Bog‘ot tumani hokimligi
6.69K subscribers
48.4K photos
5.53K videos
31 files
8.77K links
Bog'ot tumani hokimligining rasmiy Telegram kanali
Veb-sayt: bagathokimiyat.uz
Yagona ishonch raqami: (62) 315-28-07
Elektron pochta: info@bogothokimiyat.uz
Download Telegram
БОҒОТ ТУМАНИ ИИБ БОШЛИҒИ ЭРГАШ АҲМЕДОВ СЕКТОРГА ҚАРАШЛИ МАҲАЛЛАЛАРДА ФУҚАРОЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ

Боғот туманидаги барча маҳаллаларида мустақиллик байрами муносабати билан тантаналар, саҳоват тадбирлари давом этмоқда

3- сектор раҳбари Э.Аҳмедов ИИБ фахрийларини хонадонларида бўлиб, уларни Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги билан муборакбод этди. Айни дамда сектор бошлиғи «Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз» шиори остида байрамона дастурхонлар атрофида бир пиёла чой устида суҳбат қуриб, беморларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож «Темир дафтар»га киритилган хонадонларга совғалар, озиқ-овқатлар олиб бориб, аҳоли кайфиятини кўтариш ишларига бош бўлмоқда.
@bogottumanihokimligikanali
#МФЙ_РАИСЛАРИ_ХОНАДОНЛАРДА
#БАЙРАМ_СОВҒАЛАРИ

Мустақиллигимизнинг 31 йиллиги байрами кунларида халқимизнинг эзгулик ва инсонпарварлик каби фазилатлари янада ёрқин намоён бўлмоқда.

Боғот тумани «Ҳуррият» маҳалласида МФЙ раиси Ғайрат Собиров бошчилигида эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган фуқароларга байрам муносабати билан моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди
ҳамда «Темир дафтар»да турганларга байрам туҳфаси сифатида озиқ - овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Маҳалладаги саҳоватпеша ҳомийлар томонидан ҳам озиқ овқат маҳсулотлари ва эҳсонлар тарқатилиши давом этмоқда.
🎗Байрам совғалари хасталикдан азият чеккан ва ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган инсонларга байрам кайфиятини улашди.

Кўнгиллари тоғдек ўсган инсонлар юртимиз тинчлигидан, Президентимизнинг ғамхўрлигидан миннатдор бўлиб шукрона дуоларини қилдилар.

Боғот тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
@bogottumanihokimligikanali
#Боғот_тумани

МАҲАЛЛА РАИСЛАРИНИНГ МУНОСИБ МЕҲНАТЛАРИГА - МУНОСИБ РАҒБАТ

Бугун мустақилликнинг 31 йиллиги байрами арафасида Боғот тумани Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Тоҳиржон Мирзаев томонидан маҳалла тизимида самарали меҳнат қилаётган, маҳалла ривожига муносиб ҳисса қўшаётган, юрт тараққиёти йўлида жонкуярлик кўрсатаётган 43 нафар фидойи маҳалла раисларига кўкрак нишонлари ва гувоҳномалар тантанали равишда топширилди.
@bogottumwnihokimligikanali
💐💐💐Азиз ватандошлар, қадрли ҳамкасблар!

Сизларни ва яқинларингизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллик айёми билан самимий муборакбод этамиз. Барчангизга сихат-саломатлик, хонадонларингизга файзу барака ва фаравонлик тилаймиз.
Мустақил Ватанимизнинг тинчлиги, гуллаб-яшнаши ва равнақи йўлида олиб бораётган ишларингизда улкан зафарлар ёр бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси