Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.53K subscribers
47.5K photos
5.46K videos
30 files
8.62K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
#mini_futbol
Yoshlarni ayniqsa mahalla yoshlarini sportga keng jalb qilish maqsadida joriy yilning 21-22 may kunlari "Ma'naviyat" mahallasida joylashgan sun'iy qoplamali sport maydonchasida sportning mini-futbol turi bo'yicha tumandagi 11 ta qishloqlar o'rtasida "Davlat havfsizlik xizmati Xorazm viloyati bo'yicha boshqarmasi boshlig'i kubogi" musobaqasi tuman birinchiligi o'tkazildi.
Musobaqa natijalariga ko'ra:
Qulonqorabog' qishlog'i jamoasi 1-o'rinni;
Beshariq qishlog'i jamoasi 2-o'rinni;
Nayman qishlog'i jamoasi 3-o'rinni qo'lga kiritdilar.
Musobaqa so'ngida g'olib jamoalar diplom va estalik sovg'alari bilan taqdirlandilar.
БОҒОТ ТУМАНИ ПРОКУРОРИ ЁШЛАР МУАММОЛАРИНИ ТИНГЛАДИ

«САДОҚАТЛИ ФАРЗАНДЛАР - ЎЗБЕКИСТОНИМИЗНИНГ ФАХРИ» мавзусида Боғот тумани прокурори , 2- сектор раҳбари Алишер Рузметов Деҳқонбозор қишлоғи ёшлари билан «Узумзор» маҳалласида учрашув ва сайёр қабул ўтказди. 2- сектор раҳбари томонидан ёшларнинг муаммолари ва мурожаатлари тингланди.
Бугунги кунда Боғот тумани прокуратураси ходимлари туман прокурори бошчилигида ёшларни тадбиркорликка йўналтириш, иш билан таъминлаш, жамиятимизда адолатни қарор топтириш, қонунийликни мустаҳкамлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, умуман барча йўналишлар бўйича кенг қамровли тадбирларни узлуксиз равишда амалга ошириб келмоқда. Таъкидлаш лозимки, Боғот тумани прокуратураси ходимлари аҳолининг тинч- тотув, фаровон ҳаёт кечиришини таъминлашни ўзларининг олий мақсадларига айлантириб олганлар. Бундай олий мақсадни амалга ошириш ҳар бир прокуратура ходимидан хизмат вазифаларини ҳалол, виждонан, юқори масъулият ва ташаббускорлик билан бажаришни талаб этади. Шу ўринда, бу улкан ва масъулиятли вазифаларни бажаришда прокуратура ходимларининг ёшларни қўллаб- қувватлашлари ёшларимизга ўзгача куч-ғайрат ва шижоат бағишлайди.
Куни кеча, Боғот тумани прокурори Алишер Рузметов, сектор аъзолари ҳамда масъул ташкилотларнинг раҳбарлари билан биргаликда ёшлар билан учрашди. Қабулда ёшлар томонидан тадбиркорликни бошлашдаги учраётган тўсиқлар, банк кредити, кадастр масалалари бўйича айрим муаммоларга шу жойнинг ўзида ечим топилди. Қабул давомида чет элга ўқишга кетишни режалаштираётган ёшлар ўзларини қизиқтираётган саволларга жавоблар олдилар.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
#ФОТОРЕПОРТАЖ
#БОҒОТ
ЁШ САНЪАТКОР БОБУРБЕК АРАПБОЕВ КАМЕРАМИЗ НИГОҲИДА...


ФОТОЖАРАЁН ОРҚАЛИ ТУМАНИМИЗДА БЎЛИБ ЎТАЁТГАН ТАДБИРЛАР ҲАҚИДА СЎЗЛАЙМИЗ!

@bogottumanihokimligikanali
#ЎҚИНГ
#БУ_ҚИЗИҚ

СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАСИЗ?

«ХАЙР, МАКТАБИМ!» ДЕБ КУЙЛАЁТГАН ЁШЛАРГА ОҚ ЙЎЛ ТИЛАЙМИЗ!

Сўнгги қўнғироқ мактабни битираётган ўқувчиларнинг анъанавий байрами бўлиб, у Ўзбекистон ва бошқа МДҲ мамлакатларида 25 май санасида, ўқув йилининг тугаши муносабати билан нишонланади. Байрам битирув имтиҳонларидан аввал, битирувчиларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилади.

Сўнгги қўнғироқ Россия, Беларус, Украина, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва бошқа бир қанча мамлакатларда 22- 25 май кунлари нишонланиб келинади. Бошқа мамлакатларда эса, ўқув даргоҳини тамомлаганлиги ва ўқув йили тугаганлигига қараб ўтказилади. Ушбу кунда битирувчилар мактаб билан хайрлашиб турли хил қўшиқлар ижро этишади, осмонга кабутар ва шарлар учиришади.
Ўзбек мактабларида кўп ҳолларда Равшан Собиров ва «Сетора» гуруҳи ижро этган «Хайр мактабим» қўшиғини айтишади. Ушбу ашула барча мактабларда 11- синф битирувчиларнинг мадҳияси каби янграйди. Сўнгги қўнғироқнинг энг қизиқарли анъаналаридан яна бири мактабни битираётган ўқувчи йигитлардан бири мактаб қўнғироғини мактабга энди қадам қўйган биринчи синф ўқувчиларига топширади. Кейин эса биринчи синф ўқувчиларидан бири давра бўйлаб битирувчиларнинг сўнгги қўнғироқларини чалиб беради.
Қўнғироқ садолари битирувчилар кўнглини юмшатиб кўзларига ёш келтиради. Чунки энди улар ўз уйидай бўлиб қолган жонажон мактабини, 11 йилдан бери ота- онасидай бўлиб қолган устозларидан ажралиб, улар билан хайрлашиб янги мустақил ҳаётга қадам қўйишади.
Яқинлашиб келаётган «Сўннги қўнғироқ», «Хайр, мактабим!» тадбирлари арафасида туманимиз ҳокимлиг сиз азиз 2021 йил битирувчи ёшларимизни ОТМ ўқишга кириш, ишга кириш каби беғубор орзуларингиз ушалишига чин юракдан тилакдошмиз.
Оқ йўл сизга 2021 йил битирувчилари!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
Боғот тумани ҳокимининг
Матбуот котиби М.Абдуллаева
@bogottumanihokimligikanali
“Aёллар дафтари”га киритилганларга яна бир имтиёз берилди

https://effect.uz/?p=85995
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
БОШЛАНАЁТГАН ЯНГИ ҲАФТАНГИЗ ҲАЙРЛИ ВА ОМАДЛИ БЎЛСИН АЗИЗ БОҒОТЛИКЛАР!


Келинг, азиз элдошлар!
Яқинлашиб келаётган Мустақиллигимизнинг 30 йиллигини хонадонимизни, кўчамизни ва энг асосийси ҳар биримизнинг кичик ватанимиз бўлган ўзимиз яшаётган маҳаллани обод қилиб кутиб олайлик!

Умримизнинг яна бир қайтарилмас куни муборак бўлсин!

Жисмингизга соғлик, қалбингизга хотиржамлик тилайм
из.

Ҳаётингизнинг ҳар бир дақиқаси, ҳар бир куни файзли, барокатли ҳамда сиз учун ёқимли воқеаларга бой бўлиб ўтсин!

#ЎЗИНГИЗНИ ВА ЯҚИНЛАРИНГИЗНИ АСРАНГ!

Боғот тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.