Bog‘ot tumani hokimligi
6.66K subscribers
48.4K photos
5.54K videos
31 files
8.78K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
Юртимизда декабрь ойининг иккинчи якшанбасида нишонланадиган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан бугун Тошкент давлат аграр университетида тантанали тадбир бўлиб ўтди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг байрам табригини ўқиб эшиттирдим.

Давлатимиз раҳбарининг қутловида ҳозирги ўта мураккаб иқлим шароитида кўплаб синов ва қийинчиликларга қарамасдан, ердан мўл ҳосил етиштириш – бу чинакам жасорат ва матонат намунаси экани қайд этилган.

Халқимиз миришкор деҳқон ва фермерлар, моҳир сувчи ва ирригаторлар, ўз ишининг ҳақиқий устаси бўлган механизатор ва агрономлар, тажрибали чорвадор ва пиллакорлар, жонкуяр олим ва тадқиқотчилар, кластер ходимларининг шарафли ва олижаноб меҳнатини юксак қадрлаши таъкидланган.

Президентимиз аграр тармоқдаги ислоҳотлар "Ўзбекистон - 2030" стратегияси доирасида изчил давом эттирилишини таъкидлаб, соҳа ходимларига мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш йўлидаги эзгу фаолиятида улкан ютуқлар тилади.

В связи с Днем работников сельского хозяйства Узбекистана, отмечаемым во второе воскресенье декабря, в Ташкентском государственном аграрном университете состоялось торжественное мероприятие. На нем я зачитал праздничное поздравление Президента Шавката Мирзиёева.

В поздравлении главы нашего государства отмечается, что в сегодняшних чрезвычайно сложных климатических условиях получение богатого урожая, несмотря на множество испытаний и трудностей – пример настоящего мужества и стойкости.

Подчеркивается, что наш народ высоко ценит славный и благородный труд опытных дехкан и фермеров, умелых водников и ирригаторов, настоящих мастеров своего дела – механизаторов и агрономов, животноводов и шелководов, ученых и исследователей, работников кластеров.

Отметив, что реформы в аграрной отрасли будут последовательно продолжены в рамках стратегии "Узбекистан - 2030", Президент пожелал работникам сферы больших успехов в их благородном труде на пути укрепления экономического потенциала страны.

Facebook|Instagram|Twitter
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик

Поздравление работникам сельского хозяйства Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#БАЙРАМИНГИЗ_МУБОРАК

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНМОҚДА

Мамлакатимизда ҳар йили декабрь ойининг иккинчи якшанбаси Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни сифатида байрам қилинади. Сана муносабати билан бугун тумандаги «Истамбул» тантаналар уйида қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирокида байрам тадбири ўтказилди.

Туман ҳокими Жаҳонгир Назаров жорий йилда  қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқлар ҳақида тўхталиб, барчани байрам билан самимий муборакбод этди.

Байрам муносабати билан қишлоқ хўжалиги ходимларининг меҳнати сектор раҳбарлари томонидан яна бир бор эътироф этилиб, илғорлар муносиб рағбатлантирилди.

Вилоятимиздан келган хушовоз санъаткорларнинг ҳамда туман Маданият уйи хонандалари ижросидаги концерт дастури барчага кўтаринки кайфият бағишлади.

Байрам тадбирида вилоят ҳокими ўринбосари Ботиржон Саидов иштирок этиб, барча қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини, элдошларимизни байрамлар билан самимий муборакбод этди.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali