Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
BOG‘OT TUMANI HOKIMI MATBUOT KOTIBI / MUXABBAT ABDULLAYEVA
БОҒОТ ТУМАНИДА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИСЛОҲОТЛАР БИЛАН СИЗЛАРНИ ТАНИШТИРИБ БОРАМАН
https://t.me/MUXABBATABDULLAEVA
#БУГУН_ТУҒИЛГАН_КУН
#БОҒОТ
10 май 2021 йил

Бугун боғотлик полвон ҳурматли устоз - мураббий Бобохон Абдуллаевнинг таваллуд айёми.
Ушбу муносабат билан Боғот тумани Болалар- ўсмирлар спорт мактабига Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлигининг Хоразм вилояти бош бошқармаси бошлиғи, вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Саидов Боғот тумани ҳокимлиги ходимлари ҳамда Б.Абдуллаевнинг шогирдлари ташриф буюрдилар ва устозни таввалуд айёмлари билан қутлашди.
Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Ботиржон Саидов устоз - мураббий ҳақида самимий фикрлар билдириб, «Бовохон ака Боғотнинг номини бутун дунёга танитган спортнинг кураш тури пири», дея атади ва янада соҳани ривожланишида устозга куч- қувват тилаб, зарбоф тўнлар кийгизиб, совғаларни топширди.
Боғот тумани полвонларининг чин маънодаги полвон отаси Бобохон Абдуллаевга соғлик, омонлик, узоқ умр тилаймиз, шогирдлар ва неваралар бахту камолини кўришига тилакдошмиз.
Боғотлик сиз тайёрлаган шогирдлар ҳар доим жаҳон ареналарида юришларини тилаб қоламиз.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
#МАШҲУР_ИҚТИБОС

Иймон бир муаззам сарой десак, унинг ичига кирмоқ учун юриб бориш керак, балки тиканзорни ялангоёқ босиб ўтишга тўғри келар.

✍️ Тоҳир Малик
#ФИДОЙИЛИК

Давлатимиз раҳбари томонидан янгича «маҳаллабай» тизим асосида халқ билан мулоқот қилиб, ишни ташкил қилиш, жойлардаги муаммони ўрганиш, уларнинг ечимини топиш юзасидан раҳбарлар олдига вазифалар белгилаб берилган эди.
Топшириқларни ижросини таъминлаш мақсадида, Боғот туман ҳокими Шавкат Яхшибаев маҳаллада хонадонма- хонадонма юриб халқ дардини тингламоқда. «Ёшлар дафтари»га киритилган Ш.Абдуллаев ўзи қўли гул уста, унга ҳам ҳоким кўмагида уйининг таъмири учун бўёқ, цемент каби зарур қурилиш материаллари олиб берилди. Шаҳзод уйларини фасад қисмини чиройли қилиб ўзи таъмирдан чиқарди. Ҳоким «Ортиқ Отажонов» маҳалласида «Обод маҳалла» дастури асосида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишларини кўрди. Айрим раҳбарларга масъулиятсизлиги учун чоралар кўриб, фидойи раҳбарларни иш жараёнида рағбатлантирди.
Таъкидлаш жоизки, «Ортиқ Отажонов» маҳалласида сувчилар, қурувчилар ва ободонлаштириш ходимлари кечаю-кундуз меҳнат қилишмоқда.

Боғот тумани ҳокимлиги
ахборот хизмати