Bog‘ot tumani hokimligi axborot xizmati | Rasmiy kanal
6.57K subscribers
48K photos
5.49K videos
30 files
8.69K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Download Telegram
БОҒОТДА «КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ» ЎТКАЗИЛМОҚДА

Нуронийлар ҳаётининг кўнгилдагидек кечиши кўп жиҳатдан атрофдагиларнинг самимий ва меҳрибон муносабати, одамийлигига боғлиқ.

Мамлакатимизда кекса авлод вакиллари қадр ва эъзоз топмоқда.

Бугун жамиятда ислоҳ этилмаган соҳанинг ўзи қолмади. Ўзгаришлар шиддатини таърифлашга сўз ожиз.

Кексаларнинг ҳаёт тарзи муносиб кечиши, уларни қўллаб- қувватлаш, рағбатлантириш давр талаби эканига алоҳида эътибор қаратилди.

Нуронийларнинг дуоларини олиш, уларга маънан далда бўлиш мақсадида бугун Боғот тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Т.Мирзаев туманнинг ривожланиши йўлида кўп йиллар меҳнат қилган, айни кунда кексалик гаштини сураётган ёши улуғ нуронийлардан Боғот туманининг 1- ҳокими Матчон ота Ваисов, кўп йиллар вилоят ижроия қўмитаси раиси бўлиб ишлаган Абдулла Искандаров, туман «Маҳалла» жамоат фонди раиси бўлган Исмоил Ҳамроевларнинг уйларига бориб, уларнинг дуоларини олди, кексаларнинг қалблари хурсандчиликка тўлди.
@bogottumanihokimligikanali
#МУРОЖААТ_ВА_ИЖРО
Боғот тумани ҳокими қабулига оилавий шароити оғирлиги сабабли мурожаат этган фуқароларга кластерлар томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.
@bogottumanihokimligikanali
#КЕКСАЛАР_ҲАФТАЛИГИ
#ИИБ_ХАБАРЛАРИ

БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БИНОСИДА “КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДОИРАСИДАГИ ТАДБИРЛАР КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛМОҚДА

Кейинги йилларда юртимизда кекса авлод вакилларига кўрсатилаётган жуда катта эътибор ва ғамхўрликдан баҳраманд бўлиб келаётган отахон ва онахонлар ўзларини ёшаргандек ҳис қилмоқдалар.

"Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш –халқимизга хос эзгу фазилат" деган бош ғояни ўзига мужассам этган "Кексалар ҳафталиги" доирасида Боғот тумани 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Эргаш Аҳмедов бошчилигида умри давомида ИИБ тизимида ишлаб нафақага чиққан кекса нуронийлар учун дастурхон ёзилди, уларнинг дуолари олинди. Тадбир сўнгида ИИБ фахрийлар Кенгаши раиси Шарифбой Матназаров кексалар номидан ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди ва туман ИИБ бошлиғи томонидан фахрийларга эсталик совғалар тарқатилди.

Боғот тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари Эргаш Рўзметов
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali
САЙЁР ҚАБУЛ ДАВОМИДА МУАММОЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМЛАР ТОПИЛДИ

Бугун ИИБ бошлиғи, 3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов томонидан навбатдаги сайёр қабул ўтказилди. Қабул давомида фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлар масъул ташкилотлар томонидан ўрганилмоқда.

Туман ИИБ раҳбари сектор ҳудудидаги таълим муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини ҳам назорат қилмоқда.
👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
@bogottumanihokimligikanali