️⚡️📬
https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#онлайн
#матбуот_анжумани

Ҳабибулла Оқилов,
ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси:

— Оммавий концерт тадбирлари айни кундаги карантин талаблари асосида ўтказилади. Бироқ эпидемиологик ҳолат ўзгаришига қараб талаблар қатъийлашиши мумкин.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарс икки қўлдан чиқади...😅



⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Диққат #Тарқатинг
❗️ТАЪҚИҚЛАНАДИ

Таътил кунлари 24-январгача ўқувчиларни бевосита мактабларда ташкил этадиган тўгараклар, шунингдек, “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари ва ҳар қандай тадбирларга ЖАЛБ ЭТИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ!

Oнлайн равишда турли тўгараклар ва танловлар ташкил этиш тавсия этилади (Халқ таълими вазирлиги)


⚡️⚡️📬
https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#tezkor

Oliy taʼlim muassasalarida 24-yanvardan keyin o‘qish onlayn ta’limga o‘tishi mumkinmi?

Sessiya jarayonlari qay tarzda boʻladi?

Ushbu savollar yuzasidan Oliy va o‘rta maxsus ta’lim vazirligi bosh boshqarma boshlig‘i Abduvali Xoliqov AOKAda o'tkazilayotgan matbuot anjumanida javob berdi.




⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Диққат
❗️Узайтирилган қишки таътил ўқитувчиларнинг маошига таъсир қилмайди — ХТВ

Вазирликнинг маълум қилишича, умумтаълим муассасалари ўқувчилари учун бериладиган қўшимча таътил кунлари давомида халқ таълими тизимида фаолият юритаётган педагог ва бошқа ходимларга амалдаги иш ҳақи тўловлари сақланган ҳолда тўлаб борилади, яъни ойлик маошга таъсир қилмайди.



⚡️📬 http://bong.uz телеграм каналини кузатиб боринг!
Dunyo g'aroyibotlari

Psixologlar shunday deydi:
Hech qachon eski sevgingizni yoniga qaytmang, uni qanchalik qattiq sevishingizdan qat'iy nazar. Bu huddi avval o'qigan kitobingizni nima bilan tugashini bilib turib qayta o'qishdek gap.

👉 https://t.me/bonguz1
❗️“Омикрон” болалар учун кўпроқ хавф туғдириши мумкин - Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

Ҳиндистонлик олим Анимеш Аря “омикрон” кўпроқ болалар учун хавф туғдиради, деган фикрда. Унинг қайд этишича, болаларнинг нафас олиш йўллари катталарникига нисбатан кичикроқ. Янги штамм кўпроқ юқори нафас йўлларига таъсир кўрсатаётганини ҳисобга олсак, у жажжи беморлар сони ортишига олиб келиши мумкин.

⚡️⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Ўзбекистон ОТМларида таълим жараёнлари онлайнга ўтказилмаслиги маълум қилинди

Шунингдек, якуний назорат имтиҳонлари қай тартибда ўтиши айтилди




⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Ана_холос

ЙПХ ходимларига кунига 20 та баённома тузиш мажбурияти юклангани айтилмоқда.
(Қашқадарё)

«Ҳар биримиз бир кунда 20 та баённома тузмасак, раҳбарият кеч соат 23:00 да ‘разбор’ қилади. Биз ҳам одам. Бизда ҳам оила бор. Уйимизга, болаларимиз олдига боргимиз келади», — дейди инспекторлардан бири.

Тарқатиб юборинглар, мутасадди рахбарларга етиб борсин



⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон халқи ва Президентига таъзия йўллади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубида қардош Қозоғистон ҳудудидаги фожиали воқеалар ва уларнинг натижасида кўплаб ҳарбийлар ва аҳоли вакиллари нобуд бўлгани ҳамда оғир жароҳатлар олгани, кўрилган катта талофатлар муносабати билан Президент Қасим-Жомарт Тоқаевга ва дўст Қозоғистон халқига чуқур таъзия изҳор этилган.

Давлатимиз раҳбари Ватан осойишталиги ва мамлакат халқининг ҳимояси йўлида қурбон бўлган фидойи фарзандларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик билдириб, жароҳат олганларнинг тез фурсатларда шифо топишларини тилаган.



⚡️📬https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!
#Тезкор

❗️ Республика ҳудудларига хусусан вилоятларда кетма-кет нам ҳаво оқимлари кириб келиши
кутилмоқда

14-18 январ кунлари ҳудудларда кучли ёмғир ёғиши, тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда.



⚡️📬
https://t.me/bonguz1 телеграм каналини кузатиб боринг!