Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#Konstitutsiya
#baxtimiz_poydevori

Bugun Bog'ot tumani XTB ga qarashli 31-son umumta'lim maktabida Konstitutsiyamizning 30-yilligiga bag'ishlangan tadbir bo'lib o'tdi. Tadbirda Galya Sharipova rahbarlik qilib kelayotgan 6-sinf o'quvchilari chiroyli chiqishlar bilan Konistutsiyamizning hayotimizdagi o'rni va vazifasini boshqa o'quvchilarga yetkazib berishga harakat qilishdi.

✍️ Maktabning IMMBT G.Qodirova
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Bog'ot tuman 4-son umumiy o'rta ta'lim maktabi 8-dekabr ''O'zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi'' kuniga bag'ishlab tayyorlagan videoroligi
#БАРАКАЛЛА_ҚИЗЛАР
#ҒАЛАБА_МУБОРАК
#ХУШХАБАР

БОҒОТЛИК ТЎМАРИСЛАР - ҒОЛИБ

Беш ташаббус олимпиадасининг республика босқида спортнинг стритбол туридан 16-21 ёш тоифасидаги қизлар ўртасида Боғот тумани «Бўка» маҳалласи қизлари фахрли 1- ўринни қўлга киритиб ғолиб бўлдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қўшимча чоралар:

барча ишлаб чиқарувчилар ва трейдерларга суюлтирилган газни экспорт қилиш тақиқланади;

табиий газ етказиб бериш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришга рухсат берилади;

Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги насос станцияларига электр энергияси етказиб беришга ўрнатилган вақтинча чекловлар йил якунига қадар узайтирилди;

бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш учун хомашё ҳамда тайёр бензин импорти оширилади;

биржада АИ-80 бензини савдосига воситачи компанияларнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.


Каналга уланиш:
@uzauz
#СУЮЛТИРИЛГАН_ГАЗ
#БОҒОТ
#ҚИШ_ТАЙЁРГАРЛИГИ

ТАБИИЙ ГАЗ ЕТИБ БОРМАГАН ҲУДУДЛАРГА СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗ ВАҚТИДА ЕТКАЗИБ БЕРИЛЯПТИ

Қишнинг қаҳрли совуқлари бошланган сари қишлоқларда яшовчи аҳолининг муаммолари кўпая бошлайди.

Кундалик эҳтиёж учун зарур бўлган электр энергияси, газ ва кўмирга бўлган талаблар янада ортади. Боғот туманининг энг чекка ҳудудларидан бири Қипчоқ қишлоғи марказдан қарийб 29 км. узоқликдаги ҳудудда жойлашган.

Манзилга суюлтирилган газ баллонларини етказиб берувчи махсус автотранспорт воситасида мазкур ҳудудда яшовчи аҳоли хонадонларига етказиб бериш ишлари олиб борилмоқда.

Боғот туманида жами 33 014 та газ истеъмолчилари мавжуд бўлиб, шундан 14 932 таси табиий, 18082 таси суюлтирилган газдан фойдаланиб келади.

🔥Туман ҳудудидаги суюлтирилган газ истеъмолчиларига ўтган ойлар давомида етарлича суюлтирилган газ етказилди.

Боғот тумани бўйича жорий йил давомида аҳолига 2 947 080 килограмм суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, бугун 7 декабрь кунига қадар бу кўрсаткич 2 675 500 килограмм 98% ни ташкил қилмоқда.

Боғот тумани ҳудудидаги 23 та МФЙга суюлтирилган газ етказиб бериш мақсадида 4 та махсус газ ташувчи автотранспорт воситалари ажратилган.

⚠️Яна бир жиҳат. Шу пайтгача суюлтирилган газда муайян чекловлар мавжуд бўлиб, маълум бир ўлчам асосида етказиб берилар эди. Ҳозирги тартибга кўра, эндиликда бу аҳоли манфаатидан келиб чиқиб ўзгартирилди. Бундан фуқаролар ҳам мамнун.

Сабаби қишлоқлардаги катта муаммолар ўз ечимини топди.

Маълумки, қиш мавсумида уйларни иситишда газга бўлган талаб ҳар доимгидан ортади
.

Соҳа ходимлари истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонларидан фойдаланиш, ис газидан сақланиш юзасидан фуқароларнинг техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишлари ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш, бу ўз навбатида фуқаролар хавфсизлиги учун хизмат қилиши ҳақида тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.

Туман газ корхонасида тун-кун навбатчилик ташкил қилинган.

Ҳар қандай вазиятда корхонамиз ходимлари билан фуқароларнинг мурожаатига жавоб бериб, муаммоларни бартараф этамиз. Сизнинг суюлтирилган газ бўйича муаммонгиз ечилмай қолган вақтда
+998975168877 Баҳром Раҳимов телефонига мурожаат қилинг! Биз корхонамиз аҳли билан ҳар куни, ҳар доим халқимиз хизматидамиз.

«Боғоттумангаз» газ таъминоти бўлими раҳбари
Равшан Худашукуров

👉 Каналга уланиш
:👇👇👇👇
t.me/bogottumanihokimligikanali
ASSALOMU ALAYKUM AZIZ BOG‘OTLIKLAR VA TUMANIMIZ MEHMONLARI!
#Tanishing
#Ob_havo_axboroti
#Bugun, 8 dekabr
☁️ -2°...-13°, Bulutli

Hozir: ☀️ -13°, ↙️ 4.1 m/s

Tong: ☀️ -7°
Kun: ☁️ -2°
Oqshom: ☁️ -4°

Namlik: 39%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 5.9 m/s
Bosim: 776 mm sim. ust.

Oy: To'lin oy
Quyosh chiqishi: 08:11
Quyosh botishi: 17:27

BOG‘OT TUMANI HOKIMLIGI AXBOROT XIZMATI
#ҚУТЛОВ
#ТАБРИК

Боғот тумани ҳокими Шавкат Яхшибаевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30 йиллигига бағишланган байрам табриги

Азиз элдошлар!
Барчангизни 8-декабрь бахтимиз қомуси - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил топган кунга 30 йил тўлиши муносабати билан самимий табриклайман.


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси фуқаролар ўртасида тотувлик, миллий ва ижтимоий ҳамжиҳатлик, шахс эркинлиги ва сайлов эркинлиги, сиёсий барқарорлик, фаровонлик ва иқтисодий ўсиш, давлатнинг инсон ва фуқаролар олдидаги ўз бурчини бажаришни таъминлашга йўналтирилган.

Асосий Қонуннинг мазмунида тенглик, эркинлик, биродарлик, халқлар ва миллатлараро дўстлик, мамлакат барқарорлиги каби умуминсоний ғоялар мужассамлашганлиги унинг ўзига хос ютуғидир.

Азиз элдошларим!

Сизларни Бош Қомусимизнинг 30 йиллик шодиёнаси билан самимий табриклар эканман, оилангизга тотувлик ва барчангизга узоқ-умр, соғу омонлик тилайман.
Юртимиз тинч бўлсин!

Ҳурмат билан,
Боғот тумани ҳокими
Шавкат Яхшибаев.
08.12.2022йил.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
8 декабрь-Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун
#БОҒОТ
#ЖАРАЁН
#ФОТОФАКТ
Боғот тумани Халқ таълими бўлими мудири Г.Рахимова бошчилигида 8 декабрь - Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 30 йиллиги муносабати билан ижтимоий ҳимояга муҳтож ўқувчиларнинг хонадонларига бориб, ўқув қуролоари ва озиқ- овқат маҳсулотларини байрам туҳфаси тарзида олиб бориб, оилаларда фарзандларининг келажаги ҳақида ота- оналар билан суҳбатлашмоқдалар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати