Bog‘ot tumani hokimligi
6.68K subscribers
48.2K photos
5.51K videos
30 files
8.73K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
#ФВБ
#БОҒОТ
#ЯШИЛ_МАКОН
#ФОТОЖАМЛАНМА
Боғот туманидаги «Ҳуррият» маҳалласида ФВБ ходимларининг «Яшил макон» тадбирлари жараёнидан лавҳалар
@bogottumanihokimligikanali
Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари!

Сизларни "25 октябрь - Ички ишлар органлари ходимлари куни" муносабати билан самимий табриклайман.

Туманимиз фаровонлиги ва халқимиз тинчлиги йўлида хизмат қилаётган ички ишлар органлари ходимларининг меҳнатлари таҳсинга лойиқ. Тинчлигимиз йўлида хизмат қилишдан чарчаманг!

Шарафли ва масъулиятли  касбингизда омад тилайман, барчангизга мустаҳкам саломатлик, оилангизга хотиржамлик ва тинчлик тилайман.

Ички ишлар органлари ходимлари, яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин!

Дилафруз Абдуллаева
Боғот тумани ҳокими ўринбосари
Оила ва хотин -қизлар бўлими бошлиғи

@bogottumanihokimligikanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
25 ОКТЯБРЬ ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Ҳар йили 25 октябрь – Ўзбекистонда Ички ишлар органлари ходимлари куни сифатида нишонланади.

Юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, Ватанимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қилиб келаётган барча ички ишлар органлари ходимларини, осойишталигимизни сақлашга улкан ҳисса қўшаётган тинчлигимиз посбонларини бугунги шонли байрам билан чин қалбдан табриклаймиз!

Сиз азиз Ватаннинг содиқ фарзандлари бор экан, биз хотиржаммиз.

Уйимизда ҳаловат бор, тинч ухлаймиз.

Ҳатто кечалари ҳам кўча-куйда бемалол юрамиз.

Элимиз хизматидан чарчаманг!

Бахтимизга ҳамиша омон бўлинг, муҳтарам Ички ишлар ходимлари!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

Юқоридаги лавҳаларда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р.Бобожоновнинг устози 1- даражали «Соғлом авлод ордени» соҳиби Шокир Раззоқовнинг, ИИБ ходимларининг, туман ҳокимлигининг байрам табригини сизга тақдим этамиз.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муҳаббат Абдуллаева
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
25 oktyabr – Ichki ishlar organlari xodimlari kuni munosabati bilan Ichki ishlar vaziri, general-leytenant P.R.Bobojonovning bayram tabrigi
Batafsil
———
25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант П.Р.Бобожоновнинг байрам табриги
Батафсил
———
Праздничное поздравление министра внутренних дел Республики Узбекистан генерал-лейтенанта П.Р.Бобожонова, приуроченное к 25 октября – Дню сотрудников органов внутренних дел
Подробно

Website | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | TikTok | Ok | TV
#TABRIK

Aziz Ichki ishlar tizimi fidoyilari!
Hurmatli Bog‘otlik faxriylar!


Avvalo, sizlarni Ichki Ishlar organlari tashkil etilganligining 31 yilligi hamda “25 oktabr – Ichki ishlar organlari xodimlari kuni” kasb bayramlaringiz bilan samimiy tabriklayman.

Xalqimiz tinchligi, yurtimiz farovonligi yo‘lida qilayotgan xizmatingiz har doim e’tirofga loyiq.

Bayram-u dam olish kunlarida ham tun-u kun xavfsizlikni ta’minlash uchun qilayotgan mehnatingizni xalqimiz yuksak qadrlaydi.

Yaratgan el-yurt osoyishtaligi yo‘lidagi zahmatingiz ajrini nasib etsin!

Sharafli va mas’uliyatli  kasbingizda muvaffaqiyatlar, oilangizga xotirjamlik va mustahkam sog‘lik tilayman. Yana bir bor bayramingiz muborak bo‘lsin!

SHAVKAT YAXSHIBAEV,
Bog‘ot tumani hokimi


@bogottumanihokimligikanali
#ТАБРИК
#ЎзЛиДеП_ҚУТЛОВИ

Ассалому алайкум азиз ва ҳурматли Ички Ишлар органларида хизмат қилаётган фидойилар!

Сиз Азиз инсонларни касб байрамингиз билан чин қалбимиздан қутлаймиз !

Сизга ва Сиз орқали оила аъзоларингизга соғлиқ, саломатлик , бахт саодат , узоқ- умр тилаймиз !

Халқимизни тинч осуда ҳаёт кечириши учун , қилаётган ҳар бир хизматингиз Яратгувчи наздида улуғ Мукофотлар бўлсин!

Юрт тинчлиги , азиз халқимизнинг хотиржам тинч осуда ҳаёт кечириши учун кечаю кундуз тиним билмай юртга содиқлик билан қилаётган меҳнатларингиз беқиёс каттадир .

Юртни ҳимояси ва халқни фаровон ҳаёт кечириши учун кўзига уйқу келмаган , сергак инсонлар Яратгувчи олдида Азиздирлар булар айнан Сизларсиз камтар , олижаноб касбига содиқ ўғлонлар дея айта оламиз !

Сизларни Юртимиз ҳимоясида ҳар бир босган изларингизда улкан савоблар бор , албатта .

Сизлар хамма орзу қиладиган, ибрат оладиган ўғглонларсизлар !

Сизларни тарбиялаб вояга етказган, меҳридарё ота ва оналарингизга, Сизга таълим берган устозларингизга раҳматлар айтамиз !

Ватан учун жон фидо қилаётган, масъулиятли ва шарафли касб эгалари сизларни қадрлаймиз! Сиздай юртимизнинг фидойи жасур, қўрқмас мард ўғлонларига Яратгандан мустаҳкам соғлиқ, метин ирода ва хотиржамлмк тилаймиз.

Боғот тумани O‘zLiDeP туман Кенгаши раиси ўринбосари Р.Ф.Саидова
@bogottumanihokimligikanali
#АЙНИ_ДАМДА
#СЕЙЧАС
#LIVE

БОҒОТДА ИСЛОҲОТЛАР АМАЛДА

Айни дамда Боғот тумани йўллардан фойдаланувчилар унитар корхонаси раҳбари Жавлонбек Тўраев бошчилигида Боғот туманидаги «Гулшан» маҳалласи ҳудудидаги 4 K-968 а/у автомобиль йўлларига асфальт қопламаси ётқизилмоқда.

Ҳа, Боғотда ислоҳотлар амалда, дарҳақиқат йўли ободнинг кўнгли ҳам обод бўлади.
@bogottumanihokimligikanali
Ҳурматли Ички ишлар органлари ходимлари!

Сизларни 25 октябрь—Ўзбекистон Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан самимий табриклайман!

Ўз ҳаётини фуқароларимизнинг тинчлиги ва осойишталиги, ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлашдек шарафли ва масъулиятли ишга бағишлаб келаётган сиз, азиз Ички ишлар ходимларига, муҳтарам фахрийларимизга Боғотлик барча Халқ таълими ходимлари номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этаман.

Мустақиллик йилларида бошқа соҳалар қатори ички ишлар органлари ҳам ғоят шарафли ва масъулиятли йўлни босиб ўтди. Айниқса, кейинги беш йилда муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида ички ишлар органларида кенг кўламли ва пухта ўйланган ислоҳотлар амалга оширилди.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклаб, хизмат фаолиятингизда муваффақиятлар, узоқ умр, сиҳат-саломатлик, хонадонингизга файзу барака тилайман.


Боғот тумани ХТБ мудири Г.Рахимова
@bogottumanihokimligikanali
#ПЕНСИЯ_ЖАМҒАРМАСИ_МАЪЛУМОТИ

Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрдаги “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 63-моддасига асосан – “Пенсионернинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияни тўлаш ва дафн этиш учун нафақа тўлаш” тартиби белгиланган.

Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (19, 20-моддалар) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ушбу ой учун тўлиқ тўланади.

Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади.

Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин олтмиш кун ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси
Боғот туман бўлими бошлиғи С.Саиджонов
@bogottumanihokimligikanali