Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
КАТЮША
Расцветали яблони и груши,
Поплыли туманы над рекой.
Выходила на берег Катюша,
На высокий берег на крутой.
Выходила, песню заводила
Про степного сизого орла,
Про того, которого любила,
Про того, чьи письма берегла.
Ой ты, песня, песенка девичья,
Ты лети за ясным солнцем вслед
И бойцу на дальнем пограничье
От Катюши передай привет.
Пусть он вспомнит девушку простую,
Пусть услышит, как она поёт,
Пусть он землю бережёт родную,
А любовь Катюша сбережёт.
Расцветали яблони и груши,
Поплыли туманы над рекой.
Выходила на берег Катюша,
На высокий берег на крутой.

М. В. Исаковский
1938 г.
КАТЮША
(Таржимаси)

Гуллаганда олмаю ноклар,
Дарё узра тумандир яна.
Соҳил бўйлаб чиқди Катюша,
Улкан рошлар – узун, айлана.

Чиқа солиб куйлади қўшиқ
Қоя узра бир лочин ҳақда.
Севган ёри васфи қоришиқ,
Хатлар ёзмиш кўп олис ёқдан.

Эй сен, ўлан, қизча қўшиғи
Етиб боргил то муз, нур қадар.
Чегарачи-жангчи йигитга
Катюшадан етказ зўр хабар.

Қўй, эсласин содда бу қизни,
Куйлашини тинглаб ҳамиша.
У Ватанни қандай асраса,
Ишқин шундай сақлар Катюша.

Гуллаганда олмаю ноклар,
Дарё узра тумандир яна.
Соҳил бўйлаб чиқди Катюша,
Баланд рошлар – узун, айлана.

Рус тилидан Эрпўлат БАХТ таржимаси.
​​MENI KUTGIL

ЖДИ МЕНЯ, И Я ВЕРНУСЬ
КОНСТАНТИН СИМОНОВ

Meni kutgil va men qaytarman,
Faqat kutgil, juda intizor,
Kutgil, yomg‘ir zeriktirganda,
Meni kutgil, yoqqanida qor,
Atrofingni harorat qoplab,
Yeru ko‘kni chang tutganda, kut.
Boshqalarni uzatgan do‘stlar
Kechagina unutganda, kut.
Xat kelmasdan uzoq yerlardan,
Yuragingni qilganida qon,
Kutgil, senla birga kutganlar
Zerikkandan chekkanda fig‘on.

Meni kutgil va men qaytarmen,
Bo‘lsa hamki, ranging za’faron,
Yoring qaytmas, umidingni uz,
Deganlarga tilama omon.
Mayli, o‘g‘lim, singlim, volidam,
Aza ochsin men yo‘q tufayli.
Kutaberib sabri tugagan
Yoru do‘stlar, oshnolar, mayli,
Ayriliqqa berolmasdan tob,
Achchiq-achchiq ichsinlar sharob.
Ko‘zlaringga to‘lsa hamki, yosh
Faqat sen kut va ayla bardosh.

Meni kutgil va men qaytarman,
O’limlarni qoldirib dog‘da.
Ishi o‘ngdan kepti desinlar
Kutmaganlar meni u chog‘da.
Yot tuyular kutmaganlarga,
Bunday ajib toleing saning.
Kuta-kuta meni ofatdan
Omon saqlab qolaolganing.
Qanday omon qolganligimni,
Yolg‘iz senga aytarman, sirdosh,
Kutaolding meni sen faqat,
Buyuk edi sendagi bardosh.

Konstantin Simonov
HAMID OLIMJON tarjimasi
t.me/bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ҒАЛАБАНИНГ 76 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

🎼🎼 «АҲЛИ ДУО КЕКСАЛАРСИЗ!»

Шимоли-ғарбий ҳарбий округ ҳарбий оркестри ижросида

t.me/bogottumanihokimligikanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дунё миқёсида бир оиладан беш киши урушга кетиб, бирортаси қайтиб келмаган оила 3 та бўлган. Бири АҚШда, иккинчиси Беларусда, учинчиси Ўзбекистонда.

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги Хонобод қишлоғида яшаган Зулфия ая Зокирова 5 ўғлини Иккинчи жаҳон урушида йўқотди. Бугун телеэкранларни эгаллаган ва кўз ёшларга сабаб бўлган "Илҳақ" фильми бош қаҳрамонининг ҳаётдаги протатипи айнан Зулфия Зокирова бўлади.
#ПРЕСС_СЛУЖБА
#АХБОРОТ_ХИЗМАТИ

Азиз ва қадрли Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати каналимизнинг аъзолари!
9 май – Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан барчангизни муборакбод этамиз!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БОҒОТ ТУМАНИ ҲОКИМИ ТОМОНИДАН ХАЙРИЯ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Боғот туманида ҳоким Шавкат Яхшибаев раҳбарлигида маҳаллалар кесимида хонадонма- хонадон юриб, фуқаролар мурожаатини тинглаб, ўрганиб, ижроси таъминланиб, ижобий ҳал қилиш билан бирга боқувчисини йўқотган оилалар моддий қўллаб- қувватланмоқда.
Бугун 1-сектор ҳудудидаги, «Ўзбекистон» маҳалласида яшовчи, тумандаги 10- сон умумий ўрта таълим мактабининг 3- синфида ўқиётган, боқувчисини йўқотган Беҳрузбек Қурбоновга Рамазон ойи туҳфасини ҳоким номидан ҳоким маслаҳатчиси Дилафруз Абдуллаева ва ҳокимлик ходимлари биргаликда етказиб бердилар.
- Ҳоким Шавкат Яхшибаевнинг қабулига ўғлимни даволатишга ёрдам сўраб борган эдим, ёрдам бердилар. Мен телевизорни кутмаган эдим, қувониб йиғладим, ҳоким бувага миннатдорчилигимни билдираман, -дейди онаси Г.Абдулязова. Боқувчиси йўқ, кўнгли ўксик етим қолган болаларнинг ҳолидан Рўзаи Рамазон ойида хабар олиш энг савобли ишдир ва бу ишда ҳамиша пешқадам бўлайлик!

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ХОТИРА

⚡️Боғот туманида 9-май — Хотира ва қадрлаш куни кенг нишонланди

👉Каналга уланинг ва видеолавҳаларда байрам тадбирларини тамоша қилиб боринг!
👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Ғалаба боғида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев боққа ташриф буюриб, “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.
Қуролли Кучлар тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар вакиллари ҳам мажмуа пойига гуллар қўйди.

В Парке Победы проходят торжественные мероприятия, посвященные 9 мая – Дню памяти и почестей.
Президент Шавкат Мирзиёев возложил цветы в мемориальном комплексе «Ода стойкости».
Цветы к подножию монумента возложили также представители министерств и ведомств, входящих в состав Вооруженных Сил.

#Mirziyoyev #9may #Хotiravaqadrlash #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
УСТОЗЛАРИМИЗ ДОИМО АРДОҒИМИЗДА

Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар Вазири Пўлат Раззоқович Бобожоновнинг энг севимли устози, синф раҳбари «Меҳнат шуҳрати» ҳамда «I-даражали Соғлом авлод учун» каби бир қатор орден ва медаллар соҳиби Шокир Раззоқов билан барча боғотликлар фахрланишади.
Бугун устоз билан урушнинг аччиқ зарбалари, буюк ғалабага Ўзбекистонимизнинг қўшган ҳиссаси, озодлик ва эрк курашчилари, юртнинг асл қаҳрамонларини эъзозлаш, улардан ибрат ва намуна олиш ҳар бир инсон учун муқаддас бурчлиги ҳақида суҳбатлашдик.
Устозларга бўлган ҳурмат ва эҳтиромимизни изҳор қилиб, муқаддас байрам муносабати билан туман ҳокимининг самимий табригини етказдик.
Табаррук ёшни қаршилаган бетакрор устоз Шокир Раззоқовни яна бир бор инсонларни қадрлаш айёми билан қутлаймиз. Боғотимиз тарихини ёд биладиган устозимизга узоқ-умр, сиҳат- саломатлик, тинчлик, омонлик истаймиз, ҳар доим шогирдлар, набиралар ардоғида бўлишларини тилаймиз.

@bogottumanihokimligikanali
Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати